Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
126K photos
11.1K videos
34 files
63.2K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Энг катта масала – сув”

ЎзЛиДеП президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сув масаласига доир чақириқларига бағишланган видеоролик тақдим этди.

Kun.uz расмий канали
Қирғизистон Иссиқкўл соҳилида янги шаҳар қура бошлади

Осмон шаҳри 500-700 минг аҳолига мўлжалланиб, юқори технологик ақлли шаҳар бўлиши, мамлакатнинг иқтисодий ва туристик марказига айланиши кўзда тутилган. Қирғизистон президенти Садир Жапаров бугун қурилиш ишларига старт берди.

👉 https://kun.uz/01497234

Kun.uz расмий канали
Краматорксдаги ресторан харобалари ва Антонов кўпригидаги россиялик ҳарбийлар. Уруш суратлари

Урушнинг 491-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸👉 https://kun.uz/89956321

Kun.uz расмий канали
Париждаги қотиллик ортидан Франция кўчалари олов ичида қолди. Фотосуратлар

Париж чеккасида келиб чиқишига кўра француз-жазоир бўлган 17 ёшли ўсмир полициячи томонидан ўлдирилганидан кейин бошланган тартибсизликлар бутун Франция бўйлаб давом этмоқда, машиналар ва ҳукумат биноларига ўт қўйилмоқда. Юзлаб намойишчилар қўлга олинган.

📸👉 https://kun.uz/15627741

Kun.uz расмий канали
“Барча йўллар Римга элтади” – Италиянинг афсонавий пойтахти кўчалари бўйлаб саёҳат

Италия пойтахтига келсангиз, кўча тўла 2 кишилик мини машиналар кўплигига гувоҳ бўласиз. Бизнинг кўчаларни деярли битта заводнинг саноқли русумдаги автомобиллари “безаса”, Римни эса бир-биридан кичик автоуловлар эгаллаган ва бунинг сабаби бор.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SUBYEKTIV – Америкада. АҚШ-Мексика чегарасидан ўтганлар иқрори

Америкага ноқонуний ва хавфли йўллар билан, Мексика орқали ўтишга уринаётганлар орасида ўзбеклар ҳам анча кўпайиб қолди. Хўш, бунчалик катта таваккалчилик – арзийдими? Нолегал йўлдан юрганларнинг ўзи нима дейди? SUBYEKTIV штатлардан тайёрлаган илк кўрсатувини ана шу мавзуга бағишлади.

🍿👉 АЛБАТТА ТОМОША ҚИЛИНГ
1 июлдан магистратурага ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланади

Магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

👉 https://kun.uz/45333039

Kun.uz расмий канали
Қурбон ҳайити муносабати билан "Brooklyn" турар-жой мажмуасида арзонлаштирилган нархлар

Marokand’s Sky компанияси байрамда "Brooklyn"даги барча хонадонлар ва барча турдаги тўловлар учун чегирмалар эълон қилади!

Brooklyn — шаҳар ичидаги шаҳар:
истиқболли жойлашув;
замонавий архитектура;
24/7 камера кузатуви ва автомашиналарсиз ёпиқ майдон;
Майда деталларигача ўйланган инфратузилма.

Телефон:

+998 97 262 00 02
+998 78 113 88 88
+998 93 818 05 23

📍Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 92-бино

Сайт | 3D веб-сайт | Телеграм|Онлайн оператор

Реклама
Нурсултон Назарбоевнинг собиқ келини иккита жиноят иши бўйича 8 йилга қамалди

Қозоғистон биринчи президентининг собиқ қариндоши аввалроқ бошқа бир жинояти учун суд томонидан 7 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

👉 https://kun.uz/48308958

Kun.uz расмий канали
Мексикада жазирама ҳарорат туфайли 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Мексикада июнь ойининг иккинчи ярмидаги рекорд даражадаги юқори ҳарорат 104 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Айрим ҳудудларда термометр кўрсаткичи Цельсий бўйича деярли 50 даражагача кўтарилган.

👉 https://kun.uz/47003262

Kun.uz расмий канали
АҚШда 2,5 млн долларлик уй ва катта бойлик мушукларга мерос қилиб қолдирилди

Флоридалик аёл ўлимидан олдин данғиллама уйи ва катта меросини ўзининг 7 та мушугига васият қилиб қолдиргани маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/52839391

Kun.uz расмий канали
«Бу шоу эмас, уруш» – Залужний интервюсида қарши ҳужум нега суст кетаётганини тушунтирди

Украина қуролли кучлари бош қўмондони мамлакат армияси Россия босқинига қарши олиб бораётган қарши ҳужуми суст кетаётгани ҳақидаги гаплардан безор бўлганини айтди.

👉 https://kun.uz/68528036

Kun.uz расмий канали
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 3-5 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/04209942

Kun.uz расмий канали
Сан-Францискода 104 минг доллар йиллик даромад кам деб белгиланди

Калифорния штати Уй-жой департаментига кўра, Сан-Франциско шаҳрида йиллик даромади 104,4 минг доллар бўлган бир кишилик хўжалик кам даромадли ҳисобланади. Бир кишилик хонадон учун ўртача даромад 122,5 минг доллар этиб баҳоланди.

👉 https://kun.uz/96948921

Kun.uz расмий канали
«Вагнер» қандай тузилган эди: Пригожин армиясининг вужудга келиш тарихи

Дастлаб номи ҳам бўлмаган ҳарбий компаниянинг ташкил этилишидан аввал қандай воқеалар юз берган эди?

👉 https://kun.uz/70482058

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда уй қурмоқчи бўлган тадбиркордан 300 минг доллар талаб қилган ДУК ходими ушланди

"Yunusobod business city тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси” ДУК ходими мазкур марказда кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг доллар олаётган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

👉https://kun.uz/66431543

Kun.uz расмий канали
«Неварам билан бирга ўқидим» – 71 ёшида бакалавр даражасини олган аёл ҳикояси

“Неварам билан битта курсда, бир гуруҳда ўқидим. Курсдошларим ҳам неварам тенги. 70 ёшида ўқиб нима қиларкан дейдиганлар кўп бўлди. Ўқиш орзум эди, армон бўлиб қолмасин деб ўқидим”, - дейди Чиннигул Дўстхўжаева. У Kun.uz’га ўз ҳаёти ва ўқиши ҳақида гапириб берди.

👉 https://kun.uz/09933993

Kun.uz расмий канали
СССРда яширилган ҳалокат – советларнинг 13 нафар адмирали ҳалок бўлган ҳодиса қандай содир бўлганди?

Бундан 42 йил аввал Ленинград яқинидаги ҳарбийлар шаҳарчасида Ту-104 самолёти ҳалокатга учрайди. Оқибатда унинг бортида бўлган 50 нафар ҳарбий ҳалок бўлади. Ҳалок бўлганлар орасида СССР Ҳарбий-денгиз кучлари Тинч океани флотининг барча қўмондонлари ва бошқа юқори лавозимли ҳарбийлар бор эди. Советлар иккинчи жаҳон урушида бунча адмиралдан айрилмаганди. СССРда ушбу ҳодиса қаттиқ сир тутилади ва у иттифоқ парчалангач ошкор бўлади.

👉https://kun.uz/86240557

Kun.uz расмий канали