Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
Авиакомпания самолётидаги техник носозлик туфайли Қозон-Тошкент рейсининг 200 дан ортиқ йўловчилари 27 соат аэропортда қолиб кетди. Якшанба эрталаб 9:30 га белгиланган рейс — душанба тушдан кейин учган. Компания расмийлари, Россияга жорий этилган санкциялар сабаб, самолётнинг ишдан чиққан ғилдираги ўрнига янгисини олиб кириш ва алмаштириш кўп вақт олганини айтмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/99653025
Kun.uz расмий канали

😁297❤280🤯74👍32🤔32😢26🔥9
Асоссиз қимматлашувнинг олди олинади: йирик супермаркет тармоқлари огоҳлантирилди
Рақобат қўмитаси янги йил арафасида талаб кескин ошиши мумкин бўлган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш зарурлиги юзасидан йирик чакана савдо тармоқларига кўрсатмалар юборди.
👉 https://kun.uz/kr/69922178

👍545😁233❤201🤔31🤯17🔥15😢6😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Башар Асаднинг Москвадаги ҳаёти: у нималар билан машғул?
24 йил мобайнида Сурияни бошқарган, бир йил олдин кўтарилган исён натижасида ҳокимиятдан ағдарилиб, Россия махсус хизматлари ёрдамида мамлакатни тарк этишга муваффақ бўлган Башар Асад Москвада пинҳона ҳаёт кечирмоқда. The Guardian нашри Россия ва Суриядаги манбаларига таяниб, унинг қувғиндаги ҳаёти ҳақида айрим маълумотларни аниқлади.
👉 https://kun.uz/kr/92856208

❤356😁135👍69😢39🤔33🤯29🔥12
Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофил иши судда кўрилмоқда
Судланувчи Жиноят кодексининг 2 та моддаси бўйича айбланмоқда. Жиноят иши Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
👉 https://kun.uz/kr/41840272

🤯1.17K😢304❤262👍68🤔47🔥42😁17😍14
«Биз Гренландияни олишимиз керак» — Трамп минерал ресурсларга бой оролга кўз тикмоқда
«Агар Гренландияга қарасангиз, бутун қирғоқ бўйлаб рус ва Хитой кемаларини кўрасиз. У бизга миллий хавфсизлик учун зарур, уни олишимиз керак», — деди АҚШ президенти. Трамп шунингдек, Гренландия бўйича махсус элчи тайинлаб, у жараёнга «бош-қош бўлишини» айтди.
👉 https://kun.uz/kr/30050009

😁551❤279🤯159🤔55👍41😢25🔥21
InfinBANK мамлакатнинг жанубий ҳудудларидаги мижозларга янада яқинлашмоқда
Термизда Банк хизматлари маркази очилди ва ҳудудлар бўйлаб кенгайиш давом этмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/75531821
Реклама

❤201👍67😁49😢30🤔25🤯13🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гренландияга кўз тиккан Трамп, Хитойнинг ядровий амбициялари ва Москвада портлатилган генерал – кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/37639112
Kun.uz расмий канали
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/37639112
Kun.uz расмий канали
❤184👍76🤯45😁19🤔16😍10🔥7😢6
2026 йилдан божхона йиғимлари камаяди ва имтиёзлар жорий этилади
Президент фармони билан божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини соддалаштириш чоралари белгиланди. Хусусан, 2026 йилдан олдиндан ва даврий декларациялашда божхона тўловларини амалга ошириш тартиби енгиллаштирилади.
👉 https://kun.uz/kr/91347346

👍274❤201😁90🤯18🔥15🤔11😢9
Ўзбекистон миллий жамоаси Канадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўйин жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида 1 июнда Канаданинг Эдмонтон шаҳрида бўлиб ўтади.
👉 https://kun.uz/kr/72263851
Kun.uz расмий канали
Ўйин жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида 1 июнда Канаданинг Эдмонтон шаҳрида бўлиб ўтади.
👉 https://kun.uz/kr/72263851
Kun.uz расмий канали
❤348👍299😁53🔥40🤔18😢9🤯7😍3
Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари назарда тутилмаган. 31 декабр – байрамолди қисқартирилган иш куни бўлади. 2026 йил 2 январ одатдаги иш куни ҳисобланади.
👉 https://kun.uz/kr/69910176

😢944😁939🤯338❤296👍232🤔60🔥24😍15
Mirabad Square’да муддатли тўловнинг махсус шартлари!
Фақат 31 декабргача сизда юқори сифатли хонадонни атиги 15% бошланғич тўлов билан 3 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.
Нархлар йил охиригача ўзгармайди — январ ойидан бошлаб 1 м² нархи 2,5 миллион сўмгача кўтарилади.
Тошкент марказидаги кўчмас мулкни қулай шартларда харид қилишга улгуринг!
📞 +998550555555
Telegram | Web-site | Instagram

❤247😁39🤯16👍12🔥10😢7😍1
Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти, электр сотиш 58 фоизга ошди – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга 761 млн долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари олиб кирилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 68 фоизга кўп. Ноябр ойида ҳам олтин экспорт қилинмади. Бу жаҳон бозорида нархларнинг нисбатан арзонлашгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳисобот даврида 152 млн долларлик электр токи сотилди. Бу қиймат жиҳатдан 2024 йилга нисбатан 58,4 фоизга юқори кўрсаткич.
👉 https://kun.uz/kr/61188585

