Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.72K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Қорақалпоғистонлик 135 ёшдаги аёл нима учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилмаганди?

Гиннеснинг рекордлар китобида дунёдаги энг кекса аёл сифатида франциялик Жанна Калман эътироф этилган. У 122 ёш билан ушбу китобда кўп умр кўрувчилар рўйхатини бошлаб беради.

Қорақалпоғистонлик журналист Эсимхан Қанаатовнинг ёзишича, 2015 йилда вафот этган 135 ёш кўрган Тўти момо бу китобга киритилиши буёқда турсин, Интернетдан қидирсанг ҳам кўп маълумот чиқмайди.

Тўти момо Юсупова 1880 йил 1 июлда Россия империясининг Сирдарё вилояти Петроалександровск шаҳрида (ҳозирги Тўрткўл туманининг Шароф Рашидов қишлоғида) таваллуд топган. Миллати қорақалпоқ. У ҳаёти давомида 3 та асрни кўрган. Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларига гувоҳ бўлган. Колхозлаштириш ишларида иштирок этган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 7 феврал ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 45.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 56.000 – 58.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 16.000 – 18.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 15.000 – 18.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 17.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 6000 – 7.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.250 – 2.000 сўм

🥛 Сут (1 л) 5000 – 6.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 9.000 – 12.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 12.000 – 18.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 10.000 – 18.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.500 – 4.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 3.500 – 4.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.500 – 4.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 6.000 – 14.000 сўм

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Сўнгги 40 йил ичида Ер ўз ёввойи ҳаётининг ярмини йўқотди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
2020 йил пандемияга қарши кураш учун қанча пул сарфлангани маълум қилинди

Сенатнинг 5 феврал куни бўлиб ўтган ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастури ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди.

➡️ Батафсил ўқинг

Давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботида келтирилишича, ижтимоий объектлар қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга 3 трлн 423 млрд сўм, корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга 2 трлн 485 млрд сўм, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга 1 трлн 340 млрд сўм, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва зарур инфратузилмани яратишга 1 трлн 22 млрд сўм, маҳаллий бюджетлар ва пенсия жамғармаси йўқотишларини қоплашга 595 млрд сўм сарфланган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

8 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 8 феврал, душанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиш эҳтимоли бор.

Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
2021 йилда Оролнинг қуриган тубига қанча чўл ўсимликлари экилиши маълум бўлди

2020 йилнинг баҳор мавсумида Орол денгизининг қуриган тубида 706,4 минг гектар майдонда саксовул, қандим, черкез ва бошқа турдаги тузга чидамли ўсимликлар экилган эди. Бугунги кунга келиб, улар бўй чўзмоқда, дея ёзмоқда Қорақалпоғистон экология қўмитаси.

Таъкидланишича, 2021 йилда Орол денгизи ва Орол бўйи ҳудудларида жами 375 минг гектар ерга 550 минг кг саксовул, 20 минг кг қандим, 860 минг кг қорабароқ ва 80 минг кг бошқа яйлов, чўл ўсимликлари уруғини экиш режалаштирилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тўрткўлда 3 та туманни сув билан таъминлайдиган янги канал очилди

«Ўнг қирғоқ магистрал канали»
нинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон сув хўжалиги вазири Джалғасбай Узақов, Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Авезов ва Тўрткўл тумани ҳокими Рустам Шамуратов иштирок этди.

Қурилишда 600 тага яқин экскаватор, булдозер, автосамосвал ва бошқа қўшимча техникалар, 1 000 нафардан ортиқ ишчи техник ходим ва механизатор қатнашди.

«Ўнг қирғоқ магистрал канали» Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний туманларининг 100 минг гектар ерларини сув билан таъминлаш имкониятига эга.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Нукусда «Дронлар шоуси» ўтказилади

Бугун, 8 феврал куни Нукус шаҳрида «Дронлар шоуси» бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ер-мулк кадастр бошқармаси хабар бермоқда.

Шоу Нукус марказида бўлиб ўтади. Унда 500 та дронни учириш режалаштирилмоқда

Эслатиб ўтамиз, 9-10 январ кунлари Қорақалпоғистонда ўтказилиши керак бўлган «Дронлар шоуси» об-ҳавонинг ноқулайлиги сабабли намаълум муддатга қолдирилганди.

Видео: Бухоро вилоятида ўтказилган «Дронлар шоуси»дан лавҳа

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда ёш интерьер дизайнерлар нималарга эътибор бериши керак?

Нукуслик интерьер дизайнер Aсилбек Сагинбаевнинг айтишича, ёш мутахассислар биринчи ўринга пулни қўймаслиги керак. Соҳани мукаммал равишда ўрганиб бориш керак. Aгар бошланишидан маблағ топишга эътибор қаратилса, ишнинг сифати пасая бошлайди.

