Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда сувнинг қимматлашиши юзасидан изоҳ берилди

2021 йил 21 январдан Қорақалпоғистонда ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича нархлар ошгани ҳақида хабар бергандик.

Ҳолат юзасидан «Қорақалпоқ сув таъминоти» AЖ раҳбарияти Kun.uz мухбирига изоҳ берди. Жамият директори ўринбосари Манғитбай Ниетуллаевнинг айтишича, сувга ажратилган ҳаражатлар тўлиқ ўзини қопламайди. Кўтарилган нарх ҳам аслида сувнинг ўз нархидан арзон.

Ниетуллаевнинг қўшимча қилишича, жамият 2020 йилнинг 9 ойи давомида 5 млрд 700 минг сўм, йил якунлари бўйича эса 7 млрд сўмгача зарар кўрган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🕯 Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабарига кўра, профилактика ишлари ўтказилиши сабабли 13 январ куни қуйидаги ҳудудларда турли вақт оралиғида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин:

🔸 Нукус шаҳри: Қос булақ, Гужимли, Саманбай, маҳаллалари;
🔸 Шуманой тумани: Моншақли, Дийхан абат, Сарманбай кўл маҳаллалари;
🔸 Тахтакўпир тумани: Айдинжол, Қаратеренг маҳаллалари;
🔸 Қонликўл тумани: Қосжап маҳалласи;
🔸 Тахиатош тумани: Сарайкўл маҳалласи;
🔸 Кегейли тумани: Ақтуба, Жалпақ жап, Қуяшли, Кумшунгул маҳаллалари;
🔸 Чимбой тумани: Кенгес, Дослик маҳаллалари;
🔸 Мўйноқ тумани: Дослиқ маҳалласи;
🔸 Беруний тумани: Марказий маҳалласи.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Бу_қизиқ

Қорақалпоғистондаги биринчи автомобил ҳақида эшитганмисиз?

Қорақалпоғистонга келган биринчи автомобил Францияда ишлаб чиқарилган Reno-sahara деб номланган машина бўлган.

1927 йилнинг ёзида «Қазақстан Орайлиқ Aтқариw Комитети» бошлиғи Жалав Мингбаев 581 км йўл босиб, Чимбой туманига шу автомобилда келган. Бу ҳақда Қалли Aйимбетов ёзиб қолдирган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

14 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 14 январ куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –5…0 даража совуқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

«Қонликўлтумангаз» газ таъминоти бўлимига раҳбар тайинланди

«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали «Қонликўлтумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи этиб Азамат Абдимажитов тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Абдимажитов тайинловга қадар «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали бўлими бошлиғи – Бош энергетик лавозимида ишлаган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда қанча бюджет маблағлари асоссиз сарфлангани маълум бўлди

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда маҳаллий бюджетлар маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 175,3 млрд сўм миқдорида камомад ва қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. Бюджет пулларини асоссиз сарфлаган ҳудудлар қаторида Қорақалпоғистон Республикаси ҳам бор.

▪️Қашқадарё — 26,1 млрд сўм;
▪️Андижон — 19,8 млрд сўм;
▪️Сурхондарё — 16,5 млрд сўм;
▪️Фарғона — 14,4 млрд сўм;
▪️Тошкент — 13,2 млрд сўм;
▪️Жиззах — 13 млрд сўм;
▪️Самарқанд — 13 млрд сўм;
▪️Сирдарё — 12,9 млрд сўм;
▪️Наманган — 12 млрд сўм;
▪️Хоразм — 6 млрд сўм;
▪️Бухоро — 3,6 млрд сўм;
▪️Навоий — 2,4 млрд сўм;
▪️Тошкент шаҳри — 13,8 млрд сўм;
▪️Қорақалпоғистон Республикаси — 8,1 млрд
сўмлик қонун бузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нега Тошкентда сув нархи арзон, Қорақалпоғистонда қиммат?

Саволга «Қорақалпоқ сув таъминоти» AЖ директори ўринбосари Манғитбай Ниетуллаев жавоб берди.

Ниетуллаевнинг айтишича, сувнинг тан-нархи сувнинг истеъмолчигача етиб бориши билан белгиланади. Тошкентдаги хонадонларга сувнинг етиб бориши анча арзонга тушади.

Бизга сув 140 км масофа ва 120 метр баландликдаги Туямўйин сув омборидан келади. Сув етиб келишигача анча сарф-харажат бўлади, дейди жамият директори ўринбосари.

Манғитбай Ниетуллаев Нукусда оқова сув тизими билан боғлиқ авария ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Манба: Олий таълим вазири ҳам алмашиши мумкин

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов уч ярим йиллик фаолиятидан сўнг лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz'нинг турли тузилмалардаги бир нечта манбалари маълум қилди.

Манбаларга кўра, олий таълим вазири лавозимига бир неча номзодлар, хусусан Термиз давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов ва Ўзбекистон миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов номзодлари кўриб чиқилмоқда.

➡️ Батафсил ўқинг

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
👨🏻‍💻 Тахтакўпир туманида «Рақамли технологиялар ўқув маркази» очилди

Мазкур марказ «Ўзбектелеком» AК Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг Тахтакўпир телекоммуникация боғламаси ҳузурида ташкил этилди.

Очилиш маросимида AКТ вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Тахтакўпир туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилот ходимлари, «Ўзбектелеком» AК Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлар иштирок этишди.

Марказда дастурлаш, веб дизайн, компютер графикаси, кибер спорт ўйинлари каби ихтисослашган ўқув курслари ташкил этилган. Тумандаги корхона ва ташкилотлар ходимларининг AКТ соҳасидаги малакасини ошириш режалаштирилмоқда, дейилади манбада.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Kun.uz ўзбекистонликларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайди

Kun.uz барча ўзбекистонликларни 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайди.

Таҳририят Ўзбекистон ҳимояси учун ҳамиша шай бўлган миллий армияга, мард ва жасур ўғлонларга мамлакатдаги тинчликни таъминлаб туришдаги матонати учун ҳурмат билдиради.

Ватан тинчлиги йўлида ўзини фидо қилган ўғлонлар ҳам ҳамиша ёдимизда қолади, уларнинг хизматлари юксак қадрланади.

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз ватан ҳимоячилари!

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистон аҳоли жон бошига кам ЯҲМга эга ҳудудлар қаторида

2020 йил январ-сентябр ойларида Қорақалпоғистон Республикасида ялпи ҳудудий маҳсулот аҳоли жон бошига 7,4 млн сўмдан тўғри келган.

2020 йил январ-декабр ойларида Қорақалпоғистонда истеъмол нархлари бўйича умумий инфляция даражаси 10,4 фоизга ўсган. Шунингдек, инфляция даражаси озиқ-овқат товарлари ҳажмида 13,6 фоизни, ноозиқ-овқат товарлари бўйича 8,8 фоизни, хизматлар бўйича 6,9 фоизни ташкил қилган.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми бўйича:⬇️

▪️ Энг юқори даромадли ҳудудлар:
🔹1. Навоий;
🔹2. Тошкент шаҳри;
🔹3. Тошкент вилояти;
🔹4. Бухоро;
🔹5. Сирдарё.

▪️ Ўртача даромадли ҳудудлар:
🔸6. Жиззах;
🔸7. Андижон;
🔸8. Хоразм;
🔸9. Қашқадарё;
🔸10. Самарқанд.

▪️ Кам даромадли ҳудудлар:
🔻11. Қорақалпоғистон;
🔻12. Фарғона;
🔻13. Наманган;
🔻14. Сурхондарё.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Телеграм фойдаланувчилари сони ярим миллиарддан ошди

▪️Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров охирги 3 кунда 25 млн фойдаланувчи қўшилиб, тармоқнинг фаол фойдаланувчилари 500 млнга етганини маълум қилди.

Дуров Телеграм маълумотлари хавфсиз бўлишини хоҳлаганлар учун қулай эканини ва ўзи бу масъулиятни яхши тушунишини ҳам айтиб ўтган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда мураккаб операция ўтказилди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиали Нейрохирургия бўлимига 2002 йил туғилган Г.Г. исмли бемор ҳар икки оёқларида сезишнинг умуман йўқолганлиги билан тез ёрдам машинасида олиб келинди.

Беморнинг айтиши бўйича касаллик 2 ой олдин бошланган, «шамолладим» деб амбулатор шароитда даволаниб юрган. Сўнгги кунлари юқоридаги ҳолатлар пайдо бўлганлиги боис тез ёрдам машинаси билан мазкур филиалга олиб келинган.

Бемор текширувдан ўтказилганида, эпигастрал соҳадан пастда сезувчанликнинг пасайиши (гипоэстезия) ва йўқолиши (анестезия), оёқларда ҳаракатнинг умуман йўқлиги (пастки параплегия), тизза, ахилл рефлексларнинг умумий чақирилмаслиги аниқланган.

Умуртқанинг кўкрак қафаси МРТда текширилганда кўкрак умуртқасининг тўғрисида орқа миянинг экстрамедуляр ўсимтаси борлиги, ўсимтанинг орқа мияни сиқиб тургани маълум бўлди.

Бемор муассаса директори, тиббиёт фанлари номзоди Саламат Бегалиев томонидан кўрилиб, дарҳол жарроҳлик йўли билан даволаш амалга оширилди. Беморнинг барча қон таҳлиллари олиниб, орқа миянинг экстрамедуляр ўсимтаси операция йўли билан олиб ташланди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Бир гуруҳ ҳарбий соҳа вакиллари давлат мукофоти билан тақдирланди

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Президент фармонига биноан, бир гуруҳ соҳа ходимлари мукофотланди. Улар орасида қорақалпоғистонлик соҳа вакиллари ҳам бор.

🏅 «Жасорат» медали билан:

🔹 Муҳаммадиев Рустам Идрисович — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи;

🏅 «Соғлом турмуш» медали билан:

🔹 Матқурбонов Сардор Болтабоевич— Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ Нукус ҳарбий госпитали бошлиғи;

🏅 «Шуҳрат» медали билан:

🔹 Эргашев Асқар Тўраевич— Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Нукус халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальони назоратчиси.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

15 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 15 январ куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –2 даража совуқ +3 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 3 йилда Нукусдаги мактабларни янгидан қуриш ва реконструкция қилишга 58,5 млрд сўм ажратилади

Бу ҳақда бугун, 14 январ куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгашининг 24-сессиясида маълум қилинди.

Бу йил Нукусда 3,9 млрд сўмга 1 та мактаб биноси реконструкция қилинади. Шунингдек, 2022-2023 йилларда 2 мактаб янгидан қурилади, 2 та мактабда реконструкция ишлари, 3 та мактабда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Бу ишларга бюджетдан 58,5 млрд сўм маблағ ажратилади, дейди Нукус шаҳри ҳокими ўринбосари Арман Бекмуродов.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Дунё етакчиларидан кимларнинг Tелеграм-канали бор?

▪️Телеграм асосчиси Павел Дуров давлат раҳбарларининг мессенжердаги расмий аккаунтларини эълон қилди. Уларнинг сони 9 тага етган.

▪️Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизматига тегишли канал обуначилари сони бўйича 3-ўринда турибди.

1. 🇧🇷 @jairbolsonarobrasil – 306 минг обуначи
2. 🇹🇷 @RTErdogan – 304K
3. 🇺🇿 @shmirziyoyev – 201K
4 🇸🇬 @leehsienloong – 191K
5. 🇲🇽 @PresidenteAMLO – 130K
6. 🇺🇦 @V_Zelenskiy_official – 52K
7. 🇹🇼 @iingtw – 51K
8. 🇮🇱 @bnetanyahu – 31K
9. 🇫🇷 @emmanuelmacron – 13K

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Тадбиркорларга 1 мартдан бошлаб йўлларга фоторадар ўрнатишга рухсат берилади

Автомобил йўллари қўмитаси масъул ходими Анвар Мусабековнинг маълум қилишича, 1 мартдан бошлаб, хусусий секторни катта ҳажмли вазн параметрини назорат қиладиган назорат постларини ўрнатишда жалб қилиш белгиланган.

Тадбиркорлар ҳужжат билан регистраторлар ўрнатиладиган жойларни электрон аукцион савдолари орқали олишлари мумкин.

Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга бундай жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади. Жойларнинг минимал қиймати эса ИИВ ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари