Toshkent viloyati | Kun.uz
1.37K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🌤 #Об_ҳаво

7 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 7 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида неча сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилди?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 45 817,3 млрд сўмни ташкил этган. Умумий хизматлар ҳажмида молиявий хизматларнинг улуши 20,9 фоизга тенг.

Ҳудудлар кесимида молиявий хизматларнинг ҳажми:
🔹Қорақалпоғистон Р. – 1 284,9 млрд;
🔹Андижон – 2 204,2 млрд;
🔹Бухоро – 1 625,5 млрд;
🔹Жиззах – 1 238,3 млрд;
🔹Қашқадарё – 1 593,8 млрд;
🔹Навоий – 1 241,2 млрд;
🔹Наманган – 1 496,7 млрд;
🔹Самарқанд – 2 077,9 млрд;
🔹Сурхондарё – 1 557,0 млрд;
🔹Сирдарё – 989,4 млрд;
🔹Тошкент – 2 291,0 млрд;
🔹Фарғона – 2 323,1 млрд;
🔹Хоразм – 1 267,1 млрд;
🔹Тошкент ш. – 24 627,2 млрд.

👉 Тошкент хабарлари
Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар рус тилидан бепул таълим олиши мумкин

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Россияда ишлаш истагидаги шахслар вилоятларда ташкил этилган ўқув курсларида қатнашиб, рус тилини бепул ўрганиши мумкин.

Россия иш берувчи ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилаётган танловларда рус тилини билиш устунлик омили бўлиши мумкин.

Ўқишни муваффақиятли якунлаганлар патент учун Россия тарихи ва қонунчилиги ҳамда рус тили бўйича имтиҳон топшириб, сертификатга эга бўлади.

☎️ Мурожаат учун:⬇️

🔹1282 (қисқа рақам) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

🔹 Тошкент вилояти – (55) 900-33-10.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Пойтахт ва Тошкент вилояти ўртасида талаш бўлаётган ҳудуд: воқеаларнинг кейинги ривожи

Kun.uz ўзига хос юридик воқеликни ёритишда давом этади. Тошкент шаҳри ва вилояти чегарасидаги 1,1 гектар ер иккала ҳудуд ва уч нафар тадбиркор ўртасида низо объекти бўлиб қолмоқда.

Низоли ер бўйича дастлаб Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ер назорати шуъба раҳбари Бекзод Тошхўжаев фикр билдирди. Унинг айтишича, низоли ер 1994 йилда Тошкент шаҳри ҳудудига ўтган ва қандайдир тушунарсиз сабабларга кўра Зангиота ҳудудига ўтиб кетган.

➡️ Батафсил ўқинг

Унга кўра, 1996 йилдаги 464-сонли Ҳукумат қарорига асосан, низоли ер тўлиқ Тошкент шаҳрига ўтказилгани билан, шу пайтгача Тошкент вилоятининг ер балансида турган, 2017 йилда Сенат қарорига асосан Тошкент вилоятига ўтган.

👉 Тошкент хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 7 феврал ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 55.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 65.000 – 70.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 18.000 – 28.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 16.000 – 19.000 сўм
🌱 Пахта мойи (1 л) 15.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 5.000 – 6.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.650 сўм

🥛 Сут (1 л) 6.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 12.000 – 13.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 8.000 – 16.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 15.000 – 16.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.500 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.500 – 3.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 5.000 – 20.000 сўм

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

📹 Apple электромобилининг тахминий кўриниши намойиш қилинди

🚘 Apple электромобили 18 дақиқада 80 фоизгача қувватланиши, 1 марталик қувват билан 500 км.ни босиб ўтиши режалаштириляпти.

🏎 Машина 257 км/соатгача тезликда ҳаракатланиши кутилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Вилоятда инвестиция маблағларида ўсиш кузатилмоқда

Ўтган йили Тошкент вилоятида 56 та лойиҳа доирасида 309,2 млн АҚШ доллари, шундан 270,5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган эди.

Пандемия шароитига қарамай, белгиланган топшириқ 329,6 млн АҚШ долларига, яъни 122 фоизга бажарилган. Жорий йилда эса вилоятда умумий қиймати 1 095,5 млн АҚШ долларига тенг 107 та лойиҳа доирасида 371,8 млн долларга тенг, ўтган йилга нисбатан 114 фоиз ўсиш суръати билан инвестицияларни ўзлаштириш кўзда тутилган.

Ўтган йилда 22 та ҳудудда 56 та хорижий инвестициялар иштирокида лойиҳалар амалга оширилган. Бу йил эса барча ҳудудларда 107 та тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган. 2020 йилда вилоятда жалб этилган жами инвестицияларнинг 40 фоизи Хитой, 14 фоизи Корея, 9 фоизи Россия, 8 фоизи Туркия, 6 фоизи Англия ва 23 фоизи бошқа давлатлар инвесторлари ҳиссасига тўғри келган.

👉 Тошкент хабарлари
Дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 31 декабргача узайтирилди

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторий муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди.

Ҳужжат билан ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил парвариш қилиш мажбурияти киритилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

8 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 8 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Шамол ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12–17 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Янгийўлда жазо ўтаётган 12 нафар шахс муддатидан олдин озод қилинди

Туманда ИИО Пробация ҳисобида туриб жазо ўтаётган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилган 12 нафар шахс шартли равишда муддатидан олдин озод этилди.

Аксинча, суд томонидан тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, бир нафар маҳкумнинг жазоси Жиноят кодексининг 48-моддасига кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.

👉 Тошкент хабарлари
2020 йил пандемияга қарши кураш учун қанча пул сарфлангани маълум қилинди

Сенатнинг 5 феврал куни бўлиб ўтган ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастури ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди.

➡️ Батафсил ўқинг

Давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботида келтирилишича, ижтимоий объектлар қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга 3 трлн 423 млрд сўм, корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга 2 трлн 485 млрд сўм, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга 1 трлн 340 млрд сўм, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва зарур инфратузилмани яратишга 1 трлн 22 млрд сўм, маҳаллий бюджетлар ва пенсия жамғармаси йўқотишларини қоплашга 595 млрд сўм сарфланган.

👉 Тошкент хабарлари
Янгийўл шаҳрида замонавий бинолар барпо этилади

Шаҳар марказида қурилаётган замонавий “Янгийўл сити” мажмуаси сўнгги йилларда барча ҳудудларда қурилаётган шаҳарсозликнинг алоҳида намунаси ҳисобланади. Шуни эътиборга олган ҳолда ҳудудда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, масъул вазирлик ва идоралар, ҳамкор ташкилотлар томонидан шу масалага бағишланган тақдимот ўтказилган.

Унда асосий эътибор мазкур лойиҳанинг аҳамияти, долзарблигига қаратилган. Мутахассислар томонидан бу борада иштирокчиларга маълумотлар берилган. Лойиҳа ҳудудда кенг қамровли бунёдкорлик ишларини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, замонавий шаҳарсозликнинг ёрқин намунаси ҳисобланади.

Ўз навбатида, Янгийўл шаҳрининг ўзига хос янги кўриниши янги лойиҳа замонавий кўп қаватли бинолар, турар жойлар ва савдо мажмуалари ҳамда бошқа бир қатор жамоат биноларини ўз ичига олади.

👉 Тошкент хабарлари
Россияда ишлаш истагида бўлганлар учун танлов ўтказилади

Россиянинг «МСК Гарант» МЧЖ компанияси Рязан, Ленинград, Калуга, Воронеж ва Курск вилоятларидаги корхоналарида қуйидаги йўналишларда бўш иш ўринлари учун танловлар ўтказади:

🍄 Қўзиқорин етиштириш ишлари (қўзиқорин териш, иссиқхонада парваришлаш)

👥 Ишчилар сони – 600 нафар;

🗓 Иш графиги – 6 кун иш, 1 кун дам олиш куни (бир кунлик иш вақти 11 соат);

💵 Иш ҳақи 30–60 минг рубл атрофида (иш сифати ва миқдорига қараб, даромад солиғидан ташқари 1 кг терим учун 10 рубл ҳамда ой давомида бажарилган ишга кўра рағбатлантириш мавжуд);

🥣 3 маҳал овқат иш берувчи ҳисобидан;

Ишчилар ёши – 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар (бўйи 160 см.дан кам бўлмаган);

🛫 Ўзбекистондан иш жойига етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан;

🏨 Ётоқхона харажатлари иш берувчи ҳисобидан;

🚌 Россияга етиб боргандан сўнг аэропортдан ётоқхонага ва ётоқхонадан иш жойига етиб бориш иш берувчи транспортида бепул амалга оширилади;

📑 Патент расмийлаштириш бўйича иш берувчи юридик ёрдам кўрсатади. Агар патент расмийлаштириш учун фуқаронинг маблағи бўлмаса, иш берувчи томонидан Россия кредит ташкилотидан ходимнинг ойлик маошидан қисман ушлаб қолиш шарти билан кредит расмийлаштиришга кўмаклашилади.

☎️ Мурожаат учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Тошкент вилояти – (55) 900-33-10.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Агар ота ва онанинг ҳар иккисида семизлик кузатилса, бу болаларга 80 фоиз ҳолларда ўтади. Фақат онадаги семизлик 50 фоиз, отадаги бундай ҳолат эса 38 фоиз эҳтимол билан фарзандларга мерос қилинади.

👉 Тошкент хабарлари
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлаши мумкин

Эндиликда норасмий секторда банд бўлган фуқаролар мобил илова («Soliq» иловаси) орқали бепул рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълум қилди.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 2021 йил учун 1 базавий ҳисоблаш миқдорини (245 000 сўм) ихтиёрий тўлаганда бир йиллик иш стажига эга бўлади ва пенсия миқдори тайинлашда ҳисобга олинади.

Тўловларни «Click» ва «Payme» мобил иловалар ёки банк кассалари орқали амалга ошириш мумкин.

👉 Тошкент хабарлари
Якка тартибда уй-жой қурилиши бўйича баъзи чекловлар киритилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибдаги уй-жой қурилиши соҳасидаги сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда соҳани тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси билан Якка тартибдаги уй-жой қуришни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ва Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш назарда тутилган.

➡️ Батафсил ўқинг

Тасдиқлаши кўзда тутилган низомнинг кучга кириши якка тартибда уй-жой қурилишида тартиб ўрнатиш, паст қаватли уй-жойлар ҳудудида ноқонуний равишда кўп қаватли кўп квартирали уй-жойлар қурилишининг олдини олиш, турар жой биноларида конструктив, сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатиши айтилади.

👉 Тошкент хабарлари
Фермерларнинг муаммолари енгиллашмоқда ва иш ўринлари кўпаймоқда – Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

Бирламчи қайта ишлаш саноатида кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ютуқларимиз кўлами кенгайиб бормоқда.

Кластерлар бугунги кунда фермерларни бириктириб, улар ўртасидаги ўзаро иқтисодий-ижтимоий муносабатларни барқарорлашиши натижасида рақобатбардошликнинг ривожлантирмоқда, кўпроқ қўшимча даромад олишга ва бозорда сотилишига имкониятларни кенгайтирмоқда.

➡️ Батафсил ўқинг

Масалан, пахта толасини ўзимизда қайта ишлаб, тайёр маҳсулот шаклида жаҳон бозорига олиб чиқилиши – пахта ҳосилини етиштираётган фермерларимиз даромадни бир неча баробарга оширмоқда. Қолаверса, пахта ўсимлигидан олинадиган яна бир неча маҳсулотлар ҳам борки, буларнинг барчаси иқтисодий самарани бир неча баробарга оширди. Энг муҳими, кўплаб янги иш ўринлари яратилди.

👉 Тошкент хабарлари
Зангиотада 30 сотих ерни 27 700 долларга сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Н.” МТП раҳбари О.А. фуқаро Ғ.нинг ишончига кириб, унга тумандаги “Т.” чорва фермер хўжалигига қарашли 30 сотих суғориладиган ер майдонини 27 700 АҚШ долларига сотилишини айтади.

Шундан сўнг, кейинчалик ушбу ер ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришга келишиб, олдиндан 10 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари