Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
122K photos
10.2K videos
34 files
58.8K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Озод этилган Андрийивкадан асар қолмаган — у ерда байроқ ўрнатишга ҳам жой йўқ

Урушнинг 571-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸👉 https://kun.uz/97643658

Kun.uz расмий канали
UzAuto Motors оммабоп моделлар учун қўшимча контрактация очилганини маълум қилди

Бугун, 18 сентябр куни Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун чекланган миқдордаги контрактация очилмоқда. Шартномани онлайн тузиб бўлмайди.

👉 https://kun.uz/28968904

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда зилзиладан жабрланган кўп қаватли уйлар «снос» қилинди

9 та 15 қаватли уйни бузиб ташлаш учун 1 тонна 660 кг миқдоридаги портловчи моддалар ва 30 мингта детонатор талаб этилган. Барча бинолар бир вақтнинг ўзида қулаб тушган.

👉 https://kun.uz/90132871

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика мутахассиси электр энергияси ишлаб чиқаришдаги харажатларни очиқлашга чақирди

Германияда фаолият юритадиган ўзбекистонлик энергетика мутахассиси Равшан Хўжанов электр энергияси аҳолига арзон нархда етказиб берилаётганини кўрсатиш учун нарх занжирини очиқлаш кераклигини айтди. Аввалроқ энергетика вазири хонадонларга 295 сўмдан етказиб берилаётган электр энергияси таннархи 800 сўмдан кўпроқлигини маълум қилганди.

👉 https://kun.uz/21372493

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ
Экологларнинг кучи битта эчки ва унинг эгасига етди

Навоий вилоятининг Томди туманида яшовчи киши эчкисининг «бебошлиги» ортидан 2,6 млн сўмга тушди.

👉 https://kun.uz/64259514

Kun.uz расмий канали
Контрактация яна ёпилди. 28 мингта шартнома 2 соат ичида тугагани айтилмоқда

18 сентябр соат 15:54 да UzAuto Motors компанияси Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo моделлари учун қўшимча контрактация очилганини эълон қилган эди. Орадан 2 соат ўтар-ўтмай, жараён тўхтатилгани маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/47872647

Kun.uz расмий канали
Ливиядаги тошқин нега бу қадар кўп одам ҳаётига зомин бўлди?

Ливия шарқида рўй берган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 мингдан ошган, яна 10 мингдан ошиқ киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда.

👉 https://kun.uz/28854648

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон жамоалари ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини бошламоқда

«Насаф» Иордания чемпиони «Ал-Файсали» билан ўйнайди, ОКМК Осиёнинг икки карра чемпиони, юлдузли таркибга эга «Ал-Иттиҳод»га қарши майдонга тушади, «Навбаҳор» эса таркибида Неймар бор «Ал Ҳилол» меҳмони бўлади. Ўйинлар «Спорт» телеканали орқали намойиш этилади. Дастлабки икки ўйин соат 21:00 да, учинчиси 23:00 да бошланади.

Kun.uz расмий канали
“Марказий Осиё давлатларининг умумий позицияси шаклланиши керак” — экспертлар билан суҳбат

Душанбеда ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари қандай мавзуларни қамраб олди? Илҳом Алиевнинг бу учрашувда иштирокига сабаб нима? “Маслаҳатлашув” формати амалда институтлаша оладими? Толиблар қураётган Қўштепа канали МО давлатларига қанақа таъсир қиляпти? “Геосиёсат”нинг ушбу сонида шу каби масалалар муҳокама қилинди.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Гулнора Каримованинг қайтарилган бойликлари Ўзбекистонда болалар ўлимини камайтиришга йўналтирилади

Каримова Швейцарияга ноқонуний олиб чиқиб кетган активларни қайтариш бўйича БМТ шафелигида тузилган фонднинг қарори билан, маблағларнинг 43,5 млн долларлик қисми Ўзбекистонда чақалоқлар ўлимини камайтиришга қаратилган лойиҳани молиялаштиришга сарфланади.

👉 https://kun.uz/02980326

Kun.uz расмий канали
Украина Клешчиевкани ҳам озод этди. Бу Бахмут учун калитми?

Шарқий фронтдаги украин кучлари Бахмутни қуршаб олишга қаратилган амалиётда сезиларли ютуқларга эришмоқда.

👉 https://kun.uz/86385139

Kun.uz расмий канали
«Навбаҳор» Осиёнинг энг қиммат жамоасига қарши. Бабаян шогирдлари Неймарни тўхтата оладими?

ОЧЛнинг асосий юлдузи саналмиш Неймар мусобақадаги илк ўйинини «Навбаҳор»га қарши ўтказади. Осиёнинг 4 карра тенгсиз жамоаси ва Наманган клуби ўйинчиларининг трансфер нархи, ғалабага эришилса қанча мукофот пули тўланиши ҳамда жамоалар ҳолати билан танишинг.

👉 https://kun.uz/02924823

📹 ОЧЛ ўйинларидан голлар 👈
Аёл кишини хизмат автомобилига ўтқазишда ортиқча қўполлик ишлатган ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Фарғонада рўй берган воқеада аёл чорраҳада тиланчилик билан шуғулланиб, машиналар ҳаракатига халал бергани айтилмоқда.

👉 https://kun.uz/79348543

Kun.uz расмий канали
Марказий Осиё давлатлари стипендиялари миқдори таққосланди

Энг юқори стипендия Қозоғистонда, энг ками Қирғизистонда экани маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/71661408

Kun.uz расмий канали
Россия Ўзбекистонда бир нечта мактаб қурмоқчи

Бу мактабларда дарслар рус тилида бўлиши, ўқувчилар Россия таълим дастурлари асосида ўқитилиши айтилмоқда. РФ бош вазирининг бу борадаги таклифини Ўзбекистон бош вазири қабул қилди. Ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда қатор келишувлар, хусусан ядровий тиббиёт бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

👉 https://kun.uz/46826992

Kun.uz расмий канали
ОЧЛ. «Насаф» Иордания чемпионини мағлуб этди, ОКМК Саудия чемпионига йирик ҳисобда ютқазди

Рўзиқул Бердиев шогирдлари 90+7-дақиқадаги гол эвазига Осиё Чемпионлар лигасини ғалаба билан бошлади, Миржалол Қосимов шогирдлари эса Карим Бенземасиз ўйнаган «Ал-Иттиҳод»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

👉 https://kun.uz/13261115

📹 Барча голлар 👈
ОЧЛ. «Навбаҳор» сафарда «Ал Ҳилол» билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

Наманганликлар Неймар етакчилигидаги жамоага қарши қарийб 100 дақиқа ҳисобда олдинда боришди, ҳакам иккинчи бўлимга 14 дақиқа қўшгач, саудияликлар 90+10-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолишди.

👉 https://kun.uz/54366189

📹 Барча голлар 👈
Шавкат Мирзиёев Еврокенгаш раҳбари билан ҳамкорликни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тез фурсатда қабул қилиш, ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш, иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кооперацияни, шу жумладан узоқ муддатли икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш орқали чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

👉 https://kun.uz/23457939

Kun.uz расмий канали
АҚШ компанияси Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштиради

Шавкат Мирзиёев Oppenheimer компанияси билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

👉 https://kun.uz/36120402

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда Америка технологиялар университети ташкил этилади

2024 йилдан бошлаб соғлиқни сақлаш, инжиниринг, архитектура ва дизайн каби йўналишларда малакали кадрлар тайёрлашни бошлаш кўзда тутилган.

👉 https://kun.uz/49356457

Kun.uz расмий канали
Air Products Ўзбекистондаги юқори технологик лойиҳаларга 10 млрд долларлик инвестиция киритади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ню-Йоркда Air Products бошқаруви раиси Сейфи Гасемига шахсан олий давлат мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.

👉 https://kun.uz/56610119

Kun.uz расмий канали