Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.72K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
📺 Қачон қайси дарс бўлади?

1-6 март кунлари учун Қорақалпоғистонда эфирга узатиладиган ТВ-дарслар жадвали эълон қилинди.

ТВ-дарслар ҳар куни соат 8:15 дан бошлаб «Қарақалпақстан» телеканали орқали эфирга узатилади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
📊Янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича Қорақалпоғистон 11-ўринда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикамизда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 8 722 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 108 тага кўп.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:
▪️Тошкент шаҳри – 1 609 та;
▪️Қашқадарё вилояти – 1 215 та;
▪️Тошкент вилояти – 794 та;
▪️Фарғона вилояти – 690 та;
▪️Самарқанд вилояти – 683 та;
▪️Наманган вилояти – 575 та;
▪️Андижон вилояти – 521 та;
▪️Бухоро вилояти – 503 та;
▪️Сурхондарё вилояти – 466 та;
▪️Хоразм вилояти – 428 та;
◾️Қорақалпоғистон Р. – 344 та;
▪️Жиззах вилояти – 322 та;
▪️Навоий вилояти – 312 та;
▪️Сирдарё вилояти – 260 та;

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🗓 Бугундан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга кирди?

Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ, 2021 йил 1 март, бугундан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

➡️ Батафсил ўқиш

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📹 Сиз хавфсизлик камарини тақмасангиз нима бўлади?

☝🏻 Хавфсизлик камари – йўл-транспорт ҳодисаси пайтида ҳайдовчи ва йўловчилар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Бу йил Оролнинг қанча майдони ўрмонлаштирилади?

Жорий мавсумда Оролнинг қуриган майдонида 450 минг гектар ерга ўрмон барпо қилиш режалаштирилган. Шунинг 35 минг гектарига кўчатдан, 340 минг гектарига уруғдан экилади.

Бу ерларга ҳам қайта экиш ишлари олиб борилади. Бугунги кунгача 220 минг гектардан ортиқ майдонга экиш ишлари амалга оширилди. Режа 50 фоизга яқинлашган.

Уруғдан экишнинг асосий ҳиссаси самолётга тегишли. Масалан, 340 минг гектар майдонга уруғдан экиладиган бўлса, шунинг 40 минг гектарига техникалар ёрдамида, 300 минг гектарига эса самолётда экилади. Ўрмонлаштириш тадбирларида дельтапланлардан ҳам фойдаланилмоқда.

Қуриган денгиз ўрнига асосан чўл ўсимликлари бўлган саксовул, юлғун, қандим, қарабарақ экилмоқда. Уларга 592 та трактор, ускуналар, 4 та АН-2 самолёти, 700 нафар ишчи-ходим жалб қилинган.

Маълумот учун, мавсум бошидан буён 1150 тоннадан ортиқ чўл ўсимликлари уруғи тўпланди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
📆 Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

Президент фармонига мувофиқ, ўзбекистонликлар Наврўз байрамида қаторасига 3 кун дам олади:

20 март – шанба (қўшимча ишланмайдиган кун);
21 март – якшанба (байрам куни);
22 март – душанба (27 мартдаги дам олиш куни кўчирилган).

Шунингдек, бу йил 8 март байрами душанба кунига тўғри келади. Шу боис ўзбекистонликлар март ойида 4 кун дам олади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларида нечта бўш иш ўрни бор?

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Қорақалпоғистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:

▪️Нукус шаҳрида 93 та;
▪️Aмударё туманида 77 та;
▪️Беруний туманида 74 та;
▪️Элликқалъа туманида 129 та;
▪️Қонликўл туманида 129 та;
▪️Қораўзак туманида 107 та;
▪️Кегейли туманида 42 та;
▪️Қўнғирот туманида 125 та;
▪️Мўйноқ туманида 13 та;
▪️Нукус туманида 43 та;
▪️Тахтакўпир туманида 70 та;
▪️Тўрткўл туманида 196 та;
▪️Хўжайли туманида 44 та;
▪️Чимбой туманида 46 та;
▪️Шуманай туманида 52 та;
▪️Тахиатош туманида 66 та;
▪️Бўзатов туманида 43 та бўш иш ўрни бор.

Вазирлик сайтидаги ушбу маълумотга таянсак, Қорақалпоғистонда жами 1743 та бўш иш ўрни мавжуд. Бу ўтган ойга нисбатан 408 тага кўпдир.

Уларнинг кўпчилиги Нукус шаҳри, Aмударё, Элликқалъа, Қонликўл, Қўнғирот, Қораўзак, Тўрткўл туманларига тўғри келмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугундан тадбиркорларга автомобиль йўлларига назорат камералари ўрнатиш ҳуқуқи берилди

🔹Президент қарори билан 1 мартдан тадбиркорлар автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиши мумкин.

Техникалар ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлар электрон аукцион орқали чекланмаган муддатга олиши мумкин.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
⛅️ #Об_ҳаво

2 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 2 март, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...−5 даража совуқ, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
⚡️ Хўжайлида уч киши девор остида қолиб вафот этди

28 феврал куни соат 12:30ларда Хўжайли тумани «Маденият» МФЙ ҳудудида яшовчи А.А.нинг эски уйини бузаётган Б.Қ., С.Л. ва Ж.Т.лар устига девор қулаб тушган.

Натижада учала фуқаро ҳам девор тагида қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Хўжайли тумани ИИБга шу куни 13:00ларда хабар келиб тушган.

Ҳолат бўйича Хўжайли тумани ИИБ тергов бўлими Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-бўлими «а» банди билан жиноят ишини қўзғатган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Нукусда қурилишига 30 млрд сўм ажратилган «Темурбеклар мактаби» очилди

1 март куни Ички ишлар вазирлиги Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов, Ички ишлар вазирининг ўринбосари Баходир Мирзарахимов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Айтбай Темирханов ва қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг вакиллари иштирок этди.

Академик лицейга умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаган номзодлар ўқишга қабул қилинади. 2 йил давомида умумтаълим фанлар, чуқурлаштирилган фанлар ва касбий фанлар ўқитилади.

Жорий 2020/2021 ўқув йилида 416 нафар номзоддан 100 нафари ўқишга қабул қилинган. Уларга 22 нафар махсус танловлардан сараланган тажрибали фан ўқитувчилари дарс бермоқда.

Маълумот учун, Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейининг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 30 млрд сўмга яқин маблағ ажратилган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қорақалпоғистонда 4 кун оммавий қабул ўтказади

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи жорий йилнинг 3-6 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасида иш олиб боради.

Оммавий қабуллар 🔽

▪️3 март куни – Нукус шаҳри ва Нукус туманида;
▪️4 март куни – Aмударё, Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманларида;
▪️5 март куни – Қўнғирот, Мўйноқ, Қонликўл, Хўжайли, Тахиатош, Шуманай туманларида;
▪️6 март куни – Чимбой, Тахтакўпир, Қораўзак, Кегейли, Бўзатов туманларида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи 4-6 март кунлари Хоразм вилоятида иш олиб бориши режалаштирилган.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан юқорида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston