Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
126K photos
11.1K videos
34 files
63.2K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди

Ўзбекистон президенти Тошкентга жўнаб кетди.

👉 https://kun.uz/15981733

Kun.uz расмий канали
Озарбойжон ўз суверенитетини тиклади — Илҳом Алиев

Мамлакат президенти Қорабоғда «душман қурол-яроғи ва техникасининг кўп қисми» ишдан чиққанини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/99274806

Kun.uz расмий канали
Электр тақсимлаш тизимини рақамлаштириш учун 275 млн доллар қарз жалб қилинади

Ўзбекистон бўйлаб 26 та электр тақсимлаш подстанциясини рақамлаштириш учун Осиё тараққиёт банки 200 млн доллар, Франция тараққиёт агентлиги эса 70 млн евро ажратади.

👉 https://kun.uz/42308860

Kun.uz расмий канали
«Вето агрессор қўлида — БМТни боши берк кўчага қамаган нарса шу» — Зеленский БМТ Хавфсизлик Кенгашида чиқиш қилди

Украина президенти Володимир Зеленский кеча БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлагач, бугун Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҳам иштирок этиб, чиқиш қилди.

👉 https://kun.uz/52759144

Kun.uz расмий канали
Қулай нархларда сўнгги 6 та хонадондан бирининг эгасига айланинг!

Эндиликда “Modern Sergeli” мажмуасида хонадонларга эга бўлиш янада осонлашди. Сентябр ойи охиригача хонадонларни (100% тўловда) 317 000 000 сўмдан харид қилинг!

👉 https://kun.uz/69501444

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғарбдаги лоббиларнинг Озарбойжон–Арманистон низосига таъсири қандай?

Сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Суҳроб Бўронов Қорабоғ зиддиятида АҚШ ва Франциядаги арман лоббиларининг таъсири қай даражада экани ҳақида сўз юритди.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Қозоғистонда илк бор «чет эл агентлари» реестри эълон қилинди, унга журналистлар ва ҳуқуқбонлар киритилган

Қозоғистон Молия вазирлиги илк марта «чет эл агентлари» реестрини эълон қилди. 240 та юридик ва жисмоний шахслар номлари киритилган рўйхатдан ҳуқуқбонлар, журналистлар ва хорижий компанияларнинг ваколатхоналари ўрин олган.

👉 https://kun.uz/94311885

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон Хитойга газ экспортини 40 фоизга қисқартирди

Саккиз ой натижаларига кўра, Хитойга кўк ёнилғи етказиб бериш 370 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди.

👉 https://kun.uz/52006359

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда болаларни йод билан таъминлаш дастури бошланди

20 сентябрдан барча мактаб ва болалар боғчаларида йод билан таъминлаш дастури бошланди. Энди чоршанба кунлари болаларни йод етишмовчилигидан ҳимоя қилиш учун уларга профилактик дозада йод таблеткалари берилади.

👉 https://kun.uz/77400990

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент давлат транспорт университетида Халқаро таълим дастурлари бўйича 2023/2024 ўқув йили учун қабул давом этмоқда

📚 Халқаро таълим дастурлари учун 29 та йўналиш:
➡️ Йўналишлар билан танишиш

Ҳужжатлар онлайн тарзда tstu.uz/admission сайти орқали қабул қилинади.

📞 Мурожаат учун:
1318 қисқа рақами| @tstu_official

Университет расмий саҳифалари:
Веб-Сайт | Telegram | Instagram | Facebook
YouTube | TSTU News

Реклама
Очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати кенгаяди

Рўйхатга давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан хорижий хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар ҳамда Ўзбекистон ҳудудида ўтказилган халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан қабул қилиб олинган совғалар тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилиши кутиляпти.

👉 https://kun.uz/87004803

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда фуқароликка эга бўлмаганлар сони очиқланди

2023 йил биринчи ярмидаги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда 25 минг 413 нафар фуқароликка эга эмас шахс яшайди. Бу – Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг катта кўрсаткич бўлиб, айни шахсларнинг аксарияти совет иттифоқи собиқ фуқаролари ва уларнинг авлодлари ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/17129468

Kun.uz расмий канали
Дуда Украинани ўзига ёрдам бермоқчи бўлган қутқарувчини чўктираётган одамга қиёслади

Полша Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришга тақиқни узайтирди, шу билан бирга, ғалла транзитига рухсат берди. Бунга жавобан Киев Жаҳон савдо ташкилотига шикоят қилган.

👉 https://kun.uz/08183003

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 159 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Каттақўрғонда фуқаро иссиқхона қурмоқчи бўлган шахсга давлат захирасида бўлган 1 гектар ер майдонини 150 минг доллар эвазига мансабдор танишлари орқали олиб беришини ҳамда 9 минг доллар эвазига кадастрдаги танишлари ёрдамида номига расмийлаштириб беришини айтиб, 159 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

👉 https://kun.uz/32971237

Kun.uz расмий канали
Қарши шаҳри ҳокими ўзини 75 млн сўм билан мукофотлаганди. Ушбу қарор бекор бўлди

Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев ўзини рағбатлантириш учун 75 млн сўм маблағ ажратиш ҳақида қарор чиқарганди. Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, ҳокимлик расмий муносабат билдириб, ҳокимнинг ишини оқлашга уринди. Аммо рағбатлантириш қарори Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдимномасига кўра бекор қилинган.

👉 https://kun.uz/80034830

Kun.uz расмий канали
Беллингҳем яна қутқарди, «МЮ» учта гол уриб ҳам ютқазди

«Арсенал» кучли қайтиш қилди. Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида 1-тур якунланди. Чоршанба оқшомидаги ўйинларда урилган голлар ва гуруҳ жадвалларида юзага келган вазият.

📹 👉 https://kun.uz/43776880

Kun.uz расмий канали
Россиядаги ғоялар кураши: рус олимлари империячилик синдроми ҳақида қандай фикрда?

Украина уруши фонида Россияда шиддатли геосиёсий ғоялар, концепциялар, лойиҳалар кураши кетмоқда. Урушлар ҳар доим жараёнларни тезлаштиради, зичлаштиради, зиддиятларни кучайтиради. Жамият қутблашади, давлат асабийлашди ва янада авторитарлашди.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
22 сентябр куни айрим тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин

«Ўзгидромет» 22 сентябр, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/70056630

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий чегирмалар акцияси!

Муддатли тўлов учун комиссияни 2 баробар арзонлаштирдик. Энди Сиз барча маҳсулотларни ҳақиқатда арзон нархда харид қилишингизга кафолат берамиз.

Шошилинг! Акция 21-30 сентябрь кунлари Diskont дўконларининг барча филиалларида бўлиб ўтади.

📞 +998712077788

Telegram | Instagram

Реклама
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади

ЖИДУга 6 нафар талаба максимал 189 балл тўплаган бўлса-да, контракт асосида ўқишга қабул қилинганди. Бу талабалар президент томонидан берилган имтиёз бўйича грантга ўтказилади.

Шунингдек, «Темурбеклар мактаби»нинг ҳам квоталарини алоҳидалаштириш устида иш олиб борилмоқда.

👉 https://kun.uz/62105741

Kun.uz расмий канали