Kun.uz | Расмий канал
✔
1.15M subscribers
141K photos
16K videos
34 files
82K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Контрактнинг 30 фоизини давлат тўлайди: тиббиёт ходимлари фарзандларига маблағ ўтказиш бошланди

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил ишлаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисмини қоплаш бошланди.

Аризаси тасдиқланган ходимлар фарзандлари ўқиётган олийгоҳларга субсидия маблағлари ўтказилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/12454185

Kun.uz расмий канали
❤282👍201😁55🤯33😢19🤔18🔥16
«Гап омон қолиш ҳақида кетмоқда»: Кличко имкони бор киевликларга вақтинча кетишни тавсия қилди

Киев мэри Виталий Кличко Россия ҳужумлари кучайгани фонида пойтахтдан ташқарида қариндошлари ёки дўстлари бор аҳолига шаҳардан вақтинча кетиш имкониятини кўриб чиқишни тавсия қилди.

Бироқ у Киевни тўлиқ эвакуация қилишга чақирмаётганини таъкидлади.

👉https://kun.uz/kr/30165877

Kun.uz расмий канали
😢336❤202👍82🤔34🤯20😁16😍2🔥1
Нурафшонда 13,9 млрд сўмлик бюджет пули талон-торож қилинди

Нурафшон шаҳрида қурилаётган оқова сув тозалаш иншоотида бажарилган ишлар қийматини ошириб кўрсатиш орқали 13,9 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

👉 https://kun.uz/kr/87205600

Kun.uz расмий канали
😁525🤯214❤156👍50🤔35😢25🔥4
Давактив раҳбари “Ўзбекистон почтаси”даги Wildberries вакиллари бўйича изоҳ берди

Соҳибжон Муродов “Ўзбекистон почтаси” Кузатув кенгашидаги 9 та ўриндан 5 тасига Wildberries вакиллари тайинланганини изоҳларкан, буни почта ислоҳоти ва WB'дан 360 млрд сўмгача фоизсиз қарз олиш режаси билан изоҳлади ва UzPost WB'га ишончли бошқарувга берилганини рад этди.

Маълум қилинишича, маъмурий жарималар ҳақидаги қоғоз хатлардан воз кечилгач, почта 50-60 млрд сўмлик даромадидан айрилган.

📹 МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН РЕПОРТАЖ
😁286❤167🤯41🤔37👍20😢10😍4
Саудиядаги элчихона ўзбекистонликларни эҳтимолий рейс ўзгаришларидан огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган ёки у ерга сафар қилишни режалаштираётган фуқароларга мурожаат қилди.

Дипломатик ваколатхона минтақадаги кескинлик сабаб авиарейслар жадвали, парвоз йўналишлари ва транзит қоидалари ўзгариши мумкинлигини эслатди.

👉 https://kun.uz/kr/16882314

Kun.uz расмий канали
❤219🤔71😢40👍31😁12🤯7
“Ерингиз тугул жонингизни суғуриб оламан” – Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказди
 
Туман ҳокими Музаффар Арипов ўзи ўтказган йиғилишда фермерларни "картошка экмаса ерини тортиб олиши" билан қўрқитиб, босим қилган. Залда туман прокурори ва ИИБ бошлиғи ҳам бўлган.   
 
“Топшириқни қилиб қўйинг. Ерини олишимга мажбур қилишади, кейин эшигим тагида ётади итга ўхшаб”, деган ҳоким фермерларга қарата.

 
Шунингдек, ҳоким фермерларга "ҳазиллашмасликни, ўйнашмасликни, ери нарида турсин, жонини суғуриб олишини" айтган. Фермерлар йиғилишга телефонлари олиб қўйилган ҳолда киритилган.

👉 https://kun.uz/kr/00608324

Kun.uz расмий канали
🤯1.15K😁526❤280🤔114👍79😢79🔥10😍9
Нефт конлари бўйича Saneg'га берилган лицензиялар бекор қилинган – Давактив раҳбари

Соҳибжон Муродов Ўзбекистондаги кўплаб нефт конлари қандай қилиб Saneg тасарруфига ўтиб қолганига изоҳ берди ва корхонага берилган лицензиялар ҳозирда бекор қилинганини маълум қилди, чунки “конлар хўжалик айланмасига киритилмаган ва лицензия шартлари бажарилмаган”.

Шунингдек, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳам хусусийлаштириш тўлови вақтида тўланмагани учун Saneg'дан қайтариб олинган.

📹 МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН РЕПОРТАЖ
😁234❤184👍59🤔45🤯28😢4🔥2😍1
Путин туғилган кунини Германиянинг собиқ канцлери билан нишонлади

Россия президенти Владимир Путин 7 октябрдаги туғилган кунини Германиянинг собиқ канцлери Герҳард Шрёдер билан бирга нишонлаган.

