Kun.uz | Расмий канал
1.21M subscribers
130K photos
12.3K videos
34 files
68K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади

29-30 апрел кунлари велоспорт мусобақалари ўтказилиши сабаб Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади. Ҳайдовчиларга Қибрай ва Чирчиқ шаҳарлари орқали ҳаракатланиш тавсия қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/85121219

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт кўчаларида сўнгги кунларда хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходимлари иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумот берди.

👉 https://kun.uz/kr/79590780

Kun.uz расмий канали
Вашингтондаги самолёт ҳалокати сабабларидан бири маълум қилинди

NYT: Black Hawk учувчиси ҳалокатдан олдин баландликни пасайтира олмаган.

👉 https://kun.uz/kr/93208584

Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди

Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Тахтапул дарвоза кўчаси кесишмасидан Ифтихор кўчаси кесишмасигача бўлган қисми автомашиналар ҳаракати учун ёпилди.

👉 https://kun.uz/kr/63179809

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринган ҳайдовчи 7 суткага қамалди

Ҳайдовчи ЙПХ ходимига ҳужжатларини тақдим этишдан бош тортган. Машинаси жарима майдонига олиб кетилаётганида эса инспекторни ноҳақ айблаб, ижтимоий тармоқларга бир нечта видео жойлаган.

👉 https://kun.uz/kr/90561234

Kun.uz расмий канали
Россия асосий талабларининг биридан воз кечдими?

Ўтган ҳафта Трамп маъмурияти Украина ва Россияга урушни тўхтатиш бўйича АҚШнинг таклифларини тақдим этди. Украина бунга жавобан Европа Иттифоқи билан биргаликда ўз версиясини илгари сурди. Россия эса ўз позициясини юмшатиб, тўртта вилоятни тўлиқ эгаллаш талабидан воз кечгани ва фронт чизиғи чегарага айланишига розилиги ҳақида хабарлар чиқди. Бу мавзулар муҳокамаси – Kun.uz'нинг “Геосиёсат” ҳафталигида.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қирғизистон Россиядан С-300 зенит-ракета комплексларини олди

Қуроллар Қўшма минтақавий ҳаво мудофаа тизими доирасида республикада жойлаштирилади.

👉 https://kun.uz/kr/72060136

Kun.uz расмий канали
Россияда меҳнат мигрантлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди

10 сентябргача чет эл фуқаролари Россияда бўлишини қонунийлаштириши ёки мамлакатдан чиқиб кетишлари керак.

👉 https://kun.uz/kr/53094482

Kun.uz расмий канали
Fitch агентлиги Тошкентнинг кредит рейтингини қайта тиклади

Fitch Ratings Тошкентнинг хавф профилини «заифроқ даража» дея баҳолади. Агентликка кўра, пойтахтнинг даромадларни ошириш имкониятлари чекланган, чунки солиқ ставкалари ва даромадларни тақсимлаш марказий ҳукумат даражасида белгиланади.

👉 https://kun.uz/kr/71264687

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Қирғизистон билан боғловчи яширин туннел қазиганларга ҳукм ўқилди

2024 йилнинг март ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Хонобод шаҳар “А.Навоий” МФЙ ҳудудини Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Бекобод қишлоғи билан боғловчи яширин ерости туннели аниқланган эди.

👉 https://kun.uz/kr/10034975

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўғлимнинг ўйинларини умуман кўра олмайман” – чемпион футболчининг онаси

“Ҳали ҳаяжондамиз. Биз кутмаган нарса бўлди. Лекин ишонардик, чунки ўғлим менга, албатта, кубокни олиб келамиз она, деб ваъда бериб кетганди”, - дейди Осиё чемпиони Садриддин Ҳасановнинг онаси Дилфуза Раҳматуллаева.

👉 https://kun.uz/kr/89467401

Kun.uz расмий канали
Олимлар Ерни самолётлар ёрдамида совитиш усулини топди

Бунинг учун 13 км баландликка кўтарила оладиган Boeing 777F юк ташувчи самолётларидан фойдаланса бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/41412906

Kun.uz расмий канали
Прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторлар бўйича вазифалардан озод этилади — президент фармони

Секторлар ишига бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.

👉 https://kun.uz/kr/92838947

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди

Энди Таиландга борадиган чет элликлар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам мамлакатга кириш картасини ушбу давлатга етиб бориш санасидан 3 кун олдин олишлари шарт.

👉 https://kun.uz/kr/15153318

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади

Ҳолат Қўшкўпир туманида содир бўлган. Мактаб директори маъмурий жавобгарликка тортилган ва педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан жазосини олган.

👉 https://kun.uz/kr/78426325

Kun.uz расмий канали
Тошкентда юз берган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди

Юнусобод туманида Hyundai Elantra уриб юборган Kavasaki мотоцикли ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Тармоқларда тарқалган видеоларда автомобил ҳайдовчиси белгиланмаган йўлдан қайрилгани айтилади. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

👉 https://kun.uz/kr/21767469

Kun.uz расмий канали
Paynet 2025 йилнинг 1-чораги бўйича натижаларни эълон қилди

Ўзбекистоннинг етакчи электрон тўлов хизматларидан бири - Paynet 2025 йилнинг биринчи чораги якуни бўйича ўз фаолияти натижаларини тақдим этди. Компания асосий кўрсаткичлар бўйича ўсиш қайд этиб, рақамли тўлов хизматларини ривожлантириш йўналишини давом эттирмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/17938377

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/57947726

Kun.uz расмий канали
Давлат хизматчиларининг мол-мулкини декларациялаш бўйича қонун лойиҳаси май ойида тайёр бўлиши керак

Бу вазифа президент фармонида белгилаб қўйилди. Фармонга кўра, вазир ва ҳоким лавозимига номзодлар депутатлар тасдиғидан ўтиш учун коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режасини тақдим этиб, ҳимоя қилиши керак бўлади. Адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам икки ой ичида тайёр бўлиши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/74880896

Kun.uz расмий канали
«Арсенал» ва «ПСЖ» яна финалга чиқмоқчи. ЕЧЛ яримфиналидаги интригалар

Сешанба оқшомида Лондонда «Арсенал» ва «ПСЖ» ўртасида асосий еврокубокнинг илк яримфинал ўйини ўтказилади. Қуйида ўйин қандай кечиши, кимда қандай устунлик ва камчиликлар борлиги, кимлар диққат марказида бўлиши ҳақида фикр юритилади.

👉 https://kun.uz/kr/99382146

Kun.uz расмий канали