Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Қонликўлда ёлғиз кетаётган йўловчиларга ҳужум қилган шахс ушланди

3-6 феврал оралиғида номаълум шахс Қонликўл туманида ёлғиз кетаётган йўловчиларга нисбатан талончилик содир этган. У 40 ёшли П.К.га тегишли нархи 1,5 млн сўмлик, 39 ёшли А.Р.га тегишли нархи 1 млн 200 минг сўмлик ҳамда 36 ёшли К.К.га тегишли нархи 1 млн 200 минг сўмлик уяли телефонларни очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Қонликўл тумани Наврўз маҳалласида яшовчи 32 ёшли Ж.Д. содир этганлиги аниқланган. У 2 та телефон сотиб юборган бўлса, 1 тасини сотиш мақсадида олиб юрган вақтида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Қонликўл туман ИИБ ТГ томонидан Ж.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📗Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади.

Олд ва орқа томонидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
💼 #Тайинлов

Нукус шаҳри ҳокимига маслаҳатчи тайинланди

#Нукус_шаҳри ҳокимининг ҳуқуқ маслаҳатчиси лавозимига Ойбек Бабанов тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бабанов 2019 йилдан тайинловга қадар, Шуманай тумани Маданият бўлими юрисконсульти лавозимида фаолият юритган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
💦 Бўзатовда соатига 500 литр сувни қайта ишлаб чиқарадиган ускуна ўрнатилди

#Бўзатов_тумани'даги «Қовоқ» ҳамда «Ботирлар овули» аҳоли пунктларида соатига 500 литр сувни қайта ишлаб чиқарадиган ускуна ўрнатилди.

Маҳалла аҳлининг айтишича, ўтган йилнинг охирида овул табиий газ билан таъминланган. Шу кунга қадар ичимлик суви муаммо бўлган. Бу ускунанинг топширилиши билан ичимлик суви масаласи ҳам ижобий ҳал этилди.

Бўзатовда шу кунгача сувни қайта ишлаб чиқарадиган 4 та ускуна фойдаланишга топширилган бўлса, яна 6 тасини қуриш режалаштирилмоқда.

Яқин кунларда «Кўксув» ОФЙда соатига 6 кубометр бўлган дренаж сувини чучуклаштириш ва тозалашга мўлжалланган ускуна ишга туширилади. Мутахассисларга кўра, ушбу тизим билан 10 гектаргача ерни томчилатиб суғориш мумкин. Натижада 20 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
💼 #Тайинлов

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига раис тайинланди

Ушбу лавозимда Жўқорғи Кенгес Президиумининг қарори билан Абдирахман Сапаров иш бошлади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.

Абдирахман Данабаевич шу кунга қадар Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти кимё-биология факультети декани лавозимида фаолият юритган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга устама тўлаш тартиби белгиланди

Президент қарорига асосан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

▪️Вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
▪️Бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

➡️ Батафсил ўқинг

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан ish.uzedu.uz сайти орқали танишиш мумкин.


⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
💼 #Тайинлов

Қорақалпоғистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирига ўринбосар тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг Кексалар ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари лавозимига Турсинбай Aбдижаббаров тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги маълум қилди.

Aбдижаббаров шу кунга қадар Нукус тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
⚽️ Про-Лига 22 март куни старт олади

2021 йилги Про-Лига мавсуми 22 март куни старт олади. Дастлабки тур ўйинлари 22-23-24 март кунлари, 2-тур баҳслари 27-28-29 март кунлари ўтказилади.

Қуръа ташлаш маросими 12 март куни бўлиб ўтади ва Futbol TV орқали жонли эфирда намойиш этилади.

2021 йилда Про-Лигада 10 та клуб иштирок этади:
▪️«БУХОРО» (Бухоро)
▪️«НЕФТЧИ» (Фарғона)
▪️«ДИНАМО» (Самарқанд)
▪️«ИСТИҚЛОЛ» (Фарғона)
▪️«ШЎРТАН» (Ғузор)
▪️«ОҚТЕПА» (Тошкент)
▪️«ХОРАЗМ» (Урганч)
▪️«ЯНГИЕР» (Янгиер)
◾️«ОРОЛ» (Нукус)
▪️«ОЛИМПИК» (Тошкент)

Регламентга кўра, Про-Лигада 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар Суперлигага чиқади. Шунингдек, Про-Лиганинг 3-жамоаси Суперлигада 12-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш баҳсида иштирок этади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🌦 #Об_ҳаво

3 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 3 март, чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −5... 0 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Қорақалпоғистонлик журналистлар Ёзёвонда бўлди

«Чимён-2021» медиафорумида иштирок этаётган Қорақалпоғистон Республикаси Журналистлар ижодий уюшмаси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Кенгесбай Реймов бошчилигида бир гуруҳ журналистлар қардош қорақалпоқлар яшовчи Ёзёвон туманидаги Мустаҳкам дўстлик маҳалласига ташриф буюрди.

Меҳмонлар баҳорнинг илк кунида маҳаллада ташкил этилган байрамда иштирок этди. Маҳалла аҳлига қорақалпоқ тилидаги китоблар совға қилинди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
«Вақф» фонди «COVID-19»дан вафот этган масжид имом-ноибининг оиласига уй олиб берди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Қорақалпоғистон Республикасида муборак Рамазон ойи арафасида қатор хайрия тадбирлари ўтказилди.

Фонд бошқарув кенгаши раиси Яҳё Абдураҳмонов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси Шамсуддин Бауатдинов Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти талабалари билан учрашди.

#Қўнғирот_тумани'даги «Ҳаким Сулаймон» жоме масжиди имом ноиби, бир неча йил «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғинида масжид вакили бўлиб фаолият олиб борган Муҳаммад-Али Мамутов коронавирус пандемияси даврида вафот этган эди. «Вақф» хайрия жамоат фонди ва ҳомийлар томонидан унинг оиласига Нукус шаҳридан барча қулайликларга эга уч хонали уй совға қилинди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Қорақалпоғистонда бир ўқитувчига ўртача 9 нафар ўқувчи тўғри келади

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020-2021 ўқув йили бошида Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим муассасаларида бир нафар ўқитувчига 9 нафар ўқувчи тўғри келади.

Бошқа ҳудудлардаги кўрсаткич:

▪️Тошкент шаҳри – 18 нафар;
▪️Андижон вилояти – 14 нафар;
▪️Тошкент вилояти – 14 нафар;
▪️Фарғона вилояти – 13 нафар;
▪️Самарқанд вилояти – 13 нафар;
▪️Наманган вилояти – 13 нафар;
▪️Сирдарё вилояти – 13 нафар;
▪️Бухоро вилояти – 12 нафар;
▪️Сурхондарё вилояти – 12 нафар;
▪️Хоразм вилояти – 11 нафар;
▪️Қашқадарё вилояти – 11 нафар;
▪️Жиззах вилояти – 11 нафар;
▪️Қорақалпоғистон Р. – 9 нафар;
▪️Навоий вилояти – 9 нафар.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
UzAuto Motors бугундан бошлаб харидоргир моделларга шартнома қабул қилишни бошлайди

▪️«Cobalt», «Spark», «Nexia» ва «Lacetti» автомобилларини сотиб олиш учун мижозлар билан шартнома тузиш бугундан қайта йўлга қўйилади.

▪️Компания бир неча ҳафтадан бери бу моделларни сотмаётганди. Бунга сабаб сифатида янги бошқарув тизимига ўтилаётгани айтилди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
#Биласизми

AҚШ
Aляскани сотиб олиш учун Россияга гектарига 2 центдан тўлаган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Жанубий Корея томонидан Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларида иссиқхоналар ташкил қилинади

Қорақалпоғистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Алибек Камолов ва «Myung Sung Placon Co., Ltd.» компанияси президенти Жонг Ёнг Хун ўртасида Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси томонидан видеоконференсалоқа шаклида мунозара бўлиб ўтди.

Учрашувда Нукус, Хўжайли туманлари ва Нукус шаҳрида Жанубий Кореянинг илғор технологиялари асосида янгича иссиқхоналар лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўрилди.

Жонг Ёнг Хун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги доимий ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston