Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
125K photos
10.9K videos
34 files
61.9K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар 1094 ва 1100 қисқа рақамлари орқали президентга мурожаат йўллашлари мумкин

20 август – Тадбиркорлар куни арафасида Шавкат Мирзиёевнинг бизнес эгалари билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади.

Очиқ мулоқот олдидан тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Республика штаби ўз фаолиятини бошлади. Бизнес эгалари ўзлари дуч келаётган муаммо ва таклифларни 24/7 режимида 1094 ва 1100 қисқа рақами орқали йўллашлари мумкин.

Штаб манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 30-уй.

Kun.uz расмий канали
Абдулла Арипов янги лавозимларга тайинланган номзодларни ҳукумат аъзоларига таништирди

Абдуваққос Рафиқов Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси, Азим Аҳмадхўжаев Атом энергияси агентлиги директори, Жамшид Турсунов Автомобил йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

👉 https://kun.uz/kr/96773390

Kun.uz расмий канали
Kia Seltos — бу шаҳар ичида қулай ҳаракатланиш ва унинг ташқарисида саёҳатлар учун яратилган ихчам кроссовер

🟢 Энди Seltos автомобили фоизсиз муддатли тўловга мавжуд:

36 ойга ортиқча тўловларсиз;
50% бошланғич тўлов;
Даромад маълумотномаси талаб қилинмайди.

Автомобиллар сони чекланган.

📞 Батафсил маълумот: +998555001331 рақами орқали.

Реклама
Тошкент вилоятида 6 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 60 ёшли шахсга жиноят иши очилди

Нурафшон шаҳрида 60 ёшли эркак 6 ёшли қўшнисига тегажоғлик қилганликда айбланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

👉 https://kun.uz/kr/36385463

Kun.uz расмий канали
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва унда қурилган уй-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштирилади

Сенаторлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.

👉 https://kun.uz/kr/27906071

Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги ресторанлардан бирида ёнғин содир бўлди

Учтепа тумани Катта Қани кўчасида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин келиб чиққан.

👉 https://kun.uz/kr/43695109

Kun.uz расмий канали
«Бунақада нимадан қўрқамиз? Яхшиси охиригача борамиз» — Путин яна Украинадаги уруш ҳақида гапирди

У шунингдек Зеленскийнинг истеъфосини башорат қилган.

👉 https://kun.uz/kr/32551299

Kun.uz расмий канали
Дам олиш кунлари иссиқ ҳарорат сақланиб қолади

22-23 июн кунлари Ўзбекистон бўйича ҳарорат фони ўзгармайди, кечалари +20...+25 даража, кундузи +34...+39 даража иссиқ атрофида бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/70689239

Kun.uz расмий канали
Ниғматилла Йўлдошев бош прокурор лавозимида қолди

Сенат Ниғматилла Йўлдошевни 5 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тасдиқлади.

👉 https://kun.uz/kr/10333534

Kun.uz расмий канали
Шоҳона қабул, «олқишдан ёрилган» майдон ва кабриолет. Путиннинг КХДРга ташрифи қандай ўтди?

Россия президентининг Шимолий Кореяга ташрифи минтақа ҳаётига таъсир қилмай қўймайди. Унинг ташрифи арафасида Хитой ва Жанубий Корея 9 йил ичида илк марта хавфсизлик масаласида музокара ўтказди. Россия телеканалларида ташрифни «Ғарбда қалтираб, талваса билан кузатишгани» ҳақида гапиришди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Олий суд раиси ўринбосари Рақобат қўмитасига раис бўлди

Сенат ялпи мажлисида Халилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб сайланди.

👉 https://kun.uz/kr/20564202

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС борасида зиддият, Путиннинг навбатдаги баёнотлари ва Тожикистондаги янги тақиқлар — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништиришда давом этамиз.

