Kun.uz | Расмий канал
1.2M subscribers
122K photos
10.1K videos
34 files
58.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
ОКМК ҳомийлигида яна бир тикувчилик фабрикаси ишга туширилди

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг молиявий кўмаги асосида Наманган вилояти Чодак қишлоғида яна бир тикувчилик фабрикаси фойдаланишга топширилди.

👉 https://kun.uz/kr/02846659

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда таровиҳ намози ўқиладиган вақтлар маълум бўлди

Таровиҳ намози республика бўйлаб 10 март кунидан бошланади.

👉 https://kun.uz/kr/10833057

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 10 йил фарзанд кутган оилада тўрт нафар эгизак туғилди

Эгизакларнинг бир нафари қиз, уч нафар ўғил бола. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/37969014

Kun.uz расмий канали
“Навоийуран” давлат корхонаси трансформациясида яна бир қадам

Жорий йилнинг 6 март санасида Тошкент шаҳрида “Fitch Ratings on Uzbekistan” тадбири доирасида “Навоийуран” давлат корхонаси ва Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги ўртасида шартнома имзолашга эришилди.

👉 https://kun.uz/kr/82184034

Реклама
Бойсунда эркак аёлини ўлдириб, сойликка кўмиб юборди

Қотилликда гумонланаётган шахс вилоят ҳокими ўринбосарининг укаси экани айтилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/24638972

Kun.uz расмий канали
Россия Украина президенти ва Греция бош вазири ташрифи вақтида Одессага зарба берди. Украина қуролли кучлари Часив Яр атрофида «аждаҳо тишлари»ни ўрнатмоқда

Урушнинг 742-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸 👉 https://kun.uz/kr/40788930

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

16−18 март кунлари (шанба, якшанба ва душанба) Наврўз арафасида анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади.

👉 https://kun.uz/kr/95194723

Kun.uz расмий канали
Хайрулло Бозоров «Ёшлар кўли» бўйича қарорини бекор қилди

Фарғона вилояти ҳокимининг ғайриқонуний қарори Фарғона шаҳридаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлиги ихтиёрига ўтказилиши ортидан бекор бўлмоқда. Унгача кўл ва унинг 2,2 гектарлик ҳудуди 24 кунлик фирмага уй қуриш учун бериб юборилганди.

👉 https://kun.uz/kr/75794098

Kun.uz расмий канали
2024 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази 2024 йил учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/57464917

Kun.uz расмий канали
Комбинатнинг олтин аёллари

Мамлакатимиз бўйлаб гўзаллик ва нафосат байрами кенг тантана қилинмоқда. Навоий кон-металлургия комбинатида ҳам бу айём кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/51112721

Реклама
“Ўзбекистонга ислом молиясини кенгайтириш бўйича кўмак кўрсатишда давом этамиз” — ITFC директори

Ислом молияси – нафақат фоизсиз молиялаштириш, балки ахлоқий меъёрларни ҳам назарда тутади, дейди Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хане Салем Сонбол. Унинг сўзларига кўра, корпорация Ўзбекистондаги молиявий институтларнинг ислом банкларига айланишида ва мавжуд банкларда исломий молия дарчалари фаолиятини йўлга қўйишда кўмак кўрсатишга тайёр.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қашқадарёда уч блогер ҳибсга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда

Гумонланувчилар мактаб директори ва унинг фермер отаси ҳақида шахсга оид маълумотларни интернетда тарқатмаслик эвазига 5 минг АҚШ доллари сўраб, шундан маълум қисмини олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

👉 https://kun.uz/kr/74492366

Kun.uz расмий канали
Фарғонадаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони ошди

Данғара туманида Cobalt йўл четида кетаётган пиёдаларни уриб юбориши оқибатида шифохонага ётқизилган уч кишидан икки нафари вафот этди. Шу тариқа, қурбонлар сони 4 нафарга етди. Ҳайдовчи қамоққа олинган.

👉 https://kun.uz/kr/93054273

Kun.uz расмий канали
“Газпром” Ўзбекистонга 1000 куб метр газни тахминан 160 доллардан етказиб берган” — “Коммерсант”

Россия ОАВга кўра, ўтган йили рус газининг Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга импорти 1,22 млрд куб метрни ташкил этган. Ўзбекистон томони ҳар 1000 куб метр газни тахминан 160 АҚШ долларидан сотиб олгани айтилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/69966380

Kun.uz расмий канали
Гулистонлик йигит Миллий гвардиянинг сохта гувоҳномаси билан мактабга киришга уринди

У Миллий гвардиянинг хизмат кийимида бўлган. Сохта гувоҳномани топшириш сўралганида, қаршилик кўрсатган. Маълум бўлишича, йигит бошқа бир мактабда 11-синфда ўқийди. Гулистон шаҳар прокуратураси йигит нега махсус кийим ва гувоҳнома орқали мактабга кирмоқчи бўлганига аниқлик киритяпти.

👉 https://kun.uz/kr/89092448

Kun.uz расмий канали
Қизил денгизда интернет кабелларининг узилиши: бу техник масалами ё сиёсий?

Тор ва серқатнов денгизда алоқа симларининг узилиши турли сабаблар туфайли аввал ҳам кўп марта рўй берган. Яқин Шарқдаги ҳозирги вазият фонида бу сафарги воқеа шов-шувга сабаб бўляпти, дейди сиёсий таҳлилчи Фарҳод Каримов. Унинг сўзларига кўра, Ямандаги исёнчиларда бу кабелларнинг жойлашуви ҳақида маълумотлар ва денгиз остига тушиб уларни узиш учун имкониятлар бор бўлиши эҳтимоли кам.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо чегарасига буфер зона қурган Миср, ҳусийчиларнинг навбатдаги ҳужуми ва Россия таҳдиди остида қолган Молдова — кун дайжести

Дунёда содир бўлаётган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг мухтасар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестимизда таништиришда давом этамиз.

👉 https://kun.uz/kr/68644621

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг олти ҳудудида яна қор кўчиш хавфи эълон қилинди

“Ўзгидромет” олтита вилоятда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди .

👉 https://kun.uz/kr/20429463

Kun.uz расмий канали
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди

Илзат Қосимов президент қарори билан инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

👉 https://kun.uz/kr/33542337

Kun.uz расмий канали
Залужний янги лавозимга тайинланди

Зеленский мамлакат қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужнийни Буюк Британиядаги элчи лавозимига тайинлади. BBC манбаси тасдиқлашича, Залужнийга истеъфосидан кейиноқ Европа мамлакатларидан биридаги элчилик лавозими таклиф этилган, аммо ўшанда у бу таклифни рад этганди.

👉 https://kun.uz/kr/27316735

Kun.uz расмий канали
Танзила Норбоева бошчилигидаги махсус комиссия аёллар бандлиги билан шуғулланади

Сенат раиси бошчилигидаги махсус комиссия хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича йил давомида «фавқулодда ҳолат» режимида ишлайди.

👉 https://kun.uz/kr/70339677

Kun.uz расмий канали