Kun.uz | Расмий канал
1.2M subscribers
122K photos
10.1K videos
34 files
58.4K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Болтиқбўйи мамлакатлари Россияни минтақада ҳаво қатновига халақит беришда айблади

Уч Болтиқбўйи республикаси ташқи ишлар вазирлари сўзларига кўра, Россия Болтиқ денгизи минтақасида GPS’ни бостирмоқда ва ҳаво қатновига халақит бермоқда.

👉 https://kun.uz/kr/45016196

Kun.uz расмий канали
“Судга нисбатан ижтимоий босим пайдо бўлмоқда” — Судялар олий кенгаши Ботир Қодиров киритган даъво иши ҳақида

Ўзбекистон Судялар олий кенгаши хонанда Шерали Жўраевнинг оталик фактини белгилашга оид даъвоси бўйича давом этаётган фуқаролик низосида томонларни турли хил баёнотлар беришдан тийилишга чақирди. Кенгаш, шунингдек, ОАВни суд ишига доир ахборот тарқатишга масъулиятли бўлишга даъват қилди.

👉 https://kun.uz/kr/14862158

Kun.uz расмий канали
NYT: Исроилдагилар Ҳаага суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришидан хавотирда

Исроил ҳукумати вакиллари Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилишда ҳамда Ҳамаснинг 2023 йил 7 октябридаги ҳужумига «ҳаддан ташқари қаттиқ жавоб қайтариш»да айбланиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/02829084

Kun.uz расмий канали
NBU'да бизнес учун ҳисоб рақами: замонавий ва қулай хизмат кўрсатиш афзалликларига баҳо беринг

👉 https://kun.uz/kr/49168723

Реклама
Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси русумли автомобилларни танлайди?

2024 йил 1 январ маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисида 3 млн 760 мингга яқин енгил автомобил мавжуд. Хўш, ўзбекистонликлар қайси русумдаги автомобиллардан кўпроқ фойдаланади? Дунёда-чи? Ушбу видеода шу каби саволларга жавоб олиш мумкин.

📹ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Донецк областидаги Очеретино посёлкаси Россия армияси томонидан эгалланди. Украин ҳарбийлари буни тан олмоқда — ва у ерда жиддий қаршилик кўрсатилмагани сабаби изланмоқда

Урушнинг 795-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸👉 https://kun.uz/kr/05542625

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш режалари ишлаб чиқилди, унда баҳсли нормалар ҳам бор

Кўчмас мулк ва автомобил сотуви фақат нақдсиз шаклга ўтказилиши мумкин. Солиқ қўмитаси яна картадан картага ўтказмаларни назорат қилишга уриняпти. Нақд пулда харид қилган фуқароларга кешбэк бермаслик, ҚҚСни қайтариш муддатини узайтириш ва солиқ органларига тадбиркорнинг ҳудудига кириш ваколатини бериш каби таклифлар ҳам билдирилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/63088980

Kun.uz расмий канали
Париж-2024 чиптаси тикилган яримфинал. Ўзбекистон олимпия жамоаси илк марта Олимпиадага чиқа оладими?

Бугун, 29 апрел – ўзбек футболи ва спорти учун тарихий кунга айланиши мумкин. Соат 19:00 да Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Париж Олимпиадаси ва финал йўлланмаси учун Индонезияга қарши саф тортади. Темур Кападзе мураббийлигидаги жамоамизда ўзбек футболида тарих яратиб, олтин авлодга айланиш имконияти бор.

👉 https://kun.uz/kr/50748284

Kun.uz расмий канали
Тошкентда янги Ellipse Garden Darhan ТЖМ лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди

👉 https://kun.uz/kr/10214141

Реклама
Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Вилоят ҳокимлиги Қибрай, Янгийўл, Чиноз, Зангиота, Тошкент ва Оққўрғон туманлари ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалар ўрнатилишини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/51645552

Kun.uz расмий канали
Душанбе: Россияда Тожикистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари кенг миқёсда поймол қилинмоқда

Тожикистон ТИВ Россия элчисига нота топширди. Унда Россиядаги Тожикистон фуқароларига нисбатан оммавий тарзда кескин салбий муносабатлар кузатилаётгани, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенг миқёсда поймол этилаётганидан хавотир билдирилган.

