Kun.uz | Расмий канал
1.21M subscribers
130K photos
12.3K videos
34 files
67.9K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия қўшини Киевга ракета зарбаси йўллади. Қурбонлар бор, ўнлаб кишилар яраланган

Бу Украина пойтахтига «Охматдет» шифохонасига зарбадан буён энг йирик ҳужум бўлди.

📸 👉 https://kun.uz/kr/84057629

Kun.uz расмий канали
Наманганда оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани айтилмоқда

Kun.uz'га мурожаат йўллаган қизалоқнинг онасига кўра, ҳолат Поп тумани Санг қишлоғидаги оилавий боғчалардан бирида 23 апрел куни юз берган. Она фарзандининг оёғи куйгани, бироқ унга биринчи ёрдам қилинмай, 3-4 соат қаровсиз ушлаб турилганини таъкидламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/68865347

Kun.uz расмий канали
Истанбулдаги зилзилада кучли қўрқув туфайли Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқарода кучли қўрқув сабаб юрак етишмовчилиги содир бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/88940529

Kun.uz расмий канали
Андижонда зилзила юз берди

Зилзила кучи 2-3 баллни ташкил этди. Ер силкиниши эпицентри Марҳамат туманида жойлашган.

👉 https://kun.uz/kr/61640620

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорда янги пиёдалар йўлаги устидан «брусчатка» тўшалмоқда

Чилонзор туманида Новза кўчаси ва Бўрижар канали оралиғидан ўтган, тахминан 600 метрлик янги қурилган йўлакчага «брусчатка» ётқизилмоқда. Масъуллар бундан кўзланган мақсадни очиқлашни истамаяпти. Шаҳарда абгор йўлаклар кўпайган бир маҳалда, яроқли, қолаверса янги йўлакчани «қайта таъмирлаш» кимга ва нега керак бўлиб қолди? Kun.uz ушбу масалани ўрганди.

👉 https://kun.uz/kr/34722229

Kun.uz расмий канали
«Владимир, тўхта!» — Трамп Россиянинг Киевга зарбаси ҳақида

АҚШ президенти Россия томонидан Киевга уюштирилган ҳужумни қоралаб, бундан «мамнун эмаслигини» маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/74679555

Kun.uz расмий канали
Болалари мунтазам калтаклангани айтилган “Танзиландия” хусусий боғчасининг лицензияси бекор қилинди

Суд қарори билан боғча фаолиятидаги айрим камчиликлар асос қилиниб, унинг лицензияси март ойида бекор этилган. Муассаса раҳбариятининг апелляция шикояти Тошкент шаҳар судида кўрилиб, биринчи инстанция қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Аввалроқ боғча тарбиячиларининг болаларга ўта қўпол муносабатда бўлган ҳолати тармоқларда резонанс кўтаргач, Мактаб вазирлиги “Танзиландия” боғчасини судга берганди.

👉 https://kun.uz/kr/61204405

Kun.uz расмий канали
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди

Янги сотиб олинган автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш имконияти ишга туширилди. Ушбу хизмат ҳозирда пойтахтдаги «Файзобод» рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида синовдан ўтказилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/28042480

Kun.uz расмий канали
«Демократиянинг бўш арсенали». Foreign Affairs АҚШ Хитой билан урушга тайёр эмаслиги ҳақида мақола эълон қилди

Пентагоннинг мудофаа инновациялари бўлими собиқ директори Майкл Браун АҚШда ўқ-дори захиралари кам, кемалар ва самолётлар эса эскирган, мамлакатда қуролли кучларни барча зарур нарсалар билан узлуксиз таъминлаш учун саноат қувватлари етарли эмас деб ҳисоблайди.

👉 https://kun.uz/kr/30866809

Kun.uz расмий канали
Ҳиндистон Покистонни сайёҳлар ўлимида айблаб, уни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда. Уруш бошланиши мумкинми?

Сешанба куни Палаҳгамда 26 нафар сайёҳ ўлдирилгани ва Ҳиндистон бунинг учун Покистонни айблаганидан сўнг, икки давлат ўртасидаги кескинлик кучайди. Авиақатновлар ва савдо тўхтатилди, дипломатлар чиқариб юборилди, Ҳиндистон сув тўғрисидаги шартномадан чиқмоқда, Покистон эса сув таъминотини тўхтатишга уринишни уруш эълон қилиш сифатида баҳолашга ваъда бермоқда.

👉 https://kun.uz/kr/51635390

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?

Трамп президентликка келишидан аввал урушни бир кунда тугатаман деганди. Кейин Трамп раҳбарлигининг 100 кунида барчаси тугайди дейишди. Кейин бир неча марта «ҳафта охиригача» муҳлат белгиланди. Бироқ уруш ҳамон тугагани йўқ.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Тошкентда янги тузилаётган тиббиёт университети, ижарадаги автомобиллар бўйича депутатлик сўрови, божи тўланмаган товарлар тақдири ва хусусийлашаётган стоматология поликлиникалари — ўтган кун давомида Kun.uz’да ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/20255890

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маблағлар Ўзбекистон халқи манфаати учун қайтарилиши керак, деган тамойил қабул қилинган - элчи

24 апрел куни Олмалиқ шаҳридаги матбуот анжуманида Гулнора Каримовадан мусодара қилинган маблағларнинг қанчаси Ўзбекистонга қайтарилгани ва нималарга сарфланаётгани, жараён қандай кечаётгани тўғрисида маълумот берилди.

👉 https://kun.uz/kr/63261000

Kun.uz расмий канали
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 29 та стоматология поликлиникаси, хусусан болалар стоматология поликлиникалари сотувга қўйиладиган бўлди. Хусусийлаштириш шартларини ССВ ишлаб чиқади.

👉 https://kun.uz/kr/67945003

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Путинга: «Владимир, ТЎХТА»

АҚШ президенти Трамп Россия Киевни навбатдаги марта бомбалагач, Путинга исми билан мурожаат қилиб, уни тўхташга чақирди.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди

Транспорт воситаси очиқ қолдирилганидан фойдаланган 1998 йилда туғилган Шерзод исмли шахс уни олиб қочган.

👉 https://kun.uz/kr/70977898

Kun.uz расмий канали
Россияда теракт тайёрлаётган «марказий осиёликлар» йўқ қилингани хабар берилди

​​​​​​​Таъкидланишича, йўқ қилинган мигрантлар «Россия Федерациясида тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти мафкураси тарафдорлари»дир.

👉 https://kun.uz/kr/15102859

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетди

Видеода қолган машиналар пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаб тургани, аммо Lacetti ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб келиб, йўловчиларни босиб кетгани, йўлакчада болалар аравачаси ҳам бўлганини кўриш мумкин. ИИБ эса бу ҳолат ҳақида икки ҳафта ўтиб хабар берди, лекин жабрланувчилар сони ва уларнинг ҳолати ҳақида маълумот берилмаган.

👉 https://kun.uz/kr/19269545

Kun.uz расмий канали
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

Kun.uz аниқлаган маълумотларга кўра, ҳайдовчи жами 8 кишини уриб юборган, яна битта машинага зарар етказган. Вафот этган аёлнинг 3 нафар фарзанди онасиз қолган, бошқа жабрланувчилар оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

👉 https://kun.uz/kr/45299999

Kun.uz расмий канали