Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Маросим доирасида ўсмирлар миллий жамоаси футболчилари ва бош мураббийга давлат мукофотлари ҳамда автомобиллар топширилди.
👉 https://kun.uz/kr/74194551
Kun.uz расмий канали

Ўзбекистонда умуммиллий бирдамлик боғлари ташкил этилади
Умуммиллий бирдамлик боғлари сокин, яшил ҳудудлар бўлади. У ерда пикник қилиш учун зоналар, ёш болалар учун махсус жиҳозланган қумлоқлар, кичик кутубхоналар, тасвирий ва амалий санъат билан шуғулланиш учун майдончалар бўлади. Велосипед йўлакчалари ва болалар аттракционлари бўлиши ҳам кўзда тутилган.
👉 https://kun.uz/kr/07696230

Ҳаж ва Умра ягона портали ишлаб чиқилади
Портал Ҳаж тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умра тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган тизим ҳисобланади.
👉 https://kun.uz/kr/00735424

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда
АҚШ–Эрон музокараларининг навбатдаги раунди Римда бўлиб ўтди. Ундан олдин Теҳронга Саудия мудофаа вазири келди, Эрон ташқи ишлар вазири эса Москвага борди – у эртага Пекинга учади. Сўнгги вақтларда форсларнинг ядровий дастури атрофида нималар бўлмоқда? Kun.uz мухбири жараёнларни шарҳлаш учун сиёсатшунослар Шавкат Икромов ва Камолиддин Раббимовга юзланди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Россия ноқонуний мигрантларга ўз ҳолатини қонунийлаштириш муҳлатини узайтириши мумкин
Россияда ноқонуний бўлиб турган мигрантлар 2025 йил 30 апрелга қадар мамлакатни мустақил равишда тарк этиши ёки ҳолатини қонунийлаштириши керак эди. Энди бу муҳлат сентябргача узайтирилиши мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/17564333

Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Жиноят иши касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик бўйича қўзғатилган. Бош прокуратура барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинишини билдирди.
👉 https://kun.uz/kr/62796315

Chery Tiggo 2 Pro - бу бошланғич тўлови атиги 39,500,000 сўм бўлган замонавий кроссовер
Барча қулайликлар ва технологияларни ўзида мужассам этган автомобил:
✨ Олд ўриндиқларни иситиш
✨ 9" мультимедиа дисплейлари
✨ Электр юритмали люк
✨ Совға сифатида - БЕПУЛ тест-драйв!
✅ Кафолат муддати 5 йил ёки 150 000 км
📌 Батафсил маълумот учун: +998555000655
Реклама

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди
Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи, божхона пости инспектори, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи пора олаётган пайтида ДХХ томонидан ушланди.
👉 https://kun.uz/kr/81339042

“5 та машина билан тўқнашган” – Тошкентда ЙПХдан қочган қора Gentra бўйича қўшимча маълумот берилди
Машинада бўлган йигит отасининг номида бўлган Gentra'ни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган аёлга бошқаришга берган. ЙПХдан қочган аёл Damas, Cobalt, 2 та Gentra ҳамда Matiz билан тўқнашув содир қилган. Gentra'да бўлган 3 киши 7 суткадан маъмурий қамоқ жазосига тортилган. Йигит ва Gentra'ни бошқарган аёлга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
👉 https://kun.uz/kr/33818523

Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди
2022 йил февралида Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқини илк кунларидан буён томонлар ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлмаган.
👉 https://kun.uz/kr/53080221
Kun.uz расмий канали
2022 йил февралида Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқини илк кунларидан буён томонлар ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлмаган.
👉 https://kun.uz/kr/53080221
Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроилнинг асл мақсади, вафот этган Рим папаси ва Украина урушидан чарчаган АҚШ — кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/11014464
Kun.uz расмий канали
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/11014464
Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларни ютуқлари билан табриклади
Ҳоккей бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этиб, ўз дивизионида ғолиб бўлди. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон U-18 миллий жамоаси эса биринчи марта Осиё вице-чемпионига айланди. Президент Шавкат Мирзиёев уларни табриклаб, спортчиларнинг ота-онаси, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.
👉 https://kun.uz/kr/05773836

Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида
Ери тортиб олинган фермер, қонунбузарликдан қўрқмайдиган ҳоким, назар-писанд қилинмаётган суд қарорлари, томошабин ролидаги МИБ ва прокуратура. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Kun.uz студиясига келган уч фермер бошдан кечирганларини сўзлаб берди. “Мақбуллаштириш жараёнидаги қонунбузарликлар оммавий тус олган”, дейди Фермерлар кенгаши бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

“Ҳокимнинг хизмат машинаси 47 та қоидабузарлик содир этган” – ЙҲХБ Наманган шаҳар ҳокимига жавоб қайтарди
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевнинг ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига жавоб қайтарди. Жавоб хатида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги машиналар ўнлаб қоидабузарлик содир қилгани, муддати ўтган тўланмаган жарималар борлиги айтилган.
Шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби тўланмаган жарималар белгиланган талабларга зид равишда ўрнатилган радарлардан келганини билдирди.
👉 https://kun.uz/kr/96773660

Маскнинг АҚШ ҳукуматидаги таъсири тобора камайиб бормоқда
Илон Маск Америка расмийларидан ҳар ҳафта ўз ютуқлари ҳақида ҳисобот беришни талаб қилганди. Кўплаб идоралар бу талабни очиқдан очиқ саботаж қилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/80439803
Kun.uz расмий канали
Илон Маск Америка расмийларидан ҳар ҳафта ўз ютуқлари ҳақида ҳисобот беришни талаб қилганди. Кўплаб идоралар бу талабни очиқдан очиқ саботаж қилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/80439803
Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эроннинг бойитилган урани Россияга кўчирилиши мумкин
ОАВга сиздирилган маълумотларга кўра, АҚШ Эрондан юқори даражада бойитилган уран захираларини йўқ қилиш ёки учинчи давлатлар ҳудудига кўчиришни талаб қилмоқда. Бу давлат Россия бўлиши мумкин. Москвага борган Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи РФ президенти билан шуни муҳокама қилгани айтилмоқда. Kun.uz студиясида бу музокаралар ҳақида Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Шавкат Икромов сўз юритди.
📹 Тўлиқ видео: Эрон-АҚШ ядровий музокаралари

«БААда ўлимга ҳукм қилинган ўзбекистонликлар жазосини енгиллатиш борасида ҳаракатлар олиб бориляпти» – ТИВ
Туркиядаги халқаро адвокатлар БМТга, шунингдек, БАА ҳукуматига мурожаат қилиб, ушбу шахсларга чиқарилган ўлим ҳукмини сиёсий эмас, балки юридик мезонларга асосланган ҳолда қайта кўришни сўради.
👉 https://kun.uz/kr/08193164

Ўзбекистон Халқаро вольфрам саноати ассоциациясига аъзо бўлди
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) вольфрам саноатининг энг нуфузли ташкилоти – Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси (ITIA)нинг тўлақонли аъзосига айланди.
👉 https://kun.uz/kr/29456331

Ўзбекистонда тўй ўтказиш тартиби янгиланади
Август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кутиляпти. Худди шундай қўшма қарор билан тасдиқланган низом 2020 йил 1 январдан буён юридик жиҳатдан амал қилиб келмоқда. Унда нималар ёзилган?
👉 https://kun.uz/kr/42016089