👉 https://kun.uz/kr/32164318

Kun.uz расмий канали
Комил Алламжонов UzReport TV'ни 10 йиллик юбилейи билан табриклади

28 апрел куни Ўзбекистондаги илк информацион телеканал – UzReport TV ташкил этилганига 10 йил тўлди. Президент администрацияси ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов телеканалнинг холислиги ва тезкорлигини эътироф этди.

👉 https://kun.uz/kr/76602494

Kun.uz расмий канали
Осиё кубоги U23. Ўзбекистон Индонезияни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Олимпиадага йўлланма олди

Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финалга чиқиш билан бирга ўз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олди. Темур Кападзе шогирдлари Парижда ўтадиган ҳар тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида иштирок этишади. Вакилларимиз финалда 3 май куни Ироқ – Япония ўйини ғолибига қарши саф тортади.

👉 https://kun.uz/kr/85620485

📹 ГОЛЛАР БУ ЕРДА
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
29 апрелнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар

Ишга қайтган президент, судялар кенгашининг ОАВ ва блогерларга мурожаати, Тошкентга тўғридан тўғри авиақатнов очаётган Qatar Airways, Нурободда бир йилга етмай бузилган йўл — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг.

👉 https://kun.uz/kr/96582264

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қурбонлар" ярим миллионга етмоқда: ўзбекистонликларни молиявий пирамидалардан ким қутқаради?

Ҳар куни юзлаб одамлар бир неча минг долларларини молиявий пирамидаларга тикиб, куйиб қолишмоқда. Қанча огоҳлантирилмасин, бонг урилмасин, одамлар барибир алданишда давом этяпти. Ўнлаб алдов лойиҳалар ҳуқуқ посбонларининг “бурунлари остида” гуркираб бормоқда. Аммо уларни тўхтатадиган на бир ташкилот, на бир идора йўқ, борлари ҳам “жабрланувчи ёки ариза йўқ” деган баҳона билан ўзларини четга олишади. Kun.uz тайёрлаган ушбу кўрсатувда фирибгарлик ва бировларни талаш устига қурилган ўнлаб “бизнес”лар ҳақида гап боради.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Германияда икки украиналикнинг ўлдирилиши: янги тафсилотлар

Яраланганидан кейин тикланиш учун Бавариянинг Мурнау шаҳрида бўлган икки украиналик ҳарбийнинг ўлими украиналикларни шокка тушириб қўйди. DW қотил ва жиноят тафсилотлари ҳақида маълумот берди.

👉 https://kun.uz/kr/52890603

Kun.uz расмий канали
АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти

Аввалроқ Исроил ОАВ Бинямин Нетаняҳу ХЖС уни ҳибсга олиш учун ордер беришидан хавотирда экани ҳақида хабар қилган эди.

👉 https://kun.uz/kr/61799609

Kun.uz расмий канали
БМТ Россиянинг Харкивга КХДР ракетаси билан ҳужум қилганини тасдиқлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботида айтилишича, топилган парчалар Шимолий Кореядан келган Hwasong-11 ракетасига тегишли. Бу КХДР томонидан қурол-яроғ эмбаргосининг бузилганидан далолат беради.

👉 https://kun.uz/kr/51409523

Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасига табрик йўллади.

👉 https://kun.uz/kr/11906974

Kun.uz расмий канали
Тошкентда сотувчилар учун “ MAKON Forum” халқаро форуми ўтказилади

👉 https://kun.uz/kr/97355671

Реклама
Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади

Марказ қийин ижтимоий вазият ва турли салбий ҳолатларда оналарга болаларини ўзлари тарбиялаш имкониятини бериш орқали ёрдамлашади.

👉 https://kun.uz/kr/03908848

Kun.uz расмий канали