Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
123K photos
10.5K videos
34 files
60.1K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Тошкент вилоятида 10 ёшли болани поезд уриб юборди

Бола велосипед билан поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/55102660

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси Самарқанд вилояти бўлими суд бошқарувчиси ушланди

У Самарқанд туманидаги корхона фаолиятини текшириш давомида қоидабузарликни аниқлаган ва корхонани банкрот деб эълон қилиш масаласини ҳал этиб бериш эвазига 1200 доллар талаб қилган. ДХХ, прокуратура департаменти ва ИИО ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда суд бошқарувчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

👉 https://kun.uz/kr/61617331

Kun.uz расмий канали
Евро-2024: VAR фарангларни қутқарди, Полша қолиб кетди, Украина қайтди

Еврода саккизинчи кун якунланди. Украина камбэк қилиб, ўйинда қолди. Франция Мбаппесиз нидерландларга ютқазишига бир бахя қолди. Канте ҳамон топ даражадалигини кўрсатди. Евро кундалигида кун воқеаларини эслаймиз.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 24-26 июн кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/30584476

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шимолий Корея Россияга аскар юборадими?

Ҳарбий ёрдамдан стратегик шерикликкача, Россия президенти Владимир Путин Шимолий Кореяда бўлди. 24 йиллик танаффусдан кейинги меҳмонни Пхенян аэропортида шахсан Ким Чен Иннинг ўзи кутиб олди. Бу ташрифнинг мотивлари қандай? Икки томон бир-биридан нима хоҳлайди ва глобал ҳамжамият учун бу нега муҳим?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда бир гуруҳ шахслар фуқарога ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилиб, жароҳат етказди

Гумонланувчиларнинг икки нафари ушланган. Қолган икки гумонланувчиларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланган тўппонча кўринишидаги олов ёндиргич ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

👉 https://kun.uz/kr/99049604

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди Яккасаройдан ҳеч қандай бош тўловларсиз хонадон харид қилишингиз мумкин!

Яккасаройда жойлашган «Maljaan Residence» мажмуасидан бош тўлови 0% билан 36 ойгача фоизсиз муддатли тўловга 33 м² дан 88 м² ва ундан юқори майдондаги хонадонларни харид қилинг!

👉 Батафсил

📞 78-777-77-27
Телеграм канал: t.me/betterbestuz
Сотув офиси манзили:
Яккасарой тумани Шота Руставели 1-тор кўчаси

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроилнинг қочқинлар лагерига ҳужуми, Фаластинни тан олган Арманистон ва Россияда мигрантларга чеклов лойиҳаси — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништиришда давом этамиз.

👉 https://kun.uz/kr/47402119

Kun.uz расмий канали
WP: АҚШ Киевга Россия аэродромларига Америка қуроллари билан ҳужум қилишга рухсат бермади

Оқ уй Украинага УҚКга берилган қуролларни Россия ҳудудига 100 км масофагача ишлатишга рухсат берди. Бу АҚШ рухсатномаси Россия Федерациясидаги муҳим аэродромларга тааллуқли эмаслигини англатади, деб ёзади The Washington Post.

👉 https://kun.uz/kr/01349735

Kun.uz расмий канали
Жиззахдаги боғчада болаларни оёқ кийим билан урган тарбиячига жиноят иши қўзғатилди

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Бу бандларда максимал 5 йилга озодлик маҳрум қилиш жазоси берилиши назарда тутилган.

👉 https://kun.uz/kr/62066082

Kun.uz расмий канали
4,2 млрд долларлик олтин сотилди, 643 млн долларлик газ импорт қилинди – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

Жорий йилнинг дастлабки 5 ойида Марказий Осиё мамлакатларнинг барчасига маҳсулот етказиб бериш кескин қисқарди. Умумий экспорт таркибида эса олтиннинг улуши 40,3 фоиздан 38,6 фоизгача камайди. АҚШ Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга эга топ-10 давлатлар қаторига кирди.

👉 https://kun.uz/kr/87519715

Kun.uz расмий канали
Остонадаги 26 қаватли турар-жой мажмуасида ёнғин чиқди

Қозоғистон ФВВга кўра, бинонинг ташқи қопламаси ёнмоқда. 8 киши эвакуация қилинган (улардан бири ёш бола). Ёнғинни ўчиришга 70 дан ортиқ ўт ўчирувчи жалб этилган.

Kun.uz расмий канали
“Cолиқ юки 27 фоизни ташкил этяпти” — Мурод Муҳаммаджонов кафе ва ресторанларга оид қатор таклифлар берди

Солиқ маслаҳатчисининг фикрича, умумий овқатланиш корхоналарида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммалари бўлмагани боис бошқа ҚҚС тўловчиларга нисбатан уларда солиқ юки оғирроқ. Мутахассис бу соҳа учун соддалашган солиқ режимини ишлаб чиқишни таклиф қиляпти. У қўнимсизлиги юқори ходимларни ишга жалб қилишни осонлаштириш, 227-1-модда бўйича жаримани айланмага боғламасликни ҳам илгари сурди.

👉 https://kun.uz/kr/30945199

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Россия ва Хитой халқаро муносабатларда кўп жиҳатдан якдил бўлса ҳам, Ветнам масаласида келиша олмайди” — Ҳикматилла Казакбаев

Владимир Путин КХДРдан кейин Ветнамга ҳам бориб, стратегик шерикликни чуқурлаштиришга келишиб олди. Жануби-Шарқий Осиё минтақаси бўйича мутахассис Ҳикматилла Казакбаевнинг сўзларига кўра, РФ ва Ветнамнинг яқинлашувидан Хитой манфаатдор эмас, чунки Пекин ва Ханой ўртасида ҳудудий низолар бор.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Банкларнинг рискларини камайтиради: Миллий клиринг маркази қандай ишлайди?

2023 йилдан бошлаб Ўзбекистонда илк бор Миллий клиринг маркази ишлай бошлади. У тижорат банкларининг валюта операцияларини осонлаштириш, уларнинг рискларини камайтиришга ёрдам беради. Ҳисоб-клиринг палатаси бошлиғи Саида Ёқубова Kun.uz'га берган интервюсида бу институт молия секторида қандай аҳамиятга эгалиги, унинг асосий функциялари қандай эканини тушунтириб берди.

👉 https://kun.uz/kr/68818605

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иккига бўлинган Мўғулистон: Чингизхон авлодлари бугун қандай яшаяпти?

Аҳоли зичлиги бўйича энг катта давлат, дунёдаги энг совуқ пойтахт, динозавр қолдиқларига энг бой ҳудуд, чорак аҳолиси ҳалигача кўчманчи бўлиб яшаётган мовий осмон мамлакати – Мўғулистон ҳақида тасаввурларимизни кенгайтирамиз.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Жаҳон хабарлари

🇹🇯 Тожикистон Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қайта уланди

🇹🇷 Туркияда далаларда юз берган ёнғинда 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

🇩🇪 Жосуслик: Германияда Россия, Арманистон ва Украина фуқаролари ҳибсга олинди

🇺🇸 АҚШ «Касперский лабораторияси» раҳбариятига қарши санкциялар киритди

🇺🇦🇲🇩 Украина ва Молдова исроилликлар учун визасиз режимни бекор қилиши мумкин

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим вазири ОТМлардаги форма масаласига муносабат билдирди

Қўнғиротбой Шариповнинг айтишича, кийим таълим сифатига таъсир қилмайди, лекин агар форма бўйича талаблар бўлмаса, “жамиятда ҳар хил кийимдаги одамлар пайдо бўлади”, бу эса “ҳар хил тўқнашувлар ва зиддиятлар”га олиб келади. Шунингдек, вазир ўзбек олийгоҳлари 2030 йилгача топ 500 таликка кира олишига ишонч билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/91079403

Kun.uz расмий канали
Иссиқ иқлимга мос йўл қопламаси: ОИИБ 165 млн долларга Бухородаги абгор йўлни таъмирлаяпти

Осиё инфратузилма инвестициялари банки Бухородаги асосий халқаро йўл, хусусан, темирйўл вокзалини шаҳар маркази билан боғлайдиган йўлни реконструкция қиляпти. “Биз маҳаллий иқлим шароитига мос йўл қуряпмиз, бу технология мамлакат ва минтақа учун мутлақо янги”, деди Kun.uz билан суҳбатда ОИИБ вакиллари. Уларнинг айтишича, таъмирлаш ишлари келаси йил ўрталаригача якунланади.

👉 https://kun.uz/kr/22698557

Kun.uz расмий канали