Kun.uz | Расмий канал
1.21M subscribers
130K photos
12.3K videos
34 files
68K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Перуда 5 минг йиллик мумиё топилди

Мумиёланган аёлнинг ёши 25-30 ёш атрофида бўлган. Орадан 5 минг йил ўтган бўлса ҳам унинг териси, сочлари ва тирноқлари сақланиб қолган.

👉 https://kun.uz/kr/41560035

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/04813778

Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди

Ўзбекистон ва Озарбойжон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

👉 https://kun.uz/kr/06304637

Kun.uz расмий канали
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

Трампнинг Кремлга босими ортидан Путин Пасха сулҳини эълон қилди, Украина музокараларда Вашингтонга беш бандли талаблар пакетини юборди. Лондонда ўтиши белгиланган музокаралар Киевнинг ҳудудий ён бермаслик позициясидан кейин барбод бўлди. Осиёда эса ухлаб ётган Покистон–Ҳиндистон вулқони отиладигандек. Лавров Марказий Осиёда Европа фаоллигидан нолиди.

Жорий ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.

📹👉 ЖОНЛИ ЭФИР
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Наманганда автомобилларни ижарага берувчи гуруҳларнинг 90 фоиз аъзоси ўқувчилар” — вилоят ЙҲХБ бошлиғи

Наманган вилояти ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевга кўра, автомобилига шикаст етказгани учун болалар ва уларнинг ота-оналари бўйнига 10-20 млн сўм қарз илиб қўйилган ҳолатлар бор. “Агар ўзи машинасини бошқариб кўчага чиқса, кунига 200-300 минг сўм топиши мумкин. Ижарага бериб юборса, соатига шу пулни топяпти”, дейди подполковник.

👉 https://kun.uz/kr/87433447

Kun.uz расмий канали
Халқаро олий таълим муассасалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ташаббуси билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси билан ҳамкорликда 2025 йилнинг 26 апрел куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 30 га яқин нуфузли халқаро олий таълим муассасалари ўртасида Шахмат бўйича турнир ўтказилди.

👉 https://kun.uz/kr/60765425

Реклама
Фото: Трамп ва Зеленский Оқ уйдаги тортишувдан кейин биринчи марта учрашди

АҚШ ва Украина президентлари Рим папасининг дафн маросимида қатнашиш учун Ватиканга келишган. “Яхши учрашув бўлди. Кўп нарсаларни яккама-якка гаплашиб олдик”, деди Зеленский. Мулоқот тахминан 15 дақиқа давом этган, бир муддат суҳбатга Франция президенти Эммануэл Макрон ва Британия бош вазири Кир Стармер ҳам қўшилган. Трамп ва Зеленский музокараларни бугун оқшомда давом эттиришга келишиб олишган.

Kun.uz расмий канали
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов

Якшанба ва душанба кунлари айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +40°С гача кўтарилиши мумкин. Май ойи бошида иссиқлик тўлқинлари ва кам ёғингарчилик оқибатида асосий қишлоқ хўжалик майдонларида қурғоқчилик хавфи ошади. Апрел охирида тоғли ҳудудларда сел хавфи сақланиб қолади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин

РФ Таълим вазирлиги мигрантларнинг болаларини боғчага қабул қилишда уларда инфекцион касаллик йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома талаб қилиш таклифини илгари сурди. Ҳозирда фақат тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома сўралади.

👉 https://kun.uz/kr/91333322

Kun.uz расмий канали
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раиси кубоги-2025” футбол мусобақалари доирасида жамиятнинг Бошқарув раиси иштирокида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

👉 https://kun.uz/kr/12880501

Реклама
“Сув уруши” эҳтимоли: Ҳиндистон Покистонни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда

Ҳиндистон Кашмирдаги терактда 26 сайёҳ ўлдиришида Покистонни айблаб, 65 йил олдин имзоланган сув битимининг амал қилишини биринчи марта тўхтатиб қўйди. Покистон расмийлари буни “сув уруши акти” деб атади. Kun.uz мухбири можарога оид саволлар билан сиёсий таҳлилчилар Ислом Ғаффоров ва Ҳамза Болтаевга мурожаат қилди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

Навбатдаги класико арафасидаги можаро рўй берди: ҳакам журналистлар қаршисида йиғлади, «Реал» ўйинни бойкот қилмоқчи бўлди. Тебас эса Переснинг манзилига қаттиқ фикрлар билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/41076209

Kun.uz расмий канали
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди

Саудия Арабистони Туризм вазирлигининг Kun.uzʼга маълум қилишича, ўндан ортиқ давлатлар, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун электрон визага мурожаат қилиш хизмати вақтинчалик тўхтатилган. Бу – саёҳат ёки Умра мақсадида қиролликка бориб, ноқонуний Ҳаж қилишнинг олдини олиш учун кўрилган чора сифатида баҳоланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/06001608

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл ҳақи нархлари қайси шаҳарда ўзини оқлайди? | SUBYEKTIV

Ўзбекистон шаҳар транспортларидаги йўл ҳақи рейтингида дунёнинг энг арзон бешлигига киради. Йўловчи ташиш тизими, шароитлар, жарималар ва имтиёзлар бўйича-чи? Ўрганадиганларимиз ёки ўргатадиганларимиз: қай бири кўпроқ? SUBYEKTIV ҳақиқий вазиятни ўрганиш учун 7 давлатда бўлиб, 12 минг км масофадаги шаҳарларнинг жамоат транспортлари ҳолатини глобал таҳлил қилди. Реал экспериментларга асосланган субъектив рейтингда Ўзбекистон қайси ўринни эгаллашини сиз билан бирга кўриб чиқамиз.

КЎРСАТУВНИ ҲОЗИРОҚ КЎРИШ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дафн маросими ва уруш

Трамп ва Зеленский Ватиканда учрашув учун кабинет ҳам қидириб ўтиришмади, иккита стулни ибодатхона ўртасига тўғрима-тўғри қўйишди-да, жайдаричасига гаплашиб олишди. Бу уларнинг Овал кабинетдаги жанжалдан кейинги илк учрашуви бўлди.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести

UzAuto Motors ва бошқа катта компаниялар хусусийлаштирилади. 2-3 кунга хорижга чиқиб келганлар энди ўзи билан божсиз товар олиб киролмайди. Устига устак, ўзбекистонликлар Дубайга визасиз бориш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин. Наманганда икки расмий идора омма қаршисида радарлар бўйича баҳслашди. Футбол бўйича Осиё чемпионлари тантанали кутиб олинди. Қирғизистон билан “Чашма” булоғи масаласида келишувга эришилди. Якунланаётган ҳафта янгиликлари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Forwarded from Kun.uz | Futbol
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди

"Барселона" Испания кубоги финал учрашувида "Реал Мадрид"га қарши майдонга тушиб, қўшимча бўлимларда Кунде томонидан урилган гол сабаб ғалаба қозонди.

👉 https://kun.uz/kr/75572090

⚽️ Kun.uz | Футбол
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларнинг очиқлик индексини эълон қилди. 2024 йил якунлари бўйича индексда энг яхши натижаларни асосан давлат компаниялари ва Солиқ қўмитаси қайд этди. Андижон вилояти ҳокимлиги президент фармонида келтирилган очиқлик талабларни энг кам бажараётган давлат органи деб топилди. Вазирликлар кесимида энг охирги ўринни Ташқи ишлар вазирлиги эгаллади.

👉 https://kun.uz/kr/61179167

Kun.uz расмий канали
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди

Ва илк марта ёрдам учун КХДР ҳарбийларига миннатдорчилик билдирилди.

👉 https://kun.uz/kr/14085275

Kun.uz расмий канали