Кремл матбуот хизмати 8 октябр куни уларнинг биргаликдаги суратини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/55769688

Kun.uz расмий канали
😁406👍293❤192🤔39🤯33🔥7😢4😍3
Uzum Market босқичма-босқич фаолияти тикланаётганини маълум қилди

Uzum Market 8 октябр кунги техник носозликдан сўнг ўз фаолиятини тиклашни бошлади. «Омбор буюртмаларни аллақачон йиғмоқда ва яқин вақт ичида 7, 8 ва 9 октябрдаги юк хатлари бўйича товарларни қабул қилишни бошлайди. Мамлакат бўйлаб топшириш пунктлари одатдагидек ишламоқда: харидорлар буюртмани SMS'даги рақамни ёки буюртма кимнинг номига расмийлаштирилган бўлса, ўша шахснинг исмини айтиб олишлари мумкин», дейилади компания хабарида.

Харидорлар ва сотувчиларга компенсация ва чегирмалар ваъда қилиняпти.

👉 https://kun.uz/kr/68048414

Kun.uz расмий канали
😁197❤172👍60🔥12🤯10🤔6😢4😍2
UZCARD транспорт-банк картаси шаҳар транспортида қатновларда маблағни тежашга ёрдам беради

1 октябрдан бошлаб Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақи учун янги тарифлар амал қилмоқда. Банк картаси орқали тўлов қилинганда бир марталик қатнов нархи 2 500 сўмни, нақд пул билан тўланганда эса 3 000 сўмни ташкил этади. Бир нечта транспорт туридан фойдаланадиган ёки транспорт алмаштириб қатнайдиган йўловчилар учун қайта қатнов тарифи қўшимча манфаат беради.

👉 https://kun.uz/kr/18217809

Реклама
❤115👍31😁21🤯9🤔6
Трамп яна четда қолди. Тинчлик бўйича Нобел мукофоти жанубий африкалик судяга берилди

Халқаро жиноят суди собиқ раиси бўлган Наванетҳем (Нави) Пиллэй тинчлик ва халқаро ҳуқуқни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун тақдирланди.

Бир неча йилдан буён ўзига ушбу мукофот берилишини сўраб келаётган Доналд Трамп эса номзодлар рўйхатида бўлгани аниқ эмас. Манбаларга кўра, Ослодагилар Эронга қарши бошланган уруш, ҳудудий даъволар, шунингдек, муҳожирларга нисбатан қатъий сиёсати туфайли уни муносиб номзод деб ҳисобламайди.

Шунга қарамай, унда Нобел медали бор – уни мукофотнинг ўтган йилги лауреати, венесуэлалик сиёсатчи Мария Мачадодан қабул қилиб олган.

👉 https://kun.uz/kr/84909511

Kun.uz расмий канали
👍490😁289❤204🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда муаммога айланган H-1 визаси ва Зеленскийдан аразлаган Корея – кун дайжести

• Пентагон АҚШ армиясининг собиқ психиатри Нидал Ҳасанни қатл этиш жараёнини жонли эфирда кўрсатмоқчи;

• Краматорскда Россиянинг авиабомбалари йўловчи автобусларига тушди: камида 30 киши ҳалок бўлган;

• Оқ уй маъмурияти йирик технология компаниялари, жумладан Microsoft'га хорижий ишчилар визаси учун ариза беришни ёпиб қўйди;

• Зеленскийнинг сўзлари ортидан келиб чиққан дипломатик можаро: Сеул Киевдаги элчиларини чақириб олади;

• Трамп ноябрда бўладиган Конгрессга сайловлардан олдин Эронга ҳужум уюштирилмаслигини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/05796303

Kun.uz расмий канали
❤186👍25😁19🤯10😢8🤔7🔥1
«Йўлни суришди, демак бу ерда нимадир қурилади»: Тошкент туманида аҳоли нимадан хавотирда?

Тошкент тумани, “Боғизилол” маҳалласи Мустақиллик кўчасида бошланган "ободонлаштириш" ишлари аҳолида ташвиш уйғотган.

Фуқаролар суриб ташланган автомобил йўли ўрнида кўп қаватли уйлар қурилиши ҳақида эшитишган. Туман ҳокими Сардор Эргашев эса "йўл кўчирилиб, ҳудуд ободонлаштирилиб, сув бўйида сайилгоҳ барпо этиш режаси борлигини, "дом" қурилмаслигини билдирди.

Аҳолининг хавотирлари қанчалик ўринли? Тафсилотлари Kun.uz суриштирувида.

