Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
126K photos
11.1K videos
34 files
62.9K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо банкларини ўмарган Исроил, ҳусийчиларнинг навбатдаги ҳужуми ва Маккадаги жазирама қурбонлари — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништиришда давом этамиз.

👉 https://kun.uz/kr/83559387

Kun.uz расмий канали
Путин Шимолий Кореяда — лимузинда, болалар билан ва ўзининг кўп сонли портретлари ёнида. Фотосуратлар

Россия президенти 2000 йилдан буён илк бор Пхенянда бўлди.

📸 👉 https://kun.uz/kr/44837612

Kun.uz расмий канали
Kондиционер нархлари арзонлашди!

⚡️Бозор нархида LG кондиционерларини 3,999,000 сўмдан бошлаб бўлиб тўлашга харид қилинг

⚡️Sitronic кондиционери харид қилиб, Premier совиткич совғага олинг.

Шошилинг, маҳсулотлар сони чекланган!

Маьлумот учун:
📲71-230-77-99 | Чат

📍Дўконларимиз

Telegram | Instagram | Youtube

Реклама
Қайси давлатлар миллионерлар учун ўз жозибасини йўқотиб боряпти?

Хитой ва Буюк Британия мамлакатдан миллионерларнинг чиқиб кетиши бўйича етакчилик қилмоқда. Henley & Partners ҳисоботига кўра, 2024 йилда Хитойни 15 200 нафар миллионер, Британияни эса 9500 нафар миллионер тарк этиши кутиляпти. Бу борада Россия бешинчи ўринда қайд этилган. Бой одамлар учун энг жозибадор манзиллар – БАА, АҚШ ва Сингапур.

👉 https://kun.uz/kr/33685085

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда бола ўғриси қамоққа олинди

Чортоқ туманида ёлғиз яшовчи 47 ёшли эркак кўчада ўйнаб юрган 11 ёшли қизни алдаб, ўзининг яшаш хонадонига олиб келган ва яшириб қўйган. Буни кўриб қолган қўшниси ИИБ навбатчилик қисмига хабар берган. Зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган ИИБ ходимлари ўғирлаб кетилган қизни эркакнинг уйидан топишиб, оила аъзоларига қайтаришган.

👉 https://kun.uz/kr/21416488

Kun.uz расмий канали
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли қай тартибда молиялаштирилади?

Лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 млрд долларни ташкил этади. Шундан 2,35 млрд доллар иштирокчи давлатлар томонидан уларнинг лойиҳадаги улушларига мувофиқ тақсимланади. Хусусан, Хитой 1,18 млрд доллар, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳар бири 573 млн доллардан сармоя киритиши лозим. Қолган 2,35 млрд доллар Хитой банклари томонидан ажратиладиган нотижорат кредит ҳисобидан молиялаштирилади.

👉 https://kun.uz/kr/75000534

Kun.uz расмий канали
Тошкентда Бўрижар каналига чўмилишга борган талаба чўкиб кетди

Жаҳон тиллари университети 3-босқич талабаси каналга тушгач, кучли оқим туфайли сувдан қайтиб чиқа олмагани айтилмоқда. ФВБ ходимлари унинг жасадини уч соатда топишган.

👉 https://kun.uz/kr/37991394

Kun.uz расмий канали
Халқ банки томонидан водийга пресс-тур ташкил этилди

👉 https://kun.uz/kr/12188639

Реклама
Евро-2024: яна бир Болқон дербиси ва Европа футболи классикаси

Футбол мухлисларини Европа чемпионатининг еттинчи кунида ҳам кучли жамоалар қарама-қаршилигидан иборат иккита учрашув кутмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/26200014

Kun.uz расмий канали
Евроиттифоқ давлатлари Россияга қарши янги санкциялар пакетини келишиб олди

Жазо чоралари Россияга қарши аввал киритилган чекловларни четлаб ўтишнинг олдини олиш учун мўлжалланган. Россиянинг суюлтирилган гази бўйича кўп миллиард долларлик битимларга нисбатан санкциялар кучайтирилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/10153896

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда ҳоким ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди

Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Ўтказилган тезкор тадбирларда қўлга олинганлар орасида Сайхунобод тумани ҳокимининг ўринбосари ҳам бор. У ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, тадбиркордан 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

👉 https://kun.uz/kr/82092941

Kun.uz расмий канали
Сенат 21 июн куни Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқади

21 июн куни Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлиси чақирилади. Унда шунингдек, Рақобат қўмитаси раисини сайлаш, Судялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

👉 https://kun.uz/kr/95750105

Kun.uz расмий канали
Халилилло Тўрахўжаев Рақобат қўмитасига раис бўлиши кутилмоқда — манба

Қўмита раҳбарлиги 2023 йил кузидан буён бўш турибди. Тўрахўжаев 2021 йилдан буён Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/40899005

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон танасининг двигатели – юракни хасталанишдан асраш. Кардиожарроҳ тавсиялари

Республика Ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида миниинвазив кардиохирургия бўлими бошлиғи, соҳада 24 йиллик тажрибага эга кардиожарроҳ Ислом Шарипов танадаги энг нозик аъзо – юрак хасталиклари ва уларнинг келиб чиқиши, олдини олиш чоралари ҳақида ўз тавсияларини берди.

📹👉 https://kun.uz/kr/22675832

Kun.uz расмий канали
Давлат техника университетида меҳнат бозорида талаб йўқ мутахассисликлар қисқартирилади

Шунингдек, 36 та муҳандислик олийгоҳи ва уларнинг филиаллари босқичма-босқич йириклашиб, жами 20 та олийгоҳ қолади. Ҳар бир ҳудудда камида 1 тадан техника университети бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/96864424

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Менинг боғим” лойиҳасида ҳамма ҳудудлар ҳам ташаббус қолдира олмайди, чунки...

“Менинг боғим” лойиҳаси доирасида “Очиқ бюджет” порталида 20 июнга қадар фуқаролар ўз маҳаллаларида яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини ташкил қилиш юзасидан ташаббус қолдириши мумкин. Аммо бундай ташаббуслар ҳудуди чекланган. Kun.uz кузатувчилари айни шу масалада таҳририятга мурожаат қилди. Масъуллар нима сабабдан локациялар чекланганига изоҳ берди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғурури топталганига чидолмай, ривожланган халқ — Японияда илмга муносабат ҳақида

Икки аср давомида дунёдан изоляцияда яшаган Япония қандай қилиб бунча тезда оёққа турди? Kun.uz кунчиқар юртга ижодий сафари давомида бу мамлакатнинг ривожланиш сирларини ўрганишга ҳаракат қилди. Ҳаммага маълум бу “сир”лардан бири эса – илмга муносабат. Бу ҳақда бизга Нагоя иқтисодиёт университети профессори Алишер Умирдинов батафсил сўзлаб берди.

Японияга қилган ижодий сафаримизнинг бош ҳомийси - Murad Buildings ва NRG компаниялари. Kun.uz сафар давомида катта кўмак кўрсатган тадбиркор Мурод Назаровга ўз миннатдорчилигини билдиради.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Бодрумга бориш учун 7 сабаб

Туркиянинг Бодрум курортлари ёзда мароқли ҳордиқ чиқариш учун ажойиб маскан. Ҳозир Бодрумга «Uzbekistan Аirways» билан Тошкентдан тўғридан тўғри парвоз қилиш имконияти бор. Asialuxe Travel эса сизга энг мос турпакетларни тайёрлаб бера олади.

📸👉 https://kun.uz/kr/24996728

Kun.uz расмий канали