Kun.uz | Расмий канал
1.11M subscribers
136K photos
14.2K videos
34 files
75.2K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Centrum Air бир ўринга 2 та чипта сотиши натижасида икки фуқаро Истанбул аэропортида қолиб кетди

Ҳолат 26 сентябр куни юз берган. Фуқаро Centrum Air сайти орқали Истанбул–Наманган йўналиши учун 2 та чипта сотиб олган. Аммо авиакомпания томонидан ортиқча чипта сотилгани натижасида у ва турмуш ўртоғи самолётга сиғмай, Истанбул аэропортида қолиб кетган. Бир суткадан сўнг уларга мажбурий равишда Истанбул–Тошкент рейсида парвоз қилиш таклиф этилган. Авиакомпания юзага келган ноқулайлик учун фуқаро билан келишган ҳолда қарийб 600 евро компенсация ва бошқа имтиёзларни тақдим этган.

👉 https://kun.uz/kr/33050492

Kun.uz расмий канали
😁621302🤯235👍93🤔59😢14🔥9😍9
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири номидан уюштирилган расмий қабул маросимида иштирок этди

Ўзбекистон етакчисини Япония бош вазири Санаэ Такаичи кутиб олди.

👉 https://kun.uz/kr/64132148

Kun.uz расмий канали
👍820305🔥76😁56😢24🤔19🤯12😍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматлари марказида сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари кенг кўламда расмийлаштирилгани маълум бўлди

Бош прокуратура республика бўйлаб 1300 га яқин қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномалари Адлия вазирлигига тегишли Давлат хизматлари маркази ходимлари орқали расмийлаштирилганини аниқлади. Жиноят ишлари қўзғатилиб, гумондорлар қамоққа олингани таъкидланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/09480183

Kun.uz расмий канали
😁655306👍220🤯81🤔70😢24🔥9😍4
Маҳаллий кенгаш ва ҳокимлар фаолиятига хос бўлмаган 8 та вазифа бекор қилинади

Сенат маҳаллий кенгашлар фаолиятини такомиллаштиришга оид қонунни маъқуллади. Ҳужжат билан маҳаллий кенгаш раиси ва ҳоким лавозимларининг ажратилгани инобатга олиниб, амалдаги 9 та кодекс ва 69 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/47814143

Kun.uz расмий канали
😁252218👍69🤔36🔥26😢10🤯9😍1
Северск қулаш ёқасида: бу Словянск ва Краматорскка қандай хавф туғдиради?

Украина қуролли кучлари Донецк областининг Северск шаҳри атрофида 2022 йилдаёқ йирик плацдарм ҳосил қилиб, шарқдан Словянск ва Краматорск агломерациясига ўтишни тўсиб турганди. Энди бу плацдарм йўқ, Россия расмийлари эса ушбу шаҳар олинганини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/17452293

Kun.uz расмий канали
334😢162👍124🤯53🤔33😁14🔥13😍6
Саида Мирзиёева Walt Disney компанияси вице-президенти билан учрашди

Ҳайма Вашингтон билан Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги Disney ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/56449099

Kun.uz расмий канали
👍1.05K315😁192🔥58🤯44🤔43😢35😍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kun.uz огоҳлантирган XCM молиявий пирамидаси ўн минглаб одамни чув туширди. Ўзбекистонликларни ким шилмоқда?

ИИБ ходимлари тарғиб қилган XCM платформасидан пул ечиш тўхтатилди – молиявий пирамида “ғалвирни сувдан кўтарди”. Оқибатда яна ўн минглаб ўзбекистонлик алданди. Халқнинг чўнтагидан ўмарилган пуллар эса миллионлаб долларни ташкил қилади. Ҳар сафарги каби молиявий пирамидачилар ютди, бунинг олдини олиш керак бўлганлар эса кузатиб турди. Одамларнинг охирги пулигача шилишни мақсад қилган XCM эса яна ёлғон ишлатмоқда.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
374😁365😢74👍43🤔38🤯31🔥9
Британия «Россия билан алоқалари туфайли» Ўзбекистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди

Компаниялар орасида Фарғона кимё заводи ҳам бор. Ушбу бизнес субъектлари Россия билан «иқтисодий ҳамкорликда» гумон қилинмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/95396548

