Kun.uz | Расмий канал
1.21M subscribers
130K photos
12.3K videos
34 files
68K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Трамп Путинни тўхтатолмади, тобут тепасида дипломатия – ҳафта дайжести

Ҳафта давомида дунё яна бир урушга яқин келди, Путин Курск тўлиқ руслар назоратига қайтганини айтди, Ватиканда Рим папаси вафот этди, Истанбулда хавотирли зилзила бўлди, японлар 7 долларни «туя қилган» ҳайдовчини нафақадан маҳрум қилишди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади

Тақиқни четлаб ўтишга қаратилган ҳар қандай уриниш рухсат этилмаган митинг сифатида баҳоланади ва тегишли чоралар кўрилишига сабаб бўлади. Шунга қарамай, ташкилотчилар рухсат берилмаса ҳам акцияни ўтказишларини айтмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/62896163

Kun.uz расмий канали
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади

Шифокорларнинг айтишича, инсулт ёки тромбоздан кейин беморлар баъзида анчадан бери фойдаланмай келган тилида гапиришни бошлайди.

👉 https://kun.uz/kr/31134470

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида

Охирги вақтда оммалашаётган ошқозон кесиш операциялари блогер Кокош ва ундан аввалроқ актриса Ҳалима Ибрагимова билан боғлиқ ҳолатларда аянчли оқибатларини кўрсатди. Kun.uz бу амалиётнинг хатарлари, психологик сабаблари ва оқибатларини ўрганди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди

«Ливерпул» Англия чемпионатининг 34-турида «Тоттенҳем»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу «Ливерпул» тарихидаги 20-чемпионлик ҳисобланади. Мавсум аввалида «Ливерпул»нинг титул учун имконияти 5,1 фоизга баҳоланганди.

👉 https://kun.uz/kr/91863609

Kun.uz расмий канали
Хитой Филиппин яқинидаги баҳсли кимсасиз оролни эгаллаб олди

Хитойлик офицерлар оролга байроқ ўрнатиб, суратга олиш ишларини тугатгач, кўп ўтмай ҳудудни тарк этган.

👉 https://kun.uz/kr/70232162

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили

Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолаётганини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/27158504

Kun.uz расмий канали
БМТ махсус маърузачиси Исроилдан Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишни талаб қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Фаластин бўйича махсус маърузачиси Франческа Альбанезе Исроил ва уни қурол билан таъминловчи давлатларни Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишга чақирди.

👉 https://kun.uz/kr/60595234

Kun.uz расмий канали
Эронда портдаги портлашдан кейин миллий мотам эълон қилинди

Фожиа оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 36 киши ҳалок бўлган, 1200 дан ортиқ киши жароҳатланган.

👉 https://kun.uz/kr/92301149

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миробод туманида қурилиш маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди

8 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, айни вақтда ёнғин бартараф этилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/63342014

Kun.uz расмий канали
Ҳамас воситачиларнинг сулҳ бўйича янги таклифига розилик билдирди

Ҳамас Ғазодаги урушни тўхтатиш бўйича келишув тузишга тайёр, унинг доирасида барча гаровга олинганлар дарҳол озод қилинади ва беш йиллик сулҳ таъминланади, деди шанба куни гуруҳ расмий вакили воситачилар билан музокаралар арафасида.

👉 https://kun.uz/kr/05107613

Kun.uz расмий канали
Трамп Зеленскийни Қримдан воз кечишга тайёр деб ҳисобламоқда

Украина президенти Володимир Зеленский Қримга бўлган даъволаридан воз кечишга тайёр, бу ҳақда АҚШ етакчиси Доналд Трамп Ватиканда у билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/27158636

Kun.uz расмий канали
2025 йилги ROG Strix SCAR 18 шарҳи: унга тўлақонли гейминг учун жиддий қараш учун сабаблар

ASUS ROG ўзининг энг яхши Strix SCAR ўйин ноутбуклари линейкасини ривожлантиришда давом этмоқда ва 2025 йил модели геймерлар учун энг қизиқарли таклифлардан бирига айланишини ваъда қилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/79942051

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 25 нафар болани олиб кетаётган Damas аниқланди

Наманган вилояти Косонсой туманида болаларни хавф остида ташиган ҳайдовчига чора кўрилди.

👉 https://kun.uz/kr/09780430

Kun.uz расмий канали
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди

Якшанба оқшомида Европа чемпионатларида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/19849808

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Фарзандларимиз турк эркаклари қучоғида қолмоқда” – Туркиядаги ўзбек хотин-қизлари тақдири ҳақида суҳбат

Маълум бўлишича, Туркия Ўзбекистондан кўпроқ аёллар ошиқадиган давлат. Ишлаш, ўқиш, турмушга чиқиш мақсадида бу мамлакатга йўл олувчилар афсуски, турли алдовларга ҳам чув тушишмоқда. Фарзандларимиз бугун турк эркакларининг қучоғида қолмоқда, дейди Kun.uz билан гаплашган “Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти” директори Озода Исломова.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Жарима баллари 1 майдан кучга кирмайди — ЙҲХХ

Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги ҳукумат қарори ҳамон “ишлаб чиқилмоқда”.

“Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади”, дейилади баёнотда.

👉 https://kun.uz/kr/29806940

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Чоршанба куни ҳаво ҳарорати +25…+30 даражагача пасаяди, сўнгра яна кўтарила бошлайди ва жума куни +33 даражага етади.

👉 https://kun.uz/kr/47318412

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/19810761

Kun.uz расмий канали
Электрга янги тариф, чекланаётган фонограмма ва маҳсулотларда пайдо бўладиган “Ҳалол” белгиси – 1 майдан нималар ўзгаради?

Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

👉 https://kun.uz/kr/01916879

Kun.uz расмий канали