Aсилбекнинг қўшимча қилишича, у бошланишида бепул, кейинчалик эса 500 минг, 1 млн сўмга буюртма ола бошлаган. Интерьер дизайнерликда асосийси, етук мутахассисликни босқичма-босқич кўрсатиб бориш.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Сувни бир неча марта қайнатманг, яна қайнатилганда, саратонни келтириб чиқарадиган заҳарли модда бўлган диоксин ажралиб чиқар экан.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Россияда ишлаш истагида бўлганлар учун танлов ўтказилади

Россиянинг «МСК Гарант» МЧЖ компанияси Рязан, Ленинград, Калуга, Воронеж ва Курск вилоятларидаги корхоналарида қуйидаги йўналишларда бўш иш ўринлари учун танловлар ўтказади:

🍄 Қўзиқорин етиштириш ишлари (қўзиқорин териш, иссиқхонада парваришлаш)

👥 Ишчилар сони – 600 нафар;

🗓 Иш графиги – 6 кун иш, 1 кун дам олиш куни (бир кунлик иш вақти 11 соат);

💵 Иш ҳақи 30–60 минг рубл атрофида (иш сифати ва миқдорига қараб, даромад солиғидан ташқари 1 кг терим учун 10 рубл ҳамда ой давомида бажарилган ишга кўра рағбатлантириш мавжуд);

🥣 3 маҳал овқат иш берувчи ҳисобидан;

Ишчилар ёши – 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар (бўйи 160 см дан кам бўлмаган);

🛫 Ўзбекистондан иш жойига етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан;

🏨 Ётоқхона харажатлари иш берувчи ҳисобидан;

🚌 Россияга етиб боргандан сўнг аэропортдан ётоқхонага ва ётоқхонадан иш жойига етиб бориш иш берувчи транспортида бепул амалга оширилади;

📑 Патент расмийлаштириш бўйича иш берувчи юридик ёрдам кўрсатади. Агар патент расмийлаштириш учун фуқаронинг маблағи бўлмаса, иш берувчи томонидан Россия кредит ташкилотидан ходимнинг ойлик маошидан қисман ушлаб қолиш шарти билан кредит расмийлаштиришга кўмаклашилади.

☎️ Мурожаат учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Қорақалпоғистон Республикаси – 61 222-53-32, 61 222-53-34

👉
Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 9 феврал кунидан кучга киради.

▪️Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,61 сўмга пасайган ва бир доллар 10 530,83 сўмни ташкил қилган.

▪️Евро курси 110,65 сўмга тушиб, 12 681,23 сўмга тенг бўлди.

▪️Рубл курси эса 1,91 сўмга кўтарилган ва 1 рубл 141,10 сўмни ташкил этган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️«Дрон шоу» ўтказиладиган жой шамол сабаб ўзгартирилди

Бугун бўлиб ўтадиган «Дронлар шоуси» Нукус шаҳридаги Ғарезсизлик кўчаси, ФҲДЁ биноси олдида ўтказилиши режа қилинганди.

Қорақалпоғистон ер-мулк кадастр бошқармасининг хабар беришича, шамол кучайганлиги туфайли шоу «Туран» стадионига кўчирилган.

Фуқаролар шоуни «Дўстлик» канали бўйида томоша қилиши мумкинлиги қўшимча қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, шоу бугун соат 18:30-19:00 оралиғида бўлиб ўтади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Хабарингиз_борми

➡️ Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 747 300 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
▪️ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
▪️болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
▪️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда интерьер дизайнерлар қанча топади?

Нукуслик интерьер дизайнер Aсилбек Сагинбаевнинг айтишича, Қорақалпоғистонда ушбу соҳа мутахассислари бирон компанияда ишласа, ўртача 1,5–2 млн сўм ойлик олади.

Aгар мустақил равишда буюртма олиб ишлашса, 1 метр квадратини 5 доллардан ишлаш мумкин. Бу ўртача битта кичик лойиҳадан 200 доллар топиш мумкин дегани.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

9 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 9 феврал, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −5…0 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️ Кегейлидаги мактабни таъмирлашда 104,8 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги умумтаълим мактаби биносида «Н.» МЧЖ томонидан амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилмаган.

Шунга қарамасдан туман халқ таълими бўлими томонидан 104,8 млн сўм бюджет маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, маблағлар растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми, 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
«Тонировка»га рухсатнома олиш онлайн бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

❗️Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

🔰Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга ошириш имкониятини яратиш;

«Давлат божи тўғрисида»ги қонунга мувофиқ автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланиши.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Дронлар шоуси Ўзбекистон ҳудудлари орасида охирги бўлиб Нукусда ўтказилди

Шоу 18:00 да бошланиши режалаштирилган эди. Номаълум сабабларга кўра, соат 20:00 га яқин бошланди.

Шоуни кўриш учун Дўстлик канали бўйига 15 мингга яқин одам йиғилди. Улар 1-1,5 соат кутиб қолишди.

Ҳаво ҳарорати эса анча совуқ эди. Дронлар шоуси бор-йўғи 8 дақиқа давом этди. Шоу одамларда турлича таассуротлар қолдирди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари