Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
126K photos
11.1K videos
34 files
63.2K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
«МЮ»да энг ёмон старт, «Барса»да голлар байрами

АПЛда яна камбеклар куни, Милан дербисида олти гол урилди. Европа футболида шанба оқшомида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/90746997

Kun.uz расмий канали
Jetour'да дунё бўйлаб саёҳат

👉 https://kun.uz/86605394

Реклама
Ким Чен Иннинг Россияга саёҳати ва реабилитациядаги аскарлар. Уруш суратлари

Урушнинг 570-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸👉 https://kun.uz/81341579

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чинозда юк машинаси тиқилиб қолиши ортидан кўприк бузилди. Зарарни ким қоплайди?

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳудудида қозоғистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги юк машинаси кўприк остига тиқилиб қолди. Бунинг оқибатида катта талафот кўрган кўприкнинг бир қисми машиналар қатновига хавф туғдирмаслик учун бузиб ташланди.

👉 https://kun.uz/79030004

Kun.uz расмий канали
Ундан гўштгача — турли давлатлар супермаркетларида aсосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи қанча?

2022 йилда инфляция даражаси энг юқори бўлган давлат 138,8 фоиз билан Судан деб топилган бўлса, 1 фоизли қимматлашиш Макао давлатида кузатилиб, инфляция энг паст давлат бўлган. Ўзбекистон эса бу рўйхатнинг 42-ўрнида. Kun.uz мухбири дунёнинг 5 давлатидаги супермаркетларда бўлиб, ун, мой, шакар, тухум, гуруч, картошка, пиёз, сут, гўшт, нон каби бирламчи маҳсулотлар нархлари билан танишди.

👉 https://kun.uz/91421895

Kun.uz расмий канали
«Мистер Бин» 2 марта ЙТҲга учраган McLaren F1 суперкарини қандай қилиб 12 млн долларга сотишга эришган?

Харидорлар фойдаланилган автомобилни сотиб олишда энг аввалоси унинг йўл транспорт ҳодисасига учрамагани билан қизиқади. Аварияга учраган автомобилни сотиб олишдан эса тийилишади, ҳатто унинг эгасига айланиб қолишдан қўрқишади ҳам. Боиси, бундай автомобиллар янги эгалари учун кутилмаган сюрпризларни тақдим этиши мумкин — исталган вақтда иш чиқиши, бузилиб қолиши каби. Шунингдек, ЙТҲда иштирок этган автомобилларга сезиларли даражада арзон нарх белгиланади.

👉 https://kun.uz/79083838

Kun.uz расмий канали
Исроф бўлаётган сув ёхуд қаҳатдан қўрқмайдиган қаҳатликлар

Фарғонанинг Боғдод тумани Қаҳат қишлоғида сув захиралари тугаб бораётган бир пайтда ҳеч ким исроф ҳақида ўйлаб ҳам кўргани йўқ. Тоза ичимлик суви йиллар давомида ариқларга оқади.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Украина Бахмут атрофидаги Андрийивкани озод этганини эълон қилди. Бу қишлоқнинг аҳамияти нимада?

Украиналик ҳарбийлар кўп ойлик жанглардан кейин Бахмутдан жанубдаги муҳим аҳамиятга эга Андрийивка қишлоғини озод этишди. Бу маълумот Украина ҚК бош штаби томонидан тасдиқланган. Ҳафта давомида ушбу аҳоли яшаш манзилидаги вазият тўғрисида бир-бирини рад этувчи хабарлар келиб турганди.

👉 https://kun.uz/61558069

Kun.uz расмий канали
«Темир Белла» – Геленжикдаги ресторанлар хўжайини бўлган аёл нега ўлим жазосига ҳукм қилинганди?

1984 йил 20 апрелда Геленжик шаҳридаги умумий овқатланиш трести раҳбари 57 ёшли аёл ўлим жазосига ҳукм қилинади. У давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланади. Аёл ҳақиқатан давлат пулларини ўзлаштирганди. Бироқ унга ўлим жазоси берилишини кўпроқ Москвадаги амалдорлар хоҳлашади. Чунки аёл уларга доимий равишда «хуфиёна хизматлар» кўрсатиб келганди.

