Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
123K photos
10.4K videos
34 files
59.7K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Президент Жиззах вилоятидаги қурилиш ишлари билан танишди

Шароф Рашидов туманида «Янги Ўзбекистон» массиви қад кўтармоқда.

👉 https://kun.uz/kr/42785644

Kun.uz расмий канали
Тошкентга тўрт вагонли 2 та метро поезди олиб келинди

2024 йил май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган.

👉 https://kun.uz/kr/68363450

Kun.uz расмий канали
Leapmotor Central Asia компанияси Leapmotor’нинг Ўзбекистондаги расмий вакилига айланди

LeapmotorCA кенг турдаги Leapmotor автомобиллари ассортиментини таклиф этади.

3 йиллик расмий кафолат;
Эҳтиёт қисмларининг кенг танлови;
Профессионал консултация;
Test Drive!
Leapmotor Central Asia билан замонавий электромобил эгасига айланишингиз мумкин.
Evolution Motors Тошкент вилоятида GAC, Aito ва Leapmotor автомобилларини йиғиш бўйича келишувга эришди.

☎️ +998-78-141-88-88
📱
Instagram | Сайт
📍
Ташкент, пр. Амира Темура, 40

Реклама
Икки туманда ҳоким ўзгарди

Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган қатор камчиликлари учун вазифасидан озод қилинди. Унинг ўрнини Сардор Исоқулов эгаллади.

Шунингдек, Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимарданов ўрнига Одил Мусанов тайинланган.

Kun.uz расмий канали
Яман қирғоқлари яқинида яна иккита кема ҳужумга учради

Британия хизматларининг хабар беришича, сўнгги 24 соат ичида Яман қирғоқлари яқинида кемаларга учта ҳужум қайд этилган.

👉 https://kun.uz/kr/42129242

Kun.uz расмий канали
Фронтдаги вазият: Россия кенг кўламли юришни давом эттирмоқда, бу ҳужумлар нимага олиб боради?

Россия армияси йўқотишлар билан ҳисоблашмасдан, фронтда қатор ютуқларга эришди. Лекин келгусида бу йўқотишлар РФ қуролли кучларининг ожиз нуқтасига айланиши мумкин — агар Украина қуролли кучлари ҳозирги ҳужумларга бардош бера олса.

👉 https://kun.uz/kr/59580187

Kun.uz расмий канали
Президент Жиззахдаги автозаводда маҳаллийлаштириш даражасини оширишга топшириқ берди

Давлат раҳбари заводда ишлаб чиқариш бошланган янги Kia Sonet автомобилини миниб кўрди.

👉 https://kun.uz/kr/69698002

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тирилаётган Орол – унга қандай жон бағишлаш мумкин?

Оролни қутқариш ва уни қайта жонлантириш мақсадида амалий ишлар бошланди – UZCARD компанияси Оролни тирилтириш лойиҳаси асосида саксовул экиш жараёнини амалга оширди.

👉 https://kun.uz/kr/31186233

Реклама
6 йилдан бери техник синовдан ўтмаган автобуслар фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмоқда – Сенат

2018 йилдан бери техник синовдан ўтказилмаган STG-3 русумидаги баллонларга эга 300 дан ортиқ автобус ҳали ҳам йўналишларга чиқиб, йўловчиларга хизмат кўрсатаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовга сенаторлик сўрови юборилди.

👉 https://kun.uz/kr/63272014

Kun.uz расмий канали
Россия Харкивда янги бомба қўллади. Лиманда одамлар ертўлада яшамоқда ва ғалабага ишонмоқда

Урушнинг 774-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸👉 https://kun.uz/kr/12366468

Kun.uz расмий канали
Рамазон ҳайити 10 апрел куни нишонланади

«Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» президент қарори имзоланди.

👉 https://kun.uz/kr/85982087

Kun.uz расмий канали
Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

👉 https://kun.uz/kr/42916146

Kun.uz расмий канали
Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақти эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрел (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилади.

👉 https://kun.uz/kr/11099012

Kun.uz расмий канали
Рамазон ҳайитида жамоат транспорти 4:00 дан 10:00 га қадар бепул хизмат кўрсатади

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилинган.

👉 https://kun.uz/kr/48564618

Kun.uz расмий канали
8 апрелнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар

Президентнинг Жиззахга ташрифи, Рамазон ҳайити нишонланадиган сана, ҳайит арафасида афв этилганлар, ўзбекистонликларни меҳнатга чорлаётган Венгрия — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг.

👉 https://kun.uz/kr/22835218

Kun.uz расмий канали
Қозоғистонда собиқ вазир судланмоқда: у ўз рафиқасини ўлдирганликда айбланмоқда

Остона шаҳар судида Қозоғистоннинг собиқ миллий иқтисодиёт вазири Қувандиқ Бишимбаев устидан очилган иш кўриб чиқилмоқда. Тергов версиясига кўра, собиқ амалдор ўз рафиқаси Салтанат Нукеновани рестораннинг VIP кабинасида шафқатсизлик билан ўлдирган.

👉 https://kun.uz/kr/58968287

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент–Теҳрон муносабатлари ва Яқин Шарқдаги вазият — Эрон элчиси билан суҳбат

Дунёдаги энг қизғин минтақа бўлмиш Яқин Шарқ ҳақида гап кетганда, Эрон фактори тез-тез тилга олинади. Kun.uz бу мамлакатнинг минтақавий ва глобал сиёсати билан боғлиқ саволлар билан Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан суҳбат ташкил этди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Шимолий Америкада қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилди

Қуёш тутилиши даврида Ой унинг юзасини тўлиқ қоплайди ва осмон 4-5 дақиқа давомида қоронғи бўлади.

📹👉 https://kun.uz/kr/12357060

Kun.uz расмий канали
Самарадаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди

Чимкент-Нижний Новгород йўналишида ҳаракатланган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса вақтида автобусда 66 йўловчи бўлган. Оқибатда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/02408838

Kun.uz расмий канали
Қизилтепада “замҳоким”нинг босими билан овоз тўпланган ташаббуслар ғолиб лойиҳалар рўйхатидан чиқарилиши мумкин

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Навоий вилояти ҳамда Қизилтепа тумани ҳокимликларига йўллаган хатида мажбурий тарзда овоз тўпланган лойиҳаларга аниқлик киритишни ҳамда вазирликка маълумот тақдим этишни сўраган. “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми бўйича Қизилтепа туманидан ғолиб бўлган лойиҳалар бошқа ҳудудлардан фарқли равишда ҳозиргача эълон қилингани йўқ.

👉 https://kun.uz/kr/90507475

Kun.uz расмий канали
Наманганда ИИБ ҳушёрхонасида фуқаро вафот этди. Омбудсман ҳолатни назоратга олган

Дастлабки маълумотларга кўра, профилактика инспектори томонидан ҳушёрхонага жойлаштирилган маст эркак темир панжарага чойшаб билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган. Прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини бошлаган.

👉 https://kun.uz/kr/74583875

Kun.uz расмий канали