Kun.uz | Расмий канал
1.22M subscribers
130K photos
12.3K videos
34 files
67.8K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади

Франция Миллий ассамблеяси ҳукуматнинг шахсий хабарларни ўқиш учун полицияга «орқа эшик» очиб беришга доир қонун лойиҳасини рад қилди. Telegram асосчиси бунинг «оқилона қарор» эканини айтиб, шифрлаш – шахсий ҳаёт хавфсизлиги учун муҳимлигини таъкидлади. «Қонуний суд қарори тақдим этилса, гумондорнинг IP манзили ва рақами ошкор қилинади, шахсий хабарлари эмас», деган Дуров.

👉 https://kun.uz/kr/80189839

Kun.uz расмий канали
РФ мудофаа вазирлиги «Пасха сулҳи» якунланганини эълон қилди

Дмитрий Песков эса Доналд Трампнинг Россия ва Украина ўртасидаги келишув шу ҳафтадаёқ тузилиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига жавобан, уруш тугаши бўйича эҳтимолий муддат йўқлигини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/18746056

Kun.uz расмий канали
Юз йиллик қурилиш: Ла-манш остидаги туннел қандай қурилганди?

Тасаввур қилинг, 1987 йил. Англия ва Франция. 300 тонналик улкан пармалаш машиналари икки томондан бир бирига қараб ер қазий бошлади. Денгиз тубида сантиметрлар аниқлигида учрашиш учун қитъанинг икки томонидан пармалай бошлаган икки улкан монстр машина салгина хато қилса ҳам миллиардлаб долларларнинг Ла-Манш қаърига сочилишига сабабчи бўлар эди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Франция Фаластинни тан олмоқчи. Бу нимани ўзгартиради?

“Фаластинни тан олиш бир вақтнинг ўзида Исроилни босқинчи сифатида расмийлаштириш дегани. Франциянинг позицияси ўзгариши кейинчалик Европа Иттифоқининг ҳам позицияси ўзгаришини англатади. Германия ва Англия ҳам шу позицияга ўтса, Исроилни деб АҚШнинг бир ўзи яккаланиб қолади”, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.

📹 Тўлиқ видео: “Геосиёсат” ҳафталиги
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Италия бош вазири Марказий Осиё лидерлари билан кўришади

Италия бош вазири Жоржия Мелони шу ҳафта, 25-26 апрел кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, 26-27 апрел кунлари эса у Қозоғистонга боради. Остона шаҳрида Марказий Осиё–Италия саммити ҳам ўтказилиши кутилмоқда. Мелони 27 апрел куни Марказий Осиё лидерлари билан Остонада кўришиб, мулоқот қилади. Италия ҳукуматининг хабар беришича, Жоржия Мелони 25 апрел куни Рим шаҳрида Озодликнинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда қатнашганидан сўнг Ўзбекистонга учиб кетади.

👉 https://kun.uz/kr/78275618

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Мукофотга сазовор бўлган чемпионлар, Андижон шаҳрига янги ҳоким, Самарқандга келаётган Италия бош вазири, Бухорода ички ишларда ишдан олишлар — ўтган кун давомида Kun.uz’да ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/26695793

Kun.uz расмий канали
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото

Маросим доирасида ўсмирлар миллий жамоаси футболчилари ва бош мураббийга давлат мукофотлари ҳамда автомобиллар топширилди.

👉 https://kun.uz/kr/74194551

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда умуммиллий бирдамлик боғлари ташкил этилади

Умуммиллий бирдамлик боғлари сокин, яшил ҳудудлар бўлади. У ерда пикник қилиш учун зоналар, ёш болалар учун махсус жиҳозланган қумлоқлар, кичик кутубхоналар, тасвирий ва амалий санъат билан шуғулланиш учун майдончалар бўлади. Велосипед йўлакчалари ва болалар аттракционлари бўлиши ҳам кўзда тутилган.

👉 https://kun.uz/kr/07696230

Kun.uz расмий канали
Ҳаж ва Умра ягона портали ишлаб чиқилади

​​​​​​​Портал Ҳаж тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умра тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган тизим ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/kr/00735424

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда

АҚШ–Эрон музокараларининг навбатдаги раунди Римда бўлиб ўтди. Ундан олдин Теҳронга Саудия мудофаа вазири келди, Эрон ташқи ишлар вазири эса Москвага борди – у эртага Пекинга учади. Сўнгги вақтларда форсларнинг ядровий дастури атрофида нималар бўлмоқда? Kun.uz мухбири жараёнларни шарҳлаш учун сиёсатшунослар Шавкат Икромов ва Камолиддин Раббимовга юзланди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Россия ноқонуний мигрантларга ўз ҳолатини қонунийлаштириш муҳлатини узайтириши мумкин

Россияда ноқонуний бўлиб турган мигрантлар 2025 йил 30 апрелга қадар мамлакатни мустақил равишда тарк этиши ёки ҳолатини қонунийлаштириши керак эди. Энди бу муҳлат сентябргача узайтирилиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/17564333

Kun.uz расмий канали
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жиноят иши касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик бўйича қўзғатилган. Бош прокуратура барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинишини билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/62796315

Kun.uz расмий канали
Chery Tiggo 2 Pro - бу бошланғич тўлови атиги 39,500,000 сўм бўлган замонавий кроссовер

Барча қулайликлар ва технологияларни ўзида мужассам этган автомобил:

Олд ўриндиқларни иситиш
9" мультимедиа дисплейлари
Электр юритмали люк
Совға сифатида - БЕПУЛ тест-драйв!

Кафолат муддати 5 йил ёки 150 000 км

📌 Батафсил маълумот учун: +998555000655

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи, божхона пости инспектори, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи пора олаётган пайтида ДХХ томонидан ушланди.

👉 https://kun.uz/kr/81339042

Kun.uz расмий канали
“5 та машина билан тўқнашган” – Тошкентда ЙПХдан қочган қора Gentra бўйича қўшимча маълумот берилди

Машинада бўлган йигит отасининг номида бўлган Gentra'ни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган аёлга бошқаришга берган. ЙПХдан қочган аёл Damas, Cobalt, 2 та Gentra ҳамда Matiz билан тўқнашув содир қилган. Gentra'да бўлган 3 киши 7 суткадан маъмурий қамоқ жазосига тортилган. Йигит ва Gentra'ни бошқарган аёлга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

👉 https://kun.uz/kr/33818523

Kun.uz расмий канали
Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди

2022 йил февралида Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқини илк кунларидан буён томонлар ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлмаган.

👉 https://kun.uz/kr/53080221

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроилнинг асл мақсади, вафот этган Рим папаси ва Украина урушидан чарчаган АҚШ — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/11014464

Kun.uz расмий канали