Kun.uz | Расмий канал
1.17M subscribers
138K photos
14.9K videos
34 files
78.4K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Ўзбекистонда янги JETOUR T1 ва SOUEAST S06 кроссоверлари тақдим этилди

JETOUR SOUEAST Automotive Central Asia компанияси Тошкент шаҳрида янги JETOUR T1 ва SOUEAST S06 кроссоверларини тақдим этди. Ушбу моделлар бензинли ва гибрид версияларда сотувга чиқарилди. Шунингдек, компания дилерлик тармоғини кенгайтириш ва моделлар қаторини бойитишни режалаштирмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/72985709

Реклама
269👍77😁67🤯21🤔14😢10😍1
Зеленский Путинга яна энергетик сулҳ таклиф қилди

Украина президенти Россияга энергетика объектларига ўзаро ҳужумларни тўхтатишни таклиф қилди: агар Москва зарбаларни тўхтатса, Киев ҳам худди шундай қадам ташлашга тайёр. Бу ташаббус аввал ҳам илгари сурилган, аммо Кремл уни рад этган.

Одессадаги сўнгги ҳужумлар ортидан Зеленский Россия урушни молиялаштира олар экан, тинчликка ўтишни истамаслигини таъкидлади ва иттифоқчиларни босимни кучайтиришга чақирди.

👉 https://kun.uz/kr/42377738

Kun.uz расмий канали
😁390307👍110😢36🤔21🤯14🔥9
Эронни нима кутяпти? | “Геосиёсат”

Доналд Трамп белгилаган навбатдаги ултиматум муддати тугашига бир суткадан камроқ вақт қолди. Вашингтоннинг кейинги қадамлари қандай бўлади?

АҚШ ва Эронга тақдим этилган “Исломобод пакти” ҳақида нималар маълум?

Франция олтин захираларини АҚШдан олиб чиқди — бу қарор нимани англатади?

Хитой нега шарқий соҳиллари яқинидаги ҳаво ҳудудларини 40 кунга ёпди?

Долзарб халқаро жараёнлар таҳлили — Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.

📱 Telegram'да кўриш

📱 YouTube'да кўриш

📱 ВКонтакте'да кўриш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
462👍76🤔23😁17😢16🤯12
Чинозда ЙТҲ содир қилиб, одам ўлимига сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди

Йўл-патрул хизмати ходими Cobalt машинасида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Gentra билан тўқнашганди. Оқибатда Gentra ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

Марҳумнинг яқинларига кўра, ЙПХ ходими Cobalt’ни давлат рақам белгисини ечиб олган ҳолда катта тезликда бошқарган.


Ходим суддаги кўрсатмасида айбига иқрор бўлиб, ўша куни эрталабки йўриқномага етиб бориш учун шошганини айтган.

👉 https://kun.uz/kr/53786942

Kun.uz расмий канали
😢576442👍125🤯91🤔46😁13🔥12😍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди

Видеодаги уч киши ҳам жазоланган.

👉 https://kun.uz/kr/61052347

Kun.uz расмий канали
😁618👍556230🤔53🤯51😢18🔥4😍4
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади

Саида Мирзиёева маълум қилишича, Вашингтон шаҳрида Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ташаббус икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

👉 https://kun.uz/kr/05015193

Kun.uz расмий канали
👍628301😁149🤔91🤯66😢46🔥13😍6
The Times: Мужтаба Хоминаий ҳушсиз ҳолатда қолмоқда

Эроннинг янги олий раҳбари Мужтаба Хоминаий ҳушсиз ҳолатда ва Қум шаҳрида даволанмоқда, деб ёзмоқда The Times нашри Америка ва Исроил разведкаси маълумотларига таяниб.
«Мужтаба Хоминаий Қумда оғир аҳволда даволанмоқда, у режим томонидан қандайдир қарорлар қабул қилинишида иштирок эта олмайди», – дейилади АҚШнинг Форс кўрфази мамлакатларидаги иттифоқчилари томонидан етказилган дипломатик номада.


Эроннинг олдинги диний раҳбари, 28 феврал кунги авиазарба оқибатида ҳалок бўлган Али Хоминаийни ҳам айнан шу ерга дафн этиш режалаштирилган. Ҳозирда Қумда унинг жасади учун мақбара қурилмоқда.

Kun.uz расмий канали
😢639438🤔53👍47😁37🤯12🔥7😍1
Тугаётган муҳокама ва солиқдан норози санъаткорлар

-Санъаткорларни солиққа тортишни кўзловчи президент қарори лойиҳаси муҳокамаси якунига етмоқда;

-Фикр билдирган санъаткорларнинг деярли барчаси солиққа қарши;

-Фаоллар эса лойиҳа чала ва мукаммал эмаслигидан норози;

-Бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари санъаткорлар ҳам ҳамма қатори даромадидан солиқ тўлаши кераклигини ёзмоқда.

Kun.uzʼнинг навбатдаги жонли эфирида ушбу мавзу юзасидан қарашлар баён қилинади.

📱 Telegram'да кўриш

📱 YouTube'да кўриш

📱 ВКонтакте'да кўриш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍525320😁104🔥20🤔20😢8🤯7😍6
Coca-Cola компанияси Ўзбекистонда янги Sprite Moxito таъмини сотувга чиқармоқда

Иссиқ мавсумнинг кириб келиши билан ҳаво ҳарорати кўтарилади ва бу айни тетиклантирувчи ичимликлардан баҳраманд бўладиган пайт. Coca-Cola компанияси Ўзбекистонда Sprite туркумида янги — Sprite Moxito таъми пайдо бўлганини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/72333721

Реклама
😁229224🤯117👍71😢61🔥39🤔18😍5
«Ҳаммани битта дорихонага юборишади» – САМПИда фарзандидан айрилган ота-оналар

Тошкентда юрак нуқсони сабаб операция қилинган 8 ойлик гўдак вафот этди. Она шифокорлар ҳаракатларини шубҳа остига олиб, хайриядан тушган пуллар фақат битта дорихонага бориб тушаётганини айтмоқда. Унинг гапларини бошқа ота-оналар ҳам тасдиқлаган.

"+5 деган аптекаси бор экан ўзларининг, беморнинг яқинларини ўша ерга жўнатяпти. У ерда пулни тўлайсиз, “кетаверинг, ўзимиз олиб бориб берамиз” дейди. Қўлингизга дори-дармон ҳам, ҳеч нарса бермайди" - дейди она.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
😢1.08K🤯436350👍53🔥45🤔36😁27😍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди

Ҳужум қилганлардан икки нафари ўлдирилган, яна бири ярадор ҳолда қўлга олинган. Полициячилар орасида ҳам яраланганлар бор.

Reuters манбаларига кўра, ҳозирда Туркияда исроиллик дипломатлар йўқ – Истанбулдаги консулхонада ҳам, Анқарадаги элчихонада ҳам. Шунга қарамай, ушбу биноларни қўриқлаш кучайтирилган.

👉 https://kun.uz/kr/05076025

Kun.uz расмий канали
👍523306🤔95🤯37😁26😢19🔥12😍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ойнинг ортига ўтган астронавтлар ва келишувни рад этган Эрон – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган қуйидаги воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз:

• Трампнинг таҳдидлари давом этмоқда: Эрон келишувни рад қилди;

• NASA'нинг ой миссияси: астронавтлар ердан 407 минг км узоқлашди;

• Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида Ғазода 12 киши ҳалок бўлди;

• Россия-Украина уруши ҳам давом этмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/62053856

Kun.uz расмий канали
348😁80😢41🤯32👍29🔥13😍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бу қарз дейилади. Биласиз-а?” – Андижон вилояти ҳокимининг қўлга олинган ўринбосари

ДХХ Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Исомиддин Исманов қўлга олинган тезкор тадбир видеосини эълон қилди.

Ҳоким ўринбосари пулни санаб олгач, “бу қарз дейилади. Шунақа нарсаси бор. Биласиз-а?” деган.


