Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
126K photos
11.1K videos
34 files
63.1K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
«Варданян» операцияси: Кремл ўз миллиардери ёрдамида Қорабоғдаги вазиятни қандай беқарорлаштирди?

Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги талаш ҳудуд атрофидаги зиддият нега Россия учун фойдали? Кремл томонлар узил-кесил тинчликка эришишига қандай тўсқинликлар қилмоқда? Кавказшунос эксперт ўзининг бу борадаги фикрларини баён этди.

👉 https://kun.uz/33747224

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Конституциявий судда тарихий мажлис

Мустақил Ўзбекистон тарихида Конституциявий суд илк бор ўзининг очиқ суд мажлисини ўтказди. Хўш, бу суд мажлиси нимаси билан тарихий ҳисобланади?

Kun.uz расмий канали
Президент: Сурхондарёнинг 90 фоиз аҳолиси тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминланади

Ҳозир бу кўрсаткич 61 фоиз экани айтилди. Айни пайтгача “Тўпаланг” сув омборидан 103 км тармоқ тортилган. Шавкат Мирзиёев йил охиригача 4 та туманда ички сув тармоқларни янгилаб, аҳолига узлуксиз сув беришни бошлашга топшириқ берди. Қатор лойиҳаларга халқаро ташкилотлардан 142 млн доллар жалб қилинади.

👉 https://kun.uz/73697334

Kun.uz расмий канали
Зўр смартфон қандай бўлади?

Ингичка ва енгил корпус, замонавий дизайн, тўлиқ шўнғиш эффектини берувчи экран ва сифатли камера. Бошқа хусусиятлари ҳам жойида бўлиши керак. HONOR X8a эса кутилгандан зиёда!

🔹 93,6% фойдали майдонга эга ёрқин ва рангларга бой FullView экрани
🔹 Ажойиб эргономикали замонавий корпус
🔹 100 Мп гача бўлган ўта тиниқ камера

HONOR X8a смартфонини Texnomart, Elmakon, Credit Asia, Idea ҳамда бренднинг бошқа ҳамкор дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

2023 йил 31 мартгача HONOR X8a харид қилинг ва ихчам HONOR симсиз карнайини совға тариқасида қўлга киритинг!

Батафсил: https://www.hihonor.com/uz/phones/honor-x8a/

Реклама
Эрон ва Саудия Арабистони «ярашуви» Ямандаги урушни тўхтатиши мумкин

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги кескинликка барҳам берилиши энг даҳшатли гуманитар инқирозни тугатиши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/40698611

Kun.uz расмий канали
Сирдарё вилояти прокурори лавозимидан озод этилди

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов Kun.uz’га берган изоҳида Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра ишдан кетганини айтиб, у жиноят устида қўлга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди.

👉 https://kun.uz/71603001

Kun.uz расмий канали
“Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида AI-92 бензин нархи арзонлади

UNG Petro бензин қуйиш шохобчаси AI-92 учун баҳорги чегирма эълон қилди. Шохобчаларда бундай бензин 7500 сўмдан сотиляпти. Бунгача нарх 9200 сўм эди.

👉 https://kun.uz/38495538

Kun.uz расмий канали
IT-Park University'да ҳужжатларни қабул қилиш бошланди!

🤩3 йил ичида IТ соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлинг. Энг яхши талабалар Европа ва АҚШда амалиёт ўтайдилар, шунингдек, IТ-маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича жаҳон етакчиларидан бири бўлган EPAM компаниясидан иш таклифларини оладилар.

❗️Барчани 17 мартда соат 16:00 да «Қандай қилиб IТ-Park University талабаси бўлиш мумкин» номли вебинаримизга таклиф этамиз.

Университет ҳақида батафсил маълумот
☎️ +998(55) 503-99-99

👉 https://kun.uz/21325612

Реклама
АҚШда ўзбекистонлик Сайфулло Сойиповга ҳукм чиқарилди

Ўзбекистонлик Сайфулло Сойипов шартли равишда озод этиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У 2017 йилда юк машинасида 8 кишини босиб кетган ва ўнлаб одамларни жиддий жароҳатлаганди. Прокурорлар унга ўлим жазоси талаб қилганди.

