Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
126K photos
11.1K videos
34 files
62.9K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Ўзбекистондаги энг йирик компаниялар IPO ўтказади. НКМКнинг 5 фоизгача, ОКМКнинг 7 фоизгача акцияси сотувга қўйилади

Ўзбекистондаги энг йирик компаниялар, мамлакатнинг энг катта солиқ тўловчилари – Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари IPO'га чиқади. Уларнинг 5 фоизгача акцияси халқаро фонд бозорида, шунингдек, ОКМКнинг яна 2 фоиз акцияси маҳаллий фонд бозорида сотувга чиқарилади. “Ўзбекгидроэнерго” ва “Ўзбектелеком” АЖ акцияларининг ҳам 7 фоизгача қисмини оммавий таклиф йўли билан сотиш кўзда тутилган.

👉 https://kun.uz/kr/29389985

Kun.uz расмий канали
Киевда Беларус КГБ раҳбари таҳдидидан кейин болалар ҳоспитали эвакуация қилинди. У «террорчилар хаста болалар ортига яширингани»га қарамай жазосини олишини айтганди

Урушнинг 793-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸👉 https://kun.uz/kr/51761079

Kun.uz расмий канали
АПЛда чемпионлик ва ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш авжига чиқмоқда. Ҳафта ўйинлари анонси

Италия ва Германияда чемпион номи аниқ бўлди, Франция ва Испанияда ҳам бу яқин турларда ҳал бўлади. Аммо ушбу лигаларда ҳам камида Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш давом этмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/68702074

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Cobalt’ни турмуш ўртоғимга совға қилдим» – китобхонлик танловида ютган ёш она ҳикояси

Гулҳаё Солиева — бу йилги «Ёш китобхон» танловининг ғолибаси, у китоб ўқигани учун оналик таътили даврида машинали бўлди. «Баъзи оилаларда қиз фарзандларини ўқитишни хоҳлашмайди, лекин бизда ундай бўлмаган», дейди у. Kun.uz’нинг "Микрофон қизларда" лойиҳаси навбатдаги сонида Гулҳаё ёш болали бўлишига қарамай вақтни қандай тарзда тўғри тақсимлаб ўқиш ва ўрганишга имкон топиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Тошкентда “Инсон учун” савдо кўргазмаси ўтказилади

1-2 май кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида “Инсон учун” савдо кўргазмаси бўлиб ўтади.
Унда 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлар, ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади. 300 га яқин тадбиркорлар билан масофадан савдолар ташкил этилади.

Кўргазма Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистондаги ўртача маошлар маълум қилинди

Жорий йил биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 4 млн 920 минг сўмни ташкил этди. Энг кўп ойлик олувчилар – банк, лизинг ва суғурта соҳаси ходимлари бўлиб, улар ўртача 13,2 млн сўм ойлик оляпти. Тиббиёт ва таълимдаги ойликлар энг паст даражада қолмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/73714918

Kun.uz расмий канали
Инвесторга берилган боғлар, Жўраевлар ва Каримовлар оиласида судлар — ҳафта дайжести

Давлат харажатлари инфляцияни, ташқи қарзлар эса доллар курсини оширяпти. Пул ўтказмаларида Россиянинг улуши қисқарган. Гаражида 30 та автомобили бор Қашқадарё ҳокимлиги яна 4 та электромобилга буюртма берди – вилоят аҳолисининг салкам ярми эса ичимлик сувисиз яшаяпти. Ўтган ҳафтанинг шу ва бошқа хабарлари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Савдо-саноат палатасида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларга оид қарор лойиҳаси муҳокама қилинди. Муҳокамада ССП раиси Д.Ваҳобов, Солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев ва бошқа масъуллар қатнашди.

Kun.uz расмий канали
Иссиқлик электр станцияларидаги давлат улуши сотилади

Ўзбекистондаги электр энергиясининг 80 фоиздан кўпини ишлаб чиқарадиган «Иссиқлик электр станциялари» АЖ устав капиталидаги 51 фоиз улуш ва компания таркибидаги алоҳида иссиқлик электр станциялари хусусийлаштирилади.

👉 https://kun.uz/kr/48663391

Kun.uz расмий канали
АҚШ Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга қурол экспортини чеклади

Чекловлар қўйиладиган «юқори даражадаги хавфли» давлатлар рўйхатига 36 мамлакат киритилган.

👉 https://kun.uz/kr/71836889

Kun.uz расмий канали
Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими?

АҚШ Конгресси ниҳоят Украина учун 61 млрд доллар атрофида маблағ ажратишни маъқуллади. Лекин Киев вазиятни ўнглаши учун кеч бўлмадими? Мақсад Украинанинг ғалабасими ёки Россияни ҳолдан тойдириш? “Геосиёсат” жанг майдони ва сиёсий фронтдаги ҳолат бўйича саволлар билан таҳлилчилар Камолиддин Раббимов, Ойбек Сирожов ва Жаҳонгир Акрамовга мурожаат қилди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Навоийлик тадбиркор тергов изоляторида вафот этди

56 ёшли тадбиркор Азамат Холиқовга жиноят иши доирасида бир неча кун аввал қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган эди. Азамат Холиқов Kun.uz бир неча бор ёритган “Тўдакўл иши” билан боғлиқ ишда томонлардан бири эди.

👉 https://kun.uz/kr/50570007

Kun.uz расмий канали
Ота ўзи билан яшашни хоҳламаган ўғлини калтаклагани акс этган видео тарқалди

Ота ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлган, ўғил у билан кетишни истамаган, шунда унга зўравонлик ишлатилган. Зўравон ота жазога тортилди.

👉 https://kun.uz/kr/78083407

Kun.uz расмий канали
Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш

Апрел ойи мерсисайдликлар учун жуда ёмон ўтмоқда.

📹 👉 https://kun.uz/kr/89216934

Kun.uz расмий канали
Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди

Тожикистон ТИВ сўнгги бир неча ҳафта ичида мамлакат фуқароларининг Россияга киришига оммавий тўсқинлик қилинаётгани ҳақида хабар берган эди.

📹 👉 https://kun.uz/kr/61082483

Kun.uz расмий канали
Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг шериклари қамалди

40 ёшли аёл бунгача ҳам 12 марта судлангани маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/54735260

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди

Ўзбекистонга кириб келган совуқ антициклон сабабли тунда Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ва Қамчиқ довонида қор ёғиб ўтган.

👉 https://kun.uz/kr/06007878

Kun.uz расмий канали
Ҳудудларда табиий ресурслардан қарздорликларни йўқ қилиб бермоқчи бўлган масъуллар ушланди

Андижонда электр тармоқлари корхонаси электромонтёри, Тошкентда сув таъминоти ташкилотининг инспектори, Самарқандда “Ҳудудгаз” ходими ушланган.

👉 https://kun.uz/kr/33977113

Kun.uz расмий канали
«МЮ» аутсайдерни енголмади, VAR «Челси»ни голлардан маҳрум қилди. Кун ўйинлари

Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/71719808

Kun.uz расмий канали
Ғазо секторидаги шифохона ҳудудидан оммавий қабрлар топилди

Учта биродарлик қабрида 392 кишининг жасади аниқланган. БМТга кўра, айрим қурбонларнинг қўллари боғлиқ ҳолда бўлган. Фаластин ва Исроил бир-бирини айбламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/60504494

Kun.uz расмий канали
РФ армиясининг навбатдаги ракета зарбаси Харкивдаги психиатрия шифохонасига йўлланди

Урушнинг 794-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸👉 https://kun.uz/kr/32528469

Kun.uz расмий канали