Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
123K photos
10.4K videos
34 files
59.7K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
“Ўзтрансгаз”да мурожаатлар билан ишлашнинг янгича ёндашувлари

Эндиликда фуқароларга қулайлик яратиш, муаммоларга зудлик билан ечим топиш, шунингдек вақт ва ресурсларни иқтисод қилиш мақсадида видео-конференц-алоқа форматида ҳам фуқаролар билан мулоқотни йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/59122528

Реклама
Нега терроризм сиёсатнинг инструменти бўлиб қолди?

Собиқ совет иттифоқи қулаб, дунёда бир қутблилик юзага келган пайтдан бошлаб, диверсия деб атаб келинган ҳуружлар ўрнини терактлар эгаллади. Сўнгги ўн йилликларда вақти-вақти билан рўй бериб турган қонли хунрезликлар у ёки бу сиёсий қарорларни легитимлаштириш воситаларидан бирига айланиб қолди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ҳукумат қарори қабул қилинди: Тошкент ҳавоси Деҳли ёки Мумбайга айланиб қолмаслиги учун нималар қилинади?

Вазирлар Маҳкамасининг «Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/34848865

Kun.uz расмий канали
Эски машиналарни янгиларига алмаштириш учун субсидия берилади

«Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори билан 1-июндан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш бепул, рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёни босқичма-босқич амалга оширилади.

👉 https://kun.uz/kr/24540266

Kun.uz расмий канали
НКМКнинг “Маржонбулоқ” конида экскаваторчини БелАЗ босиб кетди

Кондаги смена алмашиш майдонида содир бўлган ҳодисада экскаваторчи вафот этган. БелАЗ ҳайдовчиси бу турдаги йирик самосвални бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлмаган.

👉 https://kun.uz/kr/36981925

Kun.uz расмий канали
Полша бош вазири Европани эҳтимолий урушга тайёр эмаслиги ҳақида огоҳлантирди

Полша бош вазири Доналд Туск Европа ОАВга интервю бериб, Европа «урушдан аввалги давр»га киргани ва агар Россия Украина устидан ғалаба қозонса, қитъада ҳеч ким ўзини хавфсиз ҳис қилмаслигидан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/kr/87987589

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кечиккан Ҳиндистондан шу йўлдаги Ўзбекистон учун сабоқлар (якуний қисм, Калкутта)

Kun.uz’нинг Ҳиндистон экологиясига бағишланган ўрганишлари дунёнинг яна бир ҳавоси энг ифлосланган йирик мегаполиси – Калкуттада давом этади. Бу гал Деҳли ва Мумбайдан фарқли ўлароқ, Калкуттадаги табиий ҳолат бузилишининг бошқа омилларига ҳам тўхталамиз.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Туркия мустақил Фаластиннинг ташкил этилишига интилади — Эрдўған

Анқара Исроилни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюциясига риоя қилишга мажбурлаш учун жадал ҳаракат қилмоқда, деди Туркия президенти.

👉 https://kun.uz/kr/09712054

Kun.uz расмий канали
Электромобилларни рўйхатдан ўтказиш бензинли машинага қараганда 5 баробар арзон бўлади

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда электромобилларга имтиёз берилаётганини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/20705327

Kun.uz расмий канали
Кучайтирилган хавфсизлик, Намангандаги ифтор ва “автомобилсиз кун” — ҳафта дайжести

Россияда терактдан кейин мигрантларга нисбатан ксенофобия кучайди. Канада ўзбекистонликлар учун 5 мингта иш ўрнини таклиф қилди. Наманганда йил охиригача электр энергия етишмовчилиги муаммоси қолмаслиги айтилмоқда. Ўзбекистонда коррупционерларнинг неча фоизи қамалаётгани очиқланди. Автомобиллар импортига янги чеклов киритилиши мумкин. Ортда қолган ҳафтанинг шу ва бошқа хабарлари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Бекободлик аёлни ҳимоя ордерлари ҳам ҳимоя қила олмади – у зўравонлик қурбони бўлди

Турмуш ўртоғи томонидан муттасил руҳий ва жисмоний таҳқирлаб келинган 28 ёшли аёл 27 март куни 5-қаватдан тушиб кетиб, вафот этган. Марҳуманинг яқинлари унинг ўлимида эрини айбдор деб ҳисоблашмоқда. Бекобод тумани прокуратураси терговчиси ҳодиса бўйича изоҳ бермаслигини билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/12997738

Kun.uz расмий канали
Олтин нархи рекорд даражада қимматлашди. Бунга қайси омиллар таъсир кўрсатмоқда?