👉 https://kun.uz/18338648

Kun.uz расмий канали
«Свет» ва газдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик деб белгиланди ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

👉 https://kun.uz/52662006

Kun.uz расмий канали
“Маҳаллий амалдорлар энди ўқитувчини текин хизматкорга айлантиролмайди” – депутат

Янги таҳрирдаги конституцияга ўқитувчилар билан боғлиқ модда киритилмоқда. Унда давлат ўқитувчиларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгилаб қўйиляпти.

👉 https://kun.uz/47832047

Kun.uz расмий канали
Австралия АҚШдан 5 та атом сувости кемасини сотиб олмоқчи

Австралия АҚШдан 5 та атом сувости кемасини сотиб олмоқчи ва узоқ муддатда Вашингтон ва Лондон билан биргаликда бундай сувости кемаларининг янги авлодини қурмоқчи.

👉 https://kun.uz/29542762

Kun.uz расмий канали
Аktoflor-C — соғлом ичак ҳимоясида

Аktoflor-C — ичак фаолиятини меъёрга келтиришга қаратилган аминокислоталар ҳамда органик кислоталар мажмуасига эга янги авлод препарати.

Нима учун Аktoflor-C анъанавий пробиoтиклардан кўра афзалроқ? Бу антибиотиклар билан мос келади, тезкор таъсирга ва қулай чиқарилиш шаклига эгадир.

📞 Буюртма қилиш: @pharmlineuzbot.

* Қўллашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Реклама
Тошкент вилоятида уч туман ҳокими тушунтириш хати ёзади

Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Паркент туманлари ҳокимлари деҳқон хўжаликлари учун қўшимча 100 гектардан ер майдони ажратиб бермагани учун тушунтириш хати ёзади. Қибрай, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳокимлари ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди.

👉 https://kun.uz/31736707

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёв Бойсун-Денов йўналишидаги «яма»ли йўлда

Президент Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифати бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, Сурхондарё йўлларида ўзи автомобиль ҳайдаб кўришга қарор қилди.

Kun.uz расмий канали
Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

👉 https://kun.uz/35263570

Kun.uz расмий канали
ОАВ: Си Жинпинг Зеленский билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда

Хитой раҳбари Си Жинпинг келаси ҳафта Украина президенти Володимир Зеленский билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal хабардор манбаларга таяниб. Жинпинг ундан олдин Москвага келиб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи.

👉 https://kun.uz/04862005

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойида ўзбекистонликлар қаерга жўнаб кетишлари мумкин?

Макка ва Мадина - 15,9 млн сўмдан бошлаб

Дубай - 11 млн сўмдан бошлаб

Анталия - 9,4 млн сўмдан бошлаб

Шарм-эль-Шейх - 9,1 млн сўмдан бошлаб

👉 https://kun.uz/31130279

Реклама
Сенат конституция бўйича қонун лойиҳасини референдумга қўйиш масаласини кўриб чиқишни бошлади

Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube'даги каналида тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда. Лойиҳа маъқуллангач, ҳужжат матни 3 кун ичида эълон қилиниши айтилган.

Kun.uz расмий канали
Японияда ярим аср давомида ўлим жазосини кутган шахсга нисбатан ҳукм қайта кўриб чиқилади

Япония Олий суди 1968 йилда тўрт кишилик оила қотиллигида айбланиб, ўлимга ҳукм қилинган 87 ёшли Ивао Ҳакамада устидан янги суд жараёнини ўтказишни буюрди.

👉 https://kun.uz/84884853

Kun.uz расмий канали
Донбассдаги украин вертолётлари ва хорижда шуғулланаётган танкчилар. Уруш суратлари

Урушнинг 383-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸 👉 https://kun.uz/41313900

Kun.uz расмий канали