Kun.uz | Расмий канал
1.21M subscribers
130K photos
12.3K videos
34 files
68K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Регулятор ялпи талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликлар ҳамда ташқи ноаниқликларнинг кучайиб бориши билан боғлиқ хатарлар пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий, жорий даражасида сақлаб қолишни тақозо этганини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/27354466

Kun.uz расмий канали
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Учрашув давомида асосий эътибор минтақа мамлакатлари хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва хатарларга баҳо беришнинг ягона ёндашувларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни бартараф этишда махсус хизматлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилди.

👉 https://kun.uz/kr/30164478

Kun.uz расмий канали
Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан кейин Покистонга чекловлар жорий қилди

Ҳинд дарёси бўйича келишув тўхтатилди, Покистон ҳарбий маслаҳатчилари «персона нон грата» деб эълон қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/96868529

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/06543926

Kun.uz расмий канали
Ucell абонентлари учун муҳим хабар. Биз янги тарифлар тизимини жорий этдик!

"Bor" ТТга уланинг ва сизда ҳамиша қуйидагилар бўлади:

45 GBдан 350 GBгача интернет-трафик;
тарифга киритилган “Yandex Plus” ҳамда “Ucell TV” обуналари;
дам олиш кунлари (шанба, якшанба) ҳамда тунда чексиз интернет;
Ўзбекистон бўйлаб чексиз дақиқалар;
500 MBдан 2 GBгача роуминг.

👉Батафсил

Реклама
Самарқандда Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари бўлиб ўтди

Икки томонлама музокаралар якунида президент Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг «Олий Даражали Дўстлик» орденини топширди.

👉 https://kun.uz/kr/40671978

Kun.uz расмий канали
Генерал Попов 5 йилга қамалди

У фронтдалигида бошлиқларни танқид қилганди, кейин эса фирибгарлик учун судланди.

👉 https://kun.uz/kr/89874762

Kun.uz расмий канали
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган маблағларидан 95 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилган

Бу маблағлар нималарга сарфланаётгани ҳақида қўшимча маълумот берилди.

👉 https://kun.uz/kr/85157540

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия қўшини Киевга ракета зарбаси йўллади. Қурбонлар бор, ўнлаб кишилар яраланган

Бу Украина пойтахтига «Охматдет» шифохонасига зарбадан буён энг йирик ҳужум бўлди.

📸 👉 https://kun.uz/kr/84057629

Kun.uz расмий канали
Наманганда оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани айтилмоқда

Kun.uz'га мурожаат йўллаган қизалоқнинг онасига кўра, ҳолат Поп тумани Санг қишлоғидаги оилавий боғчалардан бирида 23 апрел куни юз берган. Она фарзандининг оёғи куйгани, бироқ унга биринчи ёрдам қилинмай, 3-4 соат қаровсиз ушлаб турилганини таъкидламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/68865347

Kun.uz расмий канали
Истанбулдаги зилзилада кучли қўрқув туфайли Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқарода кучли қўрқув сабаб юрак етишмовчилиги содир бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/88940529

Kun.uz расмий канали
Андижонда зилзила юз берди

Зилзила кучи 2-3 баллни ташкил этди. Ер силкиниши эпицентри Марҳамат туманида жойлашган.

👉 https://kun.uz/kr/61640620

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорда янги пиёдалар йўлаги устидан «брусчатка» тўшалмоқда

Чилонзор туманида Новза кўчаси ва Бўрижар канали оралиғидан ўтган, тахминан 600 метрлик янги қурилган йўлакчага «брусчатка» ётқизилмоқда. Масъуллар бундан кўзланган мақсадни очиқлашни истамаяпти. Шаҳарда абгор йўлаклар кўпайган бир маҳалда, яроқли, қолаверса янги йўлакчани «қайта таъмирлаш» кимга ва нега керак бўлиб қолди? Kun.uz ушбу масалани ўрганди.

👉 https://kun.uz/kr/34722229

Kun.uz расмий канали
«Владимир, тўхта!» — Трамп Россиянинг Киевга зарбаси ҳақида

АҚШ президенти Россия томонидан Киевга уюштирилган ҳужумни қоралаб, бундан «мамнун эмаслигини» маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/74679555

Kun.uz расмий канали
Болалари мунтазам калтаклангани айтилган “Танзиландия” хусусий боғчасининг лицензияси бекор қилинди

Суд қарори билан боғча фаолиятидаги айрим камчиликлар асос қилиниб, унинг лицензияси март ойида бекор этилган. Муассаса раҳбариятининг апелляция шикояти Тошкент шаҳар судида кўрилиб, биринчи инстанция қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Аввалроқ боғча тарбиячиларининг болаларга ўта қўпол муносабатда бўлган ҳолати тармоқларда резонанс кўтаргач, Мактаб вазирлиги “Танзиландия” боғчасини судга берганди.

👉 https://kun.uz/kr/61204405

Kun.uz расмий канали
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди

Янги сотиб олинган автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш имконияти ишга туширилди. Ушбу хизмат ҳозирда пойтахтдаги «Файзобод» рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида синовдан ўтказилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/28042480

Kun.uz расмий канали
«Демократиянинг бўш арсенали». Foreign Affairs АҚШ Хитой билан урушга тайёр эмаслиги ҳақида мақола эълон қилди

Пентагоннинг мудофаа инновациялари бўлими собиқ директори Майкл Браун АҚШда ўқ-дори захиралари кам, кемалар ва самолётлар эса эскирган, мамлакатда қуролли кучларни барча зарур нарсалар билан узлуксиз таъминлаш учун саноат қувватлари етарли эмас деб ҳисоблайди.

👉 https://kun.uz/kr/30866809

Kun.uz расмий канали
Ҳиндистон Покистонни сайёҳлар ўлимида айблаб, уни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда. Уруш бошланиши мумкинми?

Сешанба куни Палаҳгамда 26 нафар сайёҳ ўлдирилгани ва Ҳиндистон бунинг учун Покистонни айблаганидан сўнг, икки давлат ўртасидаги кескинлик кучайди. Авиақатновлар ва савдо тўхтатилди, дипломатлар чиқариб юборилди, Ҳиндистон сув тўғрисидаги шартномадан чиқмоқда, Покистон эса сув таъминотини тўхтатишга уринишни уруш эълон қилиш сифатида баҳолашга ваъда бермоқда.

👉 https://kun.uz/kr/51635390

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?

Трамп президентликка келишидан аввал урушни бир кунда тугатаман деганди. Кейин Трамп раҳбарлигининг 100 кунида барчаси тугайди дейишди. Кейин бир неча марта «ҳафта охиригача» муҳлат белгиланди. Бироқ уруш ҳамон тугагани йўқ.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