❤427😁225👍81🤯67😢31🤔29🔥8😍6
Эҳтиёжларингиз ва бюджетингизга қайси мобил тарифлар мос келади?
Агар танланган тариф эҳтиёжингизни қопламаса, алоқа учун харажатлар ошиши аниқ: қўшимча интернет сотиб олишга тўғри келади. Бундай ҳолат ҳар ой такрорланиши мумкин. Қўшимча гигабайтлар эса дастлаб мос бўлган трафик ҳажмига эга тарифга нисбатан қимматроққа тушади.
👉 https://kun.uz/kr/89341444

❤222👍75😁36🔥23🤯19🤔8😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москвада портлаш: Россия армиясининг яна бир генерали ўлдирилди
22 декабрь куни Россия қуролли кучларининг юқори мартабали расмийси, генерал-лейтенант Фанил Сарваров автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Тергов буни Украина махсус хизматлари билан боғлаб текширмоқда. Бу — сўнгги бир йил ичида Москвада уюштирилган ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлган учинчи ҳарбий амалдор ҳисобланади.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

👍497❤322😢98🤯52😁44🔥37🤔36😍12
Доналд Трамп Шавкат Мирзиёевни G20 саммитига таклиф қилди
Ўзбекистон ва АҚШ президентлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизматига кўра, мулоқотда стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш муҳокама қилинган, давлат раҳбари америкалик ҳамкасбини Ўзбекистонга таклиф қилган. Доналд Трамп эса Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларини G20 саммитига таклиф этганини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/kr/55636983

👍1.87K❤422😁156🔥115🤔89🤯28😢25😍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
XCM молиявий пирамидаси ишида 5 ходим интизомий жазоланган, бири ишдан бўшатилган – ИИВ
ИИВ ҳузуридаги Киберхавфсизлик марказига кўра, XCM молиявий пирамидасидан ҳозирча аниқланган жабрланганлар сони мингдан ортиқ. Уни тарғиб қилган ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилган: 5 нафарига интизомий жазо қўлланилган, 1 нафари ишдан олинган. Ҳозирда XCM бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/68219024

😁377❤284👍83🤯39🤔30😢13😍8🔥5
“Ҳокимлар ваъдасига ишониб сарсон бўлдик” – Риштонда тадбиркорлар буюм бозорини тиклаб беришларини сўрамоқда
2003 йилда Риштон тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ “Буюм бозори” ташкил этиш учун 4 гектардан зиёд ер майдони ажратилган эди. Тадбиркорларга дўкон қуриш учун шу бозордан ер берилади. Туман ҳокими тадбиркорларни йиғиб дўконлар қуриб битказилгач кадастр хужжатлари қилиб берилишига ваъда берган. Ҳоким ваъдасига ишонган 114 нафар тадбиркор ўз ҳисобларидан дўкон қуриб битказишади. Бозор маъмуриятининг талаби билан дўконлар атрофини ободонлаштириш учун 3 млн сўмдан пул ҳам беришади. Лекин шу пайтгача ҳокимлар томонидан берилган бирорта ваъда бажарилмаган.

❤461🤯210😁108👍49🔥32😢31🤔19😍1
АҚШни ихтиёрий тарк этган ноқонуний мигрантларга 3000 доллардан пул берилади
CBP Home иловаси орқали йил охиригача ихтиёрий депортация учун рўйхатдан ўтган хорижий фуқаролар ватанига бепул авиачипта билан бирга 3000 доллар миқдоридаги маблағни қўлга киритиши мумкин. Шунингдек, иловадан рўйхатдан ўтиш олдин белгиланган ҳар қандай фуқаролик жарималарини ҳам бекор қилади.
👉 https://kun.uz/kr/77030517

😁804👍352❤314🤔37🔥27😢11😍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йирик супермаркетларга огоҳлантириш ва суди бошланаётган «Credit House» – маҳаллий дайжест
Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/56562339
Kun.uz расмий канали
Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/56562339
Kun.uz расмий канали
❤165👍34🤯31🤔16🔥15😁4😍3
Ўзбекистонликлар 11 ойда кибержиноятлардан 1 трлн 890 млрд сўм зарар кўрди
Сўнгги 5 йилда республикада кибержиноятлар 4 865 тадан 62 440 тага ошган. Бунинг оқибатида фуқаролар 3 трлн 730 млрд сўм зарар кўрган. Ушбу сумманинг 1 трлн 890 млрд сўм қисми жорий йилнинг 11 ойига тўғри келмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/63123328

🤯637❤238😢181😁96🤔40👍28😍10🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Kun.uz’да чиққан видео сабаб орзумга эришдим” – Ҳарвард грантини ютган қиз
Дилафруз Собирова Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси. IELTS’дан 8, SAT имтиҳонидан 1540 баллни қўлга киритган, немис тилидан Multilevel имтиҳонида ҳам B2 даражани эгаллаган. У Ҳарвард университетига 100 фоизлик грантни қўлга киритиб интеграциялашган биология йўналишига қабул қилинди. Қаҳрамонимиз Kun.uz’да эълон қилинган Гўзалхон Ҳайдарова ҳақидаги видеоматериални кўриб илҳомланиб орзусига эришгани ҳақида сўзлаб берди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

👍1.53K❤681🔥76😍41😁28🤔20😢18🤯11