Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
126K photos
11.1K videos
34 files
63.2K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Депутатлар Тошкент шаҳрига гул экиш учун 12 млрд сўм ажратилишини маъқуллади

19 сентябр куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилиб, унда пойтахтда мавсумий гулларни экиш учун 12 млрд сўм ажратиш борасида қарор қабул қилинди. Қарор матни E-Qaror порталига жойлаштирилган.

👉 https://kun.uz/70579007

Kun.uz расмий канали
«Яна 3-4 кун» – масъуллар ун нархи тез орада пастлашини айтиб, маҳсулотни керагидан ортиқ сотиб олмасликка чақирди

Ўзбекистонликлар дастурхонидаги асосий истеъмол маҳсулоти нон нархининг қисқа вақт ичида кескин ошиши кўпчиликнинг хавотир ва саволларига сабаб бўларкан, Kun.uz мухбири соҳага масъул бир неча вазирлик ва компания вакилларини интервю столи атрофида тўплади.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
ССВ: Тез ёрдам хизматининг 4 та филиалига 100 та Volkswagen Caddy топширилди

Йил якунигача ҳудудларга яна 500 дан ортиқ машина етказилиши режалаштирилган.

👉 https://kun.uz/30289256

Kun.uz расмий канали
Қиш яқин. Энерготизим қандай тайёрланяпти?

Масъулларга кўра, бу йилги қиш ўтган йилгидек қаҳратонли бўлган тақдирда ҳам, кўрилаётган чоралар натижасида чуқур энергетик инқироз юз бермайди. Шу билан бирга, тармоқнинг зарар кўриб ишлаётгани тизимдаги муаммоларни яхшироқ ҳал этиш учун хусусий ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни қийинлаштиряпти.

👉 https://kun.uz/31887650

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оддий, тез ва қулай. Давлат хизматлари учун Payme орқали онлайн тўлов қилинг

👉 https://kun.uz/90347998

Реклама
Янгича ЕЧЛ. У қандай бўлади? Қандай ижобий жиҳатлар бор?

Бу мусобақа ҳозирги таниш форматда сўнгги бор ўтказилмоқда ва келаси йилдан умуман бошқача кўринишда ташкил этилади.

👉 https://kun.uz/77944934

Kun.uz расмий канали
Икки марта ёпилган Ikarus компанияси – Европадаги автобус ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона нега банкрот бўлганди?

Ўтган асрнинг 70-90 йиллари оралиғида дунёдаги энг машҳур йўловчи транспорти Ikarus автобуслари эди. Венгрияда ишлаб чиқарилган бу автобусларнинг асосий харидори советлар бўлган. СССР парчаланиб кетгач Ikarus компанияси ҳам банкрот бўлади ва 2003 йилда ёпилади. 2007 йилда компания қайта иш бошлаганда бошқа рақобатчилар илдамлаб кетганди. Шу сабабли Ikarus эски мавқеига қайта олмайди.

👉 https://kun.uz/14836825

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ФИФА раҳбарини қабул қилди

Жанни Инфантино Ўзбекистон президентига унинг исми туширилган футбол тўпини совға қилди.

👉 https://kun.uz/81805013

Kun.uz расмий канали
Фронтдаги вазият: асосий ҳарбий ҳаракатлар яна Бахмут атрофига кўчган

Украина қуролли кучлари Бахмутдан жанубда икки қишлоқни эгаллади, улар учун жанглар бир неча ойдан буён олиб борилаётганди. Аммо украинлар Бахмутнинг ўзини озод этишдан ҳали узоқда.

👉 https://kun.uz/77437623

Kun.uz расмий канали
Қорабоғда россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлди. Уларнинг автомобили ўққа тутилган

Ҳодиса оқибатида Россия тинчликпарвар кучлари сафида бўлган 5 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани айтилмоқда.

