Kun.uz | Расмий канал
1.21M subscribers
130K photos
12.3K videos
34 files
68K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

Kun.uz аниқлаган маълумотларга кўра, ҳайдовчи жами 8 кишини уриб юборган, яна битта машинага зарар етказган. Вафот этган аёлнинг 3 нафар фарзанди онасиз қолган, бошқа жабрланувчилар оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

👉 https://kun.uz/kr/45299999

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оёғи куйган 1,5 яшар қизча иши: Попдаги боғча ноқонуний ташкил этилгани маълум бўлди

Бу оилавий боғча давлат рўйхатидан ўтмасдан, лицензиясиз ишлаётгани аниқланди. Ҳозирда унинг фаолияти тўхтатилган, боланинг куйиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/70484935

Kun.uz расмий канали
Ҳафта охирида айрим жойларда ҳарорат +39 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +27…+30, айрим жойларда +36…+39 даражагача кўтарилади.

👉 https://kun.uz/kr/94455130

Kun.uz расмий канали
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

Самарқандда малака синовида қатнашган номзод ўқитувчининг онлайн эфирда ҳали ичкарида ўтиргани ҳамда Андижонда бошқа бир номзоднинг телефондан фойдаланганига оид ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Мактаб вазирлигига кўра, биринчи вазиятда эфирда узилиш ва қотиш юзага келган, шу сабаб эски кадрлар кўринган.

👉 https://kun.uz/kr/64828860

Kun.uz расмий канали
Байрам тугади, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак – Эрматов ўсмирларни акаларининг хатоларини такрорламасликка чақирди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футболчилар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувда жамоада ким кучли бўлса, ўша ўйнашини, бўшашмаслик кераклигини таъкидлаб, олдинги футболчилар йўл қўйган хатолардан сабоқ чиқариб, юлдузлик касалига чалиниш оқибатларидан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/kr/07876008

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг “Содиқ Азимов” кўчасидаги “Тесто” ресторанлар тармоғи ҳамтаъсисчиси Замира Раҳмонованинг мурожаати чоп этилди. Тадбиркор мурожаатида корхонаси электр таъминотидан узиб қўйилгани, бу эса унга катта иқтисодий зарар келтирганини маълум қилган. ЎзЛиДеП депутати жойига чиқиб муаммони ўрганди.

👉 https://kun.uz/kr/55544114

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/44008354

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин

20 апрел куни Дубайда Ўзбекистоннинг ўнлаб фуқаролари иштирокида пичоқбозлик содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. БАА томони ушбу иш доирасида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини билдирди. Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари содир этаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/kr/24131145

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди

Портлаш генерал-лейтенант Ярослав Москалик уйидан чиқиб келганида, ҳовлида турган автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши орқали содир этилган.

👉 https://kun.uz/kr/29119781

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бизга Худо берди” – қайта-қайта ўтказилган мақбуллаштиришни ҳокимлар шундай қабул қилишди — Чорихон Қодиров

Ўзбекистонда тўрт марта ўтказилган ерларни мақбуллаштириш тадбири минг-минглаб қонунбузарликлар билан кечди ва соҳани тиз чўктирди. “Ҳар бир туман ва вилоят судида мақбуллаштириш юзасидан берилган ғарам-ғарам шикоят аризалари ётибди”, – дейди Фермерлар кенгаши бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров. Бундай “мақбуллаштириш” мега-коррупцияни юзага келтирди ва келтирмоқда, деҳқонларни ердан совутмоқда, ернинг ўзи эса ғамхўрсиз қолмоқда.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғ ва тоғолди ҳудудларида 25 ва 27–30 апрел кунлари ёмғирлар ёғиши сабаб сел келиши хавфи эълон қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/80074098

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади

Янги поезд вагонлари 26 апрелдан бошлаб йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Уларда йилига 144,5 мингдан зиёд йўловчини ташиш мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/07870310

Kun.uz расмий канали
Халқаро арбитраж Туркия текстил компаниясининг Ўзбекистонга нисбатан 700 млн долларлик даъвосини рад этди

2000-йиллар бошида Ўзбекистон тўқимачилик саноатига инвестиция киритган Туркиянинг Bursel Tekstil компанияси 2017 йилда Ўзбекистон Республикасига қарши халқаро арбитражга даъво киритган эди. Даъво предмети пахта нархи ва солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар бўлган. Арбитраж трибунали инвесторнинг барча шикоятларини рад этди.

👉 https://kun.uz/kr/05274676

Kun.uz расмий канали
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Самолёт бир нечта парашютчини ўқув машғулотларига олиб кетаётган бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/79601005

Kun.uz расмий канали
3,6 млрд долларлик олтин сотуви ва 9 баробардан кўпроққа қисқарган газ импорти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 94 млн долларлик газ экспорт қилиб, 38 млн долларлик импортни амалга оширди. Газ сотиш 2,5 баробарга ошган бўлса, сотиб олиш 9,3 баробаргача камайган. Шунингдек, ҳисобот даврида 3,57 млрд долларлик олтин сотилди. Бунинг натижасида ташқи савдодаги салбий салдо 1,08 млрд долларгача қисқарган.

👉 https://kun.uz/kr/93473219

Kun.uz расмий канали
Стивен Уиткофф тўртинчи бор Путин билан учрашди

25 апрел куни эрталаб АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Доналд Трампнинг тинчлик режаси тафсилотларини муҳокама қилиш учун Москвага учиб келди.

👉 https://kun.uz/kr/58795267

Kun.uz расмий канали
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

Қибрай туманининг Бўстон маҳалласида бетон ариқчалар ётқизиш учун йўл чеккаси кавланяпти. Эътиборлиси, ариқ нақ ишлаб турган сув тармоғининг устига ётқизиляпти: эскирган, айрим жойлари ёрилган қувурларнинг устига. Қазиш жараёнида ҳам эски қувурларга шикаст етказилган. Эртага қувур ёрилса, таъмирлаш учун яп-янги бетон ариқни ёришга тўғри келади.

👉 https://kun.uz/kr/96848741

Kun.uz расмий канали
АҚШ Марказий разведка бюроси директори ўринбосарининг ўғли Украинада ҳалок бўлган. У Россия томонида туриб жанг қилган

Ушбу 21 ёшли америкалик Фаластин масаласи туфайли «Америка ҳукуматидан дарғазаб» бўлган, Россия фуқаролигини олиш учун армияга ёзилганди.

👉 https://kun.uz/kr/04042241

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия.
# 3


Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди

“Чашма” булоғи Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларининг умумий бойлиги экани таъкидланди. Бу булоқ Ўзбекистон фуқаролари фойдаланиши учун эркин ва тўсиқсиз бўлиши, ўзбек томони булоқнинг учдан икки қисмидан фойдаланиши белгиланмоқда. Сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар ўзбек томони билан келишилади.

👉 https://kun.uz/kr/56701997

Kun.uz расмий канали