Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
126K photos
11.1K videos
34 files
63.2K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат боғчаларида ҳар чоршанба куни болаларга йод препаратини умумий ичириш куни деб белгиланди

Йод препаратларини сақлаш ва ҳисоботини юритиш давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ҳамшираси ёки масъул ходими томонидан юритилади.

👉 https://kun.uz/09932216

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни 2023” тадбирлари бўлиб ўтди

14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни”га бағишлаб, Ўзбекистон-Германия ўртасидаги савдо- иқтисодий, инвестициявий ҳамда саноат кооперациясини ривожлантиришга доир бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

👉 https://kun.uz/73788209

Kun.uz расмий канали
Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Синоптиклар 18-20 сентябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/29273503

Kun.uz расмий канали
1 октябрдан кучга кирадиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди

Аҳоли учун электр энергияси, табиий газ ва суюлтирилган газ тарифлари амалдаги нархларда ўзгаришсиз қолди.

👉 https://kun.uz/59650911

Kun.uz расмий канали
Марказий банк валюта операцияларига киритилган янги чекловларни бекор қилди

Марказий банк Ўзбекистонда банклар ва тадбиркорлик субъектлари учун валюта операцияларига чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

👉 https://kun.uz/40262479

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамият қабул қилмаган қарор - нотўғри қарор” – Мамаризо Нурмуродов

Банклар ва бизнесга валюта операциялари бўйича чеклов киритилгани жамоатчилик танқидларига сабаб бўлгач, МБ раиси журналистлар билан учрашди ва бу қарор бекор қилинганини айтди. Унинг таъкидлашича, бу қарор кескин мунозараларга сабаб бўлгани учун тез орада бекор қилинган.

👉 https://kun.uz/67891560

Kun.uz расмий канали
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Ушбу мавсум учун лойиҳаларга 1,02 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.

👉 https://kun.uz/10476770

Kun.uz расмий канали
Тарки одат амримаҳол. Нега баъзи одамлар фақат кеч қолади?

Ҳамманинг айтилган вақтдан ҳеч бўлмаса 5 дақиқа кеч қолиб келувчи таниши бўлса керак. Кейинги сафар эртароқ ҳаракатлан деган эслатмалар унча ишламайди. Бунга нима сабаб эканини биласизми?

👉 https://kun.uz/89877732

Kun.uz расмий канали
Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Зуфар Қурбонов ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади. У бу лавозимда Нажмиддин Тўрахўжаев ўрнини эгаллади.

👉 https://kun.uz/64756545

Kun.uz расмий канали
Фақат сентябр ойида: FARABI’да 30та хонадон учун махсус нархлар!

Тошкент шаҳрида қад ростлаган FARABI турар жой мажмуасидан хонадон сотиб олишга улгуринг. Мажмуада янги оилалар учун хонадонларнинг ажойиб танловлари мавжуд:
қулай жойлашув;
автотураргоҳга эга ёпиқ ҳовли;
ўйин ва спорт майдончалари;
ўсиб бораётган оила учун оптимал тузилма.

Батафсил

+998337330001|+998995855555|+998955135533|+998958307000
Манзил: Беруний метроси, Форобий кўчаси.

Telegram|Instagram

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсумида 1187 та лойиҳа ғолиб бўлди

Натижалар эълон қилингач, юртимизнинг барча гўшаларидаги ғолиб бўлган маҳаллаларда байрам бошланиб кетди. Фуқаролар бирдамлик билан ўзлари мисқоллаб йиғган овозлар натижасидан хурсанд, албатта.

👉 https://kun.uz/17637464

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эгизаклар учрашуви

Тошкентлик тадбиркорлар — 45 ёшли Ҳасан, Ҳусан Мамасаидов Наманганга бориб, Kun.uz қаҳрамони бўлган 80 ёшли нуроний эгизаклар Ҳасан, Ҳусан Ботировлар билан учрашди.

Тадбиркор эгизаклар шу отахонларга ўхшашни ният қилишганини таъкидлаб, уларнинг дуоларини олди.

Kun.uz расмий канали
5 та вилоят судида раис ўзгарди

Андижон, Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятлари суди раислари ўзи аризаларига асосан лавозимдан озод этилган.

👉 https://kun.uz/01154797

Kun.uz расмий канали
“Asialuxe Travel” орқали Малдив оролларига таътилни олдиндан банд қилишнинг 5 та сабаби

👉 https://kun.uz/45638841

Реклама
Шерали Жўраев советларнинг миллаткушлик дастурини чиппакка чиқарганди

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков марҳум санъаткор Шерали Жўраевни хотирлади ва унинг ўзбек халқи олдидаги тарихий хизматларини эътироф этди.

👉 https://kun.uz/50254094

Kun.uz расмий канали
Марказий банк валюта операциялари бўйича қарорини санкциявий комплаенс билан изоҳлади

Санкциялар талабларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирган айрим хориж банклари Ўзбекистон банкларининг ўз мижозларини етарлича текширганига ишонмаётгани айтилди.

👉 https://kun.uz/51634901

Kun.uz расмий канали
Ҳалокатдан омон қолганлар: фуқаро авиациясида носозлик туфайли ғайриоддий қўнишни амалга оширган самолётлар

Ҳар куни осмонга минглаб йўловчи самолётлари кўтарилади. Айрим ҳолларда улар билан кўнгилсиз ҳодисалар ҳам содир бўлиб туради. Бундан бир неча кун олдин ана шундай воқеалардан бири Россияда кузатилди. Носозлик кузатилган йўловчи самолёт буғдой даласига қўнишга мажбур бўлди. Ушбу материалда турли носозликлар туфайли ғайриоддий қўндирилган самолётлар тарихини ҳикоя қиламиз.

📸👉 https://kun.uz/67422053

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бўлаётган валюта операциясининг қайси мақсадга мўлжаллангани ўрганилиши керак” – Мамаризо Нурмуродов

МБ раисига кўра, валюта операциялари бўйича чеклов киритилишини назарда тутувчи қарор комплаенс назорат тизимини кучайтириш учун қабул қилинган. “Комплаенс назорат тизими ҳозир ҳамма жойда талаб қилиняпти. Биз ҳам ўзимизнинг тижорат банкларимиздан буни сўраяпмиз”, деди регулятор раҳбари.

👉 https://kun.uz/44493912

Kun.uz расмий канали
Uzbekistan’s Club’дан янги лойиҳа: хориждаги талабалар ҳақида ҳужжатли фильм

📹👉 https://kun.uz/33851192

Kun.uz расмий канали
Мигрантларга оилаларини Россияга олиб бориш тақиқланиши мумкин

Россия Давлат Думасида меҳнат мигрантларига оиласини Россияга олиб боришни тақиқлаш таклифи янгради. Ташаббускорларга кўра, бу чора бюджет харажатларини камайтиради. Чунки оилада бир одам ишлаяпти, қолганлари эса ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож.

👉 https://kun.uz/57085071

Kun.uz расмий канали