Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
123K photos
10.4K videos
34 files
59.4K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
ЙҲХХ базасидаги носозликлар навбатлар ва асаббузарликларни юзага келтирмоқда

ЙҲХХ электрон тизимлари модернизация қилинганидан кейин носозликлар рўй бера бошлади. Натижада ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, давлат рақами, ишончнома ва “тонировка” рухсатномаси билан боғлиқ амалиётларни бажаришда узилишлар кузатиляпти. Бу эса ЙҲХ идоралари ва нотариусларда фуқаролар норозилигига сабаб бўляпти.

👉 https://kun.uz/33382293

Kun.uz расмий канали
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди

7-синф рус ва қардош тилли синфлар учун чиқарилган “Ўзбек тили” дарслигига тадбиркор Мурод Назаров ҳақида матн киритилгани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Kun.uz мухбири Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов билан боғланиб, ҳолат юзасидан изоҳ сўради.

👉 https://kun.uz/72842502

Kun.uz расмий канали
UzAuto Motors’да ишлаб чиқариш амалиёти — ёш ва иқтидорли талабалар учун янги имкониятлар эшиги

👉 https://kun.uz/27853704

Реклама
Навоийда эҳтиёжмандларга ажратилган ёрдам пуллари “туя” қилиняпти

Kun.uz суриштирувидан маълум бўлишича, Навоий вилоятидаги 1650 та эҳтиёжманд оиланинг ҳар бир фарзандига мактаб формаси учун ажратилган 300 минг сўмдан пул рўйхатдаги ҳаммага ҳам етиб бормаган. Хатирчида эса пул эмас, нархи 300 минг сўмдан арзон мактаб формаси тарқатилган ва одамлардан гўёки улар нақд пул олгани ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйдириб олинган.

👉 https://kun.uz/70821030

Kun.uz расмий канали
Елизавета II’нинг аҳволи оғирлашган. Шаҳзодалар унинг олдига йўл олишган

Буюк Британия қироличаси Елизавета II алоҳида тиббий кузатувга олинди.

👉 https://kun.uz/51226329

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда жаҳон парламентларининг аёл раҳбарлари саммити бошланди

Саммитда халқаро ташкилотлар вакиллари ва 17 та давлатдан 120 дан ортиқ парламентарий иштирок этмоқда. Анжуманнинг мақсади – гендер масалалари ва хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

👉 https://kun.uz/33889211

Kun.uz расмий канали
Сунъий интеллект ва хавфсизлик. Роботлар одамлар устидан ҳукмронлик қилиши мумкинми?

Сунъий интеллектга асосланган замонавий дунёнинг энг хавфли жиҳати шундаки, у «Ғолиб ҳамма нарсани олади» тамойилига асосланган. Бу эса ижтимоий кескинлик ва халқаро низоларни янада кучайтирувчи омил ҳисобланади. Халқаро майдонда эса нефть ва бошқа ёқилғи ресурсларига бўлган кураш каби маълумотлар базаси учун рақобат кенгайиб бормоқда.

👉 https://kun.uz/89572328

Kun.uz расмий канали
90-йиллар парламенти, Каримовга импичмент ва СССРда қолиш учун референдум — Ойгул Маматова билан интервью

Kun.uz Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши депутати Ойгул Маматова билан интервью ўтказди. Собиқ депутат билан унинг сиёсатга кириб келиши, илк парламентнинг нега ҳозиргача эсланиши, мустақиллик декларацияси ва Ўзбекистон мустақиллигининг эълон қилиниши, бунинг учун курашган ҳақиқий қаҳрамонлар ҳамда бугунги кунлар ҳақида гаплашдик.

👉 https://kun.uz/07642340

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мазза жамоаси табиат қўйнида қуён гўштидан жаркоп тайёрлади.

Масаллиқлар (қуён гўштидан ташқари) Корзинка Ойбек супермаркетидан олинди. Жазирама кунда салқингина ва қулай @korzinkauzb супермаркетлари хизматингизга мунтазир!

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

🛒 @korzinkauzb - Одатдагидан яхши!
Сариосиёда 4-синф ўқувчиси зўрланган. Ҳолат бўйича прокурор ва ИИБ масъулининг жавоби бир-бирига тўғри келмаяпти

Сариосиё туманидаги мактаблардан бирининг 4-синфида ўқувчи қиз шу мактабнинг 8- ва 4-синфида ўқувчи ака-укалар томонидан зўрланган. Бу ҳақда қизалоқ билан бир қишлоқда яшовчи Kun.uz манбаси хабар берди. Биз боғланган туман прокурори ва ИИБ бошлиғи ўринбосари жиноятни тасдиқлади, лекин гумонланувчилар бўйича улар берган изоҳ бир-бирига зид.

👉 https://kun.uz/82170677

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм ўзбек тилида Ўзбекистон билан хайрлашди

Ўзбекистонда уч йилдан ортиқ вақт ишлаган дипломат энди АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Kun.uz расмий канали
Украина бош қўмондони уруш истиқболлари ҳақида мақола ёзди. У Россиядагиларга ҳам урушни «ҳис қилдирадиган» қуроллар керак деган хулосада

Мақола Германиянинг «Рамштайн» авиабазасида Украинага ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштириш бўйича гуруҳнинг учрашуви арафасида чиқди — катта эҳтимол билан, бу орқали омма эътиборини яна бир бор украин ҳарбийларининг Ғарб қуролларига бўлган эҳтиёжига қаратиш мўлжалланган.

👉 https://kun.uz/21647479

Kun.uz расмий канали
Қиролича Елизавета II вафот этди

1952 йилда бошланган Елизавета эраси якунланди.

👉 https://kun.uz/41753332

Kun.uz расмий канали
Буюк Британия тахтини Елизавета Иккинчининг тўнғич ўғли Чарльз эгаллайди

Букингҳэм саройи 73 ёшли шаҳзодани аллақачон қирол Карл III деб атади.

Қирол онасининг ўлимидан кейин илк баёнотини берди.

👉 https://kun.uz/41753332

Kun.uz расмий канали
Нималарнинг нархи ошиши мумкин? — Марказий банк инфляцион кутилмалар шарҳини эълон қилди

Август ойидаги сўров натижаларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,3, бизнесники эса 14,1 фоизни ташкил қилган. Аҳоли ва тадбиркорлар келгусида нималарнинг нархлари ошишини кутмоқда?

👉 https://kun.uz/67272852

Kun.uz расмий канали
“Сенинг пулларинг аллақачон банкада”: Flash Up Energy ўз истеъмолчилари учун қимматбаҳо совғалар ўйнади

👉 https://kun.uz/26137175

Реклама
Тошкент яна иккита дарахтзоридан айрилди

Чилонзор ва Учтепадаги икки дарахтзор тақдиридан хавотирланиб, бонг уриб келган фаоллар дарахткуш инвесторлар ва ўз вазифасига тупурган масъуллар қаршисида яна ожиз қолди. Муаммо илдизига етиш учун шу биргина фактга қарашнинг ўзи кифоя: Тошкент шаҳар ҳокими ўнлаб катта дарахтлар жойлашган бу иккала ер майдонини тадбиркорларга 2020 йилда бериб юборган, ваҳоланки дарахт кесишга мораторий 2019 йилдаёқ кучга кириб бўлганди.

👉 https://kun.uz/77272103

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ
Шимолий Корея ядро қуролидан огоҳлантириш мақсадида фойдаланиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Шимолий Корея ядро қуроли тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, «душман кучлар» томонидан ҳужум таҳдиди юзага келганда улардан огоҳлантириш мақсадида фойдаланишга рухсат берди. Ким Чен Иннинг айтишича, КХДРнинг ядровий мақоми энди «ортга қайтарилмайди».

👉 https://kun.uz/89148816

Kun.uz расмий канали
“Ўзбекнефтгаз”: Минтақадаги геосиёсий вазият мураккабликларига қарамай таъмир учун юборилган газтурбинали двигателлар Украинанинг Запорожье шаҳридан олиб келинди

👉 https://kun.uz/87528117

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Apple тақдимоти: Янги қурилмалар, ўзгаришлар ва нархлар

7 сентябрь куни Apple компанияси iPhone 14 линиясидаги янги қурилмалари тақдимотини ўтказди. Тақдимот қанчалик кутилганини уни жонли эфирда 3 миллионга яқин фойдаланувчи томоша қилиб ўтирганиданоқ сезиш мумкин.

👉 https://kun.uz/82392889

Kun.uz расмий канали
Турар жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг ярмидан кўпи ётоқхона билан таъминланмагани маълум бўлди

Вазир Абдуқодир Тошқуловнинг айтишича, Ўзбекистондаги олийгоҳларда ўқиётган 211 минг нафар талабанинг турар жойга эҳтиёжи бор. Ётоқхоналардаги жами ўринлар эса 91 мингта.

👉 https://kun.uz/23747802

Kun.uz расмий канали