Toshkent viloyati | Kun.uz
1.44K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Ўзбекистонга cўнгги уч йилда 183 та электромобил олиб келинган

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистонга хориждан 2018 йилда – 13 та, 2019 йилда – 39 та ва 2020 йилда 131 та электромобил импорт қилинган.

Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобил импорт қилган:

🔹Хитой – 92 та;
🔹Корея Республикаси – 13 та;
🔹Грузия – 7 та;
🔹АҚШ – 7 та;
🔹Германия – 5 та;
🔹Бошқа давлатлардан – 7 та;

2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,9 млн доллар сарфланган.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида 2020 йилда 567 минг тонна дон етиштирилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йил давомида республикада 7,6 млн тонна дон етиштирилган.

▶️ Ҳудудлар кесимида етиштирилган дон ҳажми:
🔹Қашқадарё – 885,7 минг тонна;
🔹Самарқанд – 813,1 минг;
🔹Фарғона – 759,3 минг;
🔹Жиззах – 732,6 минг;
🔹Сурхондарё – 678,3 минг;
🔹Андижон – 652 минг;
🔹Тошкент – 567 минг;
🔹Бухоро – 546,6 минг;
🔹Наманган – 510,7 минг;
🔹Сирдарё – 467,2 минг;
🔹Хоразм – 435,5 минг;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 277,7 минг тонна дон етиштирилган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Янгийўл шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди

Мирзабек Ҳасанов
Янгийўл шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у Тошкент вилояти ҳокимлиги ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

👉 Тошкент хабарлари
“Халқ банки”нинг Дўстобод филиали собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қуйи Чирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда АТ “Халқ банки” Дўстобод филиали собиқ раҳбари ва бошқалар 2019-2020 йилларда 6 нафар фуқаронинг хабарисиз ҳужжатларни сохталаштириб, уларнинг номига жами 119,1 млн сўм истеъмол кредитларини расмийлаштирган. Шундан сўнг, кредит маблағини ушбу фуқаролар номига очилган пластик карталарга ўтказиш орқали нақдлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан банк филиали собиқ бошқарувчиси Б.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Денгиз сатҳидан 7 200 метр баландликда бўлган камида 100 та тоғ мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси Марказий ва Жанубий Осиёда жойлашган.

👉 Тошкент хабарлари
Вилоятда янги спорт мажмуалари қурилади, мавжудлари реконструкция қилинади

Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланган. Унга кўра, Бўстонлиқ туманида Республика олий спорт мактаби учун регби базаси, Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг универсал спорт зали ва 300 ўринли ётоқхонаси, Қуйи Чирчиқ туманидаги Гул қишлоғида собиқ маданият дам олиш маскани ўрнида спорт зали бунёд этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ангрен шаҳрининг Қизилтоғ қўрғонидаги Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўқув-соғломлаштириш базаси ҳамда Пскент туманидаги болалар ва ўсмирлар мактаби марказий стадионини реконструкция қилиш мўлжалланган.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 33 миллиард 920 миллион сўм ажратилади.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти автомобил транспортида йўловчи ташиш бўйича етакчилар қаторида

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг январ–декабр ойларида транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш таркибида автомобил транспорти етакчилик қилган. Унинг жами йўловчи ташиш ҳажмидаги улуши 99,1 фоизни ташкил этган.

▪️Автомобил транспортида ташилган йўловчилар умумий ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:
🔹Тошкент шаҳри – 19,2 фоиз;
🔹Андижон вилояти – 12,3 фоиз;
🔹Тошкент вилояти – 11,6 фоиз;
🔹Фарғона вилояти – 11,3 фоиз;
🔹Самарқанд вилояти – 7,9 фоиз;
🔹Наманган вилояти – 7,8 фоиз;
🔹Хоразм вилояти – 7,0 фоиз.

👉 Тошкент хабарлари
2021 йилда вилоятда 24 та маъмурий объект бунёд этилади

Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланган. Хусусан, маъмурий-ҳудудий, муҳандислик-инфратузилма, шунингдек, алоҳида муҳим ва бошқа турдаги объектлар қурилиши белгиланган.

Масалан, Нурафшон шаҳрида вилоят статистика, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, вилоят умумий юрисдикция судлари учун янги бино, вилоят табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ҳамда туман-шаҳарларда бир қатор объектлар бунёд этилиши кўзда тутилган. Умуман жорий йилда 24 та объект қуриш режалаштирилган.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

6 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 6 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди. Баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +17...+22 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Чирчиқдаги жисмоний тарбия ва спорт институтида 2 та ётоқхона бунёд этилади

Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланган. Мазкур ҳужжатга биноан, Чирчиқ давлат жисмоний тарбия ва спорт институтида иккита ётоқхона биноси бунёд этилади.

Уларнинг бири 800 ўринга, иккинчиси эса 400 ўринга мўлжалланган бўлиб, бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 41 миллиард сўм сарфланади. Шунингдек, институтда ободонлаштириш, муҳандислик тармоқлари қурилади ва қозонхона ҳамда трансформатор нимстанциялари ўрнатилади.

Бунинг учун давлат бюджети маблағларидан 13 миллиард сўм ажратилади. Ҳаммаси бўлиб, Чирчиқ давлат жисмоний тарбия ва спорт институтига жорий йилда 54 миллиард сўм йўналтирилади.

👉 Тошкент хабарлари
Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» хабар беришича, 2021 йил 7–9 феврал кунлари А-373 «Тошкент–Ўш» автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17–22 м/с.гача, юқори шамол тезлиги 25-27 м/с.гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши мумкин.

👉 Тошкент хабарлари
2020 йилда Тошкент вилоятида қанча сабзавот етиштирилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил давомида республикада 10,4 млн тонна сабзавот етиштирилган. Ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 102,4 фоизга тенг.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган сабзавотлар ҳажми:
🔹Қорақалпоғистон Республикаси – 287,7 минг;
🔹Андижон – 1 611,0 минг;
🔹Бухоро – 768,6 минг;
🔹Жиззах – 425,3 минг;
🔹Қашқадарё – 495,6 минг;
🔹Навоий – 291,1 минг;
🔹Наманган – 831,7 минг;
🔹Самарқанд – 1 636,3 минг;
🔹Сурхондарё – 1 013,5 минг;
🔹Сирдарё – 307,0 минг;
🔹Тошкент – 1 066,9 минг;
🔹Фарғона – 1 128,6 минг;
🔹Хоразм – 596,2 минг тонна.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсиш суръатлари маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши 5,9 фоизни ташкил этган.

2019 йилга нисбатан умумий ўсиш суръати 115,3 фоизга тенг. Тошкент вилоятида эса бу кўрсаткич 132,0 фоизни ташкил қилган.

👉 Тошкент хабарлари
Ўрта Чирчиқ туманида янги оилавий МТТ фаолиятини бошлади

Туманнинг Адолат маҳалласи Обод турмуш кўчаси 2-уйда тадбиркор Маҳбуба Азизова томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарори асосида ташкил этилган “Камалак” номли 25 ўринга мўлжалланган оилавий боғча фаолият кўрсата бошлади. Айни пайтда бу ерда уч нафар малакали тарбиячи 25 нафар болажоннинг тарбияси билан машғул.

Боғча хоналари ўзига хос тарзда безатилган. Шунингдек, боғчада болаларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини уйғотувчи турли ўйинчоқлар, дидактив адабиётлар ҳамда эртак китоблари мавжуд.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

🔹Бармоқ излари
1902 йил 18 апрел куни Данияда дунёда биринчи марта жиноятчи шахсини аниқлаш учун ишлатилган. Шу йилнинг сентябр ойида Буюк Британияда жиноят содир этилган жойда гумон қилинувчига қарши айбни исботловчи далиллар сифатида бармоқ излари ишлатилган.

👉 Тошкент хабарлари
2021 йилги давлат дастурига пенсионерлар учун бир қатор қулайликлар киритилди

➡️ Пенсия ва нафақалар тайинлашни осонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 июндан:

🔹2005 йилдан олдинги давр учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади;

🔹уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;
🔹ишловчилар ишламайдиган турмуш ўртоқлари келажакда пенсия олиши учун ўз даромадидан ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин;
🔹пенсия ва нафақалар хоҳишга кўра доимий ёки вақтинча яшаш жой бўйича тўланади;
🔹пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар банкда ёки электрон шаклда расмийлаштирилади.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Вилоятнинг сектор раҳбарлари янгийўллик ёшлар билан учрашди

Дастлаб сектор раҳбарлари Янгийўл тумани Халқобод маҳалласидаги «Маданият маркази»да янгийўллик ёшлар билан учрашган. Бу ерда ёшлар асосан ер ва кредит масаласида мурожаат этишган. Ўз навбатида, 42 нафар ёшнинг мурожаат этган муаммолари тегишли ташкилотларга йўналтирилган.

Шунингдек, ёшларнинг мурожаатидан келиб чиқиб, шу куннинг ўзида 9 нафар ёшга имтиёзли кредит асосида мотокултиваторлар топширилган. Шундан сўнг, 21 нафар ёшнинг ҳар бирига деҳқончилик қилиши ва даромадга эга бўлиши учун 20 сотихдан корпорация тартибида ер ажратиб берилган.

👉 Тошкент хабарлари
«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижга ўқишга юбориладиганлар 5 баробарга кўпайтирилади

🔹Президент фармони билан 2021 йил 1 апрелдан магистратура ва доктарантурага ўқишга юбориладиганлар 5 баробар ошади.

🔹Шу йилдан жамғарма ҳисобидан хорижда бакалавриат бўйича ўқитиш бошланади ва 2021 йилда хорижга 100 нафар талаба юборилади.

👉 Тошкент хабарлари