Kun.uz | Расмий канал
1.12M subscribers
136K photos
14.1K videos
34 files
75K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди

Туркияда сешанба куни кечқурун бортида Ливия армияси бош штаби бошлиғи Муҳаммад Али Аҳмад Ал-Ҳаддод бўлган самолёт Анқарадан ҳавога кўтарилганидан кўп вақт ўтмай ҳалокатга учради. Ливия миллий бирлик ҳукумати раҳбари Абдул Ҳамид Дбейба унинг ўлимини тасдиқлаган.

👉 https://kun.uz/kr/61729238

Kun.uz расмий канали
😢324242🤔59👍32😁17🤯7🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Lixiang Li7” автомобилига эга бўлишни истайсизми?

Трастбанк ва “MasterCard” акция ўтказмоқда. Бош соврин – “Lixiang Li7” автомобили.

👉🏻 https://kun.uz/kr/56441768

Реклама
😁219173👍56🤯32🤔18🔥6
Тошкентда 25 декабрдан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Сергели ва Бектемир туманларида тадбирлар муносабати билан 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача айрим йўл участкаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

👉 https://kun.uz/kr/46600943

Kun.uz расмий канали
233😁79🤯27👍23😢23🤔15🔥6😍1
Давлат қарзлари харитаси: қайси мамлакатларда қарз энг катта?

2025 йилда дунё бўйича қарз/ЯИМ (GDP) нисбати 94,7 фоизгача ошди. Инфографикада давлат қарзи ЯИМга нисбатан фоизларда ҳисобланган ҳолда юқори бўлган мамлакатлар яққол кўрсатилган.

👉 https://kun.uz/kr/00095178

Kun.uz расмий канали
245😁80🤔32👍16😢14🔥12🤯12😍10
Ноябрда уй-жой савдоси ошди, ижара нархлари ҳам ўсди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ноябр ойи учун кўчмас мулк бозори таҳлилини янгилаб, уй-жой олди-сотди битимлари сони 25 мингтага етгани, айрим вилоятларда ўсиш юқори бўлгани ҳамда Тошкентда ижара нархи йиллик ҳисобда кўтарилганини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/89699381

Kun.uz расмий канали
204😢147🤔44😁27🤯19👍18🔥11
Полша ҳудудида қўлга олинган шахс Ўзбекистонга олиб келинди

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида оғир турдаги жиноят содир этиб, Полшада яшириниб юрган шахс аниқланиб, ушланди ва Ўзбекистонга депортация қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/49157642

Kun.uz расмий канали
👍372246😁53🤔48🔥18🤯16😢13
Самарқанд аэропорти муқобил аэродром сифатида 5 та рейсни қабул қилди

Ўзбекистоннинг айрим аэропортларида кузатилган ноқулай об-ҳаво (туман ва кўриниш масофасининг пасайиши) сабаб қатор рейслар Самарқанд халқаро аэропортига йўналтирилди. Шунингдек, бир рейс йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани учун Самарқандга қўнишга мажбур бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/50846234

Kun.uz расмий канали
373👍181🔥28😁26😢19
Ўзбекистон йўлларидаги юзлаб камералар интернетда очиқ қолдирилган — TechCrunch

Киберхавфсизлик нуқсони туфайли Ўзбекистондаги йўл ҳодисалари, инсонлар юзи ва автомобиль рақамларини кузатиш тизимининг юзлаб камералари интернетда очиқ қолдирилган. Тизим Хитой компаниясига тегишли бўлган ва ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан бошқарилгани айтилмоқда.

TechCrunch нашри тадқиқотчилари ИИВ, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва Киберхавфсизлик марказига огоҳлантириш юборган, лекин масъуллар жавоб бермаган.

👉 https://kun.uz/kr/55368061

Kun.uz расмий канали
🤯617😁400326😢50👍43🤔14🔥12😍6
Тошкентда Uklon ҳайдовчилари ўртасида BYD Chazor якуний ўйини бўлиб ўтди

Тошкентда 7 декабрь куни Uklon ҳайдовчилари ўртасида BYD Chazor автомобили финал ўйини бўлиб ўтди. Акция уч ойдан ортиқ давом этди ва Uklon Driver иловасида буюртмалар ва махсус топшириқларни бажарган ҳайдовчиларни бирлаштирди.

👉 https://kun.uz/kr/36969625

Реклама
239👍83😁26🤔22😢14🤯8🔥7
“Россия ҳар доимгидек жараёнларга аралашиб, назоратни йўқотмасликка ҳаракат қилмоқда” — Раббимов

МО маслаҳатлашув учрашувларига Озарбойжоннинг қўшилиши янги минтақавий форматни шакллантирган эди. Энди эса россиялик дипломат Москва ҳам ушбу платформага қизиқиш билдираётганини таъкидламоқда, таҳлилчилар Кремл бу имкониятдан фойдаланиш учун қулай вақтни кутиб келганини қайд этади. Kun.uz’нинг "Геосиёсат" дастурида сиёсатшунослар Россиянинг нияти минтақа устидан геосиёсий таъсирини сақлаб қолишга қаратилганини алоҳида таъкидлашди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
🤯326303😁91👍62🤔42😢12🔥10😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода таъмирланган шифохона, авиаҳалокатга учраган Ливия ҳарбий қўмондони, БМТда баҳслашган АҚШ ва Эрон – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/90362174

Kun.uz расмий канали
👍165164😁19🤔18🔥8😢3
25 декабрдан 11 январгача Central Park ҳақиқатан ҳам жонли ва байрамона бўлади

Central Park доимий ҳамкори Coca-Cola ёрдамида мусиқа, ёруғлик ва байрамона кайфият майдонига айланади.

