Kun.uz | Расмий канал
1.11M subscribers
136K photos
14.2K videos
34 files
75.2K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Ўзбекистон ва Япония ўзаро муносабатларни янги даражага кўтарди

Ўзбекистон президенти ва Япония бош вазирининг Токиодаги музокаралари якунида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, давлат раҳбарлари Келгуси авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Ҳамкорликдаги янги лойиҳаларнинг умумий қиймати 12 млрд долларга баҳоланмоқда.

Самарқандда Япония модели ва стандартларига асосланган махсус иқтисодий зона барпо этилади. Цукуба университети билан бирга Тошкентда Ўзбекистон–Япония университети очилади.

👉 https://kun.uz/kr/75865712

Kun.uz расмий канали
👍933346😁53🤔24🔥12😢11🤯3😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғоналик 11-синф ўқувчиси Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант ютди

Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафрўз Салоҳиддин қизи Ҳарвард университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилинди, у 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олди.

Kun.uz мухбири у ўқийдиган мактабда бўлиб, кўрсатув тайёрлади. Дилафрўзнинг бу муваффақиятга эришиш йўли ҳақидаги ҳикоясини тез орада сайтимиз саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Kun.uz расмий канали
👍2.32K647🔥153😁32🤯31😍24😢20🤔18
Шавкат Мирзиёев Токиодан Санкт-Петербургга йўл олди

Японияга ташриф дастуридан ўрин олган расмий тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон президенти Санкт-Петербургга жўнаб кетди. У ерда Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилиши ва МДҲ етакчиларининг норасмий саммити бўлиб ўтади.

👉 https://kun.uz/kr/14744647

Kun.uz расмий канали
👍777🤔418278😁184😢81🤯70🔥58😍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун экостикерлар жорий этила бошланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январидан экостикерлар жорий қилиш амалиёти бошланади.

👉 https://kun.uz/kr/70440085

Kun.uz расмий канали
🤯323207😁150👍73😢31🤔23🔥16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳукуматингиз кўмагини доимий ҳис қилишни истаймиз” – “Тойота Тсушо” минтақавий директори

Президент Японияга сафари чоғида ушбу давлатдаги энг катта бизнес вакиллари билан кўришиб, бизнес форуми ҳам ўтказди. Унда қатнашган кўплаб япон компаниялари аллақачон Ўзбекистон бозорида фаол. Kun.uz билан гаплашган “Toyota Tsusho” корпорацияси минтақавий директорига кўра, улар ҳукуматдан доимий кўмак истайди.

👉 https://kun.uz/kr/57829008

Kun.uz расмий канали
449😁158👍130🤔20😢17🔥4
Хорватия ва Сербияда ишлаётган ўзбекистонлик фуқаролардан мурожаатлар кўпайган – Миграция агентлиги

Инсофсиз иш берувчилар томонидан иш ҳақининг тўланмаслиги ёки кечиктирилиши, қўшимча тўлов талаблари ва депортация билан таҳдидлар, ноқонуний ишлаётган фуқароларни тўсатдан ишдан бўшатиш ва кейинчалик ишлаб топилган маблағларни тўлашдан бош тортиш каби ҳолатлар содир этилган.

👉 https://kun.uz/kr/48172910

Kun.uz расмий канали
😢925414🤯164🤔139👍56😁39🔥13😍10
Қиш энерготизимни синамоқда. Бугун қаерларда свет ўчди?

Сергелидаги электр узилиши айрим жойларда камида 19 соат давом этди. Умуман олганда, ҳам авариявий, ҳам режали таъмирлаш билан боғлиқ, турлича давомийликдаги узилишлар Андижондан то Хоразмгача бир қатор ҳудудларни қамраб олди.

👉 https://kun.uz/kr/47021163

Kun.uz расмий канали
😁972360😢261🤯115👍87🤔37🔥22😍10
Энергетикада катта истеъфо ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести

Нефт-газ соҳасида кадрлар алмашинуви: Сангинов ва Сиддиқовдан фарқли равишда, Султоновга зарбоф тўн кийдирилмади. Шов-шувли жиноятга шов-шувли ҳукм: зўравонни қўллаган судялар устидан текширув бошланди. Тиббиётда электрон рецепт талаби: янги тизимга секин-аста ўтилади. Энг билимли ёшлар тақдирланди: улар орасида 1 млрд сўм олганлар ҳам бор.

Ортда қолаётган ҳафтанинг Ўзбекистон ҳаётига оид айрим хабарлари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
481👍114😁69😢29🤯22🤔4🔥1
Мбаппе ва Ҳоланд Роналдунинг рекордларини такрорлади

«Сити» навбатдаги марта йирик ғалабага эришди, Ҳусанов иккинчи бўлимда туширилди; «Ливерпул» тўққиз киши бўлиб қолган «Тоттенҳэм»га қарши қийналди; «Арсенал» ҳамон биринчи. Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/46152593

Kun.uz расмий канали
412👍129😁36🔥19🤯8😢2😍1
Қумқўрғондан хушхабар: Ногиронлиги бор шахсларга «совға» деб кредитга ўтказилган уйларнинг қарздорлигини ҳомий ташкилот тўлиқ ёпди

Kun.uz Сурхондарё вилоятида ногиронлиги бор шахсларга «совға» деб, аслида кредитга берилган уйлар қарздорлиги сўндирилмагани учун банк ихтиёрига тортиб олинаётгани ҳақида материал эълон қилганди. UNICON-SOFT раҳбарияти бу 8 нафар фуқаронинг муаммосига бефарқ қарамади – уларнинг кредитдан қарздорлиги (жами 1 млрд 344 млн) тўлиқ сўндирилиб, уй-жойлар кадастр ҳужжатлари ўз эгаларига қайтариб берилди.

