Kun.uz | Расмий канал
1.22M subscribers
130K photos
12.3K videos
34 files
67.8K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Тошкентда судя маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судяси транспорт воситасини олиб қочиш жиноятини содир қилгани айтилмоқда. Судялар олий кенгаши судянинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганини билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/61578697

Kun.uz расмий канали
Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

2022 йил июн ойидан Андижон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Ғофуржон Абдураҳмонов 19 апрел куни вилоят ҳокимлигига чақиртирилиб, ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси олинган. Унинг ўрнига Избоскан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Элёрбек Каримов тайинланди.

👉 https://kun.uz/kr/13914850

Kun.uz расмий канали
«Реал» чемпионлик пойгасида қолди, «Ливерпул»га чемпионлик учун бир ғалаба қолди

Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/06957956

Kun.uz расмий канали
Рим папаси вафот этди

Якшанба куни, ўлимидан бир кун олдин, Франциск католикларни Пасха билан табриклаган, ўз нутқида «Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, гаровдагиларни озод этиш ва ғазоликларга инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш»га чақирганди.

👉 https://kun.uz/kr/09186422

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асирларни озод қилишга тайёр ҲАМАС, Судандаги жим геноцид ва Трамп депортациясини тўхтатган суд — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/81891505

Kun.uz расмий канали
Yandex Uzbekistan бизнес учун етказиб бериш имкониятларини кенгайтирмоқда

Yandex Go’дан ресторанлар, дўконлар ва маркетплейслар учун мўлжалланган ечим эндиликда Самарқанд, Бухоро ва Фарғона водийсида ҳам мавжуд бўлади. Ушбу ҳудудлардаги компаниялар ўз мижозлари учун экспресс-етказиб бериш хизматини осонлик билан йўлга қўйишлари мумкин бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/92734918

Реклама
«Ёки Путин армиясини тўлиқ назорат қилмаяпти, ёки уларнинг нияти жиддий эмас» — Зеленский Пасха сулҳига амал қилинмагани ҳақида

Ўз навбатида, Россия томони ҳам Украина қуролли кучларини оташкесимни бузишда айблади.

👉 https://kun.uz/kr/42496361

Kun.uz расмий канали
Энергия самардорлиги агентлигига директор тайинланди

2019 йилдан буён Республика товар-хомашё биржасини бошқариб келган Зиёвиддин Бадриддинов янги ташкил этилаётган Энергия самарадорлиги миллий агентлигига раҳбар этиб тайинланди. Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов фаолиятини РТХБ раиси сифатида давом эттиради.

👉 https://kun.uz/kr/25749751

Kun.uz расмий канали
Президент ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ғолибларини унвон ва медаллар билан тақдирлади

Шунингдек, чемпионларга автомобиллар совға қилиниши режалаштирилган. Kun.uz манбасига кўра, футболчиларга Cobalt, мураббийларга эса Tracker ва Equinox берилиши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/60725396

Kun.uz расмий канали
Янги ўйинчи: Chery 2025 йилда жаҳон бозорига 19 дона янги гибрид моделларни тақдим этади

Янги моделлар самарали ёқилғи сарфи, 1600 км дан ортиқ масофани босиб ўтиш имконияти ва яхшиланган хавфсизликни таъминлайдиган илғор гибрид қурилмалар билан жиҳозланади. Ўзбекистон ҳам бренд учун асосий бозор сифатида оммабоп моделларнинг гибрид версияларини ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/93640229

Реклама
ЦАҲАЛ текшируви: Ғазода шифокорлар ўлимига «оператив англашилмовчилик» сабаб бўлган

Исроил армияси қўмондонлиги тез ёрдам машиналари ўққа тутилиши ва 15 ходим ўлими учун жавобгар бўлган командир ўринбосарини ишдан бўшатиш билан чекланди.

👉 https://kun.uz/kr/51168884

Kun.uz расмий канали
Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Аброрбек Аҳмадалиев Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими этиб тайинланди. У 2023 йил декабридан буён туманга ҳокимлик қилиб келган Элёрбек Каримов ўрнини эгаллади.

👉 https://kun.uz/kr/53718547

Kun.uz расмий канали
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилганига изоҳ берилди

“Ташмачилар кўмагида йирик партиядаги товарлар майда партияларда ҳеч қандай божхона тўловларисиз Ўзбекистон ички бозорига кириб келмоқда”, деб баёнот берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси. Иқтисодчи Отабек Бакиров бунинг сабабларига эътибор қаратиб, “маҳаллийлаштирувчилар” фойдасига киритилган импорт божларини олиб ташлашга чақирди.

👉 https://kun.uz/kr/68016140

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон U-17 – Осиё чемпиони. Навбат жаҳон чемпионатига

Саудия Арабистонида ўзбекистонлик ўсмирлар катта қаҳрамонлик кўрсатишди ва яна бир бор Осиё чемпионига айланди.
 
Ислом Исмоилов бошчилигидаги жамоа турнирни бошқа рақиблардан бир бош баланд ўтказганди. Гуруҳ босқичидаги ишончли ўйинлардан кейин айнан шу жамоа турнир фаворити эканига шубҳа қолмаганди.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
“Фуқароларга зарар келтирмоқда” – Наманган шаҳар ҳокими вилоят ЙҲХБдан ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради

Шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевга расмий хат билан мурожаат қилиб, белгиланган меъёрларга зид равишда ўрнатилган фоторадарлар томонидан жарималар қўлланиши шаҳар фуқароларига моддий ва маънавий зарар келтираётганини билдирган. Ҳокимга кўра, бу аҳолида норозилик кайфияти ортишига сабаб бўлмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/42979089

Kun.uz расмий канали
Олтин қуймалар нархи 1 грамм учун қарийб 1,5 млн сўмга етди

Жаҳондаги иқтисодий ноаниқликлар ва АҚШдаги тариф сиёсати фонида олтин нархи ошишда давом этяпти. Душанба куни олтиннинг жаҳон котировкалари троя унцияси учун қарийб 3400 долларга яқинлашди. Ўзбекистонда тилла қуймалар нархлари ҳам янги тарихий максимумларни қайд этмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/16985783

Kun.uz расмий канали
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилоят бошқармасининг 33 ёшли ходими Фарғона шаҳридаги хусусий клиникада вафот этди. Марҳумнинг яқинларига кўра, бемор вафот этгач, уни операция қилган шифокорлар воқеа жойидан қочиб кетган. Шифокорнинг ўзи эса қочиб кетганини инкор қилган.

👉 https://kun.uz/kr/74919430

Kun.uz расмий канали
Таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди

Давлат раҳбари болаларга хавфсиз ахборот муҳитини яратиш, миллий контентларни кўпайтириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

👉 https://kun.uz/kr/08996325

Kun.uz расмий канали
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади

Франция Миллий ассамблеяси ҳукуматнинг шахсий хабарларни ўқиш учун полицияга «орқа эшик» очиб беришга доир қонун лойиҳасини рад қилди. Telegram асосчиси бунинг «оқилона қарор» эканини айтиб, шифрлаш – шахсий ҳаёт хавфсизлиги учун муҳимлигини таъкидлади. «Қонуний суд қарори тақдим этилса, гумондорнинг IP манзили ва рақами ошкор қилинади, шахсий хабарлари эмас», деган Дуров.

👉 https://kun.uz/kr/80189839

Kun.uz расмий канали
РФ мудофаа вазирлиги «Пасха сулҳи» якунланганини эълон қилди

Дмитрий Песков эса Доналд Трампнинг Россия ва Украина ўртасидаги келишув шу ҳафтадаёқ тузилиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига жавобан, уруш тугаши бўйича эҳтимолий муддат йўқлигини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/18746056

Kun.uz расмий канали