Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
123K photos
10.4K videos
34 files
59.7K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
ТАФУда янги дўстлар орттиринг

Талабаларимиз дўстлар билан янги билимлар олишдан ташқари, келажакдаги режалар бўйича ҳам биргаликда мақсадлар қўйишади. Университетимиздаги дўстлик муҳити ҳар бир талабага ўсиш ва ривожланиш имкониятини беради.

Абитуриентмисиз? Унда Сиз ҳам Тошкент амалий фанлар университетига ўқишга киринг!

Telegram | Instagram | Веб-сайт

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода издан чиққан таълим, шаштидан қайтаётган Эрон ва Харкивдаги эвакуация — кун дайжести

Дунёда содир бўлган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг қисқача шарҳи билан анъанавий тарзда таништириб боришда давом этамиз.

👉 https://kun.uz/kr/88867468

Kun.uz расмий канали
Навоийдаги ноёб металларни ўрганиш учун хорижий илмий-тадқиқот муассасалари жалб этилади

Навоий вилоятида хорижий ҳамкорлар билан бир қанча соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

👉 https://kun.uz/kr/30643911

Kun.uz расмий канали
Эрон зарбасини кутиб: АҚШ Исроилдаги дипломатлари ҳаракатини чеклади, Британия ва Россия фуқароларини бу ҳудудга боришдан қайтармоқда

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларни ўз яшаш жойини тарк этмасликка чақирган. Америка расмийлари ҳозирда гап Эрон жавоб қайтариши ёки қайтармаслиги ҳақида эмас, қачон жавоб қайтариши ҳақида кетаётганини айтишмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/41167329

Kun.uz расмий канали
Часив Ярда оғир жанглар бошланди, Изюм яқинидаги вайрона қишлоққа одамлар қайтмоқда

Урушнинг 778-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸👉 https://kun.uz/kr/61599530

Kun.uz расмий канали
Янги Kia Sonet кроссовери учун 13 апрелдан шартномалар бериш бошланади

👉 https://kun.uz/kr/87674865

Реклама
Фазовий пойга қурбонлари – ҳалок бўлган космонавтлар ва астронавтлар

Ҳар йили 12 апрел куни дунёнинг кўплаб давлатларида инсон илк марта фазога учган кун сифатида эсланади. Шу куни Юрий Гагарин коинотга чиққан эди. Кейинчалик СССР ва АҚШ ўртасида фазовий пойга бошланади. Бу йўлда муваффақиятли парвозлар билан бирга кўплаб йўқотишлар ҳам бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/53382663

Kun.uz расмий канали
Тожикистон ТИВ раҳбари «Крокус» терактида гумонланувчилар қийноққа солинганини қоралади

Вазир «бу йўл билан олинган иқрорлар қиймати барчага яхши маълум» эканини таъкидлаган.

👉 https://kun.uz/kr/51300962

Kun.uz расмий канали
ОАВ АҚШ Эрон «яқин соатларда» Исроилга зарба беришини кутаётганидан хабар топди

Америкалик мулозимлар CBS мухбирига айтишича, Эрон Дамашқдаги консулхонасига авиазарбага жавобан 12 апрел куниёқ Исроилга ҳужум қилиши мумкин. Ҳужумда 100 дан ортиқ дронлар ва ўнлаб ракеталар иштирок этиши кутилмоқда. Аввалроқ Америкадаги The Wall Street Journal нашри ҳам Эрон яқин 48 соат ичида Исроилга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди.

👉 https://kun.uz/kr/67375124

Kun.uz расмий канали
Истанбулда ўзбекистонлик йигит дўстини отиб ўлдирди

Икки йигит тўппонча билан видеога тушиб, тасвирларни ижтимоий тармоққа жойламоқчи бўлишган. Тасвирга олиш пайтида улардан бири тўппончани ўқсиз деб ўйлаб, ўртоғига ўқ узган.

👉 https://kun.uz/kr/65923885

Kun.uz расмий канали
Мактабларда давомат пасайиши нима билан боғлиқ? – МҲТИ таҳлилларини эълон қилди

Таҳлиллар Ўзбекистонда болаларнинг мактабга боришига уларнинг бетоб бўлиб қолиши, ота-онасига ёрдам бериши, репетиторга бориши каби ҳолатлар тўсқинлик қилганини кўрсатди. Вазиятни ўнглашда педагоглар малакасини ошириш, мактаб инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ота-оналарнинг фарзанд таълимидаги иштирокини ошириш кераклиги муҳим тавсиялардан бири сифатида кўрсатилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/18092749

Kun.uz расмий канали
Москвада Қирғизистон элчихонаси ходими уйига полиция бостириб кирди

Қирғизистон томони Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотасини тақдим этди.

👉 https://kun.uz/kr/20281802

Kun.uz расмий канали
Оренбургда оммавий эвакуация эълон қилинди

Ярим миллион киши яшовчи шаҳарнинг бугунги кўриниши суратларда.

📸 👉 https://kun.uz/kr/79769548

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кристин Коллинзнинг аянчли қисмати. Унинг ўғли қаерга ғойиб бўлганди?

Бу сирли воқеа 1928 йилда Лос-Анжелесда содир бўлган. Тўққиз яшар Уолтер Коллинз кинога кетади ва ғойиб бўлади. Ўнлаб гумондор шахслар, ярим йил давом этган қидирув ишлари... Ҳаммаси беҳуда. Кутилмаганда полиция йўқолган болани мамлакатнинг бошқа четидан топади. Уни Лос-Анжелесдаги уйига қайтарадилар. Бироқ, боланинг онаси Кристин Коллинзнинг ишончи комил - бу унинг ўғли эмас...

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Бўрижарда чўкиб кетган учинчи қурбон ҳам топилди

Тошкентдаги Бўрижар каналида оқиб кетиб вафот этган аёл ва унинг 5 ёшли фарзанди Россия фуқаролари, чўккан учинчи одам – ўрта ёшлардаги хитойлик эркак экани маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/20214952

Kun.uz расмий канали
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит «Нексия-3»да пиёдани уриб юборди

Юнусобод туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/98744638

Kun.uz расмий канали
АҚШ ва Британия Россиядан металл импортини тақиқлади

Россияда ишлаб чиқарилган алюминий, мис ва никел тақиқланди. Шу билан бирга, Россия металларининг импорти Россия Федерацияси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдонинг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/37224332

Kun.uz расмий канали
Тошкентда икки автобус ҳайдовчиси ўртасида ўзаро жанжал юз берди

Ҳайдовчилардан бири белгиланган ҳаракат жадвалига риоя қилмасдан бошқа ҳайдовчининг автобусидан олдин ҳаракатни бошлаб юборган. Буюк Ипак Йўли кўчасидаги жанжал туфайли ҳайдовчи бошқа автобуснинг калитини олиб кетиб қолган.

👉 https://kun.uz/kr/94656248

Kun.uz расмий канали
Навоий вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

«Микрокредитбанк» бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Рустам Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

👉 https://kun.uz/kr/87712612

Kun.uz расмий канали