👉 https://kun.uz/kr/14177771

Kun.uz расмий канали
Тиллар ва адабиётга қизиқасизми?📗

Тошкент амалий фанлар университетида 2024/2025 ўқув йили учун қабул бошланди!

Университетимизнинг малакали ўқитувчилари ёрдамида чет тилини тўлиқ ўзлаштириб, таржимон ёки муҳаррирлик касбига эга бўлишингиз мумкин. Муваффақиятли карера сизни кутмоқда!

☎️ Батафсил маълумот учун:
+998712000540 | @utasunibot

Ариза топшириш онлайн ва бепул: utas.uz/request

Реклама
Бекобод шаҳар ИИБ биносига олиб борилган фуқаро вафот этди

Расмий муносабатда унинг бино йўлагида соғлиги ёмонлашиб, ҳушидан кетгани айтилмоқда. Шифохонада кўрикдан ўтказилганда унинг вафот этгани аниқланган.

👉 https://kun.uz/kr/06352664

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Фермернинг мулки худди кўча безорилари каби тортиб олиняпти". Кун тартибига чиққан масала ҳақида суҳбат

Мамлакатда ғалла ўрими давом этмоқда. Лекин фермер ва деҳқонларга бўлаётган босимлар, ҳосилнинг ортидан тушган “давлат ходимлари”нинг ҳаракатлари норозиликларни келтириб чиқаряпти. Kun.uz айни масалани экспертлар билан таҳлил қилди. Суҳбатдошлар фикрича, бўлаётган воқеаларнинг ортида катта коррупцион ҳаракатлар, шахсий манфаатларга давлатни ниқоб қилиш, лавозимидан фойдаланган ҳолда бойиш мақсади ётибди. Бу фермерлар орасида давлатга бўлган ишончни сусайтириб, қонунсизликни авж олдиради.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Япония Ўзбекистон компаниясига қарши санкция киритди

Япония Украинадаги уруш туфайли Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Янги санкциялар пакети доирасида Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, БАА ва Ўзбекистон компанияларига ҳам чекловлар жорий этилган.

👉 https://kun.uz/kr/28365081

Kun.uz расмий канали
Ниқобдаги Мбаппе ва жар ёқасидаги Украина: Еврода 21 июн кунги ўйинлар

Бугунги тақвимда гигантлар жанги ҳамда Украина учун ҳал қилувчи ўйин.

👉 https://kun.uz/kr/09802320

Kun.uz расмий канали
1111: Asialuxe Travel банд қилиш ва консултация учун янги қисқа рақамни тақдим этди

👉 https://kun.uz/kr/01175802

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиясиз ўтган Швейцария саммити: Украинада тинчлик ўрнатилишига умид борми?

15-16 июн кунлари Швейцария Украинада тинчлик ўрнатиш саммитига мезбонлик қилди. Унда 90 дан ортиқ давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, дунё сиёсат майдонида етакчи бўлган давлатлар раҳбарлари иштирок этди. “Геосиёсат”нинг бу галги сонида ушбу тинчлик саммитидан кутилган натижалар ва унинг Украинадаги урушга таъсири таҳлил қилинади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Газ қазиб олиш қисқаришда давом этмоқда, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам камайишни бошлаган

Жорий йилнинг 5 ойида газ қазиб олиш 5,2 фоизга, нефт қазиб олиш 6,9 фоизга, кўмир қазиб олиш 3,7 фоизга, дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш 12,6 фоизга қисқарди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам камайишни бошлаган.

👉 https://kun.uz/kr/56789284

Kun.uz расмий канали
«Ҳужум бўлганда барча мавжуд воситалар билан ҳарбий ёрдам». КХДР ва Россия ўртасидаги янги келишувда айнан нима дейилган?

Пайшанба куни Шимолий Кореянинг ахборот агентлиги Владимир Путиннинг Пхенянга икки кунлик ташрифи чоғида имзоланган КХДР ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги битим матнини элон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/14427437

Kun.uz расмий канали