Kun.uz | Расмий канал
✔
1.12M subscribers
142K photos
16.2K videos
34 files
82.8K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама: +998781137733
Download Telegram
Сурхондарё вилояти ҳокимини алдашга уринган амалдор 3 йилга қамалди    
 
2026 йил 2 июн. Соат тахминан 18:30. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг қўл телефони жиринглади. Ҳоким қўнғироққа жавоб берди. "Мен администрациядан фалончиман, афғонистонлик тадбиркор Термиз шаҳридаги "Дипломат" ресторани ҳудудига кўп қаватли уй қурмоқчи, шунга рухсат олишда амалий ёрдам керак", деди қўнғироқ қилаётган одам.
 
"Администрацияданман" деб қўнғироқ қилган бу шахс Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида Департамент бошлиғи бўлиб чиқди.

👉 https://kun.uz/kr/04665582

Kun.uz расмий канали
😁1.42K❤372👍72🤯68🔥25🤔25😢12😍11
Бизнес-шериклар ўртасида низо: “Imarat иши”да воқеалар ривожи

Imarat амбассадори Шаҳзода Муҳаммедова муаммоларда турмуш ўртоғининг ҳамкори Жасур Азизовни айблаб чиқди. Ҳамдамов ҳам ўз баёнотида Азизов унга таҳдид қилиб, “офисга киритмаётгани”, компания номини ҳам унинг розилигисиз ўзгартиришганини иддао қилган. Интернетда тарқалган аудиода эса Ҳамдамов “вазият издан чиқиб кетгани” сабаб “офисга боришга уялаётгани”ни айтиб, брендни ўзгартиришни таклиф қилади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
😁458❤320🤯52😢41🤔40👍18🔥14😍5
Трампнинг кучайиши ва сусайиши: бу дунё учун нимани англатади?

АҚШ демократияси ва давлатчилиги трампизм тўлқинини енгди. Бу – дунё бўйлаб бошқа давлатларда ҳам популистлар, миллатчилар, ксенофоблар, изоляционистлар ва олигархларнинг ҳам попугини пасайтиради.

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида Америкадаги оралиқ сайловлар натижасининг глобал аҳамияти ҳақида сўз юритади.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
❤294👍148😁45🔥18🤔11🤯6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Онамни узоқдан бўлса ҳам кўрсам...» – болаликдаги танловнинг оғир армони

Азиза 10 ёшида ота-онаси ажрашганда отаси билан қолишни ўзи танлаган. Ўшанда бу қарор уни қандай ҳаёт кутаётганини билмаган боланинг танлови эди. Кейинги йилларда у зўравонлик, муҳтожлик ва йўқотишларни бошдан кечирди.

Йўл-транспорт ҳодисасида оёғи синган Азиза ҳали тўлиқ соғаймаган. Шифокорлар унга юришни чеклашни буюрган, аммо фарзандларини боқиш зарурати бунга имкон бермайди. Курерлик қилиб рўзғор тебратаётган аёл буюртмачилардан бир нарсани — буюртмаларини пастга тушиб қабул қилиб олишни сўрайди.

Унинг ҳаёти эса оддий курерлик машаққатларидан анча оғирроқ.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
❤541😢362👍45🤔25🤯20🔥13😁6
Қурилишда яна можаро, тезлашган инфляция ва талабаларга мажбурият — ҳафта дайжести

➖Газсиз аҳолига электрдан чегирма кучга кирди; пропан таъминотида эса янги нарх ва компенсация миқдори тасдиқланди.

➖Иссиқлик тарифлари “кутилганидан баланд” сакраши мумкин: Марказий банк инфляция прогнозини оширди.

➖ЖСТга аъзолик кейинги йилга қолди: иқтисодиётда давлат иштироки музокараларни мураккаблаштиряпти.

➖“Imarat иши” ва бирёқлама шартномалар: қурилишдаги эскроу қонуни нега кечикяпти?

Ортда қолаётган ҳафтанинг Ўзбекистон ҳаётига оид айрим мавзулари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
❤323🤔35😁33👍25🤯19🔥7😢2😍2
Краков марказида ўт очилди. 6 киши ҳалок бўлган

Ҳарбий формада бўлган жиноятчи узун стволли қуролдан фойдаланган ҳолда автомобилдан туриб кўчадаги одамларни ўққа тутган. Жиноятчини қўлга олиш вақтида полициячилардан ҳам икки нафари яраланган.

📹 👉 https://kun.uz/kr/79443682

Kun.uz расмий канали
😢308❤227🤯60👍33🤔18😁8🔥3
«Сити» аутсайдерга ютқазди, «Реал» «Барса»га етиб олди

«Шаҳарликлар» қаторасига уч ўйинда мағлуб бўлди ва «Арсенал»дан 6 очкога ортда қолиб кетди; «Сити»нинг «Ноттингҳэм»дан мағлубияти «МЮ»ни хавфли ҳудудга тушириб юборди. «Реал» эса Винисиуссиз ғалабали серия қайд этмоқда; бугун мадридликларнинг турнир жадвалидаги асосий рақобатчилари – «Атлетико» ва «Барса» ўзаро ўйнайди.

📹 👉 https://kun.uz/kr/21021001

Kun.uz расмий канали
❤208👍88😁38😢17🤔11😍7🔥5🤯3
Kun.uz | Расмий канал
Ўзбекистонлик шифокор самолётда аҳволи оғирлашган аёлга тиббий ёрдам кўрсатди Ўзбекистонлик шифокор Тошкентдан Сеулга учаётган самолётда аҳволи кескин ёмонлашган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди. Унинг сўзларига кўра, аёл шок ҳолатида бўлган, танаси кўкариб,…
Самолётда йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолган шифокор тақдирланди

Ҳасан Комилов шу йил 11 октябр куни Тошкент – Сеул йўналишидаги HY511 рейсида саломатлиги кескин ёмонлашган аёлга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолганди.

👉 https://kun.uz/kr/80239784

Kun.uz расмий канали
👍812❤225🔥46😁25😢9🤔8😍8🤯3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤237👍108🔥28😢16🤔13😁6🤯6😍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда телебошловчи роботлар намойиш этилди

Улар эркак ва аёл қиёфасида, инсоннинг табиий ўлчамларига мос равишда яратилган бўлиб, сунъий тери, юз ифодаларини бошқариш тизимлари ҳамда ахборот билан ишлашга мўлжалланган сунъий интеллект билан жиҳозланган.

👉 https://kun.uz/kr/11224924

Kun.uz расмий канали
😁199❤189👍86🤯61😢25🔥13🤔13😍5
Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп UFC раҳбари Дэйна Уайтга Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилди, шунингдек, UFC чемпионатининг бошқа мамлакатдан бўлган таниқли иштирокчиларини ҳам ишга жалб қила олиш имкониятига қизиқди.

Трамп ўз постида россиялик Ислам Махачев ва Хабиб Нурмагомедов номларини ҳам тилга олган. «Бизга бу одамлар телба сўллардан ҳимояланиш учун керак», – деган АҚШ президенти UFC жангчилари фотосуратлари илова қилинган постда.

👉 https://kun.uz/kr/61783691

Kun.uz расмий канали
😁864❤269🤯45👍31🤔26🔥7😢6😍2
UzAuto Motorsʼнинг соф фойдаси кескин камайди. Нега?

UzAuto Motors’нинг соф фойдаси 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида қарийб икки бараварга камайди. Бунга ички бозорда Cobalt каби оммабоп моделлар савдосининг кескин пасайиши, омборларда захираларнинг тўпланиб қолиши ҳамда ёнилғи нархлари ошиши фонида харидорларнинг электромобил ва гибрид автомобилларга, шунингдек, Хитой брендларига эътибори кучайгани таъсир қилаётган бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/21539878

Kun.uz расмий канали
👍1.62K😁523❤233😢30🔥24🤔20🤯3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёга келганидан бери фарзандининг дардига даво излаб юрган онаизор ҳикояси

Оғир туғма хасталикдан азият чекиб келган 10 ёшли Фирдавс Эргашевнинг онаси Сабоҳат опа ўн йил давомида фарзандининг соғайиши учун курашди. Оғир ташхис, кетма-кет 6 та мураккаб операция, шифохонадаги бедор тунлар, изтироб ва кўз ёшлари... Аммо онаизор бир лаҳза ҳам умидини узмади.

Президент эътибори туфайли Фирдавс Болалар миллий тиббиёт марказида ноёб юқори технологик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бугун у соғлом ҳаётга қайтиб, мустақил овқатланяпти.

ССВ Матбуот хизмати бир онанинг ўн йиллик изтироблари, орзу-умидлари ва бугунги қувончи ва шукронасини  “Ҳаётга қайтдим: Президентга мактуб” видеолойиҳасида таъсирчан усулда ифодалади.

Kun.uz расмий канали
👍798❤459😢184🔥64😁3
Kun.uz | Расмий канал
Краков марказида ўт очилди. 6 киши ҳалок бўлган Ҳарбий формада бўлган жиноятчи узун стволли қуролдан фойдаланган ҳолда автомобилдан туриб кўчадаги одамларни ўққа тутган. Жиноятчини қўлга олиш вақтида полициячилардан ҳам икки нафари яраланган. 📹 👉 https:…
Краковда ўт очган шахснинг уйидан уч киши жасади топилди

Полша ички ишлар вазири ўт очган шахс «ўта радикал» ва «ултрамиллатчи» қарашларга эга бўлганини маълум қилган.

Мамлакат бош вазири Краковдаги ҳодисани теракт деб баҳолаган.

👉 https://kun.uz/kr/70090510

Kun.uz расмий канали
🤯254❤180😢59🤔34👍19😁11😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вашингтондаги табиат хазинаси: АҚШ Миллий ботаника боғидан репортаж

АҚШ пойтахти Вашингтонда нафақат мамлакатнинг сиёсий ва тарихий ҳаётига оид машҳур обидалар, балки табиатни севувчилар учун ҳам ўзига хос масканлар бор. Шулардан бири — АҚШ Миллий дарахтлар ва ўсимликлар боғи - National Arboretum. Шаҳарнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган ушбу улкан боғ дарахтлар, гуллар ва ноёб ўсимликлар жамланган маскан бўлиш билан бирга, илмий тадқиқотлар ва экологик таълим маркази ҳам ҳисобланади.

Kun.uz'нинг АҚШдаги мухбири куз фаслида янада чиройли тус олган бу боғдан репортаж тайёрлади.

👉 https://kun.uz/kr/47734152

Kun.uz расмий канали
❤285👍140🤔13🔥8😍5😁3🤯2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда мажбурлаб урушга юборилган ўзбекистонлик квадроциклда ҳарбий лагердан қочиб кетди
 
Бухоро вилоятининг Когон туманида яшовчи 35 ёшли эркак ишлаш мақсадида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига борган. Ўша ерда безорилик жиноятида айбланиб, 8 йилга қамалган. Жазони ўташ даврида эса Украинага қарши урушга бориш учун қийноққа солинган.
 
Қамоқдан фронтга олиб кетилган эркак ўзига бириктирилган квадроциклда Донецкдаги ҳарбий лагердан қочиб кетган.

👉 https://kun.uz/kr/28328640

Kun.uz расмий канали
👍1.48K❤347😁199😢120🤯56🤔25🔥15😍12