Kun.uz расмий канали
😁453👍323231🤯90🤔57😢35🔥11
“Ксенофобия Россиянинг фундаментал муаммоси” – Москвадаги фожианинг сабаблари ҳақида суҳбат

16 декабрь куни Москва областидаги мактаблардан бирида тожикистонлик меҳнат муҳожири фарзанди, 10 ёшли Қобилжон Алиев шу мактабнинг 15 ёшли ўқувчиси Тимофей томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Бу қотиллик Россиядаги миллатчилик мавзусини яна бир бор муҳокамалар марказига чиқарди. Рус жамиятида бундай кайфият пайдо бўлиши нималар билан боғлиқ? Ҳукумат бунга қарши курашадими? Kun.uz фаоллар билан шу каби саволлар атрофида суҳбатлашди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
😢489372👍59😁29🔥16🤯13🤔5😍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилги солиқ ставкалари ва ҳудудларда электр таъминотидаги узилишлар – маҳаллий дайжест

Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/65258818

Kun.uz расмий канали
171👍50🤔19😢18🔥17😁9🤯3😍1
Путин катта матбуот анжуманини ўтказди ва жанг майдонидаги муваффақиятларни эълон қилди

Москвада 19 декабр куни Россия президенти Владимир Путин билан якуний бевосита алоқа ва катта матбуот анжумани бўлиб ўтди. Кремл раҳбари тахминан 4,5 соат давомида фуқаролар ва журналистларнинг саволларига жавоб берди. Асосий баёнотлар билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/80745385

Kun.uz расмий канали
😁415309👍94🤯61🔥20🤔14😢12😍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вайроналардан тикланган ГЕРМАНИЯ | SUBYEKTIV (1-қисм)

Миллионлаган дунё муҳожирларини бағрига сиғдираётган Германия, дунёнинг учинчи иқтисодиёти ва энг кўп сўралган мавзу. Урушдан енгилган бу давлат қандай қилиб қисқа вақтда ҳаётини ўнглаб олди-ю, ғолиб совет иттифоқи парчаланиб кетди? Биз давлат ва фуқаро сифатида Олмониянинг қайси ижобий жиҳатларини ўзлаштиришимиз ва тарихнинг қандай хатоларидан хулоса чиқаришимиз керак? Берлин, Франкфурт, Мюнхен каби йирик шаҳарларга бориб ўрганилган таҳлиллар... СУБЪЕКТИВ бу сафар Германияда. Бу саёҳат ҳақидаги кўрсатув эмас, балки реал воқеликларга асосланган икки қисмли ҳужжатли фильм.

📹 👉ТЎЛИҚ КЎРСАТУВ👈

Kun.uz расмий канали
👍565482🔥43😁37🤔13🤯13😢11😍8
Россияда уч нафар ўзбекистонлик маҳкум теракт уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланди

Таъкидланишича, гумондорлар «муассаса ходимларини гаровга олиб, колония биноларига ўт қўймоқчи» бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/73378597

Kun.uz расмий канали
🤔895😁541247🤯174😢96👍79🔥15😍15
Брюсселни «эгаллаган» тракторлар: Европа фермерлари нимадан норози?

Италия ва Франция қаршилиги ортидан Евроиттифоқ «Mercosur келишуви»ни имзолашни яна кечиктирди. Европалик фермерлар Лотин Америкасининг арзон маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарар етказишидан хавотирда. ЕИ йиғилиши арафасида Брюсселга мингта тракторда намойишчилар бостириб келди.

👉 https://kun.uz/kr/38334517

Kun.uz расмий канали
477👍290😁83😢22🔥11🤔7🤯5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Токиода Марказий Осиё - Япония саммити бўлиб ўтди

Биринчи минтақавий мулоқотда беш республика президентлари ва Япония бош вазири қатнашди. Шавкат Мирзиёев нутқида бундан 21 йил аввал айнан Япония бундай форматга асос солганини назарда тутиб, ушбу қарор ўша пайтда узоқни ўйланган ва тўғри бўлганини айтди.

Kun.uz расмий канали
284👍153😁32🤔13🔥8🤯5