Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
2026 йилнинг 12–17 апрел кунлари Тошкент илк бор таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги 15-жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Дунё биринчилигида 115 та мамлакатдан 1500 нафардан зиёд спортчи ва мураббий иштирок этиши кутилмоқда. Таэквондо усталари 20 та вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боради.
👉 https://kun.uz/kr/96364279
Kun.uz расмий канали

👍249❤212🔥23😁22🤔8🤯5😢1
Хориждаги ўзбекистонликлар элчихона қабулига онлайн ёзилиши мумкин бўлди
Хориждаги Ўзбекистон ватандошлари учун MyGov портали орқали элчихона қабулига ёзилиш имконияти яратилди.
Порталда “Элчихона (консуллик) қабулига ёзилиш” хизмати ишга туширилган. Хизмат бепул.
👉 https://kun.uz/kr/27603118

👍280❤186😁73🤔17🔥9🤯3
Тўқаевга тарихий ҳужжатларнинг нусхалари ҳадя қилинди
Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари аввалига Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Расмий учрашувдан кейин меҳмон Бухоро вилояти ҳокимлигининг ситуацион маркази билан танишди.
Ташриф давомида Тўқаевга Туркистондаги Хўжа Аҳмад Яссавий ва Мирзо Улуғбекнинг қизи Робия Султонбегим мақбараларига алоқадор қимматли архив материалларининг нусхалари ҳадя қилинди.
Давлат раҳбарлари сунъий интеллект бўйича умуммиллий ҳакатонда ҳам бўлишди.

👍569❤419🔥85🤔34😁28🤯14😢14😍5
«Синдоров-Карлсен баҳсини жон деб кўрган бўлардим» — Гарри Каспаров
Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоровнинг Номзодлар турниридаги муваффақиятли юришига изоҳ берди.
Номзодлар турнирида 8 очко билан якка пешқадам бўлиб турган Жавоҳир айни вақтда қора доналар билан Фабиано Каруанага қарши ўйнамоқда.
👉 https://kun.uz/kr/09963837
Kun.uz расмий канали
Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоровнинг Номзодлар турниридаги муваффақиятли юришига изоҳ берди.
«Деярли тажрибага эга бўлмаган турнирнинг энг ёш қатнашчиси барча тажрибали рақибларини енгиши ажойиб. Мен Синдоров-Карлсен баҳсини жон деб томоша қилган бўлардим. Бу мен учун ҳақиқий матч бўлган бўлар эди», деди Каспаров.
Номзодлар турнирида 8 очко билан якка пешқадам бўлиб турган Жавоҳир айни вақтда қора доналар билан Фабиано Каруанага қарши ўйнамоқда.
👉 https://kun.uz/kr/09963837
Kun.uz расмий канали
👍946❤456🔥60😁25😍14🤔8🤯3😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Катта Оға кузатиб турадиган, фикрлаш жиноят саналган давлат ҳақида эшитганмисиз? 5 дақиқа
Ўша бинонинг пештоқига учта шиор битиб қўйилганди: Уруш – тинчликдир. Эрк – қулликдир. Билимсизлик – кучдир. Ва бу шиорни ҳаётга татбиқ қилиш учун ноёб вазирликлар ўйлаб топилганди. Масалан, Ҳақиқат вазирлиги ахборотни, таълимни, санъатни назорат қиларди – тарихни бошқатдан ёзарди. Ёки уруш қилишни яхши кўрадиган Тинчлик вазирлиги, севишга рухсат бермайдиган Муҳаббат вазирлиги бор эди.
Юқорида келтирилган фикрлар Жорж Оруэллнинг “1984” романидан олинди. 5 дақиқа'нинг навбатдаги сонида ушбу асар ҳақида гаплашамиз.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

❤503👍124🔥49🤔27😁23😢9😍6🤯5
Фото: Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари Бухородаги қадимий ёдгорликларни зиёрат қилди
Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Арк қўрғони, Пои Калон ва Лаби Ҳовуз ансамблларини томоша қилди.
Олий мартабали меҳмонга ёдгорликлар тарихи, меъморчилиги ҳамда Шарқ илм-фани, маданияти ва шаҳарсозлиги тараққиётидаги ўрни ҳақида маълумот берилди.

👍1.29K❤962🔥700😍580😁29🤔14😢8🤯7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Вайнлар вақтинчалик, буларнинг орқасида фақат пул ётибди” — Меҳриддин Раҳматов билан суҳбат
Актёр Меҳриддин Раҳматов отасидан олган тарбия, ҳалоллик қадриятлари ва бугунги кунда уни ўйлантираётган масалалар ҳақида очиқ гапирди. Суҳбатни Kun.uz бошловчиси Манижа Баҳриевaнинг Туртки подкастида томоша қилинг.
📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ

❤500👍272😁43🔥28😢15🤯11🤔3😍2
Синдоров Каруана билан дуранг ўйнади. У 2 очколик фарқ билан пешқадамликда давом этмоқда
Жавоҳир Номзодлар турнирининг 11-турида америкалик Фабиано Каруанага қарши қора доналарда ўйнаб, дуранг натижа қайд этди.
Унинг энг яқин таъқибчиси ҳиндистонлик Аниш Гири ҳам бу турда дуранг ўйнагани ҳисобига, Синдоров турнир якунига учта тур қолганда 2 очколик фарқ билан пешқадамлик қилишда давом этмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/52990164

👍2K❤566🔥108😁61🤔26😍14😢4
Қарз лақабли пора, ИИБдаги “план” ва Синдоровнинг рекорди — ҳафта дайжести
🤔 Андижон ҳокимининг яна бир ўринбосари қўлга тушди: унинг гаплари “тажрибали” эканидан даракми?
👮♂️ Жиззахда ясама жиноятлар серияси: судялар нега терговчилардан шубҳада?
💳 P2P ўтказмалар яна кун тартибида: жамоатчилик хавотирлари инобатга олинадими?
Ортда қолаётган ҳафтанинг айрим муҳим мавзулари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

❤427😁92👍52🤯34🔥16😢15😍10🤔8
Ямалда – юбилей, «Бавария»да – рекорд, Шомуродовда – дубл. Кун ўйинлари
«Арсенал» чемпионлик пойгасида қоқилди, «Ливерпул» ЕЧЛ учун курашмоқда, «Барселона» «Реал» билан орадаги фарқни 9 очкога етказди.
Шанба оқшомида Европа чемпионатларида ўтказилган асосий ўйинлар, голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/kr/12857280

❤334👍90🔥20😁16😢16🤯6
Музокара бошланди. Кимда қандай “карта” бор? | “Геосиёсат”
АҚШ ва Эрон вакиллари Исломободда музокара бошларкан, америкаликлар кемаси Ҳўрмуз бўғозида мина тозалашга киришди. Мезбон Покистон эса Саудияга ҳарбий ёрдам юборди.
Виктор Орбан бугун Венгриядаги 16 йиллик ҳукмронлигидан маҳрум бўлиши мумкин. Трамп уни қўллаш учун Венсни Будапештга юбориб, ўзи можар сайловчилари билан телефонда гаплашди.
Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.
📱 Telegram'да кўриш
📱 YouTube'да кўриш
📱 ВКонтакте'да кўриш
АҚШ ва Эрон вакиллари Исломободда музокара бошларкан, америкаликлар кемаси Ҳўрмуз бўғозида мина тозалашга киришди. Мезбон Покистон эса Саудияга ҳарбий ёрдам юборди.
Виктор Орбан бугун Венгриядаги 16 йиллик ҳукмронлигидан маҳрум бўлиши мумкин. Трамп уни қўллаш учун Венсни Будапештга юбориб, ўзи можар сайловчилари билан телефонда гаплашди.
Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤416👍66😁28🤔26🔥10🤯6😍5😢3
АҚШ ва Эрон келишувга эриша олмади
Америка музокарачилари гуруҳига раҳбарлик қилган Жей Ди Вэнс Эрон АҚШнинг шартларини қабул қилишдан бош тортганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Эрондан ядро қуролига ёки уни яратишни тезлаштиришга ёрдам берувчи воситаларга эга бўлишга интилмаслик бўйича «қатъий мажбурият» олишни истайди:
👉 https://kun.uz/kr/38661085

«Биз бу ердан жуда оддий таклиф билан кетяпмиз, бу бизнинг ўзаро келишувга эришиш учун энг яхши ва якуний таклифимиз. Кўрамиз, эронликлар уни қабул қилармикин».
👉 https://kun.uz/kr/38661085
Kun.uz расмий канали
❤519😁325👍135🤯39🤔30😢22🔥11😍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#флешмоб
Тошкент жаҳон чемпионати мезбони
Таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати Тошкентда ўтмоқда
Нуфузли чемпионатнинг очилиши олдидан иштирокчилар ва таклиф этилган юқори мартабали меҳмонлар флешмобда қатнашди.
Маълумот учун, 12–17 апрел кунлари илк бор Тошкентда ўтадиган таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги 15-жаҳон чемпионатида 115 мамлакатдан 1500 нафардан зиёд спортчи ва мураббий иштирок этиши кутилмоқда. Таэквондо усталари 20 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боради.

❤347👍175🔥18🤯16🤔12😁8😍4😢1
Ижтимоий тармоқ ва болалар. Кимга фойда, кимга зарар?
Бугун икки ёшли болакай ҳам телефондан қандай фойдаланишни, Youtube’да ролик кўришни бировнинг ёрдамисиз уддалаяпти. TikTok, Instagram, ChatGPT’ни эшитмаган, улардан фойдаланмаган, турли «вайн»лар, «пранк»ларни такрорлаб кўрмаган болалар қолмаяпти.
Шу билан бирга, дунёнинг аксар мамлакатларида ижтимоий тармоқларнинг болаларга салбий таъсири ҳақида фикрлар янграмоқда. Уларнинг деярли барчасида бир хил муаммолар тилга олинмоқда: зарарли контент, руҳий зўриқиш, соғлик ва вақт йўқотилиши, яъни болаларнинг ўқиши, руҳий ва жисмоний ҳолатига салбий таъсир.
👉 https://kun.uz/kr/18319806

❤326👍177😢51🔥17😁15🤔12😍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Гапира олмаса ҳам бахтлиман” – матонатлилар оиласи ҳақида ҳикоя
Рўзихон Ҳайдарова II гуруҳ ногирони, у оиласи билан Олтиариқ туманининг Зилол маҳалласида яшайди. Турмуш ўртоғи Ғуломжон Ҳайдаров гапира олмайди. Икки ўғил ва неварасининг ҳам ногиронлиги бор. “Отам ҳам гапирмасди. Бир-биримизни имо-ишоралар билан тушунардик.
Яратган менга олийжаноб жуфти ҳалол берди. Гапира олмаса ҳам жуда бахтлиман”, – дейди Рўзихон опа.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

❤1.29K👍643😢235🔥42😍29😁17🤔10🤯10
АҚШ Ҳўрмуз бўғозини куч билан очмоқчи
Трамп америкалик ҳарбийлар Яқин Шарқдаги катта уруш бошида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очишга қаратилган амалиёт бошлаганини маълум қилди. 11 апрел куни иккита эсминец бўғозни кесиб ўтган.
👉 https://kun.uz/kr/20505345

Ҳозир биз бутун дунё мамлакатлари, жумладан, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Франция, Германия ва бошқа кўплаб давлатларга хизмат кўрсатиш мақсадида Ҳўрмуз бўғозини тозалаш жараёнини бошлаяпмиз. Ажабланарлиси шундаки, бу ишни мустақил бажариш учун уларнинг ўзида на журъат ва на ирода бор, дея ёзади АҚШ президенти.
👉 https://kun.uz/kr/20505345
Kun.uz расмий канали
😁1.1K❤432🤯140🤔50👍42😢18🔥14😍9