👉 https://kun.uz/kr/64151024

Kun.uz расмий канали
👍3.4K726🔥148😢64😁53🤔46😍19🤯15
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди

Темирйўл кесишмасида тўхтаган ҳайдовчи транспортни қўл тормозига қўймасдан пастга тушган, натижада ҳаракатланиб кетган автобус уни олдиндаги транспортга қисиб қўйган.

👉 https://kun.uz/kr/50502935

Kun.uz расмий канали
😢1.13K296🤔45👍37🤯32🔥19😁15
Украина Россиянинг Каспий денгизидаги кемасига зарба берди

Денгиз ҳудудидаги бурғилаш платформаси ҳам дронлар ҳужуми остида қолган.

👉 https://kun.uz/kr/16595488

Kun.uz расмий канали
👍889250😢82😁53🤯47🔥37🤔34😍7
АҚШ ҳарбийлари Венесуэла соҳиллари яқинида яна бир нефт танкерини қўлга олди

Бу АҚШ президенти Доналд Трампнинг Венесуэлага келаётган ва ундан чиқаётган, Америка санкциялари остида бўлган барча нефт танкерларини тўлиқ блокировка қилиш тўғрисидаги буйруғидан бир неча кун ўтиб рўй берди.

👉 https://kun.uz/kr/22414397

Kun.uz расмий канали
😢284274🤯132👍61🤔51😁29🔥6😍3
Тимофей инсоният кўксига пичоқ урди – ҳафта дайжести

Ҳафта давомида Москвада даҳшатли қотиллик содир бўлди, Купянск борасида тортишув давом этди, Трамп грин-картани бекор қилди. Роликда ҳафтанинг муҳим воқеаларини эслаймиз.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
😢599252👍74🤯65😁29🔥16🤔11
Илон Маск 700 млрд доллардан ортиқ бойликка эга бўлган илк инсонга айланди

Маск навбатдаги молиявий рекордни ўрнатди. Атиги беш кун олдин, 15 декабр куни у 600 млрд доллардан ортиқ бойликка эришган тарихдаги биринчи инсон бўлганди.

👉 https://kun.uz/kr/54533044

Kun.uz расмий канали
644🔥309👍304🤯160😁97🤔58😢31😍29
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади

Узоқ хориж мамлакатларидан ишчи кучи жалб этиш «тажрибаси»ни давом эттиришга қарор қилишган.

👉 https://kun.uz/kr/14390070

Kun.uz расмий канали
😁1.67K👍389282😢85🤔49🤯31🔥24😍19
Украина армияси Купянскни қисман озод этган, аммо бошқа участкаларда вазият оғирлашмоқда

Украина қуролли кучлари мудофаасининг айнан қайси нуқталарида инқироз чуқурроқ?

👉 https://kun.uz/kr/32058309

Kun.uz расмий канали
👍361240😁60😢42🤯41🤔33🔥14😍11
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд доллардан ортиқ қийматдаги келишувларга эришилди

Ушбу келишувлар таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва сув ресурслари, транспорт ва шаҳарсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, табиий офатлар хавфини бошқариш соҳаларини қамраб олади.

👉 https://kun.uz/kr/27466452

Kun.uz расмий канали
👍1.09K331🔥150😁133🤔45🤯22😢16😍12
📆 Яна бир ҳафта кўз очиб-юмгунча ўтди. Хўш, ТЕХНО оламда нима гап? Ҳафта давомида бўлиб ўтган янгиликларни эслаб ўтамиз.

— iMac Pro қайтмоқда: нималар маълум?

— 2026 йилдан HDD’лар қимматлашади. Сабаби нимада?

— Nano Banana энди ортда қолди. OpenAI ChatGPT Images номли янги расм генераторини ишга туширди;

— Букилувчи iPhone’нинг CAD-чизмалари тарқалди;

— Instagram iPhone’даги Liquid Glass дизайнини синовдан ўтказмоқда;

— Xiaomi 17 Ultra тақдимотига саноқли кунлар қолганда деярли барча тафсилотлар тармоқда маълум бўлмоқда;

— Энди Gemini орқали AI ёки ҳақиқий видеоларни ажратиш имконияти пайдо бўлди;

👨‍💻 Рақамли дунёда адашиб қолмаслик учун “Kun.uz Технология” саҳифасини кузатиб боринг.

👉 https://t.me/+FhwW7Y1BQSthZDAy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
392👍63😁21🔥16🤔14🤯14😍6😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг учинчи иқтисодиёти – Германия ҳақида катта ҳужжатли фильм

Германия иккига бўлинган даврда ҳатто Берлинда деворнинг икки тарафидаги ҳаёт бир-биридан кескин фарқ қилган. Бир Германияда банан оддий маҳсулот, иккинчисида тансиқ мева бўлган. Бир тарафнинг болалари “Барби”, иккинчи тарафники эса социализмча “Сонни” қўғирчоқларини ўйнашган. SUBYEKTIV’нинг навбатдаги “Германия” ҳужжатли фильмида қизиқ тарих ва очилмаган ҳужжатлар очилади.

📹 ТЎЛИҚ КЎРСАТУВНИ КЎРИШ
👍410394😁53🔥41🤯24😢20🤔12