Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
125K photos
10.9K videos
34 files
62.2K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
“Сардор Кариев озодликка чиқишига қаршилигимиз йўқ” — апелляция судида жабрланувчилар тингланди

21 июн куни “Док-1 Макс” иши бўйича апелляция судида суд тергови якунланиб, музокара қисми бошланди. Унда жабрланувчилар Сардор Кариевнинг онаси зарарни қоплаб берса, унга ва бошқа судланувчиларга даъволари бўлмаслигини билдирди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
“Қизил йўлак билан кутиб олишади деб ўйлаганман, лекин менга иш йўқлигини айтишган” — олий таълим вазири

Олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов ёшлар билан учрашувда мактаб вақтларини эслади. Унинг айтишича, вазир пахта теришга кўп чиққан, бутун ўқув йилида атиги 2 ой дарсда бўлган. “Чизмачиликдан 3 олганман, олим бўлишни орзу ҳам қилолмасдим”, – дейди у.

👉 https://kun.uz/kr/80898891

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 июннинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеа-ҳодисалар

Якунланган кун Ўзбекистонда қатор воқеалар билан ёдда қолмоқда. Қуйида уларнинг асосийларини келтириб ўтамиз.

👉 https://kun.uz/kr/54911946

Kun.uz расмий канали
Евро кундалиги: Францияга урилган гол ҳисобланмади, украинлар курашга қайтди

Полша дарвозабони юзи билан фол ишлатиб, пеналтига сабабчи бўлди, украинларда камбэк, французлар Мбаппесиз гол уролмади. Европа чемпионатининг саккизинчи кунида ўтказилган ўйинлардаги голлар ва гуруҳ жадвалларидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/12017031

Kun.uz расмий канали
Мўғулистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июн кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/91215508

Kun.uz расмий канали
Тошкентда бир киши дори сотиб олишга ўртача қанча пул сарфлаётгани айтилди

Ўзбекистонда биринчи марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

👉 https://kun.uz/kr/19043853

Kun.uz расмий канали
Электр энергияси ва газ учун тарифларни шакллантириш тартиби тасдиқланди

Белгиланган тартибда тасдиқланган электр энергияси ва табиий газ учун тарифлар 2026 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади.

👉 https://kun.uz/kr/85629987

Kun.uz расмий канали
4 йилда 66 минг кадр очиқ танлов орқали давлат хизматига қабул қилинди

Танловларда жами 2,8 млн киши иштирок этиб, бир ўринга 50 нафаргача номзод тўғри келган.

👉 https://kun.uz/kr/60005982

Kun.uz расмий канали
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Ғазо секторидаги идораси ўққа тутилганини маълум қилди

Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Ғазодаги идораси яқинида ўт очилиши оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 45 киши яраланди, дея хабар берди ташкилот. Жабрланганлар сони ортиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/87771648

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш бўйича виртуал академия иш бошлайди

Ўзбекистонда давлат хизматчилари (ўқиш улар учун мажбурий бўлади) ва аҳолининг бошқа тоифалари учун мўлжалланган Коррупцияга қарши виртуал академия ишга туширилади. Базавий курсларда ўқиш бепул, махсус курсларда малака ошириш пулли бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/80758166

Kun.uz расмий канали
Тошкентда заргарлик соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда

Айни вақтда президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида заргарлик соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.

Жорий ҳафтада давлат раҳбарига заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар тақдимот қилинганди.

Учрашувни жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.

Kun.uz расмий канали
НАТО бош котиби ўзгарди – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотга кимлар раҳбарлик қилган?

Нидерландия бош вазири Марк Рютте НАТО бош котиблигига сайланди. Маркнинг номзоди алянснинг барча 32 давлати томонидан қўллаб-қувватланди. У жорий йил 1 октябрда лавозимидан кетадиган Йенс Столтенберг ўрнини эгаллайди. Ушбу материалда НАТОнинг барча бош котиблари ҳақида маълумотлар тақдим этамиз.

👉 https://kun.uz/kr/17471605

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Resto: мазали таомлардан BYD ютиб олиш имконияти

Тошкентдаги Амир Темур хиёбони яқинида янги Resto ресторани фаолият бошлади. Унда хўрандаларга:
муаллифлик таомлари;
турк таомлари;
денгиз таомлари;
Болалар майдончаси;
Совғага эса BYD ютиб олиш имконияти тақдим этилади.

📞 Батафсил маълумот: +998 55 514 11 11

Ресторан оилавий таомланиш учун ҳам, дўстлар давраси учун ҳам муносиб танлов ва бир вақтнинг ўзида 500 тагача хўрандани ўз бағрига сиғдиради. Resto - 120 нафар кишидан ортиқ тажрибали жамоадир!

👉 https://kun.uz/kr/14138615

Instagram

Реклама
Тошкент вилоятида 10 ёшли болани поезд уриб юборди

Бола велосипед билан поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/55102660

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси Самарқанд вилояти бўлими суд бошқарувчиси ушланди

У Самарқанд туманидаги корхона фаолиятини текшириш давомида қоидабузарликни аниқлаган ва корхонани банкрот деб эълон қилиш масаласини ҳал этиб бериш эвазига 1200 доллар талаб қилган. ДХХ, прокуратура департаменти ва ИИО ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда суд бошқарувчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

👉 https://kun.uz/kr/61617331

Kun.uz расмий канали
Евро-2024: VAR фарангларни қутқарди, Полша қолиб кетди, Украина қайтди

Еврода саккизинчи кун якунланди. Украина камбэк қилиб, ўйинда қолди. Франция Мбаппесиз нидерландларга ютқазишига бир бахя қолди. Канте ҳамон топ даражадалигини кўрсатди. Евро кундалигида кун воқеаларини эслаймиз.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 24-26 июн кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/30584476

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шимолий Корея Россияга аскар юборадими?

Ҳарбий ёрдамдан стратегик шерикликкача, Россия президенти Владимир Путин Шимолий Кореяда бўлди. 24 йиллик танаффусдан кейинги меҳмонни Пхенян аэропортида шахсан Ким Чен Иннинг ўзи кутиб олди. Бу ташрифнинг мотивлари қандай? Икки томон бир-биридан нима хоҳлайди ва глобал ҳамжамият учун бу нега муҳим?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда бир гуруҳ шахслар фуқарога ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилиб, жароҳат етказди

Гумонланувчиларнинг икки нафари ушланган. Қолган икки гумонланувчиларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланган тўппонча кўринишидаги олов ёндиргич ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

👉 https://kun.uz/kr/99049604

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди Яккасаройдан ҳеч қандай бош тўловларсиз хонадон харид қилишингиз мумкин!

Яккасаройда жойлашган «Maljaan Residence» мажмуасидан бош тўлови 0% билан 36 ойгача фоизсиз муддатли тўловга 33 м² дан 88 м² ва ундан юқори майдондаги хонадонларни харид қилинг!

👉 Батафсил

📞 78-777-77-27
Телеграм канал: t.me/betterbestuz
Сотув офиси манзили:
Яккасарой тумани Шота Руставели 1-тор кўчаси

Реклама