📹
ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
❤181😁118🤔37👍21🤯12🔥8😢8
UzAuto Motors'ни сотиб олишга 3 та давлат компанияси қизиқиш билдиряпти

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродовга кўра, UzAuto Motors вa UzAuto Powertrain корхоналарини сотиб олишга АҚШ, Жанубий Корея ва Хитойдан инвесторлар қизиқиш билдиряпти.

«Бу қизиқишлар муайян компанияга актив сотилиши ҳақида қарор қабул қилинганини англатмайди. Бунақа сигнал кетмаслиги керак, чунки рақобатга салбий таъсир қилиши мумкин. Очиқ савдо ўтказамиз», деди Давактив раҳбари.

👉 https://kun.uz/kr/20976354

Kun.uz расмий канали
😁344❤155👍55🤔17🤯17😢5🔥2
Мулоқотдан инвестициялар сари: InfinBANK АҚШ билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқиб, тобора амалий тус олмоқда. Дипломатик мулоқот билан бир қаторда иқтисодий ва инвестициявий алоқалар кенгаймоқда, янги қўшма лойиҳалар шаклланмоқда ҳамда америкалик инвесторларнинг Марказий Осиё имкониятларига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда.

👉 https://kun.uz/kr/58358347

Реклама
❤91😁47👍21😢11🔥6🤔6🤯5😍1
Қирғизистонда Атамбаевнинг ўғли 4 йилга қамалди

Суд кичик Атамбаевни оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш иши бўйича айбдор деб топиб, унга мол-мулкини мусодара қилган ҳолда 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Иш доирасида яна бир қанча сиёсатчиларга ҳукм чиқарилган.

👉 https://kun.uz/kr/79034758

Kun.uz расмий канали
❤144👍96😁57🤔30🤯18🔥10😢3😍3
Kun.uz | Расмий канал
Тошкент метросида 10 минг долларини тушириб қўйган шахсга пули қайтарилди Автомобил сотиб олиш учун Сергели туманига борган Қозоғистон фуқароси 10 минг доллар пулини йўқотиб қўйди. Бу пулни Тошкент метрополитенида хизмат қилаётган ички ишлар ходимлари топиб…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метрода тушириб қолдирилган $10 минг: пулни ички ишлар ходими эмас, йўловчи топиб олгани маълум бўлди
 
Метро бекатида Тошкентга машина харид қилиш учун келган Қозоғистон фуқаросининг 10 минг доллар пули тушиб қолган. Ички ишлар вазирлиги пулни метрополитенда хизмат қилаётган ички ишлар ходими топиб олганини айтганди. 
 
Ҳолат камерага тушиб қолган. Унда кўринишича, пулни ички ишлар ходими эмас, йўловчи аёл топиб олган ҳамда ходимнинг ортидан бориб, унинг қўлига тутқазган.

👉 https://kun.uz/kr/08388020

Kun.uz расмий канали
👍2.28K😁451❤267🔥55😍21🤯9🤔6😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хусусийлаштирилган давлат мулки қайтариб олинмайдими? Давактив янги қонунга изоҳ берди

Ўзбекистонда хусусийлаштирилган давлат мулкини қайтариб олишга доир чекловлар кучайтирилмоқда. Янги қонунга кўра, давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш ташаббуси билан чиқа олмайди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарларига кўра, бу норма мулкдорлар ишончини мустаҳкамлаш учун керак.

👉 https://kun.uz/kr/09826892

Kun.uz расмий канали
❤122😁75👍34🤔15🤯12😢2
Эркинжон Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди. Саида Мирзиёева соҳадаги вазифалар ижросини назорат қилади
 
Президент фармони билан, Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг вазирликка номзоди Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланди.
 
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири ижро органларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва уларни мувофиқлаштиради.
 
Бу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Президент администрацияси раҳбари С.Мирзиёева зиммасига юкланди.

👉 https://kun.uz/kr/27425793

Kun.uz расмий канали
👍1.81K❤307🔥138😁79🤔44🤯23😢5😍4
Россиядаги ҳарбий мавзудаги энг йирик телеграм-канал асосчиси Черногорияда қўлга олинди

Черногорияда Rybar телеграм-канали асосчиси Михаил Звинчук ўз жамоаси билан қўлга олинди. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида санкция остида эканига қарамай, ушбу мамлакатга кира олгани билан мақтаниб, унинг маълумотларини текширмаган чегарачини ҳақоратлаганди.

Rybar – бир ярим миллиондан ортиқ обуначига эга бўлиб, 2018 йилда РФ мудофаа вазирлиги собиқ ходимлари томонидан очилган, ўз вақтида вагнерчилар раҳбари Евгений Пригожин томонидан молиялаштирилган.

👉 https://kun.uz/kr/76036533

Kun.uz расмий канали
❤43👍24🤔11🤯1😢1