Toshkent viloyati | Kun.uz
1.44K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Зуҳра Мирғозиева Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Унда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддасига мувофиқ янги тайинловлар амалга оширилди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Зуҳра Мирғозиева вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. З.Мирғозиева шу пайтгача Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ Улуғбек Узоқов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди. У. Узоқов шу пайтгача Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

👉 Тошкент хабарлари
2020 йилда Тошкент вилоятида қанча металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда 2020 йилда фаолият юритаётган 1023 та металлургия саноати корхонаcи томонидан 79,2 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Металлургия саноати корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга ҳудудлар:

🟢 Навоий вилояти – 56,9 фоиз;
🟢 Тошкент вилояти – 36 фоиз;
🟢 Тошкент шаҳри – 6,1 фоиз.

◾️ Маълумот ўрнида, 2020 йилда 1,2 млрд долларлик металлургия саноати маҳсулотлари экспорти амалга оширилган. Бу республика умумий экспорт ҳажмининг 8,2 фоизини ташкил этган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Инсон соч толаси орқали унинг жинси, ёши ва ирқини аниқласа бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
«Мактаб ўқитувчиларининг ойлигини 2024 йилгача минг долларга етказишни мўлжаллаганмиз» – вазир ўринбосари

Халқ таълими вазирлиги 2024 йилгача мактаб ўқитувчиларининг ойлигини минг долларга етказишни режалаштирган. Бу ҳақда вазир ўринбосари Темур Комилов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Президентимизнинг топшириғига кўра, ўқитувчиларнинг ойлигини 2024 йилгача халқона тилда айтганда минг долларга етказишни мўлжаллаганмиз ва бу масалада таклифлар тайёрланмоқда.

Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгач, уни албатта, жамоатчилик, хусусан, ўқитувчи-устозларимиз билан муҳокама қиламиз»,
– деди Комилов 1 феврал кунги матбуот анжуманида.

👉 Тошкент хабарлари
Янгийўл шаҳрида 8 яшар қизни олиб кетмоқчи бўлган шахс қидирувга берилди

Ижтимоий тармоқларда «Янгийўл шаҳрида 8 яшар қизни бегона шахслар олиб кетмоқчи бўлди» сарлавҳаси остида видео хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат Янгийўл шаҳар ИИБ ва прокуратура назоратига олинган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Асосийси, ўқувчи қиз соғлом ва ота-онаси ёнида. Мактабда дарсларда иштирок этмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 29 январ куни 12:10 ларда Янгийўл шаҳрида яшовчи 2013 йилда туғилган, 1-синф ўқувчиси С.А. дарсини тугатиб мактабдан чиққан вақтида, унинг ёнига номаълум шахс келган ва у билан суҳбатлашган. Унга ширинлик олиб беришини айтиб, қўлидаги мактаб сумкасини олиб биргаликда бозор томонга ҳаракатланган.

Ҳолат юзасидан келиб тушган хабарга асосан шаҳар ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари бошланган.

👉 Тошкент хабарлари
🔴 Жорий йилда Тошкент вилоятида янги йўл ўтказгичлар қурилади

▪️Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

▫️Қайд этилишича, жорий йилда бир неча чақирим масофадаги халқаро аҳамиятдаги, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари, шунингдек, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичлар қуриш режалаштирилган.

🔺Бунёд этиладиган автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 152,5 километрдан иборат. Шу билан бирга, 4P-253 «Тошкент шаҳри – Туркистон шаҳри – Қозоғистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 3-километридаги темир йўл устидан йўл ўтказгич қуриш, Янгийўл шаҳридаги Шерматова кўчасининг янги қурилган йўл ўтказгичгача бўлган 0,7 километр қисмини реконструкция қилиш кўзда тутилган.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

4 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 4 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
«Tиғ» профилактик-огоҳлантирув тадбирлари давомида 15 та ҳолат аниқланди

Вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича вилоят ИИББ ходимлари томонидан мунтазам тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, вилоят ИИББ Патрул-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизим ходимлари томонидан фуқароларга оғир тан жароҳати етказиши мумкин бўлган ўткир тиғли жисмлар юзасидан жойларда «Тиғ» махсус профилактик-огоҳлантирув тадбирлари ўтказиляпти.

Жумладан, йил бошидан буён ўтган бир ой мобайнида 3 минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимларининг кундузги ва тунги хизматлари давомида ўтказилган тадбирларда Бекобод шаҳри, Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманларида «совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар»ни ноқонуний олиб юриш билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланган.

👉 Тошкент хабарлари
Хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

Жамғарма маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантирилади. Бу ҳақда ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

➡️ Жамғарма хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:

🔹Хорижда мавжуд бўш иш ўринларини таклиф қилиш;
🔹Ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;
🔹Вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1000 долларгача хизмат ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️#FootWeek ҳамон Дубайда: Достон Ҳамдамов нега МЛСга эмас, БААга йўл олди?

👀Кўрсатув давомида↙️

➡️Хюистра машғулотлардан завқланмоқда;
➡️Достон Ҳамдамов Абрамов эплашига ишоняпти;
➡️«Пахтакор»нинг мақсадлари ўзгардими?
➡️Тедесконинг эксклюзив медиа ҳуқуқи.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш
Даврон Ҳидоятов Ўрта Чирчиқ туманидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Нурафшон шаҳри Тошкент вилояти маъмурий марказига айлангани туфайли Ўрта Чирчиқ тумани марказини ташкил этиш ва ижро этувчи ҳокимият органлари бўлим ҳамда ташкилотларини кўчириш зарурияти юзага келган эди. Ҳозирги кунда туман маъмурий маркази тўлиқ қуриб битказилган бўлиб, бунда туманнинг барча корхона ва ташкилотлари шаҳарчада жойлашган.

Дастлаб Д.Ҳидоятов қуриб битказилаётган Ички ишлар бўлими биноси ҳамда 400 қатновга мўлжалланган туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлган. Сўнгра туман ҳокимлиги ва халқ энг кўп мурожаат қиладиган Давлат хизматлари маркази имкониятлари билан яқиндан танишган.

Шундан сўнг, Д.Ҳидоятов 300 мингта товуқ боқилиши режалаштирилаётган “Agro stella” МЧЖ ҳамда "Авангард-Агро-Импекс” МЧЖ томонидан барпо этилган замонавий иссиқхона билан ҳам яқиндан танишган.

👉 Тошкент хабарлари
Йўлдошева иши бўйича 13-суд мажлиси бўлиб ўтди

Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқалар устидан бўлиб ўтаётган суд жараёнлари 1 феврал куни давом этди.

Судда ички дорихона фаолияти ва COVID-19'дан экспресс-тестлар юзасидан гувоҳлар кўрсатмалари тингланган. Шунингдек, Л.Сеижелова ва Н.Tўраева молиявий айбловлар бўйича кўрсатма берган. Суд мажлисига келмаган гувоҳларнинг тергов даврида берилган кўрсатмаларини суд раиси ўқиб эшиттирган.

Шунингдек, янги очилган ҳолатлар юзасидан судга қўшимча гувоҳлар жалб этилиши бўйича илтимоснома киритилган.

Суд 2021 йил 8 февралга қадар танаффус эълон қилди.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Саудия Aрабистони
бензин нархи энг арзон бўлган давлатлар рейтингида 2-ўринда туради. AИ-95 маркали бензиннинг 1 литри 0,24 доллар (2500 сўм). Бу мамлакат дўконларида 1 литр сув 0,18 доллар (1900 сўм) туради.

Бу ерда бензин шу қадар арзонки, чўпонлар туяларини машинада боқишади.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Зангиота тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Сирожиддин Носиров
Зангиота тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у Нурафшон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

👉 Тошкент хабарлари
Янгийўлдаги мактабда шифт кўчиб тушиши оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланди

Янгийўлда жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирида шифт кўчиб тушиши ҳолати юз берди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Маълум қилинишича, мазкур мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилояти буюртмасига асосан вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд сўм маблағ эвазига "Аҳмадхожи ал-Аваз" МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Айни дамда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактаб шифт қисмларининг чидамлилиги қайта текширувдан ўтказилмоқда.

“Келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоятлардаги қурилиш бўйича барча мутасаддилар ҳамда қурувчи ташкилотлардан мактаблардаги қурилиш ва таъмирлаш ишларига масъулият билан ёндашишни, унинг сифат жиҳатига алоҳида эътибор берган ҳолда, мактабни келгусида болалар эксплуатацияси учун хавфсиз ҳолда топширишни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

👉 Тошкент хабарлари
2020 йилда Тошкент вилоятида қанча тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда жами фаолият юритаётган 4 965 та тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 36,2 трлн сўм қийматга тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мазкур тармоқнинг физик ҳажм индекси 115,4 фоизни ташкил этган.

🔵 Тўқимачилик корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

🔹Фарғона вилояти – 15,2 фоиз;
🔹Самарқанд – 9,8 фоиз;
🔹Тошкент вилояти – 9,7 фоиз;
🔹Тошкент шаҳри – 9,0 фоиз.

👉 Тошкент хабарлари
Янгийўлда 8 ёшли қизалоқни олиб кетмоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, 4 февраль куни соат 10:00 ларда Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари қидирувдаги шахсни Оққўрғон тумани марказий тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳудудида қўлга олиб, Қуйичирчиқ тумани ИИБга топширди.

Суриштирув ишлари мобайнида ушбу шахс Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида яшовчи, муқаддам ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми билан судланган, фуқаро Х.Т. (1987 й.т.) эканлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Вилоятда 2021 йилда 3 та янги МТТ қурилади, 46 та боғча эса реконструкция қилинади

Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланган.

Хусусан, биргина Мактабгача таълим вазирлиги томонидан жорий йилда 3 та янги МТТ бунёд этилади. Шунингдек, Давлат дастурлари орқали, бошқа вазирликлар томонидан ҳам боғчалар қурилиши белгиланган. Бундан ташқари, 46 та боғча реконструкция қилиниши режалаштирилган. Шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик асосида оилавий ва хусусий боғчалар ҳам бунёд этиш кўзда тутилган.

Режага кўра, Пскент туманида иккита боғча қурилади. “Чалақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида 90 ўринли МТТ барпо этиш учун 3 миллиард 600 миллион сўм, “Зоминовул” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам шунча маблағ ҳисобига 90 ўринли боғча қурилиши кўзда тутилган. Мазкур янги боғчалар қурилиши давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

5 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 5 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари