Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулираъно Қосимова иши: Фурқат тумани ИИБ собиқ раҳбарларига ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди
Андижон вилояти суди кассация инстанцияси Гулираъно Қосимова иши бўйича Фурқат туман ички ишлар бўлими собиқ бошлиғи Акмал Хўжаев ва унинг ўринбосари Жасур Расуловга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
Улар Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича айбли деб топилиб, 4 йилдан озодликдан маҳрум қилинганди.
👉 https://kun.uz/kr/95791605
Kun.uz расмий канали

👍970❤319😁120🤔89😢63🤯51🔥16😍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ходимларига спорт учун шароит қилиб берган тадбиркорлар рағбатлантирилади
Ходимлар учун спорт зали ташкил этган тадбиркорлар бунинг учун сарфлаган пул фойда солиғи базасидан чегирилади. Улар тренер жалб қилса, унга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади.
Шавкат Мирзиёев давлат мансабдорларига топшириқ берди: улар ҳафтада бир кунни спорт куни сифатида белгилаб, ўзи намуна бўлиб, ходимларини спортга олиб чиқиши керак.
👉 https://kun.uz/kr/95384090

👍882❤284😁192🔥71🤯25🤔14
Ҳегсет: Эрон энди ракета ишлаб чиқара олмайди
Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетга кўра, АҚШ Эроннинг мудофаа саноатига ҳал қилувчи зарба берган ва мамлакат энди ракета ишлаб чиқара олмайди.
Вашингтон шу билан бирга, ўт очишни тўхтатиш режимига Теҳрон қанчалик амал қилаётганини ҳам назорат қилишини айтмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/96005833

😁1.25K❤220🤯84🤔62😢33👍30😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍1.13K😁363❤343🤯120🤔60😢28🔥26
Ҳўрмуз яна ёпилди, ракета ва дрон зарбалари тикланди | “Геосиёсат”
Эрон Ливанга ҳужумлар сабаб Ҳўрмуз бўғозини яна чеклади. Вашингтон эса бу масала музокараларда бўлмаганини таъкидламоқда.
Глобал майдондаги воқеа-ҳодисаларга шарҳ – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
📱 Telegram'да кўриш
📱 YouTube'да кўриш
📱 ВКонтакте'да кўриш
Эрон Ливанга ҳужумлар сабаб Ҳўрмуз бўғозини яна чеклади. Вашингтон эса бу масала музокараларда бўлмаганини таъкидламоқда.
“Ҳизбуллоҳ” сулҳнинг бир қисмими ёки йўқ? Ливандаги вазият қанақа? Исроил “Ҳизбуллоҳ”ни тўлиқ йўқ қилиш стратегиясига ўтдими?
Яқин Шарқдаги талатўплар вақтида Зеленский нега Сурияга борди?
Глобал майдондаги воқеа-ҳодисаларга шарҳ – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤413👍134😁33🤯24🤔22😢7😍4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтдаги уч бозорнинг айрим блоклари вақтинча ёпилди
Тошкентда учта бозорда ўтказилган ёнғин хавфсизлиги текширувларида қўпол қоидабузарликлар аниқланди.
Шу сабаб “Авиасозлар” деҳқон бозори, Шайхонтоҳур деҳқон бозори ва Чилонзор буюм бозорининг айрим блоклари камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилди.
👉 https://kun.uz/kr/26220397

❤232👍212😁89🤔23🔥11🤯5😢4
ЕЧЛ. «Барса» ва «Ливерпул» биринчи ўйинларида ютқазди
Каталонияликларга яна қизил карточка панд берди. «Ливерпул» эса сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлишдан қутулиб қолди.
Бир ҳафтадан кейин кечадиган жавоб учрашувларига «Атлетико» ва «ПСЖ» яққол устунлик билан боради.
📸 👉 https://kun.uz/kr/14102842

❤191😁181👍51😢26🤯25🤔20🔥10
Янгийўлда 121 та дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
Экополиция Янгийўл шаҳрида рейд ўтказиб, 121 та дарахт ноқонуний кесилганини аниқлади
Табиатга етказилган зарар миқдори қарийб 1,68 млрд сўмга баҳоланди.
👉 https://kun.uz/kr/38694102

🤯434😁242❤181😢66🤔44👍30🔥7😍6
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
Қонунчиликка кўра, корхона киримида мавжуд бўлмаган товар учун ҳисоб-фактура расмийлаштириш чекланиши керак. Бу вазифа Солиқ қўмитаси зиммасига юкланган. Амалда эса “обналчилар” ўзида йўқ маҳсулот учун ҳисоб-фактура расмийлаштиряпти, натижада улар тўламаган солиқ мажбуриятлари ҳалол тадбиркорлар зиммасига тушяпти.
Солиқ қўмитаси E-aktiv тизими тўлиқ ишга тушмагани туфайли шундай ҳолат юзага келаётганини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/kr/08732328

👍380❤283😁130🤯43🔥23😢17🤔13
⚡️ Ливанда вазият кескинлашди
Исроил Ливанга кенг кўламли авиаҳужумлар уюштириб, камида 182 киши ҳалок бўлди. “Ҳизбуллоҳ” бунга жавобан Исроилга қарши ҳужумларни давом эттиришини билдирди.
БМТ ҳужумларни кескин қоралаб, вазият АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳни издан чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди.
👉 https://kun.uz/kr/06528057

🤯577❤249👍90😁56😢39🔥30🤔16
Тошкентда автобусга чиқиб йўл ҳақини тўламаган 32 минг киши жаримага тортилди
Январ, феврал, март ойларида Тошкент шаҳри автобусларида йўлкирани тўламасдан ҳаракатланган 32 450 нафар йўловчи жавобгарликка тортилди.
Транспорт инспекциясига кўра, қайси йўналишдаги автобусларда рейдлар кучайтирилса, ўша йўналишларда йўл ҳақини тўлаш даражаси ошиши кузатиляпти.
👉 https://kun.uz/kr/49185641

👍723😁454❤277🤯81🤔31😢31🔥16😍8
Электромобиллар пойгаси: ким дунёда етакчи?
⚡️ BYD 2,56 млн авто сотиб, Tesla ва бошқа рақобатчиларни ортда қолдириб, электромобил бозорида дунё етакчисига айланди.
🇨🇳 Бозорда ҳозир асосий кураш технология эмас, балки ишлаб чиқариш миқёси бўлиб, бу пойгада Хитой устун келмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/84122430

👍457❤241🔥45😁41🤔27😢9🤯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги қурилишда ишчини тупроқ босиб қолди
Самарқанд шаҳрида қурилиш объектида тупроқ остида қолиб кетган фуқаро қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати натижасида соғ-омон олиб чиқилди.
👉 https://kun.uz/kr/17004856

👍880❤223😢119🤯35😁29🔥19🤔9
Шавкат Мирзиёев Амир Темур хиёбонига ташриф буюрди
Президент Тошкент марказидаги хиёбонда Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйди ва боғга кўчат экди.
📸 👉 https://kun.uz/kr/13155611
Kun.uz расмий канали
Президент Тошкент марказидаги хиёбонда Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйди ва боғга кўчат экди.
📸 👉 https://kun.uz/kr/13155611
Kun.uz расмий канали
👍928❤202😁104🔥42🤯29🤔8😢6
Президент янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейини бориб кўрди
Шавкат Мирзиёев Амир Темур таваллуд топганининг 690 йиллиги муносабати билан реконструкция қилинган Темурийлар тарихи давлат музейини бориб кўрди. Давлат раҳбари аҳолини музейларга маҳаллабай тарзда олиб келиб, тарих ҳақидаги билимларни ошириш лозимлигини қайд этди.
👉 https://kun.uz/kr/40925806

Дунёдаги машҳур музейларнинг энг илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда Темурийлар тарихи давлат музейи биноси реконструкция қилинган, замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Рақамлаштириш орқали имкониятлари кенгайтирилиб, экспозициялари янгиланган, жумладан, хориждаги тўпламлардан харид қилинган экспонатлар билан бойитилган.
👉 https://kun.uz/kr/40925806
Kun.uz расмий канали
👍805❤261😁66🔥18🤯14😢9🤔7😍4
Кўрфаз давлатлари янги воқеликка дуч келмоқда
Бир вақтлар Дубай ва Доҳа каби бой шаҳарлардаги сиёсатчилар ва инвесторлар ўзларини минтақадаги можаролардан амалда ҳимояланган деб ҳисоблаган. АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бу тахминни парчалаб ташлади.
Энди араб давлатлари ўзларининг заиф томонларини фош қилган урушдан сўнг Исроил, Эрон ва ҳатто АҚШ билан ҳам муносабатларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлади.
👉 https://kun.uz/kr/28197362

👍914❤333😁131🔥41🤔28🤯11😢9😍1