👉 https://kun.uz/57264956

Kun.uz расмий канали
Бир ташкилотда бир вақтда икки бошлиқ — ССВ бунга изоҳ беролмаяпти

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” директори Мирзоҳид Қодиров ССВ вазирининг буйруғи билан Францияга хизмат сафарига юборилган вақтда марказга 7 ой аввал порахўр деб танқид қилинган Агзам Нортоев директор этиб тайинланади. Бу буйруқни ҳам вазир Иноятов имзолаган. Қизиғи, Мирзоҳид Қодиров ҳали расман лавозимда ва Парижда марказ раҳбари сифатида халқаро ҳужжатларни имзоламоқда.

👉 https://kun.uz/97871447

Kun.uz расмий канали
Қорабоғ энди тўлиқ Озарбойжон «бағрида»: буёғига ҳудуддаги арманлар тақдири нима кечади?

Ўзини мустақил давлат деб эълон қилган, бироқ жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмаган Қорабоғдаги арман айирмачилари ниҳоят таслим бўлишди. 1988 йилда бошланган можародан сўнг Қорабоғ тўлиқ Озарбойжон юрисдикциясига ўтмоқда. Хўш, қорабоғликлар энди Озарбойжон таркибида қандай яшашади?

👉 https://kun.uz/65710322

Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди

Ўзбекистон президенти Тошкентга жўнаб кетди.

👉 https://kun.uz/15981733

Kun.uz расмий канали
Озарбойжон ўз суверенитетини тиклади — Илҳом Алиев

Мамлакат президенти Қорабоғда «душман қурол-яроғи ва техникасининг кўп қисми» ишдан чиққанини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/99274806

Kun.uz расмий канали
Электр тақсимлаш тизимини рақамлаштириш учун 275 млн доллар қарз жалб қилинади

Ўзбекистон бўйлаб 26 та электр тақсимлаш подстанциясини рақамлаштириш учун Осиё тараққиёт банки 200 млн доллар, Франция тараққиёт агентлиги эса 70 млн евро ажратади.

👉 https://kun.uz/42308860

Kun.uz расмий канали
«Вето агрессор қўлида — БМТни боши берк кўчага қамаган нарса шу» — Зеленский БМТ Хавфсизлик Кенгашида чиқиш қилди

Украина президенти Володимир Зеленский кеча БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлагач, бугун Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҳам иштирок этиб, чиқиш қилди.

👉 https://kun.uz/52759144

Kun.uz расмий канали
Қулай нархларда сўнгги 6 та хонадондан бирининг эгасига айланинг!

Эндиликда “Modern Sergeli” мажмуасида хонадонларга эга бўлиш янада осонлашди. Сентябр ойи охиригача хонадонларни (100% тўловда) 317 000 000 сўмдан харид қилинг!

👉 https://kun.uz/69501444

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғарбдаги лоббиларнинг Озарбойжон–Арманистон низосига таъсири қандай?

Сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Суҳроб Бўронов Қорабоғ зиддиятида АҚШ ва Франциядаги арман лоббиларининг таъсири қай даражада экани ҳақида сўз юритди.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Қозоғистонда илк бор «чет эл агентлари» реестри эълон қилинди, унга журналистлар ва ҳуқуқбонлар киритилган

Қозоғистон Молия вазирлиги илк марта «чет эл агентлари» реестрини эълон қилди. 240 та юридик ва жисмоний шахслар номлари киритилган рўйхатдан ҳуқуқбонлар, журналистлар ва хорижий компанияларнинг ваколатхоналари ўрин олган.

👉 https://kun.uz/94311885

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон Хитойга газ экспортини 40 фоизга қисқартирди

Саккиз ой натижаларига кўра, Хитойга кўк ёнилғи етказиб бериш 370 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди.

👉 https://kun.uz/52006359

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда болаларни йод билан таъминлаш дастури бошланди

20 сентябрдан барча мактаб ва болалар боғчаларида йод билан таъминлаш дастури бошланди. Энди чоршанба кунлари болаларни йод етишмовчилигидан ҳимоя қилиш учун уларга профилактик дозада йод таблеткалари берилади.

👉 https://kun.uz/77400990

Kun.uz расмий канали