Меҳмонларни санъаткорларнинг чиқишлари, файер-шоулар, иллюзионистлар, аниматорлар, турли эртак қаҳрамонлари кутиб олади.

Ҳар куни янгича дастур ва байрамона ҳиссиётлар!

Кириш бепул! 🎉

👉 Батафсил маълумот

Реклама
288👍83😁35🤯28🔥18😢5😍4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метросида янги тажриба: тўлов — кафтдаги “томир изи” билан

Тошкент метрополитенида йўл ҳақини транспорт картаси ёки смартфонсиз тўлаш имконияти жорий этилди. Энди тўлов кафтдаги томир чизиқлари асосида биометрик идентификация орқали амалга оширилади.

👉 https://kun.uz/kr/29990813

Kun.uz расмий канали
👍415179😁158🤯45🤔31🔥11😢8
HUMO 2024 йил учун давлат бюджети олдидаги мажбуриятини бажарганини маълум қилди

HUMO МБПМ хусусийлаштиришни якунига етказиш ва компаниянинг кенг кўламли трансформацияси баробарида давлат бюджети олдидаги мажбуриятини бажариб, 2024 йил якунлари бўйича соф фойдани тақсимлади.

👉 https://kun.uz/kr/62659635

Kun.uz расмий канали
213😁65👍42😢19🔥7🤯3
Даромадлар ўртасидаги тафовут: бойлар бойишда, камбағаллар қашшоқлашишда давом этяпти

2025 йилда дунё аҳолисининг энг бой 10 фоизи 75 фоиз, 40 фоиз ўрта қатлам 23 фоиз, энг камбағал 50 фоиз эса атиги 2 фоиз глобал бойликни назорат қиляпти. Масалан, энг бой 0,001 фоиз — яъни 60 мингдан камроқ мултимиллионер инсониятнинг ярмига нисбатан уч баравар кўп бойликка эга. Шунингдек, даромадлар ўртасидаги тенгсизлик даражаси ҳам кенгайиб боряпти.

👉 https://kun.uz/kr/68112427

Kun.uz расмий канали
😢578274👍120🤯61😁37🤔22🔥6😍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижликлар ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатди

​​​​​​​Хорижий давлат фуқаролари бўлган уч киши 2000 сўмлик банкнотани ёқиб, тамаки тутатгани акс этган видео тарқалди. Видеодаги ўзаро суҳбатдан улар хитойлик эканини тахмин қилиш мумкин.

Ўзбекистон қонунчилигида бундай ҳаракат учун жиноий жавобгарлик мавжуд.

👉 https://kun.uz/kr/94536435

Kun.uz расмий канали
🤯3.12K😢871😁414361👍284🤔220🔥73😍24
Kia Sonet Black Edition: услуб сўзлардан кўра кўпроқ маъно касб этганида

Шундай автомобиллар бўладики, улар ўз характерини дарҳол намоён қила олади. Black Edition’нинг янги версияси айнан шундай ҳолатдир: аввалдан таниш, синовдан ўтган Prestige комплектацияси ифодали визуал аксентга эга бўлди ва нафақат қулайлик ва технологияларни, балки таъсирчан, ишончли услубни қадрлайдиганлар автомобилига айланди.

👉 https://kun.uz/kr/14771637

Реклама
😁217170👍33😢26🤯18🔥9
«Трейдерлик катта соҳа, ножоиз инструментлар ҳам бор»: акциялар бозори ҳақида эксперт билан суҳбат

Акция бозорларига инвестиция киритиш ёки трейдерлик орқали даромад олиш мумкин, аммо кам пул тикиб, осон ва кўп пул топиш ортидаги шов-шувларнинг кўпи ёлғон.

Акцияни сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак, нега ҳамма олди-сотдилар жоиз эмас, қанча вақтда ва неча пул билан фаолиятни бошласа бўлади? Трейдинг соҳасига кириш ниятидагилар нималарни билишлари муҳим? Шу каби саволларга Kun.uz'нинг молия саводхонлигига оид кўрсатуви меҳмони - инвестициялар ва трейдинг бўйича мутахассис Жавлон Отақулов жавоб беради.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
🔥623441👍52😁32😢6🤔5🤯4
Москвада портлаш оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди

Генерал Фанил Сарваров ўлдирилган жой яқинида икки кун ўтиб йўл-патрул хизмати машинаси портлади.

👉 https://kun.uz/kr/02983601

Kun.uz расмий канали
👍628175😢112🤔82😁62🔥27🤯22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дубайда “Ватандошлар” минтақавий форуми бўлиб ўтди

Унда хориждаги юртдошларни қўллаб-қувватлаш, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/13740928

Kun.uz расмий канали
227👍100😁29🔥17🤯12
Қишки таътил олдидан қўшимча авиа ва поезд қатновлари йўлга қўйилади

26 декабрдан 12 январга қадар бир қатор ички йўналишларда қўшимча самолёт ва поезд қатновлари ташкил этилади.

👉 https://kun.uz/kr/03482196

Kun.uz расмий канали
👍353197😁103🔥47🤯17🤔12😢5😍4