Kun.uz | Расмий канал
1.22M subscribers
130K photos
12.3K videos
34 files
67.8K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
АҚШдаги отишма: 20 дан ортиқ қурбон, жиноятчи ҳали қўлга олинмаган

Гумонланувчи — ўқ отиш бўйича инструктор ва захирадаги ҳарбий. ОАВ у 2023 йил ёзида икки ҳафта мобайнида руҳий касалликлар шифохонасида бўлганини аниқлаган.

👉 https://kun.uz/85045157

Kun.uz расмий канали
Унутилган “Антиструмин воқеаси”: вазир ваъда қилган матбуот анжумани ва жавоблар қани?

Наманганда юзлаб болаларнинг заҳарланиши Сергелидаги портлаш фонида унутилгандай бўлди. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқилгани, барча саволларга “тез орада жавоб берилиши”ни айтганди. Лекин ҳамон ваъда қилинган жавобдан дарак йўқ. Жамоатчилик эса заҳарланиш сабабларини ўзича тахмин қилишда давом этмоқда.

👉 https://kun.uz/23573576

Kun.uz расмий канали
Қарши туманида ҳоким ўзгарди

Туманни сўнгги бир ярим йил ичида бошқарган Беҳзоджон Юсупов ўрнини Зоир Алиқулов эгаллади. У 2016 йил сентябридан буён Деҳқонобод туманига ҳокимлик қилаётганди.

👉 https://kun.uz/32899379

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истанбул ичимлик сувисиз қолиш хавфи остида

Туркиянинг энг йирик шаҳри — Истанбулда икки ойга етарли ичимлик сув қолди. Ёғинли кунлар тезроқ бошланмаса, вазият таҳликали тус олиши мумкин. Истанбулда сув қанақасига муаммо бўлиши мумкин, шаҳар ўртасидан Босфор бўғози ўтади-ку, дейишга шошилманг. Гап ичимлик суви ҳақида бормоқда ва денгизнинг шўр суви истеъмолга яроқсиз эканини унутмаслигимиз керак.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Эммануэл Макрон Ўзбекистонга келади

Франция президенти Эммануэл Макрон 1 ноябр куни Қозоғистонга, 2 ноябрда эса Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Елисей саройи расмий ахборот тарқатди.

👉 https://kun.uz/12254387

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Исроил Ғазога кирса, уруш чўзилиб кетади”. Экспертлар – Яқин Шарқдаги вазият ҳақида

Қоҳира шаҳрида Ғазодаги вазият юзасидан АҚШ ва Исроил иштирокисиз бўлиб ўтган учрашувлар самарасиз якунланди. БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг фикрлари ҳам доимгидек якдил эмас. Kun.uz сўнгги воқеаларни таҳлил қилиш учун “Геосиёсат” дастурига сиёсатшунослар Лутфиддин Хўжаев ва Камолиддин Раббимовни таклиф этди.

📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Шаҳрисабз шаҳри ҳокими бошқа туман ҳокимлигига ўтказилди

Қашқадарё вилоятида яна бир туманга янги раҳбар тайинланди.

👉 https://kun.uz/80749410

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг келажаги қандай? Энг сўнгги трендлар ва воқеаларга назар

Замон шиддат билан олға илгариламоқда. 20 йил аввал ғиштдек келадиган тугмали телефонни кўчада кўтариб юрган одам ҳамманинг эътиборини ўзига жалб қилган бўлса, бугун ўша телефон орқали энди улар смартфонга айланган – кино кўришимиз, уйга бозорлик қилишимиз, фарзандимизнинг мактабдаги ҳаётини кузатишимиз, мутолаа, мулоқот ва яна жуда кўплаб ишларни бажаришимиз оддий ҳолга айланди.

👉 https://kun.uz/44824308

Kun.uz расмий канали
Фото: Исроил зарбаларидан кейин Ғазонинг сунъий йўлдошдан кўриниши

Исроил армияси уч ҳафтадан буён Ғазо секторини ўққа тутмоқда. Сунъий йўлдош орқали олинган тасвирларда бу зарбалар оқибатлари кўлами акс этган.

