Kun.uz | Расмий канал
1.21M subscribers
130K photos
12.3K videos
34 files
67.9K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин

20 апрел куни Дубайда Ўзбекистоннинг ўнлаб фуқаролари иштирокида пичоқбозлик содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. БАА томони ушбу иш доирасида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини билдирди. Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари содир этаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/kr/24131145

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди

Портлаш генерал-лейтенант Ярослав Москалик уйидан чиқиб келганида, ҳовлида турган автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши орқали содир этилган.

👉 https://kun.uz/kr/29119781

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бизга Худо берди” – қайта-қайта ўтказилган мақбуллаштиришни ҳокимлар шундай қабул қилишди — Чорихон Қодиров

Ўзбекистонда тўрт марта ўтказилган ерларни мақбуллаштириш тадбири минг-минглаб қонунбузарликлар билан кечди ва соҳани тиз чўктирди. “Ҳар бир туман ва вилоят судида мақбуллаштириш юзасидан берилган ғарам-ғарам шикоят аризалари ётибди”, – дейди Фермерлар кенгаши бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров. Бундай “мақбуллаштириш” мега-коррупцияни юзага келтирди ва келтирмоқда, деҳқонларни ердан совутмоқда, ернинг ўзи эса ғамхўрсиз қолмоқда.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғ ва тоғолди ҳудудларида 25 ва 27–30 апрел кунлари ёмғирлар ёғиши сабаб сел келиши хавфи эълон қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/80074098

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади

Янги поезд вагонлари 26 апрелдан бошлаб йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Уларда йилига 144,5 мингдан зиёд йўловчини ташиш мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/07870310

Kun.uz расмий канали
Халқаро арбитраж Туркия текстил компаниясининг Ўзбекистонга нисбатан 700 млн долларлик даъвосини рад этди

2000-йиллар бошида Ўзбекистон тўқимачилик саноатига инвестиция киритган Туркиянинг Bursel Tekstil компанияси 2017 йилда Ўзбекистон Республикасига қарши халқаро арбитражга даъво киритган эди. Даъво предмети пахта нархи ва солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар бўлган. Арбитраж трибунали инвесторнинг барча шикоятларини рад этди.

👉 https://kun.uz/kr/05274676

Kun.uz расмий канали
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Самолёт бир нечта парашютчини ўқув машғулотларига олиб кетаётган бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/79601005

Kun.uz расмий канали
3,6 млрд долларлик олтин сотуви ва 9 баробардан кўпроққа қисқарган газ импорти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 94 млн долларлик газ экспорт қилиб, 38 млн долларлик импортни амалга оширди. Газ сотиш 2,5 баробарга ошган бўлса, сотиб олиш 9,3 баробаргача камайган. Шунингдек, ҳисобот даврида 3,57 млрд долларлик олтин сотилди. Бунинг натижасида ташқи савдодаги салбий салдо 1,08 млрд долларгача қисқарган.

👉 https://kun.uz/kr/93473219

Kun.uz расмий канали
Стивен Уиткофф тўртинчи бор Путин билан учрашди

25 апрел куни эрталаб АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Доналд Трампнинг тинчлик режаси тафсилотларини муҳокама қилиш учун Москвага учиб келди.

👉 https://kun.uz/kr/58795267

Kun.uz расмий канали
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

Қибрай туманининг Бўстон маҳалласида бетон ариқчалар ётқизиш учун йўл чеккаси кавланяпти. Эътиборлиси, ариқ нақ ишлаб турган сув тармоғининг устига ётқизиляпти: эскирган, айрим жойлари ёрилган қувурларнинг устига. Қазиш жараёнида ҳам эски қувурларга шикаст етказилган. Эртага қувур ёрилса, таъмирлаш учун яп-янги бетон ариқни ёришга тўғри келади.

👉 https://kun.uz/kr/96848741

Kun.uz расмий канали
АҚШ Марказий разведка бюроси директори ўринбосарининг ўғли Украинада ҳалок бўлган. У Россия томонида туриб жанг қилган

Ушбу 21 ёшли америкалик Фаластин масаласи туфайли «Америка ҳукуматидан дарғазаб» бўлган, Россия фуқаролигини олиш учун армияга ёзилганди.

👉 https://kun.uz/kr/04042241

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия.
# 3


Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди

“Чашма” булоғи Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларининг умумий бойлиги экани таъкидланди. Бу булоқ Ўзбекистон фуқаролари фойдаланиши учун эркин ва тўсиқсиз бўлиши, ўзбек томони булоқнинг учдан икки қисмидан фойдаланиши белгиланмоқда. Сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар ўзбек томони билан келишилади.

👉 https://kun.uz/kr/56701997

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Истанбул чўкса, бутун Туркия чўкади” – зилзиладан кейин истанбулликлар кўчаларда тунади

23 апрел куни Истанбул ва унинг атрофидаги ҳудудларда давомли зилзилалар содир бўларкан, аҳолини қўрқув босди. Расмийлар ва ҳокимият вакиллари одамларни уй ичида қолмасликка чақириб, ер қимирлаши қайталашидан огоҳлантирди. Қўрққанимиз учун оиламиз аъзолари билан масжидда тонг оттирдик, дейди бугун Истанбулда яшовчи юртдошимиз Отабек Тиллаев.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
25 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

БАА билан таҳдид остида қолган визасиз режим, Самарқанддаги мудҳиш автоҳалокат, Дубай шоколадидаги хавфли бактериялар ва Ўзбекистонга судда ютқазган Туркия компанияси — ўтган кун давомида Kun.uz’да ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/51879843

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди

Охирги кунларда Кашмирдаги теракт сабаб Ҳиндистон ва Покистон ўртасида муносабатлар таранглашиб, ҳатто икки давлат уруш ёқасига келиб қолди. Видеода ушбу конфликт атрофидаги охирги воқеаларга тўхталамиз.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Украина 5 минг тонна буғдой ортилган Россия кемасини ҳибсга олди

РФнинг «соядаги флоти» таркибига кирувчи кема Осиё давлатларидан бирининг байроғи остида ноқонуний рейд амалга оширган.

👉 https://kun.uz/kr/22781331

Kun.uz расмий канали
Трамп: Қрим Россия билан қолади ва Зеленский буни билади

АҚШ президенти Қрим анча олдин россияликларга ўтиб бўлгани ва бунда Барак Обаманинг айби борлигини таъкидлади. «Яна айтаман, бу Обаманинг уруши. Бу уруш ҳеч қачон бошланмаслиги керак эди», дейди Трамп.

👉 https://kun.uz/kr/79821176

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Eco Expo Central Asia: Тошкентда илк бор экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади

19–21 июн кунлари Ўзбекистон пойтахти яшил инновациялар марказига айланади: Central Asian Expo (CAEx) кўргазмалар мажмуасида илк бор Eco Expo Central Asia 2025 экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

👉 https://kun.uz/kr/53384783

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Челаклаб сув ташиб амаллаб кўкартириб олганман” – тоғ бағрида боғ яратган сўхлик 93 ёшли Нуриддин ота ҳикояси

Нуриддин ота Айниддинов тоғ бағридаги сувсиз ташландиқ ерни обод қилиб, боғ яратди. Эккан ўрик кўчатлари аллақачон бўй чўзиб даромадга ҳам кирган. У ҳар куни 6 км пиёда йўл босиб боғидан хабар олади. “Пиёда юришнинг гашти бошқа, танада қон юради, кун бўйи ўзимни тетик ҳис қиламан”, – дейди Нуриддин ота.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