👉 https://kun.uz/67160262

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Манзил”: Қорақалпоғистоннинг биз билмаган ажойиботлари

“Манзил” лойиҳаси бу сафар Қорақалпоғистоннинг бетакрор кенгликлари, охири кўринмас кўллари ва ноёб ҳайвонот олами ҳақида ҳикоя қилади.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ушбу кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди
Ўзбекистон ва Британия мудофаа идоралари ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди

Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия мудофаа идоралари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасига қўл қўйилди.

👉 https://kun.uz/54862305

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қодиров касаллик ҳақидаги миш-мишлар фонида ижтимоий тармоқларда кўриниш берди

Икки ҳафта ичида биринчи марта ижтимоий тармоқларда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи кескин ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишлар фонида унинг шахсий видеоси пайдо бўлди.

👉 https://kun.uz/80885511

Kun.uz расмий канали
UzcharmStyle-2023 халқаро танлови чармсаноат бозорида янги авлод дизайнерлари номини тақдим этди

Келажак чармсаноати учун энг яхши дизайнлар. Тошкент илк бор халқаро чармсаноат бозори учун ана шу мезонга асосан ёш иқтидорли дизайнерларнинг номларини тақдим этди.

👉 https://kun.uz/80052868

Реклама
Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ишлаб чиқилди

Пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига 58,9 минг гектар экин майдонлари аҳоли яшаш пунктларига узоқ бўлмаган ҳудудлардан ижарага берилади.

👉 https://kun.uz/48848981

Kun.uz расмий канали
БМТдаги 50 йиллик аъзолик. Германия Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзосига айланадими?

Берлин Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш тарафдори. Аммо Германия ташкилотга кирганидан 50 йил ўтиб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолигига умид қила оладими?

👉 https://kun.uz/22644264

Kun.uz расмий канали
«Миллат саломатлигига бефарқ бўлманг». Ирода Тўлаганова Яшнободдаги теннис мажмуаси бузилишига қарши чиқди

Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган «Авиасозлар» саройи қаршисидаги теннис майдонлари бузилишига қарши видеомурожаат билан чиқди.

📹👉 https://kun.uz/12194625

Kun.uz расмий канали
Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Москвада музокара ўтказади

18 сентябр куни Москвада Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия навбатдаги йиғилишини ўтказади. Томонлар кенг кўламли масалаларни, жумладан, газ соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилади.

👉 https://kun.uz/66040840

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кириш имтиҳонларида тўплаган баллингиз билан Навоий инновациялар университети талабаси бўлишингиз мумкин!

Сиз имтиҳонларда тўплаган ДТМ баллингиз билан ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг ва талаба бўлинг!

👉 https://www.niuedu.uz

Call-марказимиз 24/7 режимида фаолият юритади, ҳозироқ қўнғироқ қилинг

📱+998555000043 | @niueduuz

Telegram | Instagram | Сайт

Реклама
Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум йўлаги ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди

«Ипак йўли. Зарафшон-Қорақум йўлаги» уч давлатда жойлашган 31 та объектдан иборат.

👉 https://kun.uz/31310106

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон—Америка бизнес-форумида 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди. Энергетика, машинасозлик, АКТ, қишлоқ хўжалиги, молиявий-техник ва илмий-техникавий ҳамкорлик соҳалари бўйича ҳужжатлар имзоланди.

👉 https://kun.uz/25372896

Kun.uz расмий канали
Сувсизлик таҳдидлари: ечимлар муаммоларга мутаносиб эмас

Ўзбекистонда 1 литр энг арзон бензин – 6050 сўм, 1 литр идишдаги ичимлик суви эса 3000-4000 сўм. Бошқа кўплаб мамлакатларда эса бу қийматлар солиштирилганда “сув бензиндан ҳам қиммат” бўлган далиллар, ҳақиқатлар, хулосаларга дуч келамиз. Бутун дунёда кузатилаётган сув инқирози хавотирлари Ер юзи ва Ўзбекистон аҳолиси учун қанчалик яқин? Kun.uz сув билан боғлиқ асосли, хавотирли ва танқидий маълумотларни ушбу мақолада жамлади. Мавзу долзарб, ёзилишга ва ўқилишга эҳтиёж бор!

👉 https://kun.uz/68551647

Kun.uz расмий канали