Kun.uz | Расмий канал
1.12M subscribers
136K photos
14.1K videos
34 files
75K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди

Манбаларга кўра, Москва Киев томонидан тақдим этилган ҳужжатга ўзгартиришлар киритишга ва қарши талабларни шакллантиришга эришмоқчи. Шу билан бирга, Россия режани бутунлай рад этишга тайёр эмас.

👉 https://kun.uz/kr/03301257

Kun.uz расмий канали
😁323276👍98😢83🤯56🤔43🔥19😍4
Олтин учун "пойга": 2000 йилдан бери захираларини энг кўп оширган давлатлар

XXI аср бошидан бери дунё бўйлаб марказий банклар ўзининг олтин захираларини изчил равишда кўпайтириб келмоқда — сўнгги йилларда бу тенденция янада тезлашди. Инфляция, санкциялар ва ўзгариб бораётган геосиёсат шароитида захира валюталарига, айниқса АҚШ долларига ишонч тобора кўпроқ синовдан ўтмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/77501826

Kun.uz расмий канали
345👍54🔥30😁30🤔29😢11😍7🤯5
Стратегик металлар занжири: 2030 йилда назорат кимнинг қўлида бўлади?

Энергетик ўтиш (энергетик трансформация) бевосита қайта ишланган, стратегик аҳамиятга эга металлар ва нодир ер элементларининг мавжудлигига боғлиқ. Лекин келажакда улар қаердан олинади?

👉 https://kun.uz/kr/55336117

Kun.uz расмий канали
229👍38😁20🤔20😢16🔥9
HUMO тўлов тизими янги замонавий терминаллар сотувини бошлади

Замонавий HUMO терминаллари интенсив фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, мижозлар оқими катта нуқталарга ҳам, сайёр хизмат кўрсатишга ҳам мос келади.

👉 https://kun.uz/kr/26703567

Реклама
180😁92👍26🔥14🤔5🤯5😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Кўмир таъминот” Наманган филиалида пора олиш ҳолати фош этилди

Наманган вилоятида “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиали бошлиғи ўринбосари кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш ва кўмир вагонлари сонини ошириб бериш баҳонасида фуқародан 40 минг АҚШ доллари талаб қилган. У воситачи орқали пулни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди.

👉 https://kun.uz/kr/78336557

Kun.uz расмий канали
😁288237👍136🤯33🤔14🔥10😢4
Z-блогерлар: РФ армияси Купянск устидан назоратни йўқотди

Купянскда РФ ҳарбийлари учун вазият “жуда ҳам ёмон”, шаҳар устидан назорат йўқотилган, деб қайд этди йирик Z-блоглар. Улардан бири фронтдаги вазият ҳақида РФ Мудофаа вазирлигини “юқорига” нотўғри ахборот узатганликда айблади.

👉 https://kun.uz/kr/27234979

Kun.uz расмий канали
😁443👍331270😢27🤯11🔥7😍1
Тошкентда автобусларга газ қуйиш шохобчалари 33 тадан 11 тагача қисқартирилди

Ижтимоий тармоқларда айрим автобусларнинг газ қуйиш шохобчаларида навбатда туриб қолиши ҳақида хабарлар тарқалгани ортидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ вазиятга расмий изоҳ берди. Компанияга кўра, совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли ва муҳим объектларга табиий газни тенг етказиб бериш мақсадида автобусларга хизмат кўрсатувчи АГТШ сони 33 тадан 11 тагача қисқартирилган.

👉 https://kun.uz/kr/20100155

Kun.uz расмий канали
😁462245🤯99😢71👍38🤔33🔥3
Зеленский: Россия Хитой сунъий йўлдошлари маълумотидан фойдаланган бўлиши мумкин

Украина президенти мамлакат ҳудудини Хитой сунъий йўлдошлари тасвирга олиши билан РФ зарбалари ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги ҳақида хабар қилди. Киев бу маълумотларни иттифоқчилар билан муҳокама қилиш ниятида.

👉 https://kun.uz/kr/40580473

Kun.uz расмий канали
😁224220👍97🤔47😢23🤯12🔥8😍3
Украинанинг таклифи ва фронтдаги вазият | "Геосиёсат"

Володимир Зеленский эълон қилган 20 бандли тинчлик режаси нафақат аввалги 28 бандли форматдан қисқароқ, балки стратегик устуворликларнинг қайта белгиланганини ҳам кўрсатади. Фронтда эса РФ Купянск устидан назоратни йўқотди, Украина Северскни бой берди.

Мавзу муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.

📱 Telegram'да кўриш

📱 YouTube'да кўриш

📱 ВКонтакте'да кўриш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
248👍57😁38😢15🤔12🤯10🔥4
Топ-10: Ўзбекистонга энг кўп турист келаётган давлатлар маълум қилинди

2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари ташриф буюрган. Энг кўп туристлар Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан келган.

👉 https://kun.uz/kr/23113307

Kun.uz расмий канали
👍445230😁133🤔20😢10🤯9🔥4
Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофил ҳам 18 йилга қамалди

Аввал ҳам 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш жиноятини содир қилгани учун судланган педофил суд ҳукми билан ўта хавфли рецидивист деб топилди. Унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо муддатининг дастлабки 2 йилини турмада ўташ белгиланди.

👉 https://kun.uz/kr/07107540

Kun.uz расмий канали
👍779303🤯159😢45🔥35🤔34😁22😍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тергов сабаб Италия бош вазири сотишга берган расмий совғаларини аукциондан қайтариб олди

Италия бош вазири Жоржия Мелони дунё етакчиларидан қабул қилган совғаларини аукционга қўйиб, сотишни режалаганди. Бироқ, аукцион уйи устидан жиноий тергов сабаб бош вазир идораси сотувдан воз кечди. Қимматбаҳо совғалар қиймати 800 минг еврога баҳоланган. Мелонига бу буюм ва тақинчоқлар хорижий давлатларга сафарлари чоғида совға қилинган.