📸 👉 https://kun.uz/69334450

Kun.uz расмий канали
«Мураккаб чорраҳа» — Тошкент кўчалари Чилонзор-Оқтепа чорраҳаси мисолида

Пойтахтдаги тирбандликлар масаласи кун тартибидан тушгани йўқ. Исталган шаҳарда ҳайдовчи ҳам, пиёда ҳам юришни истамайдиган тирбанд, шовқин ва ноқулай кўчалар, чорраҳалар бўлади. Kun.uz мухбири Тошкентдаги мана шундай чорраҳалардан бири мисолида ҳолатни ўрганишга ҳаракат қилди.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
«Ҳизбуллоҳ» ҲАМАСнинг Исроилга қарши урушига қўшиладими?

Ливандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи шимолдан таҳдиди билан Исроилни тинч қўймаяпти.

👉 https://kun.uz/21286607

Kun.uz расмий канали
«Оталар боласининг жасадини кўтараётган дунёда ҳеч ким хавфсизликда эмас» – Эрдўған партия йиғилишида «ёрилди»

Туркия президенти Ражаб-Тоййиб Эрдўған Ғарб мамлакатларини Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарони кескинлаштиришда айблади. У Туркия Фаластин хавфсизлиги учун кафил бўлишини таклиф қилди. Шунингдек, ҲАМАСни террорчи ташкилот эмас, ўз юртини озод этиш учун курашаётганлар деб атади.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда «стоянка»лар қуриш режалаштирилмоқда

Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда тўхтаб туриш жойларини қуриш ва атроф-муҳит, аҳолининг соғлиғи ва осойишталигига транспорт воситалари салбий таъсирини камайтириш назарда тутилмоқда.

👉 https://kun.uz/57263034

Kun.uz расмий канали
Хитой давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян вафот этди

Хитой давлат матбуотига кўра, Си Жинпингнинг собиқ яқин тарафдорларидан бири тўсатдан юрак хуружидан вафот этган.

👉 https://kun.uz/15852506

Kun.uz расмий канали
Рақамли келажак сари

Perfectum Ўзбекистондаги фаолиятига кенг кўламда ўзгартириш киритмоқда

👉 https://kun.uz/06259754

Реклама
Ҳудудлардаги ўртача ойлик иш ҳақи маълум қилинди

Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилди — қарийб 7,2 миллион сўм. Ундан кейинги ўринларни Навоий (5,7 миллион сўм) ва Тошкент вилояти (4,4 миллион сўм) эгаллади.

👉 https://kun.uz/28704366

Kun.uz расмий канали
Нега Ғарб Россияни технологик таъминотдан узиб қўя олмаяпти?

Вудро Вилсон “даҳшатли дори” деб атаган иқтисодий санкциялар қандай пайдо бўлган ва уларни жорий қилиш самарали усулми?

👉 https://kun.uz/22910829

Kun.uz расмий канали
Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади

“Тунги вақт” – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр” – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгиланади.

👉 https://kun.uz/70170536

Kun.uz расмий канали
Расман: Ўзбекистонда телефон рақамни сақлаган ҳолда алоқа операторини ўзгартириш тизими – MNP ишга тушди

27-октабр куни Тошкентда давом этаётган “ICTWEEK UZBEKISTAN – 2023” ҳафталиги доирасида Ўзбекистонда мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тизимининг қулайлиги шундаки, эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин.

👉 https://kun.uz/12359751

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24 октябрь куни Тошкентда LONGi Академияси ва Қуёшли шоурумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

LONGi Академиясида ҳар ойда барча ҳамкорлар ва қизиқувчилар учун Ўзбекистондаги қуёш энергетикасининг илғор технологиялари ва тенденциялари, қуёш станцияларини сифатли ўрнатиш ва улардан фойдаланиш бўйича бепул турли техник тренинглар ва семинарлар ўтказилади.

LONGi компанияси билан тоза ва яшил келажакка шўнғинг.

+998 94 658 21 93 -Ўзбекистон
+7 705 2665009 -Қозоғистон
LONGiUzbekistan@longi.com

Instagram | Facebook | Telegram

Реклама