Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
126K photos
11.1K videos
34 files
62.9K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Шоҳона қабул, «олқишдан ёрилган» майдон ва кабриолет. Путиннинг КХДРга ташрифи қандай ўтди?

Россия президентининг Шимолий Кореяга ташрифи минтақа ҳаётига таъсир қилмай қўймайди. Унинг ташрифи арафасида Хитой ва Жанубий Корея 9 йил ичида илк марта хавфсизлик масаласида музокара ўтказди. Россия телеканалларида ташрифни «Ғарбда қалтираб, талваса билан кузатишгани» ҳақида гапиришди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Олий суд раиси ўринбосари Рақобат қўмитасига раис бўлди

Сенат ялпи мажлисида Халилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб сайланди.

👉 https://kun.uz/kr/20564202

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС борасида зиддият, Путиннинг навбатдаги баёнотлари ва Тожикистондаги янги тақиқлар — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништиришда давом этамиз.

👉 https://kun.uz/kr/14177771

Kun.uz расмий канали
Тиллар ва адабиётга қизиқасизми?📗

Тошкент амалий фанлар университетида 2024/2025 ўқув йили учун қабул бошланди!

Университетимизнинг малакали ўқитувчилари ёрдамида чет тилини тўлиқ ўзлаштириб, таржимон ёки муҳаррирлик касбига эга бўлишингиз мумкин. Муваффақиятли карера сизни кутмоқда!

☎️ Батафсил маълумот учун:
+998712000540 | @utasunibot

Ариза топшириш онлайн ва бепул: utas.uz/request

Реклама
Бекобод шаҳар ИИБ биносига олиб борилган фуқаро вафот этди

Расмий муносабатда унинг бино йўлагида соғлиги ёмонлашиб, ҳушидан кетгани айтилмоқда. Шифохонада кўрикдан ўтказилганда унинг вафот этгани аниқланган.

👉 https://kun.uz/kr/06352664

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Фермернинг мулки худди кўча безорилари каби тортиб олиняпти". Кун тартибига чиққан масала ҳақида суҳбат

Мамлакатда ғалла ўрими давом этмоқда. Лекин фермер ва деҳқонларга бўлаётган босимлар, ҳосилнинг ортидан тушган “давлат ходимлари”нинг ҳаракатлари норозиликларни келтириб чиқаряпти. Kun.uz айни масалани экспертлар билан таҳлил қилди. Суҳбатдошлар фикрича, бўлаётган воқеаларнинг ортида катта коррупцион ҳаракатлар, шахсий манфаатларга давлатни ниқоб қилиш, лавозимидан фойдаланган ҳолда бойиш мақсади ётибди. Бу фермерлар орасида давлатга бўлган ишончни сусайтириб, қонунсизликни авж олдиради.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Япония Ўзбекистон компаниясига қарши санкция киритди

Япония Украинадаги уруш туфайли Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Янги санкциялар пакети доирасида Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, БАА ва Ўзбекистон компанияларига ҳам чекловлар жорий этилган.

👉 https://kun.uz/kr/28365081

Kun.uz расмий канали
Ниқобдаги Мбаппе ва жар ёқасидаги Украина: Еврода 21 июн кунги ўйинлар

Бугунги тақвимда гигантлар жанги ҳамда Украина учун ҳал қилувчи ўйин.

👉 https://kun.uz/kr/09802320

Kun.uz расмий канали
1111: Asialuxe Travel банд қилиш ва консултация учун янги қисқа рақамни тақдим этди

👉 https://kun.uz/kr/01175802

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиясиз ўтган Швейцария саммити: Украинада тинчлик ўрнатилишига умид борми?

15-16 июн кунлари Швейцария Украинада тинчлик ўрнатиш саммитига мезбонлик қилди. Унда 90 дан ортиқ давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, дунё сиёсат майдонида етакчи бўлган давлатлар раҳбарлари иштирок этди. “Геосиёсат”нинг бу галги сонида ушбу тинчлик саммитидан кутилган натижалар ва унинг Украинадаги урушга таъсири таҳлил қилинади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Газ қазиб олиш қисқаришда давом этмоқда, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам камайишни бошлаган

Жорий йилнинг 5 ойида газ қазиб олиш 5,2 фоизга, нефт қазиб олиш 6,9 фоизга, кўмир қазиб олиш 3,7 фоизга, дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш 12,6 фоизга қисқарди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам камайишни бошлаган.

👉 https://kun.uz/kr/56789284

Kun.uz расмий канали
«Ҳужум бўлганда барча мавжуд воситалар билан ҳарбий ёрдам». КХДР ва Россия ўртасидаги янги келишувда айнан нима дейилган?

Пайшанба куни Шимолий Кореянинг ахборот агентлиги Владимир Путиннинг Пхенянга икки кунлик ташрифи чоғида имзоланган КХДР ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги битим матнини элон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/14427437

Kun.uz расмий канали
MANGO Tashkent City Mall: мавсумий чегирмалар авжи ва келтирилган янги замонавий либослар

«Antria fashion»нинг Ўзбекистондаги ритейлери томонидан тақдим этилган янги MANGO дўкони мавсумий чегирмалар авжида эканини (50% гача!) эълон қилади ҳамда ёрқин урғулар берган ҳолда учта экспресс саволга жавоб қайтаради: Қаерда? Нима? Қачон?

👉 https://kun.uz/kr/15350157

Реклама
Хусусий мулк дахлсизлиги. Нарита аэропортининг ичида яшовчи фермер

Такао Шито – япониялик фермер. У Токиодаги энг катта аэропортнинг ўртасида сабзавот етиштиради. Фермер аэропорт маъмурияти билан бир неча маротаба судлашган ва бошқа жойга кўчиш эвазига таклиф қилинган катта миқдордаги товон пулини рад этиб келади.

👉 https://kun.uz/kr/70276918

Kun.uz расмий канали
«Жасур Саутгейт». Фаворит Англия ҳақида

Сўнгги олти йилда, яъни Гарет Саутгейт жамоага келгандан кейин Англия бир марта Европа чемпионати финалида, бир марта мундиал яримфиналида ўйнади. Қатардаги жаҳон чемпионати чорак финалида Францияга тенг курашларда 1:2 ҳисобида бой берди. Англиянинг тарихдаги исталган олти йиллик даврини олинг, бундан яхшироқ натижаларни топа олмайсиз.

👉 https://kun.uz/kr/12965830

Kun.uz расмий канали
Ҳиндистонда миллий тиббиёт имтиҳони можарога сабаб бўлди – саволлар олдиндан сиздирилган бўлиши мумкин

Ҳиндистонда тиббиёт бўйича миллий имтиҳондан бу йил 67 нафар талаба максимал баллни қўлга киритган. Шу пайтгача бу рақам 1-3 нафарни ташкил қилиб келган. Ота-она ва абитуриентлар Миллий тест агентлигини фирибгарлик, саволларни сиздириб юбориш ва кўчирмачиликда айблаб, судга берди.

👉 https://kun.uz/kr/34519715

Kun.uz расмий канали
Сирдарёда каналга қулаган Nexia 2: чўкиб кетганлар бир оила вакиллари бўлган

Машинани кекса ёшли қайнота бошқарган. Автомобил салонида келини ва унинг уч нафар боласи ҳам бўлган. Тўрт кишининг жасади сувдан олиб чиқилган, яна бирини қидириш ишлари давом этмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/61083721

Kun.uz расмий канали
“Сардор Кариев озодликка чиқишига қаршилигимиз йўқ” — апелляция судида жабрланувчилар тингланди

21 июн куни “Док-1 Макс” иши бўйича апелляция судида суд тергови якунланиб, музокара қисми бошланди. Унда жабрланувчилар Сардор Кариевнинг онаси зарарни қоплаб берса, унга ва бошқа судланувчиларга даъволари бўлмаслигини билдирди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
“Қизил йўлак билан кутиб олишади деб ўйлаганман, лекин менга иш йўқлигини айтишган” — олий таълим вазири

Олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов ёшлар билан учрашувда мактаб вақтларини эслади. Унинг айтишича, вазир пахта теришга кўп чиққан, бутун ўқув йилида атиги 2 ой дарсда бўлган. “Чизмачиликдан 3 олганман, олим бўлишни орзу ҳам қилолмасдим”, – дейди у.

👉 https://kun.uz/kr/80898891

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 июннинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеа-ҳодисалар

Якунланган кун Ўзбекистонда қатор воқеалар билан ёдда қолмоқда. Қуйида уларнинг асосийларини келтириб ўтамиз.

👉 https://kun.uz/kr/54911946

Kun.uz расмий канали