👉 https://kun.uz/kr/23390113

Kun.uz расмий канали
290😁251👍42🤔24🔥12🤯11😢10😍8
Жонли эфир: “Credit House” иши бўйича суд бошланмоқда

Айни пайтда Kun.uz камералари жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди биносига қаратилган. Яқин дақиқалардан сўнг 2025 йилнинг энг йирик фирибгарлик иши бўйича суд жараёни бошланади. Иш доирасида айбланувчилар 9 кишини, жабрланувчилар эса 1 766 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирча жами зарар миқдори маълум эмас. Сайт мухбири воқеалар ривожини ёритмоқда. Репортажни жонли эфирда томоша қилинг.

📱 Telegram'да кўриш

📱 YouTube'да кўриш

📱 ВКонтакте'да кўриш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
304👍87😁33🤯31🔥11🤔10😢9😍6
Депутатлар қонундан ташқари ишлатилган 41 трлн сўм харажатни “яширинча” тасдиқлаб берган

Давлат органлари ва ташкилотларининг 2025 йилги харажатлари қонунда кўрсатилганидан қарийб 41 трлн сўмга ёки 14,5 фоизга ошиб кетган. Бу харажатларни постфактум қонунга киритиб қўйиш юзасидан Қонунчилик палатасининг йиғилиши жонли эфирсиз ўтиб кетгани маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/10623169

Kun.uz расмий канали
😁1.45K🤯806242😢174🤔134👍45🔥22
“Навоийуран” давлат корхонасининг ESG рейтинги 55 баллдан 61 баллгача кўтарилди

“Навоийуран” давлат корхонаси халқаро рейтинг агентлиги Sustainable Fitch томонидан ESG (Environmental, Social, Governance) рейтинги тасдиқланиб, умумий балл 55 дан 61 гача оширилгани ҳақида мамнуният билан маълум қилади. Корхонанинг ESG рейтинги “3” даражада сақлаб қолинди.

👉 https://kun.uz/kr/86644252

Реклама
251👍66😁39🔥14🤔12🤯8😢7😍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроилга қарши даъвога қўшилган Белгия, Кимнинг атом сувости кемаси ва Москва осмонидаги дронлар – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/84147305

Kun.uz расмий канали
215👍106😁27🤔19😢17🔥8😍3🤯1
ЙҲХХ йўллардаги камералардан шахсий маълумотлар сизиб чиққанини рад этди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўра, Ўзбекистон йўллардаги ҳаракатни жонли кузатиш алоҳида ёпиқ серверларда амалга оширилади ва у тизимга ҳеч ким кирмаган. TechCrunch аниқлаган ҳолат эса, синов жараёнидаги қурилмалар қайд этган қоидабузарликлар ёзилган очиқ сервер, деди ЙҲХХ бўлим бошлиғи Сухроб Турсунов.

👉 https://kun.uz/kr/40431400

Kun.uz расмий канали
😁554242🤔63👍30🤯22🔥13😍4😢3
Ўз позицияси учун «отувга тайёрлиги»ни айтган. NYT Кремлнинг урушга қарши бўлган мулозими ҳақида

Ғарб матбуотида бир неча йилдан буён Дмитрий Козак – Путиннинг атрофидаги асосий «либерал» экани ва у Кремлда урушга қарши ягона мулозим экани ҳақида мақолалар эълон қилинмоқда. У ҳақда цензура остидаги РБК ҳам ёзиб чиқди – у президент администрациясидан кетишдан олдин мамлакатда либерал ислоҳотлар ўтказишни таклиф қилган.

👉 https://kun.uz/kr/36110906

Kun.uz расмий канали
321👍285🤔34😢27🤯18😁14🔥13😍7
BMCA Uzbekistan 2025 йил натижаларини эълон қилди: 11 та халқаро кўргазма ва янги лойиҳалар

2025 йил Ўзбекистон кўргазма бозори учун фаол ўсиш ва халқаро майдонда мустаҳкамланиш йили бўлди. Шу йил давомида Ўзбекистон ва Марказий Осиёда фаолият юритувчи халқаро кўргазма компанияси BMCA Uzbekistan ўз фаолиятидаги энг сермаҳсул йиллардан бирини якунлади.

👉 https://kun.uz/kr/37676461

Реклама
158🔥35😁31😢16👍14🤯2
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди

Автомобил йўллари қўмитасининг Тошкент марказидаги биноси аукционда 242 млрд сўмга кетди. Харидор – бошланғич нархдан 5 фоизга юқори нарх таклиф қилган Норбеков Қобилжон Мамадиёрович. Аукционда ундан бошқа талабгор нарх таклифини билдирмади. Бундан 2 кун олдин Транспорт ва Қурилиш вазирликлари бинолари ҳам сотилган эди.

👉 https://kun.uz/kr/86849867

Kun.uz расмий канали
🤯403286😁195🤔69👍67😢38😍8🔥6
1 январдан Андижон шаҳридаги автобусларда нақд шаклдаги тўлов қабул қилинмайди

Йўловчилар банк картаси, ATTO картаси ёки мобил иловалар орқали тўлов қилиши мумкин, бунда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади. Инфокиоскдан олинадиган бир марталик QR-чипта эса 3000 сўм туради.

👉 https://kun.uz/kr/25458592

Kun.uz расмий канали
👍405246😁149🤯65🤔37😢16🔥7😍7