Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.78K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Нукусдаги коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш маркази ёпилди

Нукус шаҳридаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича олий маҳорат мактабида ўтган йил август ойида ташкил қилинган коронавирус инфекциясига чалинган беморларни ташхислаш, тақсимлаш ва даволаш маркази ёпилди.

Бунга Қорақалпоғистон Республикасида эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашаётганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Марказда даволанаётган кам сондаги беморлар Республика юқумли касалликлар шифохонасидаги махсус бўлимга кўчирилган. Марказда ишлаётган тиббиёт ходимлари билан шартномалар бекор қилиниб, улар аввалги иш жойларига қайтарилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, агар ҳудудда эпидемиологик аҳвол ёмонлашган тақдирда мазкур марказ қайта очилишига тайёр ҳолатда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Энди маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади

▪️МЖтКга киритилган ўзгартишларга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарор устидан маъмурий баённомани тузган орган томонидан ҳам шикоят берилиши мумкин.

▪️Шунингдек, фуқаролар ўз ҳисобидан маъмурий баённоманинг кўчирма нусхасини, шунингдек, суд мажлисининг аудио ёки видеоёзувини олишга ҳақлидир.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Асаларилар 9 000 минг метр баландликда уча оладилар. Бу Эверест (8848 м) чўққисидан баландроқда учиш демакдир.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукусда икки йилда 710,2 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади

Инвестиция дастури доирасида ўтган 2020 йил Нукус шаҳрида жами 172,3 млрд сўмлик 75 та лойиҳа асосида 659 та янги иш ўрни яратилган.

Бу ҳақда 14 январ куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгашининг сессиясида маълум қилинди.

Нукус шаҳри ҳокими ўринбосари Арман Бекмуродовнинг айтишича, 2021 йилда Нукусда 485,6 млрд сўмлик 93 та янги лойиҳа асосида 790 янги иш ўрни, 2022 йилда эса 224,6 млрд сўмлик 13 та янги лойиҳа асосида 190 янги иш ўрни яратиш белгиланган.

Aмалда шу йилнинг 7 январ ҳолатига 321,2 млрд сўмлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹⚡️ Чимбойдаги ўқувчилар 8 км узоқликдаги мактабга эшакда боришмоқда

Kun.uz Чимбойнинг олис ҳудудларида «Қишлоқда бир кун» лойиҳасини суратга олди. «Қизилкетген» ОФЙ Тўти овулидаги болалар мактабда эшак ёки велосипедда боришга мажбур.

Aгар иккаласи бўлмаса, ноилож 2,5 соатлик йўлни совуқда пиёда босиб ўтишади.

Kun.uz «Қишлоқда бир кун» лойиҳасида мазкур қишлоқ ҳақида тез орада батафсил ҳикоя қилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

16 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 16 январ куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🔹#Кун_рақами

📊 Қорақалпоғистонда янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони қанча?

Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармаси маълумотига кўра, туманлар кесимида 2020 йилда янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони қуйидагича:

🔹 Тахтакўпир туманида – 90 та;
🔹 Тўрткўл туманида – 84 та;
🔹 Беруний туманида – 72 та;
🔹 Амударё туманида – 72 та;
🔹 Нукус шаҳрида – 72 та;
🔹 Қонликўл туманида – 62 та;
🔹 Элликқалъа туманида – 37 та;
🔹 Тахиатош туманида – 34 та;
🔹 Хўжайли туманида – 24 та;
🔹 Нукус туманида – 24 та;
🔹 Шуманай туманида – 19 та;
🔹 Қораўзак туманида – 17 та;
🔹 Қўнғирот туманида – 15 та;
🔹 Мўйноқ туманида – 15 та;
🔹 Кегейли туманида – 6 та;
🔹 Чимбой туманида – 5 та;
🔹 Бўзатов туманида – 4 та
.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Собиқ вазир ОТМ раҳбари этиб тайинланди

Аманжол Аяпов Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзДСМИ Нукус филиали матбуот котиби хабар берди.

Филология фанлари номзоди Аманжол Аяпов 2000–2016 йилларда Қорақалпоқ давлат университетида, 2016–2017 йилларда Вазирлар Кенгашининг ўрта махсус, касбий таълим бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 2017 йилдан 2020 йилнинг декабр ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири бўлган.

Маълумот учун, ҳозирда Рустем Реймов Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири ҳисобланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ИИВ расмийси: Паспортининг муддати тугамаган фуқаро ID-карта олишга мажбур эмас

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда 2011 йилги намунадаги фуқаронинг биометрик паспортини бериш тўхтатилди. Бунинг ўрнига ID-карталарга ўтилмоқда.

ID-карталарга ўтиш учун 10 йил вақт белгиланган бўлиб, бу муддат – фуқаролик паспортининг амал қилиш муддатига тенг. Шунга мувофиқ, фуқаролар ўз паспортларидан муддати тугагунча фойдаланишда давом этишлари мумкин.

2031 йилдан бошлаб, Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ID-карталар республиканинг исталган ҳудудида, 1 иш кунида тайёрлаб берилади. Паспортдан фарқли равишда, ID-картани йўқотиб қўйганлик учун жарима йўқ.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Нукус гарнизонидаги Маънавият ва маърифат маркази муҳташам кўринишга эга бўлди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Нукус гарнизонидаги Маънавият ва маърифат маркази биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанада Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камалов, Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Фарҳоджон Шерматов, Қуролли Кучлар фахрийлари, кенг жамоатчилик ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Бино ташқи фасади миллий дизайн асосида безатилган 1-қават фойеси деворининг 2х15 м ҳажмига моҳир ҳайкалтарош Казакбай Хожамуратовнинг «Карвон йўлларига туташ саҳро» номли барелефи жойлаштирилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
2020 йилда Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 653,7 минг кишига ошди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этмоқда.

➡️ Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган.

➡️ Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 фоизга тенг.

➡️ Мамлакатимиз аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган.

➡️ 2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
45 млн сўм пора эвазига ички ишлар органларига ишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

#Нукус_шаҳри'да яшовчи Т.Б. ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Чимбойлик Қ.У. исмли шахс ички ишлар органларига ишга киритиб беришини ваъда қилиб, бунинг эвазига пора тариқасида 45 млн сўм талаб қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Аризага асосан, 12 январ куни ўтказилган тезкор тадбирда Қ.У. Т.Б. дан ички ишлар органларига ишга киритиш эвазига талаб қилинган пулларнинг 25 млн сўмини олган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚР бошқармаси томонидан фуқаро Қ.У. нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабарида.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

McDonalds
сониясига 75 та гамбургер сотади. Бу эса кунига 6,5 млн, йилига эса 2,5 млрд бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🏛 «Сўнгги турон йўлбарси» сақланаётган музей ҳақида биласизми?

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи Ўрта Осиёдаги қадимий музейлардан биридир.

Музей тарихи 1929 йил Тўрткўл шаҳрида Қорақалпоғистон ўлкашунослари жамияти томонидан ташкил этилган кўргазмадан бошланган.

Бугунги кунда музей Нукус шаҳрида жойлашган. У табиат, археология-этнография, замонавий тарих каби учта бўлимдан иборат бўлиб, 65 мингдан зиёд экспонатга эга. «Сўнгги турон йўлбарси» музейнинг ноёб экспонати ҳисобланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари