Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.82K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Қалб поклигига интилиш ва яхши амалларни кўпайтириш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сувратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади», дедилар».

Муслим ва Ибн Можа ривоят қилишган.

🕗 Ифторлик: 19:49
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Илм излаш мўминнинг ҳаёти мазмунидир

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳикматли калима худди мўминнинг йўқотган нарсаси кабидир, мўмин уни қаерда топса ҳам ҳақлироқдир», деганлар.
Бошқа бир ривоятда: «Ким талаби илм қилса, ўтган нарсаларга каффорат бўлур», дейилган.

Термизий ривоят қилган.

🕗 Ифторлик: 19:50
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Ифтор қилишда хурмо ва сув бирламчи

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирортангиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин. Чунки у покловчидир», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик: 19:51
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Саҳарлик қилиш шарт

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар. Саҳарликда барака бор», дедилар.

Бешовларидан фақат Имом Абу Довуд ривоят қилмаганлар.

🕗 Ифторлик: 19:53
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Ёлғон қалбни қорайтиради ва тақвога зарба беради

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

🕗 Ифторлик: 19:54
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Рамазон саховат ва Қуръон тиловат қилишни кўпайтириш ойи

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса Рамазонда ҳузурларига Жаброил келганда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунича ҳар кеча у зотнинг ҳузурларига келар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар) эдилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Бас, у билан Қуръонни (бир-бирларига) ўқиб беришар эди. Шунда қачон Жаброил алайҳиссалом у зотнинг ҳузурларига келса, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар», дейилган.

Икки шайх ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик: 19:55
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Рўзадорга ифторлик қилиб беришнинг савоби

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Умр беҳуда ишларга сарфлаш учун берилмаган

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши Исломининг ҳусни беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Лақмалик мусулмонга хос ишмас!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериш кишининг ёлғончилигига кифоя қилади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Инсон айтган ҳар сўзига масъул

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Ота-она фарзандига одоб беришга масъул!

Саъид ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Ҳеч бир) ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал ато бера олмайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Ёлғон гапириш, ваъдабоз бўлиш ва хиёнат қилиш мўминларга хос ишлар эмас

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, устидан чиқмайди ва омонат унга ишонилса, хиёнат қилади», деганлар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Салом ва ўзаро ҳурматнинг аҳамияти

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча иймон келтирмайсиз. Сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар уни қилсангиз, ўзаро муҳаббатли бўласиз: ораларингизда саломни ёйинглар!»

Имом Муслим ривоят қилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Яхши қўшни бўлиш динимиз амри

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг уйида қўй сўйилди. Бас, у киши:

«Яҳудий қўшнимга ҳадя қилдингларми? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, ҳаттоки уни меросга ҳам шерик қилармикан, деб ўйлаб қолдим», деганларини эшитганман», деди».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Яхшилик қилишга ташна бўлиш жаннат эшикларини очиши мумкин

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин интиҳоси жаннат бўлгунча ўзи эшитган яхшиликка зинҳор тўймайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Фитр садақаси савоби

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлсин деб фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ деган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Қадр кечасининг фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Лайлатул Қадрни иймон ва савоб умидида қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Сўкиниш Аллоҳга хуш келмайдиган одат

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...албатта, Аллоҳ фаҳш ва сўкишни хуш кўрмайди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.