Бир унция олтиннинг нархи 2232 долларга етди. Ушбу қимматбаҳо металл нархига жаҳондаги геосиёсий вазият, доллар курси, инфляция ва ФЗТ ставкалари бевосита таъсир кўрсатади. Олтин нархининг ошиши Ўзбекистон иқтисодиёти учун жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

👉 https://kun.uz/kr/41128080

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қишлоқ ёшларини бир жойга жамладим” – 18 ёшли ўқув маркази раҳбари

Ҳожиакбар Мухторжонов Фарғона вилояти Риштон туманида ўқув маркази очиб 16 кишини иш билан таъминлаган. Марказда айни пайтда 400 нафарга яқин ўқувчи турли фанлардан таҳсил оляпти. “18 ёшимда ўқув маркази очиб мустақил даромадга киришимга отам ишонмаган эди”, дейди Ҳожиакбар.

👉 https://kun.uz/kr/82598465

Kun.uz расмий канали
«МЮ»да аламли якун, фанатлар «Бавария»ни ташлаб кетишди. Европада кун ўйинлари

«Бавария» амалда чемпионликни топширди. Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/14708673

Kun.uz расмий канали
Зеленский: «Биз ярим йилни беҳуда йўқотдик»

Украина президенти Володимир Зеленский The Washington Post газетасига интервю бериб, агар Украина урушда ютқазса Россия президенти дунёни Россиянинг дўстлари ва душманларига бўлишини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/85254284

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда антибиотикка ўрганиб қолганлар кўп – бу нимага олиб боради?

Баъзилар шамоллаб қолганида шифокорга бормай, аввалгидан ҳам кучлироқ антибиотикларни қабул қилади. Бироқ кўпчилик антибиотиклар зарарли бактериялар билан бирга танадаги фойдали бактерияларни бутунлай ўлдириб юбориши мумкинлигини билмайди. Kun.uz антибиотикка ўрганиб қолганларни нима кутаётгани ва нега ривожланган мамлакатларда антибиотик сотиш, сотиб олиш устидан кучли назорат ўрнатилгани мавзусини ўрганди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Bitcoin яна қимматлаша бошлади, нефт нархи ошди – Халқаро молия бозори шарҳи

Ҳафта давомида қимматбаҳо металларнинг барчаси ўсиш суръатини тақдим этди. Хусусан, алюминий ва олтин мос равишда 33 доллар ва 69 долларга ўсган бўлса, кумуш ва мис 17 ва 2 центга қимматлашди. Шунингдек, Bitcoin 4,12 фоизга, Ethereum 1,54 фоизга кўтарилди.

👉 https://kun.uz/kr/96014686

Kun.uz расмий канали
Ҳаммаси биргина хато сабаб – одамларни товуқхўрга, уй бекасини миллионерга айлантирган 500 товуқ ҳикояси

Бундан 100 йил олдин одамлар товуқни бугунгидай кўп истеъмол қилиш имкониятига эга эмасди. Товуқлар фермаларда, асосан, тухум етиштириш учун сақланган, ейиш мумкин бўлган товуқлар эса анча қиммат эди. Ва шундай вазиятда биргина хато туфайли Америкада 50 млрд долларлик товуқ етиштириш саноатига асос солинди. Шу хато сабаб товуқ сўзи паррандадан кўра кўпроқ озиқ-овқат тури сифатида тасаввурларга сингиб кетади.

👉 https://kun.uz/kr/52359776

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нозик саволлар: уролог билан очиқ суҳбат

Жинсий муаммолар билан мутахассисга мурожаат қилишдан тортиниш ва буни кечиктириш айниқса эркаклар орасида кўп учрайди. Kun.uz эркаклар саломатлигига оид долзарб масалалар юзасидан 22 йиллик тажрибага эга уролог-андролог Одилхон Алимхонов билан суҳбат ташкил этди.

Шифокор суҳбат давомида жинсий ҳаёт атрофидаги мифлар, жинсий қувватни оширадиган ва туширадиган омиллар, простатит, бепуштлик ва варикоцеле касалликларидан то болани хатна қилишгача бўлган мавзулардаги кўплаб саволларга жавоб берди.

👉📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Путин ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги фармонни имзолади. Яна 150 минг россиялик армияга чақирилади

Россияда муддатли ҳарбий хизматга чақирув максимал ёш чегараси 27 ёш эди. 2023 йилда қонунларга ўзгартириш киритилди ва ёш чегараси 30 ёшгача оширилди. Бу тартиб 2024 йил 1 январдан кучга кирди.

👉 https://kun.uz/kr/51841508

Kun.uz расмий канали
Украина қуролли кучлари қиммат зенит ракеталарни тежашига тўғри келмоқда — ва «ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг мобил ўт очиш гуруҳлари»дан фойдаланмоқда. Бу устига пулемёт ўрнатилган йўлтанламасдан иборат

Урушнинг 766-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸 👉 https://kun.uz/kr/88240437

Kun.uz расмий канали