Исомиддин Исманов Бобур шаҳарчасидаги 20 сотих ерни ҳужжатлаштириб олиб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилиб, 4 апрел куни пулни олаётганида ушланганди.

👉 https://kun.uz/kr/61230182

Kun.uz расмий канали
😁859366👍364😢55🤯51🤔26🔥11😍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қулай яшанг”: UZCARD янги шиорини тақдим этди ва бренд ривожланишининг навбатдаги босқичини белгилади

UZCARD миллий тўлов тизими аллақачон мамлакат кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Дўкондаги харидлардан тортиб транспорт ва онлайн хизматлар учун тўловларгача — ҳар куни миллионлаб операциялар унинг инфратузилмаси орқали амалга оширилади.

👉 https://kun.uz/kr/80356872

Реклама
197😁133👍32🤯27😢26🔥5🤔1
«Бешқўрғон» бозори ёнғиндан кейин вақтинча ёпилди

5 апрел куни рўй берган ёнғиндан кейин Тошкент шаҳри ФВББ томонидан мажмуа ҳудуди ва унинг атрофидаги ёнилғи қуйиш шохобчаси тегишли тартибда текширилган.

Текширув давомида заправкада ёнилғи сақлаш сиғимига яқин масофада жойлашган бинодан омборхона сифатида фойдаланилаётгани, савдо комплекси биносидаги мавжуд автоматик ёнғин ўчириш тизими носоз ҳолатда экани ва шунга ўхшаш бир нечта ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилгани аниқланган.


Kun.uz расмий канали
😢300273😁73👍39🤔37🔥15🤯10😍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувдан репортаж

Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди.

Йиғилишда мазкур кенгаш икки мамлакат ўртасидаги қўшма бизнес ташаббуслари учун мустаҳкам асос яратишга хизмат қилиши таъкидланди.

👉 https://kun.uz/kr/05015193

Kun.uz расмий канали
👍672😁410255🔥115🤯96😢57🤔51
Трамп Эронни «дўзах»га айлантирмоқчи. Бу айнан қандай бўлиши мумкин?

АҚШ президенти Эронга қарши урушда жиддий эскалацияга тайёрланмоқда. У агар Ҳўрмуз блокадаси бекор қилинмайдиган бўлса, эронликларни «жаҳаннам ичида қолдириш» билан таҳдид қилди.

«Уларда кўприклар ҳам, электр станциялари ҳам бўлмайди. Улар бир зумда тош асрига қайтишади», – дея қўшимча қилди у кейинроқ журналистларнинг саволларига жавобан.


Бир неча соатдан кейин у берган муҳлат тугайди. Қандай объектлар АҚШнинг нишонида бўлиши мумкин?

👉 https://kun.uz/kr/24809351

Kun.uz расмий канали
😁573355🤯158😢157🤔45👍37🔥11
Тинчлик кенгаши Ҳамасдан тез орада қуролсизланишни талаб қилмоқда

Трамп тузган кенгашнинг ушбу талаби – Ҳамас деярли барча қуролларидан воз кечиши ва ўзининг ерости туннеллари харитасини тақдим этишини талаб қилади.

Ҳамас расмийси эса, қуролсизланиш ҳақида гапиришдан олдин Исроил Ғазодаги оташкесим келишуви бўйича ўз мажбуриятларини бажариши кераклигини билдирган.

👉 https://kun.uz/kr/83357449

Kun.uz расмий канали
👍1.15K313😁141🤯90🤔33😢31🔥12😍1
Президент ҳокимларга ҳар бир мактабда спорт тўгараклари учун шароит яратишни буюрди

Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда мактабларда спорт тури бўйича тўгараклар ташкил этиш ва мураббийларни маҳаллаларга жалб қилиш ишларининг аҳволи танқид қилинди.

«Спорт бу фақат мусобақа эмас, балки соғлом турмуш тарзи, интизом, ватанпарварлик ва мамлакат нуфузини намоён қиладиган катта куч», деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.


👉 https://kun.uz/kr/82821510

Kun.uz расмий канали
👍990330😁209🔥70🤔32🤯24😍2