Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
125K photos
10.9K videos
34 files
62K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Тошкент шаҳрида 1 мартдан тиғиз вақт оралиқларида юк машиналари ҳаракати тақиқланади

Шунингдек, атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини доимий хабардор қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

👉 https://kun.uz/kr/03067004

Kun.uz расмий канали
ОЧЛ. «Навбаҳор» «Ал-Иттиҳод»дан аламли тарзда мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди

Карим Бенземанинг автоголи Самвел Бабаян шогирдларига ёрдам бермади. Саудия Арабистонидаги 1/8 финалда Наманган клуби ҳам «Насаф» сингари ўйин давомида ҳисобда олдинда бўлиб, якунда аламли тарзда мағлубиятга учради.

👉 https://kun.uz/kr/28363495

📹👉 ГОЛЛАР БУ ЕРДА
Йирик шаҳарларда эски машиналарнинг ҳаракати босқичма-босқич чекланади

Бунга нафақат собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган, жумладан, мустақиллик йилларида ўзимизда ишлаб чиқарилган “Тико”, “Матиз”, “Дамас”, “Нексия-1”, “Нексия-2” автомашиналари ҳам тушиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/31466177

Kun.uz расмий канали
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 3-ўринни эгаллаб турибди

23 февралда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 3-ўринни эгаллаб турибди.

👉 https://kun.uz/kr/26761089

Kun.uz расмий канали
Ёнилғи сарфи юқори бўлган эски самолётлар сотилиб, замонавий ва тежамкор ҳаво кемалари олиб келинади

Шавкат Мирзиёев авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди.

👉 https://kun.uz/kr/65228969

Kun.uz расмий канали
«Ташаббусли бюджет» доирасидаги лойиҳалар иш сифати бўйича розилик олинганидан кейин фойдаланишга қабул қилинади

1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/87651577

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда носоз светофор сабаб ҳайдовчига келган жарима бекор қилинди

Ижтимоий тармоқларда носоз светофор сабаб ҳайдовчига жарима келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

👉 https://kun.uz/kr/85513155

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши маълум бўлди

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун, 8 март куни эса беш кунлик иш ҳафтаси ишчилари 3 кун дам олади.

👉 https://kun.uz/kr/97008621

Kun.uz расмий канали
Арманистон КХШТга аъзолигини тўхтатяпти

Арманистон бош вазири Ереваннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги аъзолиги музлатилганини маълум қилди. Ташкилот Арманистонга нисбатан ўз вазифаларини бажармаган, деб ҳисоблайди Никол Пашинян.

👉 https://kun.uz/kr/46615475

Kun.uz расмий канали
Nova-C хусусий қўниш модули Ой юзасига етиб борди

Американинг Intuitive Machines компанияси модулининг қўниши режалаштирилганидек - учирилганидан бир ҳафта ўтгач содир бўлди. Бу 50 йилдан кўпроқ вақт олдин «Аполлон» дастури тугаганидан кейин АҚШнинг Ойга биринчи қўнишидир.

👉 https://kun.uz/kr/03927857

Kun.uz расмий канали
Навоийда мактаб ўқувчилари дарс пайти спорт залга йиғилиб, сочи олинди

Оммавий соч олиш “тадбири” ташаббуси мактаб директоридан чиққани, миллий гвардия ходимлари эса жараён устига бориб қолгани айтилмоқда. Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи бу оқлаб бўлмас ҳолат эканлигини билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/83500810

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онлайн тўловларга ишониш мумкинми? Мутахассислар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди

Payme ёрдамида сиз тўловларингиз ва квитанцияларингиз доимо ишончли сақланишига амин бўлишингиз мумкин.

Видеода “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби, Billing тизимини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси ва "Veoliya Energy Tashkent" компаниясининг ривожланиш бўйича директори фикрлари билан танишиш мумкин.

11 000 000 дан ортиқ фойдаланувчилар Payme'га ишонишади, сиз ҳам қўшилинг.

Реклама
Дам олиш кунлари нисбатан совуқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистон бўйича 23-25 феврал кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/49301969

Kun.uz расмий канали
«Буткул ёлғон» — Украина Авдийивкадан чекинишда юзлаб аскарлари асир тушгани ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди

Украина қуролли кучлари Авдийивкадан чекиниш вақтида мингга яқин украин ҳарбийлари асир тушган бўлиши мумкин, деб хабар берган New York Times газетаси ҳарбийларнинг ўзи ва ғарбдаги мулозимларнинг баҳоларига таянган ҳолда. Украина ҚК эса бу рақамларни қатъиян рад этмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/92487357

Kun.uz расмий канали
Тошкент ИЭС бўйича қатъий чора кўриш зарур – Экопартия

Электр ва иссиқлик энергиясидаги узилишларнинг олдини олиш учун Тошкент ИЭСнинг мазут ёққани, станциядаги мавжуд ускуналар маънан эскиргани ва шу сабаб ҳаво ифлослантирилаётгани аниқланди. Ҳолатни ўрганган ишчи гуруҳ Энергетика вазирлигидан аниқ чоралар кўришни сўрамоқда.

👉 https://kun.uz/kr/35317213

Kun.uz расмий канали
Британия компаниялари Марказий Осиё ва Кавказ орқали Россияга ҳарбий техника экспорт қиляпти — Sky News

Уруш бошланганидан кейин «юқори устуворликка эга товарлар»нинг Британиядан Ўзбекистон, Қирғизистон, Гуржистон ва Арманистонга экспорти 500 фоиздан кўпроққа ошган. Sky News таҳлилларига кўра, ушбу «икки хил мақсадда фойдаланса бўладиган» маҳсулотлар расмий Москва билан яхши алоқада бўлган мамлакатлар орқали Россияга кириб бораётган бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/64195723

Kun.uz расмий канали
Фақат 29 февралгача! Ўзбекистондаги расмий Kia дистрибюторидан чекланган таклиф

Замонавий K5 Special седани махсус шартларда:
▪️Бошланғич тўлов 30% дан;
▪️Ортиқча тўловларсиз 20 ойгача;
▪️Даромад маълумотномаси талаб қилинмайди.

• 7 та хавфсизлик ёстиқчаси;
• 4 та ҳар томонлама кўриш камералари;
• 18 дюймли дисклар;
• Олд ва орқа ўриндиқлар иситилиши;
• Премиум акустик тизими;
• 10,25 мультимедиа тизими дисплейи.
• K5 Special - сафарингизда қулайлик ва хавфсизлик кафолати!

Батафсил маълумот учун: +998555001331

Telegram | Website | Instagram | Facebook|

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Испанияда кўп қаватли уйда ёнғин: тўрт киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар бедарак йўқолган

Ёнғин бу қадар тез ва осон тарқалишига бино фасади пенопластли материал билан қоплангани сабаб бўлгани айтилмоқда.

👉https://kun.uz/kr/94856190

Kun.uz расмий канали
🌎 Жаҳон хабарлари

🇺🇸 Байден Юлия ва Даря Навалнаялар билан учрашди

🇷🇺 Путин Байденнинг ҳақоратига жавоб қайтарди

🇬🇧 Британияда тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича синов муваффақиятли деб топилди

🇮🇱 Кнессет Фаластин давлатини тан олишга қарши чиқди

🇮🇳 Ҳиндистонда пахтақанд сотиш тақиқланди. Унда саратонга олиб келувчи модда борлиги аниқланган

Kun.uz расмий канали
Нега ўчирғич 2 хил рангда, тангаларда “тиш” ҳамда клавиатурада бўртмалар бўлади? Турли буюмлардаги биз билмаган қулайликлар

Биз ҳаётимиз давомида ҳар куни жуда кўп нарса ва буюмларни улардан нотўғри фойдаланаётганимизни билмасдан ишлатамиз. Агар улар тўғри ишлатилса, биз илгари дуч келган ёки энди дуч келадиган айрим кичик муаммоларни осонгина ҳал қилиши мумкин. Қуйидаги материалда ана шу ҳақда маълумотларни, айрим нарсалар нега ясалишини, тайёрланишини билиб оласиз.

👉 https://kun.uz/kr/64785792

Kun.uz расмий канали
Работине атрофидаги бошланган жанглар ва ракета ташувчида учган Путин. Уруш суратлари

Урушнинг 728-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸 👉 https://kun.uz/kr/42230195

Kun.uz расмий канали